абдурауф фитратнинг таълим тарбия ҳақидаги қарашлари( ахлокий карашлари )

DOC 80.0 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1662754456.doc абдурауф фитратнинг таълим тарбия ща=идаги =арашлари абдурауф фитратнинг таълим тарбия ҳақидаги қарашлари режа: 1. тарбияи авлод 2. тарбияи бадания 3. тарбияи фикрия 4. абдурауф фитрат ахлоқий қарашларининг ўзига хослиги абдурауф фитрат зуллисонайн ёзувчи сифатида абдураҳмон жомий ва алишер навоий анъаналарини давом эттириб, ўзбек ва тожик тилларида бирдай мукаммал асарлари ярата олди. фитратнинг «раҳбари нажот» асари тўла равишда таълим-тарбия масалаларига бағишланади. айниқса, асарнинг учинчи боби оила, бола тарбияси, ахлоқ-одоб мавзуларига бағишланган бўлиб, бу масалалар ҳозирги даврда ҳам катта маърифий аҳамиятга эгадир. фитрат ота-онанинг вазифаси ўз болаларини етук кишилар қилиб тарбиялашлари зарурлиги, бунда айниқса, уч тарбияга: 1. жисмоний тарбия — саломатлик, 2. ақлий тарбия — соғлом фикрлилик, 3. ахлоқий тарбия — ахлоқий сано, яъни ахлоқий покликка эътибор бериш кераклиги таъкидланади. асарнинг «бола тарбияси» масалалари бобида қуйидагилар кўрсатиб ўтилади. тарбияи авлод «оила вазифаларидан бири авлодни тарбиялашдан иборатдир. ёш авлодни тарбиялаш ҳаётий вазифалардан бўлиб ҳисобланади. маълумки, дунё курашнинг умумий майдонига ўхшайди ва бу …
2
обил аъзосига айланиши учун ғамхўрлик қилинг». у бола тарбияси фақат оиладагина олиб борилмасдан, бу иш билан кенг жамоатчилик, давлат ҳам шуғулланиши кераклигини, чунки давлатнинг келажаги мана шу ёшлар қўлида бўлишини таъкидлаб ўтади. «болаларни баркамол қилиб етказиш учун унинг тарбиясига фақат оилагина жавобгар бўлмасдан, бутун қавм аъзолари жавобгардирлар, чунки ёшлар ҳар томонлама етук инсон бўлиб тарбияланса, қавмнинг келгуси тараққиётида катта аҳамиятга эга бўлади». тарбияи бадания фитрат жисмоний тарбияга, кишининг саломат ва бақувват бўлиб тарбияланишига алоҳида эътибор беради: «бадан тарбиясига қадим замонлардан бошлаб катта аҳамият берилган. инсоннинг бутун аъзоси саломат ва қувватга эга бўлмаса, унда инсон узоқ яшамайди. агар инсоннинг танасидаги аъзоларидан бирига ҳалал тегса, у киши ишдан қўлини тортиб, бошқаларнинг муҳтожига айланади. бизнинг фарзандларимиз илм олиш билан бирга, уларнинг бадан тарбиясига аҳамият беришимиз лозимдир». фитрат болаларнинг тоза ҳавода бўлишлари, атроф, табиат гўзалликларидан эстетик завқ ола билишларига аҳамият беради ва дейди: «ҳаво инсон учун овқатдан ҳам муҳимдир. беш-олти соат овқатсиз туриш мумкин, …
3
либ келади. ота-оналар доим ўз болаларини ўйинга ташвиқ ва тарғиб қилишлари лозимдир. аммо болаларнинг ўйинлари одоб ва ахлоқ доирасидан ташқари чиқмаслиги керак. фитрат бу ҳаракатли ўйинлар боланинг ақли, фаросати, илмини ривожланишига ва тўғри ахлоқий тарбия топишига ёрдам бериши керак, деб ҳисоблайди. у бу ўйинлар орқали болага ҳаётни ўргатиш, ақлий ва ахлоқий тарбия ҳам бериш мумкин, асосийси болани жисмонан чиниқтиради, деб билади». фитрат яна болаларнинг соғлом, жисмонан етук бўлишлари учун тозаликнинг аҳамияти жуда катталигини тушунтириб ўтади: «назофат (тозалик) ва покизалик катталар учун қанчалик лозим бўлса, кичик болаларга улардан кўра ўн баравар зарурдир. унинг зарурлигининг икки жиҳати бор. аввал болалар катталарга нисбатан олдинроқ хасталик қобилиятига эга. шунинг учун ифлослик ҳар қандай беморликни келтириб чиқарадиган манба бўлиб, ифлослик катталарга нисбатан болаларга ўн баробар зиён етказади. иккинчидан, улар ёшликдан бошлаб покизаликка ўргатилса, покизалик бора-бора уларнинг одатига айланади. аксинча, ёшликдан ифлосликка ўргатилса, катта бўлганда ҳам шундай одатга ўрганадиларки, бу кишиларнинг нафратига сазовор бўлади». муаллиф болаларга …
4
ан хизмати вожибдир»(шартдир). бу ҳукм номаълум (мажҳул)дир. бу ҳукмга яна бошқа икки маълум ҳукм лозимдир, яъни «ватан бизнинг валинеъматимиздир» (саҳоватмандимиз, неъматлар билан таъминловчимиздир). «ҳар бир валинеъмат (олий ҳиммат инсон)нинг ватан учун хизмати вожибдир», бас «ватан хизмати вожибдир» деган ҳукм юқоридаги икки маълум кази(й)ятлар билан очилади. демак, муҳокама уч қисмдан ташкил топиб, аввалги ҳукм номаълум бўлиб, қолган икки қисми аввалгисини тўлдиради ва кази(й)яти маълум деб, аталади. демак, инсон муҳокама орқали камолотга етади. муҳокамани аниқ ва равшан бўлиши учун уч нарса зарур бўлиб ҳисобланади. 1. исобот. 2. истиқомат. 3. суръат. исобот маълум казийяти ҳукмнинг тўғрилигига, бехатолигига айтилади. истиқомат маълум воқеа-ҳодисаларнинг ҳукмнинг барқарорлиги, суръат эса тўхтовсиз, тезлик билан тартиб берилиши демакдир. аввало, болаларни исобот соҳиби бўлишларида, бир воқеа ва ҳодиса устидан фикр юритганларида уларга тўғри, бехато маълумотлар берайлик, чунки хато фикрлар уларни хатоларга, хатарли йўлларга олиб бориши табиийдир. асоссиз муҳокама болалар тарбиясига катта зиён етказади. кейин болаларни истиқомат соҳиби қилиб фикр юритишларига аҳамият …
5
ан очган янги усул мактабларида иложи борича шу фанларни ҳам болаларга ўргатадилар. фитрат мактабларда болаларга нисбатан қўлланиладиган тан жазоларини бутунлай қоралайди, унга қарши чиқади. болани таёқ зарби билан яхши инсон қилиб тарбиялаб бўлмаслигини тушунтириб беради. фитрат ўқувчи шахсини ҳурмат қилиш зарурлигини, унга нисбатан инсоний муносабатда бўлиш, қилган гуноҳларини ўзига тўғри, яхши сўз билан тушунтириш кераклигини, шунда у ҳам ўқитувчини ҳурмат қилишини уқтиради. фитрат яна болага бериладиган билим унинг ёши ва билиш даражасига мос бўлиши, болага қийинлик қилмаслигини, агар бериладиган билим болага жуда осон ёжуда қийинлик қилса у билим олишдан безиб қолишини уқтиради. фитрат ўша вақтдаги самарқанддаги ибтидоий мактаблар ишига яхши баҳо беради, айниқса шакурий мактабига. «самарқандликлар икки-уч ибтидоий мактабга эга, уларнинг энг яхшиси шакурий мактаби. гарчи бу мактаб унчалик тараққий этган бўлмаса-да, ҳар ҳолда мудир ва муаллимларнинг олижаноб ҳимматлари соясида қисқа вақт ичида ривож топиб, камолотга етишига умид боғласа бўлади». фитрат инсон камолотига эришиш учун доимо интилиши, ҳаракат қилиши лозимлиги, …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "абдурауф фитратнинг таълим тарбия ҳақидаги қарашлари( ахлокий карашлари )"

