абдурауф фитратнинг социологик қарашлари

PPTX 193,1 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1475666299_63269.pptx /docprops/thumbnail.jpeg diapositiva 1 абдурауф фитратнинг социологик қарашлари i боб. абдурауф фитрат социологик қарашларининг илмий-назарий асослари 1.1 абдурауф фитрат социологик қарашларини ўрганишнинг методологик жиҳатлари 1.2. мутафаккир яшаган давр ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий жараёнларининг социологик таҳлили 1.3. фитрат-маърифатпарвар адиб ii боб. абдурауф фитратнинг социологик қарашлари фитратнинг жамият ва ижтимоий муносабатлар моҳияти тўғрисидаги қарашлари мутафаккир қарашларида оилани ташкил этиш асослари ва анъанавий оила муносабатлари фитратнинг социологик қарашларида оила ахлоқи масалалари хулоса адабиётлар prezentacii.com мавзунинг долзарблиги ва ўрганилганлик даражаси. мамлакатимизда мустақиллик шарофати билан миллий қадриятларимизни тиклаш, ўзлигимизни англаш, буюк аждодлар маънавий меросини чуқур ўрганиш, турмуш тарзимиз, миллий манфаат қадриятларимизга, умумбашарият эътироф этган демократик мезонларга монанд қилиб қуришдек ноёб тарихий имкониятга эга бўлдик. ўтмишда буюк мутафаккирлар, алломалар қолдирган илмий-маданий, маънавий мерос, бу борадаги ютуқ ва тажрибаларимизнинг муҳим манбаидир. бугунги кунда аждодларимиз мероси чуқур ўрганилиб миллий тикланиш ва тараққиётнинг асослари яратилмоқда. биз барпо этаётган жамият, ижтимоий муносабатлар характерига, давлат ва ижтимоий институтлар, жамоат ташкилотларининг ўзаро таъсирига …
2
й жамоалар ва жараёнлар тахлили адибнинг воқеликка объектив рационал ҳамда позитив ёндошув хусусиятларини тизимий тадқиқ этишдан иборат. тадқиқотнинг вазифалари. -муаммо мавзусига доир фалсафий-сиёсий, тарихий, илмий манбааларни тахлил қилиш орқали муаммони назарий асослаш; -фитратнинг жамият ва ижтимоий тузилмалар тўғрисидаги қарашларини социология фани нуқтаи назаридан илмий муаммо сифатида тадқиқ этиш. -фитратнинг оила, оила тарбияси, оила муносабатларига оид қарашларини илмий асослаб бериш. тадқиқотнинг назарий ва амалий аҳамияти. бугунги кунда оила ва оила муносабатлари мазмунини илмий назарий жихатдан такомиллаш-тиришда фитратнинг “оила, ёки оила бошқариш тартиблари”, “раҳбар нажод” каби илмий рисолаларида баён қилинган миллий ғоявий, илмий-назарий, маърифий ва услубий қарашлари билан бойитилди. тадқиқот натижаларидан таълим муассасалари, махаллаларда фойдаланиш, унинг хулосаларидан “оила социологияси”, “ватан туйғуси”, “миллий истиқлол ва маънавият асослари” ўқув фанларини ўқитишда фойдаланиш мумкин. тадқиқотнинг методлари: қиёсий таҳлил, тарихийлик ва мантиқийлик каби илмий-тадқиқот усуллари ташкил этади. ишнинг фарази: адибнинг жамият, шахс, ижтимоий муносабатлар, ижтимоий стратификация, ижтимоий бошқарув, ижтимоий муҳит, оила, ахлоқ, фан, маданият тўғрисидаги фикр …
3
шу тарзда ўша давр учун ҳам, кейин ҳам ғоят муҳим бўлган иктисодий муаммолар бўйича тўғри фикрларни ўртага ташлайди ва тавсиялар беради. умуман, абдурауф фитрат ўзининг бутун фаолиятини инсонлар келажагига багишлади. фитратнинг юқорида таҳлил этилган асарлари кўтарилган масалалар кўлами ва аҳамияти билан туркистондаги жадидчилик харакатига янги йўналиш берди ва бу жадидчилик ҳаракатининг дастур ул-амалини яратди. мутафаккир яшаган давр ижтимоий-иқтисодий ва маданий жараёнларининг социологик таснифи. xix асрнинг иккинчи ярмида оврўпо ва шарқ мамлакатларида рўй бераётган иқтисодий-ижтимоий, маданий ўзгаришлар турли йўллар билан туркистон ҳаётига ҳам аста-секин кириб келди ва ўзининг айрим аломатларини кўрсата бошлади. xix асрнинг иккинчи ярмида оврўпо ва шарқ мамлакатларида рўй бераётган иқтисодий-ижтимоий, маданий ўзгаришлар турли йўллар билан туркистон ҳаётига ҳам аста-секин кириб келди ва ўзининг айрим аломатларини кўрсата бошлади. фитратнинг тасвирича, наинки иқтисодий бойлик, балки ундан ҳам оғири, маънавий бойлик таланмоқда, ғорат қилинмоқда, аёлларнинг юзидаги пардалари зўрлик билан йиртилди, дер экан, шоир бу ўринда “фақат паранжи-чачвонни назарда тутаётгани йўқ, албатта, …
