ибтидоий жамоа санъати

DOC 63,0 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1547312394_73820.doc ибтидоий жамоа санъати режа: 1. ибтидоий жамоа тузуми даври тараққиёти. 2. палеолит даври санъати. 3. мезолит даври санъати. 4. неолит даври санъати. 5. бронза асри амалий ва декоратив санъати 6. темир асри. скифлар маданияти. ибтидоий жамоа тузуми даври тараққиёти ибтидоий жамоа тузуми инсоният тараққиёти тарихидаги энг биринчи ва узоқ давом этган босқичлардан ҳисобланади. бу босқични ҳамма халқ ва элатлар ўз бошидан кечирдилар. ана шу узоқ давом этган тараққиёт жараёнида ҳозирги замон одами типи пайдо бўлди, одамлар жамоаси юзага келди. ишлаб чиқариш кучларининг заифлиги одамларни жамоа бўлиб яшаш ва меҳнат қилишга даъват этди. улар қудрат бирликда эканлигини ҳаётнинг илк босқичидаёқ сездилар. бу қудрат уларни табиат сирларини ўрганишга бошлади. маданият ва санъат равнақига замин яратди. ибтидоий жамоа тузуми санъати тарихи, одамзод тафаккури, ҳис-туйғуларининг пайдо бўлиши ва ривожланишидан бошлаб ер юзида биринчи давлатларнинг юзага келишигача бўлган давр санъатини ўз ичига олади, ўрганади ва таҳлил этади. ибтидоий жамоа тузумидан бизгача ашёвий далиллар меҳнат …
2
ҳаётдаги тушунчаларнинг юзага келиши имкониятини ривожлантира бошлади. инсон маданияти тараққиёт оламига қадам қўйди. санъатнинг юзага келиши инсоннинг объектив воқелик тўғрисидаги билимларнинг чуқурлаштирилишига, ўз авлоди тажрибасидан баҳраманд бўлишга олиб келди. археологияда ибтидоий жамоа тузуми тарихи қурол ясаш учун ишлатиладиган материаларга қараб уч асосий босқичга ажралади: 1.тош асри-эрамиздан аввалги 3 минг йилликкача бўлган давр. 2. мис ва бронза асри-эрамиздан аввалги 3-2 минг йиллик. 3. темир асри-эрамиздан аввалги 1 минг йиллик. тош асри, ўз навбатида учга бўлинади: 1. кадимги тош асри-палеолит-эрамиздан аввалги 10 минг йилликкача бўлган давр. 2. ўрта тош даври-мезолит-эрамиздан аввалги 10-6 минг йиллик. 3. янги тош асри-неолит-эрамиздан аввалги 6-3 минг йилликни ўз ичига олади. археологлар маълумотига кўра палеолит асрида айниқса унинг сўнгги босқичларида тасвирий санъатнинг ҳамма турлари пайдо бўлди, диний тушунчалар шакллана борди. палеолит асрига оид фактик материаллар европа, осиё ва африка қитъаларидан топилган. дастлабки расмлар римитив ва асосан ҳайвонлар кўринишини тасвирлайди. мамонт, йирик кутос, кийик, от ва бошқа ҳайвонлар контур …
3
рга бир жойдан иккинчи жойга эркин кўчиб ўтиш, катта ер майдонларидан фойдаланиш имкониятини берди. одамлар тасаввурининг кенгайиши, абстракт тушунчаларнинг юзага келиши санъатнинг шакл ва мазмун характерида ҳам сезила бошлади. санъат мавзуси кенгайди, жанрлари ортди. жанг воқеалари, овчиликни акс эттирувчи мураккаб композициялар яратилди. ишланган суратларда воқеаларни кенг, атрофлича баён этишга интилиш ортди. рассом ўз фикрини баён этиш учун образларни схематик воқеанинг моҳиятини очишга ҳаракат қилди. шарқий испания, кавказ, ўрта осиёдан топилган суратлар диққатга сазовордир. «кийикларни овлаш» (испания) суратида образлар шартли (камон отаётган овчиларда бу шартлилик яққол сезилади), схематик, ўта соддалаштирилган ҳолда тасвирланган. лекин шартлилик рассом айтмоқчи бўлган фикрни тушунишга халақит бермайди. ов манзарасидаги ҳолат-кийикларнинг жон ҳолатда қочиши, овчиларнинг эпчиллик билан олиб бораётган ҳужумлари, ов пайтидаги шижоат, хаяжон ибтидоий жамоа рассоми томонидан ифодали талқин этилган. ўрта осиё (сурхондарё, фарғона), озарбайжон (кобистон)дан топилган суратларда ҳам шу ҳолни кўрамиз. неолит ёки янги тош асрида одамлар фақат табиат инъом этган маҳсулотларни истеъмол қилиш билан чегараланмай. …
