davlat va huquq nazariyasi fanining predmeti va metodlari

DOCX 13 sahifa 80,9 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 13
1-мавзу: давлат ва ҳуқуқ назарияси фанининг предмети ва методлари. мавзунинг асосий йўналишлари: 1. давлат ва ҳуқуқ назарияси фанининг предмети ва унинг ўзига хос хусусиятлари. 2. давлат ва ҳуқуқ назарияси фанининг бошқа ижтимоий фанлар билан алоқаси. 3. давлат ва ҳуқуқ назариясининг юридик фанлар тизимидаги ўрни. 4. давлат ва ҳуқуқ назарияси фанининг методлари. 5. давлат ва ҳуқуқ назарияси фанининг функциялари. 6. ўқув модули сифатида давлат ва ҳуқуқ назариясининг тузилиши. 7. давлат ва ҳуқуқ назарияси фанининг бўлғуси ҳуқуқшуносларни тайёрлашдаги аҳамияти. 8. жамият ҳаётини демократик янгилашда давлат ва ҳуқуқ назарияси фанининг роли. 1.1. давлат ва ҳуқуқ назарияси фанининг предмети ва унинг ўзига хос хусусиятлари маълумки, муайян фанни ўрганишни бошлашда, аввало, унинг предметини ва ўрганиладиган объектини аниқлаш зарур. зеро “фан – табиат, жамият ва инсон тафаккури тўғрисидаги тушунчаларда, категорияларда, қонунларда акс эттирилган ва ҳаққонийлиги амалиётда тасдиқланган билимлар тизимидир. ҳар бир фан ўзига хос ўрганиш объекти ва унга мос келувчи предмети билан ажралиб туради”[footnoteref:2]. давлат ва …
2 / 13
лиши, ривожланиши ва амал қилишини ўрганувчи умумназарий юридик қонуниятлар ҳақидаги билимлар тизимидир. ( давлат ва ҳуқуқ назариясининг предмети – давлат ва ҳуқуқнинг вужудга келиши, ривожланиши, ҳаракатда бўлиши (фаолият кўрсатиши) ва истиқболи тўғрисидаги энг умумий қонуниятларни ўрганади. )шу нуқтаи назардан, давлат ва ҳуқуқ назариясининг предметини қуйидагича изоҳлаш мумкин: унинг предметига фақат амалдаги давлат, ҳуқуқ муносабатлари, жараёнлари, ҳодисаларнинг энг умумий жиҳатларигина эмас, балки улар ҳақидаги тасаввурлар ҳам киради. давлат ва ҳуқуқ назарияси фани давлат ва ҳуқуқ ҳақидаги қарашлар, ғоялар, фикрлар ва билимлар тизими бўлиб, у давлат-ҳуқуқ ҳодисаларига тегишли бўлган умумий қонуниятларни ўрганади, давлат ва ҳуқуқни яхлит институт сифатида кўриб чиқади. давлат ва ҳуқуқ назарияси фанининг ўзига хос хусусиятлари: · давлат ва ҳуқуқ назарияси – ижтимоий фан. унинг ўрганадиган соҳаси муҳим ижтимоий ҳодисалар бўлмиш давлат ва ҳуқуқдир; · давлат ва ҳуқуқ назарияси – назарий фан. у давлат ва ҳуқуқ тараққиётининг умумий қонуниятларини очиб беради; · давлат ва ҳуқуқ назарияси – фалсафий хусусиятга эга …
3 / 13
алоқада бўлиб, улар бир-бирини ифода этади. шунинг учун ҳам давлат ва ҳуқуқ назариясининг барча институтлари биргаликда ўрганилади ва улар узвий боғлиқликда кўриб чиқилади. таъкидлаш жоизки, давлат ва ҳуқуқ ҳодисалари алоҳида-алоҳида соҳа бўлмасдан, балки у ягона фан ҳисобланади ва нисбатан мустақил бўлган иккита қисмга, яъни давлат назарияси ва ҳуқуқ назариясига ажратилади. давлат ва ҳуқуқ назарияси давлат ва ҳуқуқнинг барча жиҳатларини ўрганишни ўз олдига мақсад қилиб қўймайди, у ушбу ҳодисаларнинг умумий ва асосий қонуниятларини ўрганади. давлат ва ҳуқуқ назарияси – давлат ва ҳуқуқда ўз ифодасини топган жамият ривожининг объектив қонунларини, уларнинг ижтимоий-сиёсий мақсадларини тушунтиради, ижтимоий муносабатларни ҳуқуқий тартибга солишнинг ва ҳуқуқий муносабатлар ривожланиш йўналишларининг бутун бир механизмини кўрсатиб беради. 1.2. давлат ва ҳуқуқ назарияси фанининг бошқа ижтимоий фанлар билан алоқаси ижтимоий фанларнинг марказида жамият, шахс, унинг ҳуқуқ ва эркинлиги туради. ижтимоий ҳаёт асосида давлат ва ҳуқуқ тўғрисидаги, унинг жамият ҳаётидаги роли ва ўрни ҳақидаги масалалар ётади. ушбу масалаларни барча ижтимоий фанлар муайян …
4 / 13
давлат ва ҳуқуқ назарияси эса фалсафани ушбу ҳодисаларга оид муайян қонуниятлар билан бойитади. давлат ва ҳуқуқ назарияси фалсафа фани билан чуқур ва мустаҳкам алоқададир. фалсафий дунёқараш давлат ва ҳуқуқ назариясини кенгроқ ўрганишга ёрдам беради. диалектик нуқтаи назардан дунёни англаш давлат ва ҳуқуқнинг ички қарама-қаршиликларини тўғри тушуниш ва баҳолашга йўл очади ҳамда ижтимоий жараёнларга таъсир этишга ёрдам беради. социология фани билан боғлиқлиги. социология фани жамиятни яхлит, уюшган тизим сифатида тадқиқ этади. у жамият аъзоларининг ҳуқуққа, ҳуқуқий амалиётга, давлат органлари ва мансабдор шахслар фаолиятига бўлган муносабатини ҳамда уларнинг давлат ва ҳуқуқ ҳодисаларининг бугунги ҳолати ва истиқболига оид қарашлари ва истакларини ўрганувчи фандир. мазкур фан давлат ва ҳуқуқ назарияси фани учун тегишли маълумот ва хулосаларни беради. ўз навбатида, давлат ва ҳуқуқ назарияси фани ушбу маълумот ва хулосаларни умумлаштиради ҳамда муайян назарий-илмий таклиф ва тавсияларни шакллантиради. сиёсатшунослик фани билан боғлиқлиги. сиёсатшунослик фани жамият сиёсий тизимини, сиёсий институтлар, сиёсий партиялар, давлат ҳокимияти, жамоат ташкилотлари ва …
5 / 13
либ туради. давлат ва ҳуқуқ назарияси юридик фанлар тизимида умумий, фундаментал ва методологик фан сифатида эътироф этилади. давлат ва ҳуқуқ назариясининг бошқа ҳуқуқий фанлар билан алоқаси айнан шундан келиб чиқади. давлат ва ҳуқуқ назарияси махсус ва амалий ҳуқуқий фанларнинг аниқ материалларига таянади, уларни назарий жиҳатдан умумлаштиради. умумий ва фундаментал фан сифатида ҳуқуқшуносликнинг асосий тушунча ва қоидаларини ишлаб чиқади, масалан, жамият, давлат, ҳуқуқ, давлат механизми, давлат органи, демократия, қонунчилик, ҳуқуқий онг, ҳуқуқий тартибот, ҳуқуқбузарлик, юридик жавобгарлик, ҳуқуқий муносабатлар ва бошқалар шулар жумласидандир. у методологик фан сифатида бошқа юридик фанлар учун хусусий юридик методларни ва раҳбарий принципларни ишлаб чиқади. таъкидлаш жоизки, давлат ва ҳуқуқ тўғрисидаги асосий ва умумназарий билимларни эгалламасдан туриб бошқа юридик фанлар муаммоларини ўрганиш мураккабдир. тармоқ ва махсус юридик фанлар давлат ва ҳуқуқ назариясининг хулосаларига асосланади. демак, давлат ва ҳуқуқ назарияси бошқа барча юридик фанлар билан ўзаро боғлиқ, яъни улар бир-бирларини бойитиб ва тўлдириб боради. ҳар бир ҳуқуқшунослик фани давлат …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 13 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"davlat va huquq nazariyasi fanining predmeti va metodlari" haqida