1662754456.doc абдурауф фитратнинг таълим тарбия ща=идаги =арашлари абдурауф фитратнинг таълим тарбия ҳақидаги қарашлари режа: 1. тарбияи авлод 2. тарбияи бадания 3. тарбияи фикрия 4. абдурауф фитрат ахлоқий қарашларининг ўзига хослиги абдурауф фитрат зуллисонайн ёзувчи сифатида абдураҳмон жомий ва алишер навоий анъаналарини давом эттириб, ўзбек ва тожик тилларида бирдай мукаммал асарлари ярата олди. фитратнинг «раҳбари нажот» асари тўла равишда таълим-тарбия масалаларига бағишланади. айниқса, асарнинг учинчи боби оила, бола тарбияси, ахлоқ-одоб мавзуларига бағишланган бўлиб, бу масалалар ҳозирги даврда ҳам катта маърифий аҳамиятга эгадир. фитрат ота-онанинг вазифаси ўз болаларини етук кишилар қилиб тарбиялашлари зарурлиги, бунда айниқса, уч тарбияга: 1. жисмоний тарбия — саломатлик, 2. ақ...

DOC format, 80.0 KB. To download "абдурауф фитратнинг таълим тарбия ҳақидаги қарашлари( ахлокий карашлари )", click the Telegram button on the left.