4
арибгина қолмай, балки шу билан бирга кишиларнинг ғоявий ва фалсафий тушунчаларини ҳам ифодалай бошлади. янги тош асрида майда пластика ҳам кенг ёйилди. лой, ёғоч, шох ва суяклардан ҳамда қисман тошдан ҳайкаллар ишланди. мавзуси, асосан, ҳайвонларни акс эттириш бўлди. кўп ҳоллада ҳайвоннинг бош қисмини аниқ тасвирлаш ва тана қисмининг умумлашма кўринишини ишлаш орқали эришади. ижтимоий ҳаётда содир бўлган ўзгаришлар неолитнинг сўнгги ва бронза асрида юзага келган мегалитик (юнонча «мек» катта, «лит» тош сўзидан олинган) қурилмаларида яққол сезилади. одамларнинг диний тушунчалари - ота-боболар руҳи билан боғлиқ ҳолда юзага келган бу қурилмалар катта тошлардан кўпчилик кучи билан барпо этилган. бу қурилмалар уч типда-менгир, дольмен, кромлех типларида барпо бўлган. менгирлар ўз характерига кўра тик ўрнатилган катта тошлар бўлиб, уларнинг баландлиги 20 метрга етган. баъзан менгирлар балиқ, одам, ҳайвон шаклларига ўхшатиб ишланган, кўп ҳолларда менгирлар юзаси бўртма тасвирлар билан қопланган. бундай ёдгорликлар арманистон, +озоғистон ва сибирь ўлкаларида ҳам кўплаб учрайди. дольменлар тик ўрнатилган икки ёки …
5
ади. турли тақинчоқларни ўйма чизиқли нақшлар билан безаш одат тусига кирди. айрим ерларда кулолчилик дастгоҳларининг вужудга келиши сопол буюмлар шаклининг текис ва кўримли бўлишини таъминлади. ҳайкалтарошлар лойдлан ташқари, металл, ёғочдан кенг фойдалана бошладилар. бронза асрининг сўнгги босқичида кавказда кобан (шимолий кавказ, осетия) маданияти ривожланди. бу ердан металлдан ишланган турли буюмлар топилган. айниқса, бронзадан ишланиб юзасига ўйма тасвир ва нақшлар туширилган унча катта бўлмаган болтачалар алоҳида машҳурдир. кобан маданиятида майда платика ҳам алоҳида ўрин эгаллайди. ўрта осиё ерларида бронза асри эрамиздан аввалги 3 минг йиллик ўрталарига тўғри келади. бу ерларда металлардан буюмлар ишлаш кенг тарқалди. жумладан фарғонадан топилган билагузкларда қўй ва шер тасвири айниқса таъсирли чиққан. бронза асрида ўрта осиёда кулолчилик янада ривожланди. кулолчилик дастгоҳларининг юзага келиши эса, сўзсиз. яратилган буюмларнинг янада нафис ва гўзал бўлишини таъминлади. темир асрида ҳам амалий-декоратив санъат етакчи ўринни эгаллади. кулолчилик техникасининг мураккаблашиши, кулолчилик учун дастгоҳларнинг кенг кўламда ишлатилиши унинг сифатини ўзгартирди, янги тур ва формаларни …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"ибтидоий жамоа санъати" haqida

1547312394_73820.doc ибтидоий жамоа санъати режа: 1. ибтидоий жамоа тузуми даври тараққиёти. 2. палеолит даври санъати. 3. мезолит даври санъати. 4. неолит даври санъати. 5. бронза асри амалий ва декоратив санъати 6. темир асри. скифлар маданияти. ибтидоий жамоа тузуми даври тараққиёти ибтидоий жамоа тузуми инсоният тараққиёти тарихидаги энг биринчи ва узоқ давом этган босқичлардан ҳисобланади. бу босқични ҳамма халқ ва элатлар ўз бошидан кечирдилар. ана шу узоқ давом этган тараққиёт жараёнида ҳозирги замон одами типи пайдо бўлди, одамлар жамоаси юзага келди. ишлаб чиқариш кучларининг заифлиги одамларни жамоа бўлиб яшаш ва меҳнат қилишга даъват этди. улар қудрат бирликда эканлигини ҳаётнинг илк босқичидаёқ сездилар. бу қудрат уларни табиат сирларини ўрганишга бошлади. маданият ва санъат ра...

DOC format, 63,0 KB. "ибтидоий жамоа санъати"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: ибтидоий жамоа санъати DOC Bepul yuklash Telegram