сиёсатшунослик фани унинг мавзуси ва усули

DOC 61,0 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1
1559383225_74331.doc сиёсатшунослик фани унинг мавзуси ва усули режа: 1. сиёсатшунослик – сиёсат ҳақидаги фандир 2. сиёсатшунослик фанининг мавзуи, қонуниятлари ва категориялари. 3. сиёсатшунослик фанининг бошқа ижтимоий-сиёсий фанлар ўртасида тутган ўрни ва роли. сиёсатшунослик – сиёсат ҳақидаги фандир политология (сиёсатшунослик) – юнонча politika - давлат ёки ижтимоий ишлар ҳамда logos - таълимот деган сўзларнинг бирикишидан ташкил топган бўлиб, сиёсат ҳақидаги таълимот маъносини англатади. унинг сиёсий моҳияти жамиятнинг сиёсий ҳаёти ва сиёсий муносабатларида рўй берадиган воқеа-ходисалар, ўзгаришларни илмий-назарий жиҳатдан асослаб бериш билан белгиланади. ҳеч бир ижтимоий-сиёсий фан бу масалаларни “политология” фани сингари чуқур ва мукаммал ўрганмайди. “политология” нинг сиёсий фан сифатидаги роли ва аҳамияти унинг сиёсий моҳиятга эга бўлган воқеа-ходисаларни алоҳида олинган бир мамлакат доирасида эмас, балки жаҳоннинг турли мамлакатларида сиёсий муаммоларни ҳал қилишида эришилган натижалар билан белгиланади. бундай амалий натижалар “политология” фанида умумлаштирилади ва унга асосланган ҳолда муҳим сиёсий қоида ва хулосалар ишлаб чиқилади. “политология” бошқа ижтимоий-сиёсий фанлардан ўзининг предмети, мазмуни, …
2
хилма-хил масалаларини ва уларда сиёсатнинг намоён бўлиш ёки таъсир этиш хусусиятларини ўрганувчи фандир. жамиятни бошқаришга ва ундаги муаммоларни ҳал қилишга дахлдор бўлган давлат, сиёсий партиялар ва ҳаракатлар, халқаро сиёсий ташкилотлар, ижтимоий ҳамда оммавий жамоат ташкилотлари ҳамда ижтимоий гуруҳларнинг сиёсий фаолияти ҳам “политология”нинг предметини ифода этади. “политология”нинг предмети унинг мазмунини умумлаштирган ҳолда ифодалаб беришдир. унинг предмети мазмунига мос келиш асосида таърифланиши лозим. “политология”нинг мазмуни деганда шу фан ўрганадиган масалаларнинг бирлиги тушунилади. шу масалалар хилма-хил бўлиб, ўзининг моҳияти ва хусусиятларига кўра ўзаро фарқ қилади. лекин шунга қарамай бу масалалар “политология” фанининг предметини ифодалаш жиҳатидан умумийлик томонларига ҳам эгадир. “политология” фани масалаларига хос бўлган ана шу умумий ва фарқ қилувчи жиҳатларни ҳисобга олган ҳолда уларни учта асосий қисмга бўлиш мумкин. биринчи қисмга “политология”нинг илмий-назарий ва методологик асосларини ифода қилувчи масалалар киради. ана шундай масалалардан бири политологиянинг вужудга келиши ва ривожланишини ўрганувчи масаладир. бу масалада “политология” фанининг вужудга келишидаги тарихий шарт-шароитлар, “политология”нинг фан сифатида …
3
иёсий ташкилотлар, давлатлар ташқи сиёсатининг моҳияти ва хусусиятлари сингари масалалар ўрганилади. сиёсатшунослик фанининг мавзуи, қонуниятлари ва категориялари. “политология” фанининг предмети ва мазмуни унинг қонуниятлари ва категориялари орқали янада кенгроқ очиб берилади. “политология” нинг қонуниятлари ҳам бошқа сиёсий фанларнинг қонуниятлари каби умумий қонуниятлар ҳисобланади. улар миллий хусусиятга эга бўлмай, балки байналминалчилик моҳиятига эгадир. бу қонуниятлар обьектив характерга эга бўлиб, уларни кишиларни хоҳиш-иродаси билан ўзгартириш мумкин эмас. “политология” қонуниятлари ўзларининг амал қилиш хусусиятларига кўра икки гуруҳни ташкил қилади. биринчи гуруҳни ташкил этувчи қонуниятларга мамлакатларнинг ички сиёсий ҳаётида амал қиладиган қонуниятлар киради. бўлар ижтимоий ҳаётни демократиялаш, сиёсий хокимият механизмларидан самарали фойдаланиш, сиёсий бошқариш принципларига амал қилиш сингари кўплаб умумий қонуниятлардир. сиёсатшунослик фани қонуниятларини сиёсий-ижтимоий, сиёсий-руҳий қонуниятлар тарзида ҳам тушунтириш ҳоллари учраб туради. сиёсий-иқтисодий қонуниятлар жамият иқтисоди базиси ва сиёсий хокимият ўртасидаги нисбатни акс эттирса, ижтимоий тизим бўлган сиёсий хокимиятни ривожлантиришни характерлайди ва ниҳоят сиёсий-руҳий қонуниятлар шахс билан хокимият ўртасидаги муносабатларни ифодалайди. иккинчи гуруҳни …
4
иёсий фанларда жамият ҳаётида рўй берадиган воқеа-ходисалар, ўзгаришларни умумий тарзда ифодалашга хизмат қилади. шу жиҳатдан қараганда, “политология” фанида бу тушунча жамиятнинг сиёсий ҳаёти ва сиёсий муносабатларида, давлатларнинг ички ва ташқи сиёсатида, жаҳон сиёсатининг хилма-хил масалаларини умумий тарзда ифодаласа, “сиёсий муносабатлар” категорияси орқали эса, сиёсат субъектлари ўртасидаги муносабатлар умумий тарзда акс этади. сиёсат, сиёсий хокимият, давлат хокимияти, сиёсий партиялар, сиёсий ташкилотлар, сиёсий онг, сиёсий маданият, халқаро сиёсий муносабатлар ва бошқа шулар сингари категориялар орқали ҳам сиёсий ҳаёт ва сиёсий муносабатларнинг хилма-хил масалалари умумий тарзда ифодаланади. бошқача қилиб айтганда, “политология” нинг категориялари сиёсатга дахлдор масалаларни ойдинлаштириш, бир тушунча орқали кенг маънога эга бўлган фикрни умумлаштириш ҳолида ифодалашни билдиради. “политология” фан сифатида қуйидаги учта асосий функцияни бажаради: 1. жамиятнинг сиёсий ҳаётида рўй берадиган воқеа-ходисалар ва ўзгаришларни илмий-назарий жиҳатдан асослаш. 2. ҳар бир мамлакатда ва халқаро майдонда келиб чиқадиган муаммоларни сиёсий жиҳатдан ҳал қилиш йўларини кўрсатиб бериш. 3. жамият аъзоларининг сиёсий онглилигини ошириш ва …
5
ни масалаларини илмий-назарий жиҳатдан асослашда эмпирик-социологик усулдан ҳам кенг фойдаланилади. бу усул сўров, анкеталаштириш, статистик таҳлил қилишга асосланади. бу усул ёрдамида жамиятнинг сиёсий ҳаёти ва сиёсий муносабатларида рўй берадиган ўзгаришлар тўғрисида жамоатчиликнинг фикри ўрганилади. сиёсатшунослик фанининг бошқа ижтимоий-сиёсий фанлар ўртасида тутган ўрни ва роли. “политология” сиёсий фан сифатида жамият ҳаётининг турли соҳаларида бўладиган ўзгаришларда сиёсатнинг ўрни ва ролини илмий-назарий жиҳатдан асослайди. бу хол, шубҳасиз, унинг бошқа сиёсий фанлар билан боғлиқлигини, ўзаро алоқаларини ифодалайди. айнан шу жараёнда “политология” фани “фалсафа”, “иқтисодий назария”, “сиёсий ва ҳуқуқий таълимотлар тарихи”, “сиёсий тарих” “сиёсий социология” каби фанлар билан яқин муносабатда бўлади. бу фанларда ишлаб чиқилган назарий хулосаларга, амалий тажрибаларга асосланган ҳолда иш олиб боради. масалан, миллий муносабатлар билан боғлиқ масалалар фалсафа, сиёсий тарих, сиёсий психология, сиёсий социология каби фанларда ҳам ўрганилади. фалсафа миллатларнинг вужудга келиши ва ривожланишини умумижтимоий қонунлар асосида ўрганса, сиёсий тарихда асосий эътибор у ёки бу сиёсий партияларнинг миллий муносабатлари соҳасидаги вазифаларини ҳал …