4
ўмариб кетаётганлар киссасига тушади, дейди фитрат. юртни равнақ топтиришнинг муҳим омилларидан бири темир йўлдир. замонавий билим ва техника талаб қилинадиган соҳаларни, масалан, саноат, мелиорацияни ривожлантиришга мутахассисларни четдан жалб этиш билан кифояланмай, ўз кишиларимизни жалб қилиш ҳақида қайғурмоқ керақ. миллий матбуот масаласини йўлга қуйиш, тиббиёт тизимини замонавийлаштириш, тезроқ саноатни ўстириш, табиат муҳофазаси, ҳарбий ишларни тартибга келтиришни фитрат бундан салкам тўқсон йил аввал ҳал қилиниши зарур бўлган масала сифатида кўтариб чиқади. бундайу фикрлар наинки ўз даври, ҳатто ҳозирги давримиз учун ҳам қимматлидир. фитрат ўзбек публицистикасининг забардаст, ҳассос ва моҳир вакилидир. унинг публицистик мақолаларида шиддатли ҳиссий жўшқинлик қирғоқларидан тошиб туради. ижтимоий салмоқ ва муаммовийликдан ташқари сўз бойлиги, фикр тиниқлиги, хаёл учқурлиги, образдаги теранлик ва драматизм фитрат қарашларини безаб туради. айни вақтда, инсон ва жамият ҳақидаги концепциясининг меҳвари бўлмиш истиқлол, миллатпарварлик ва ватанпарварлик адиб илмий дунёқарашининг жавҳарини ташкил этади. фитрат маърифатпарвар адиб илм олиш мақсадида кўплаб чет мамлакатларни кезган, кенг дунёқараш соҳиби сифатида ном …
5
ламга келган. 18 ёшида замонасининг ҳамма илмларини ўрганиб, тиб ва ҳикмат илмида қўли баланд олим бўлган. худо берган ақлу заковати бунга гувоҳдир", фитрат қомусий олим қаламига мансуб китобларнинг аксари тиб ва фалсафа илмига оид эканлигини таъкидлар экан, ибн синони "номи билан қиёматгача фахрлансак арзийдиган буюк табиб" — дея тавсиф этади. дарҳақиқат, фитрат ўринли эътироф эттанидек, абу али ибн сино тириклик давридаёқ халқнинг меҳр-муҳаббати ва эътирофини қозонган, 200 дан ортиқ асар яратиб, чинакам қомусий аллома даражасига эришган эди. абдурауф фитрат ўз таржимаи ҳолида ёзишича,1884 йил бухорода туғилган.фитрат-абдурауфнинг тахаллуси бўлиб”туғма истеъдод” маъносини беради. фитрат ўз илмий фаолиятида, публицистика, таржима, жуғрофия, риёзиёт, илми нужум, табобат, тафсир ва тасаввуф илмига оид кўплаб тадқиқотлар яратиб, ўзбек илм- фани ривожига беқиёс ҳисса қўшди. у дастлаб бухородаги мир араб мадрасасида таҳсил кўриб, форс ва араб тилини, кейинчалик рус тилини мукаммал ўрганган, 17 ёшидан бошлаб жиддий илмий- ижодий иш билан шуғуллана бошлади. аллома асарларининг 260 босма табоқдан зиёд …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"абдурауф фитратнинг социологик қарашлари" haqida

1475666299_63269.pptx /docprops/thumbnail.jpeg diapositiva 1 абдурауф фитратнинг социологик қарашлари i боб. абдурауф фитрат социологик қарашларининг илмий-назарий асослари 1.1 абдурауф фитрат социологик қарашларини ўрганишнинг методологик жиҳатлари 1.2. мутафаккир яшаган давр ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий жараёнларининг социологик таҳлили 1.3. фитрат-маърифатпарвар адиб ii боб. абдурауф фитратнинг социологик қарашлари фитратнинг жамият ва ижтимоий муносабатлар моҳияти тўғрисидаги қарашлари мутафаккир қарашларида оилани ташкил этиш асослари ва анъанавий оила муносабатлари фитратнинг социологик қарашларида оила ахлоқи масалалари хулоса адабиётлар prezentacii.com мавзунинг долзарблиги ва ўрганилганлик даражаси. мамлакатимизда мустақиллик шарофати билан миллий қадриятларимизни тиклаш, ўзлигими...

PPTX format, 193,1 KB. "абдурауф фитратнинг социологик қарашлари"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.