buxgalteriya hisob nazariyasi fanining predmeti va metodlari

PPT 50 sahifa 3,1 MB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 50
“бухгалтерия ҳисоби” фанининг предмети ва методи university of business and science nodavlat oliy ta’lim muassasasi «молия» кафедраси наманган-2025 «бухгалтерия ҳисоб» fanidan мавзу:бухгалтерия хисоби назарияси фанининг предмети ва методи. бухгалтерия хисобининг услуб(метод)лари маърузачи: м.иброхимов 1-мавзу:бухгалтерия хисоби назарияси фанининг предмети ва методи. бухгалтерия хисобининг услуб(метод)лари 1. бухгалтерия ҳисобининг ривожланиш тарихи. 2. бухгалтерия ҳисобининг таснифланиши. 3.хўжалик ҳисоби тўғрисида умумий тушунча ва унга қўйиладиган талаблар 4. бухгалтерия ҳисобининг предмети, мақсади, вазифалари ва асосий тамойиллари 5. бухгалтерия ҳисобининг субъектлари ва объектлари. 6.хўжалик ҳисобининг турлари ва унда қўлланиладиган ўлчови бирликлари режа: бухгалтерия хисоби тизими нима? бухгалтерия хисоби тизими турли хил бухгалтерия хисоби ва бухгалтерия хисоби вазифаларини бажаради. у молиявий операцияларни рўйхатга олиш ва хисобот беришда ёрдам беради. ушбу турдаги дастурий таoминотни амалга ошириш пул оқими хисоб-китобларини тахлил қилишни ва тушунишни осонлаштиради. ушбу воситадан муваффақиятли фойдаланиш учун бухгалтер ёки бухгалтерия кўникмаларини талаб қилинмайди ва одатда интернетга уланган хар қандай қурилмадан замонавий бухгалтерия тизимига киришингиз мумкин. бухгалтeрия ҳисоби …
2 / 50
halter–тутиш сўзларининг бирикмаси бўлиб, китоб тутувчи деган маънони англатади. инглиз тилида сўзлашадиган мамлакатларда бухгалтерия ҳисоби “accounting” деб юритилади 1.бухгалтерия ҳисобининг ривожланиш тарихи бухгалтерия ҳисоби фан сифатида шаклланишидаги эволютцон жараённи 2-давр. 3-давр. 4-давр. вернер сомбарт сиёсий иқтисодчи, 1863 йилда туғилган ва 1941 йилда германияда вафот этган. у “zamonaviy kapitalismus” асарида: бухгалтерия ёзувларини таҳлил қилиб, уни уч тасодифий омилни ўрганиб капиталистик корхона ўсиши учун муҳим деб ҳисоблаган: бизнес бошқаруви техникаси ҳисобига асосан сомбарт олдинга бухгалтерия ҳақида тўрт тушунтиришларни қўйди: 1. бизнес бўйлаб капиталининг оқимини тақдим этиш. капитал ҳисобидан фойда ёки зарар ҳисобига ўтказиш ва яна қайтиб капитал ҳисобига бойликни шакллантириш. бу орқали бухгалтерияда “бойлик” назарияси яратилади. 2. тадбиркорлар учун чекловларни мавжудлиги. бухгалтерия ҳисоби, иқтисодий ратсионализм ривожига ҳисса қўшган. 3. бухгалтерия ҳисоби ишини муваффақиятли амалга ошириш тизимли бизнесни амалга оширишни кафолатлайди. 4. бухгалтериядан бошқарув ҳисобини фарқли жиҳатларини англаб олиш ва капитални шахсий мулк сифатида қарамаслик ва қоидалар асосида бухгалтерия ёзувларини тўғри акс эттириш. …
3 / 50
ими яратилди. 6-давр. ҳозирги даврни ўз ичига олади. бу давр 1950 йилдан ҳозирги кунга қадар бўлган даврни ўз ичига олади. халқаро стандартларнинг қабул қилиниши билан характерли бўлган ушбу давр бухгалтерия ҳисобининг ривожланишида ўзига хос револютсия даври бўлди дейиш мумкин. бухгалтерия ҳисоби, мулк эгалари, жамоат, давлат манфаатлар бўйича ўзининг аниқ жавобларига эга бўлди. 2. бухгалтерия ҳисобининг таснифланиши. молиявий ҳисоби –бу ҳисоб маълумотларини тўплаш ва умумлаштириш тизими бўлиб, у хўжалик операцияларини ҳисобга олиш ва рўйхатдан ўтказишни, шунингдек бухгалтерия (молиявий) ҳисоботларни тайёрлашни таъминлайди. молиявий ҳисоб ташкилотнинг мол-мулки - асосий воситалар, номоддий активлар, ижарага олинган мулк, молиявий инвестициялар, пул маблағлари ва уларнинг эквивалентлари, бошқа жорий активлар, ташкилот мажбуриятлари, капитал, мулкни шакллантиришнинг бошқа манбалари ва бизнес жараёнлари тўғрисида маълумот тўплашда бухгалтерия ҳисобининг муҳим қисмини қамраб олади. бухгалтерия ҳисоби тузилмаси хўжалик фаолиятини қайд этиш солиқ ҳисоботи ички бошқарув ҳисоботи молиявий - оммавий ҳисобот бошқарув ҳисоби молиявий ҳисоб корхона бухгалтерия ҳисоби тузилмаси бухгалтерия ҳисоби ташкилотнинг бошқарув ҳисоби …
4 / 50
лари билан солиштирувчанлиги; хўжалик ҳисобининг турлари ва унда қўлланиладиган ўлчови бирликлари хўжалик ҳисобининг турлари оператив ҳисоб- айрим хўжалик операциялари ва жараёнларини бевосита улар содир бўлаётган вақтида бошқариш мақсадида жорий кузатиш ва назорат қилиш тизими бўлиб ҳисобланади. статистик ҳисоб- оммавий хўжалик ҳодисалар тўғрисидаги маълумотларни йиғиш ва ишлаш тизимидан иборат. хўжалик ҳисобининг бу тури бутун хўжалик ва унинг тармоқларининг ривожланиш жараёнини ўрганишга йўналтирилган. бухгалтерия ҳисоби- бу фаолият кўрсатаётган субъектнинг мулки, мажбуриятлари, хўжалик операциялари ва уларнинг ҳаракатини ёппасига ҳамда узлуксиз ҳужжатлаштириш йўли билан тартибли йиғиш, назорат қилиш, ўлчаш, рўйхатга олиш, пул ўлчовида ишлов бериш тизимидир хўжалик ҳисобида қўлланиладиган ўлчов бирликлари 4. бухгалтерия ҳисобининг предмети, мақсади, вазифалари ва асосий тамойиллари бухгалтерия ҳисобининг предмети ишлаб чиқариш жараёнидаги корхоналар, ташкилотлар ва муассасаларнинг самарали бошқарилишида маблағлар ҳолати ҳамда улардан унумли фойдаланиш ҳақидаги ахборотларни шакллантириш ҳисобланади. бухгалтерия ҳисоби тўғрисида (янги таҳрири) ги қонунда берилган таъриф 4-модда. бухгалтерия ҳисоби бухгалтерия ҳисоби барча хўжалик операцияларини яхлит, узлуксиз, ҳужжатлар асосида ҳисобга …
5 / 50
ар таърифи счётлар тизими маблағлар таркиби ва жойлаштирилиши, уларнинг манбалари бўйича акс еттириш, иқтисодий гуруҳлаш ва тезкор назорат қилиш иккиёқлама ёзув ҳар бир хўжалик муомаласининг суммаси икки маротаба: бир счёт дебети ва айни вақтда ўзаро боғлиқ бошқа счётнинг кредитида акс еттириш бухгалтерия баланси муайян санага корхонанинг мол-мулки ва уларнинг манбалари тўғрисидаги ахборотни иқтисодий гуруҳлаштириш ҳамда пул баҳосида умумлаштириш ҳисобот молиявий-хўжалик фаолиятини тавсифлайдиган умумлаштирилган кўрсаткичлар тизимини ўзида мужассамлаштиради 5. бухгалтерия ҳисобининг субъектлари ва объектлари активлар ; мажбуриятлар; хусусий капитал; захиралар; даромадлар; харажатлар; фойда; зарарлар ва уларнинг ҳаракати билан боғлиқ хўжалик операциялари ҳисобланади бухгалтерия ҳисобининг объектлари бухгалтерия ҳисобининг субъектлари 1. давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари; ўзбекистон республикасида рўйхатга олинган юридик шахслар; ўзбекистон республикаси ҳудудида ҳамда ундан ташқарида жойлашган шўъба корхоналари, ваколатхоналари, филиаллар; бошқа таркибий бўлинмалари бухгалтерия ҳисобининг субъектлари ҳисобланади. “молиявий ҳисоботни тайёрлаш ва тақдим этиш учун концептуал асос”га биноан бухгалтерия ҳисобининг асосий тамойиллари қуйидагилардир: – ҳисоблаш; – икки ёқлама ёзув усулида ҳисоб …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 50 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"buxgalteriya hisob nazariyasi fanining predmeti va metodlari" haqida

