ибтидоий жамоа даври санъати. ибтидоий жамоа тузуми тараққиёти босқичлари

DOC 54,0 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1404551899_54182.doc ибтидоий жамоа даври санъати. ибтидоий жамоа тузуми тараққиёти босқичлари. ўрта осиё, ўзбекистон ҳудудидаги ибтидоий жамоа даврига мансуб ёдгорликлар. режа: 1. эр. ав. 3 минг йилликгача бўлган даврда тош асри, эр. ав. 3-2 минг йилликдаги бўлган мис ва бронза асри, эр. ав. 1 минг йилликда темир асри тўғрисида тўлиқ маълумот. шу даврдаги меъморчилик, тасвирий ва амалий-декоратив санъат. 2. ўрта осиё, ўзбекистоннинг ибтидоий даврдаги ёдгорликлар ҳакида маълумот. 3. ибтидоий жамоа санъати. ибтидоий жамоа тузуми инсоният тараққиёти тарихидаги энг биринчи ва узоқ давом этган босқичлардан ҳисобланади. бу босқични ҳамма халқ ва элатлар ўз бошидан кечирдилар. ана шу узоқ давом этган тараққиёт жараёнида ҳозирги замон одами типи пайдо бўлди, одамлар жамоаси юзага келди. ишлаб чиқариш кучларининг заифлиги одамларни коллектив бўлиб яшаш ва меҳнат қилишга даъват этди. улар қудрат бирликда эканлигини, ҳаётнинг илк босқичидаёқ сездилар. бу қудрат уларни табиат сирларини ўрганишга бошлади. маданият ва санъат равнақига замин яратди. ибтидоий жамоа тузумидан бизгача ашёвий далиллар …
2
яда ибтидоий жамоа тузуми тарихи қурол ясаш учун ишлатиладиган материалларга қараб, уч асосий босқичга ажралади: 1. тош асри - эрамиздан аввалги 3 минг йилликкача бўлган давр. 2. мис ва бронза асри - эрамиздан аввалги 3-2 минг йиллик. 3. темир асри - эрамиздан аввалги 1 минг йиллик. ҳайкалтарошликда ҳайвонлар тасвирини ясаш кенг ўринни эгаллайди. одам тасвири, айниқса, аёллар ҳайкали палеолит даврида кенг учрайди. ҳарбий европадан (австрия) топилган “виллендорф венераси” деб номланган ҳайкал машҳурдир. ҳайкал ҳажм жиҳатидан катта эмас, (баландлиги 0,06 м.) лекин кўриниши жиҳатидан монументал. ҳайкалда ортиқча деталлар йўқ. ички куч-қудратга тўла ҳайкалда бош қисми бир оз белгиланган, юз деярли ишланмаган, паст томонида тугаллик йўқ, лекин шунга қарамасдан, ҳайкал ўзининг тўлақонлилиги, ички кучга тўлалиги билан яхши таассурот қолдиради. мезолит ёки ўрта тош асрида одамлар катта бўлмаган тўдага ажралган ҳолда яшай бошлашлари уларга бир жойдан иккинчи жойга эркин кўчиб ўтиш, катта ер майдонларидан фойдаланиш имкониятини берди. қуролларнинг (меҳнат ва ов қуроллари) ихчам, …
3
иларнинг ҳайвонларга ҳужуми акс эттирилган. заравутсойдаги ниқоб кийиб, ўлжасига яқинлашаётган овчиларни акс эттирган сурат ўтмиш ҳаётининг маънавий дунёсини билишга хизмат қилади. кулолчилик ва бошқа буюмларни нақш билан безаш кенг тус олди. параллел, спиралсимон ва тўлқинсимон чизиқлар, концентрик айланалар шу даврдаги кўпгина нақшларнинг асосини ташкил этади. геометрик нақшлар аста-секин схематик одам, ҳайвон ва ўсимликлар дунёсидан олингин шакллар билан бойитилиб, мазмунан кенгайиб борди. унинг элементлари коинот кучларининг рамзий белгиларини акс эттира борди. масалан, розетка-қуёш рамзи, тўлқинсимон чизиқ-ҳаракат, сув рамзи ва ҳ.к. бронза асри эрамиздан аввалги 3 минг йиллик ўрталарида бўлиб, одамлар мисни қалай, қўрғошин, рух ёки сурма билан эритиб, бронза тайёрлашни ўрганиб олдилар. бронза қуроллар, яроғ-аслаҳа, зебу зийнат ясаш учун асосий материал бўлиб қолди. ер юзида бронза асри бошланди. бронза асрини деярли ҳамма халқ ва элатлар бошидан кечирди. лекин бу аср баъзи халқларда (масалан, эрон, месопотамия, кавказ, ўрта осиё) бир мунча эрта, эрамиздан аввалги 3 мингинчи йиллар ўрталарида бошланган бўлса, бошқа ерларда …
4
ларнинг янада нафис ва гўзал бўлишини таъминлади. чустдан топилган қизил фонга қора бўёқлар билан расм ва нақшлар ишланган сопол буюмлар диққатга сазовордир. темир асри. ибтидоий жамоа тузумининг сўнгги босқичи бўлган темир асри, “ҳарбий демократия” инсоният маънавий дунёсининг мураккаблашиши, ижтимоий ҳаётда уруш, талон-тарожликнинг кучайиши ва жамоада ҳарбий раҳбарларнинг роли ортиши билан характерланади. ижтимоий ҳаётга кириб келган темир, тош ва қисман бронза буюмларни ҳаётдан сиқиб чиқарди. ўз хусусияти жиҳатидан мустаҳкам бўлган бу металл ишлаб чиариш кучларининг ортиши ва меҳнат унумдорлигини кучайишига самарали таъсир қилди, айниқса, деҳқончилик имкониятларини кенгайтирди. темир асрида ҳам амалий-декоратив санъат етакчи ўринни эгаллади. кулолчилик техникасининг мураккаблашиши, кулолчилик учун дастгоҳларнинг кенг кўламда ишлатилиши унинг сифатини ўзгартирди, янги тур ва формаларни юзага келтирди. безаш ишларида геометрик нақшлардан ташқари, сюжетли композициялардан фойдаланиш тенденциялари ривожланди. адабиётлар: 1. абдиев в.и. «қадимги шарқ тарихи», тошкент 1965 й. (14-18) 2. «всеобщая история исскуств» том-1 м. исскуство» 1956 (7-10)
5
ибтидоий жамоа даври санъати. ибтидоий жамоа тузуми тараққиёти босқичлари - Page 5