1-мавзу: давлат ва ҳуқуқ назарияси фанининг предмети ва методлари. мавзунинг асосий йўналишлари: 1. давлат ва ҳуқуқ назарияси фанининг предмети ва унинг ўзига хос хусусиятлари. 2. давлат ва ҳуқуқ назарияси фанининг бошқа ижтимоий фанлар билан алоқаси. 3. давлат ва ҳуқуқ назариясининг юридик фанлар тизимидаги ўрни. 4. давлат ва ҳуқуқ назарияси фанининг методлари. 5. давлат ва ҳуқуқ назарияси фанининг функциялари. 6. ўқув модули сифатида давлат ва ҳуқуқ назариясининг тузилиши. 7. давлат ва ҳуқуқ назарияси фанининг бўлғуси ҳуқуқшуносларни тайёрлашдаги аҳамияти. 8. жамият ҳаётини демократик янгилашда давлат ва ҳуқуқ назарияси фанининг роли. 1.1. давлат ва ҳуқуқ назарияси фанининг предмети ва унинг ўзига хос хусусиятлари маълумки, муайян фанни ўрганишни бошлашда, аввало, унинг предметини ва ўрг...

Bu fayl DOCX formatida 13 sahifadan iborat (80,9 KB). "davlat va huquq nazariyasi fanining predmeti va metodlari"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: davlat va huquq nazariyasi fani… DOCX 13 sahifa Bepul yuklash Telegram