“бухгалтерия ҳисоби” фанининг предмети ва методи university of business and science nodavlat oliy ta’lim muassasasi «молия» кафедраси наманган-2025 «бухгалтерия ҳисоб» fanidan мавзу:бухгалтерия хисоби назарияси фанининг предмети ва методи. бухгалтерия хисобининг услуб(метод)лари маърузачи: м.иброхимов 1-мавзу:бухгалтерия хисоби назарияси фанининг предмети ва методи. бухгалтерия хисобининг услуб(метод)лари 1. бухгалтерия ҳисобининг ривожланиш тарихи. 2. бухгалтерия ҳисобининг таснифланиши. 3.хўжалик ҳисоби тўғрисида умумий тушунча ва унга қўйиладиган талаблар 4. бухгалтерия ҳисобининг предмети, мақсади, вазифалари ва асосий тамойиллари 5. бухгалтерия ҳисобининг субъектлари ва объектлари. 6.хўжалик ҳисобининг турлари ва унда қўлланиладиган ўлчови бирликлари режа: бухгалтерия хисоби тизими ни...

Bu fayl PPT formatida 50 sahifadan iborat (3,1 MB). "buxgalteriya hisob nazariyasi fanining predmeti va metodlari"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: buxgalteriya hisob nazariyasi f… PPT 50 sahifa Bepul yuklash Telegram