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"ибтидоий жамоа даври санъати. ибтидоий жамоа тузуми тараққиёти босқичлари" haqida

1404551899_54182.doc ибтидоий жамоа даври санъати. ибтидоий жамоа тузуми тараққиёти босқичлари. ўрта осиё, ўзбекистон ҳудудидаги ибтидоий жамоа даврига мансуб ёдгорликлар. режа: 1. эр. ав. 3 минг йилликгача бўлган даврда тош асри, эр. ав. 3-2 минг йилликдаги бўлган мис ва бронза асри, эр. ав. 1 минг йилликда темир асри тўғрисида тўлиқ маълумот. шу даврдаги меъморчилик, тасвирий ва амалий-декоратив санъат. 2. ўрта осиё, ўзбекистоннинг ибтидоий даврдаги ёдгорликлар ҳакида маълумот. 3. ибтидоий жамоа санъати. ибтидоий жамоа тузуми инсоният тараққиёти тарихидаги энг биринчи ва узоқ давом этган босқичлардан ҳисобланади. бу босқични ҳамма халқ ва элатлар ўз бошидан кечирдилар. ана шу узоқ давом этган тараққиёт жараёнида ҳозирги замон одами типи пайдо бўлди, одамлар жамоаси юзага келди. ишлаб чиқ...

DOC format, 54,0 KB. "ибтидоий жамоа даври санъати. ибтидоий жамоа тузуми тараққиёти босқичлари"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.