Хотите читать дальше?

Скачайте полный файл бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "сиёсатшунослик фани унинг мавзуси ва усули"

1559383225_74331.doc сиёсатшунослик фани унинг мавзуси ва усули режа: 1. сиёсатшунослик – сиёсат ҳақидаги фандир 2. сиёсатшунослик фанининг мавзуи, қонуниятлари ва категориялари. 3. сиёсатшунослик фанининг бошқа ижтимоий-сиёсий фанлар ўртасида тутган ўрни ва роли. сиёсатшунослик – сиёсат ҳақидаги фандир политология (сиёсатшунослик) – юнонча politika - давлат ёки ижтимоий ишлар ҳамда logos - таълимот деган сўзларнинг бирикишидан ташкил топган бўлиб, сиёсат ҳақидаги таълимот маъносини англатади. унинг сиёсий моҳияти жамиятнинг сиёсий ҳаёти ва сиёсий муносабатларида рўй берадиган воқеа-ходисалар, ўзгаришларни илмий-назарий жиҳатдан асослаб бериш билан белгиланади. ҳеч бир ижтимоий-сиёсий фан бу масалаларни “политология” фани сингари чуқур ва мукаммал ўрганмайди. “политология” нинг сиёсий фан ...

Формат DOC, 61,0 КБ. Чтобы скачать "сиёсатшунослик фани унинг мавзуси ва усули", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: сиёсатшунослик фани унинг мавзу… DOC Бесплатная загрузка Telegram