ўрта асрларда гарбий европа санъати

DOC 70.5 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1547355015_73827.doc ўрта асрларда гарбий европа санъати режа: 1. варварлар қироллиги ва франклар империяси даври санъати. 2. роман асри санъати. роман асрида меъморчиликнинг етакчи ўринни эгаллаши. 3. готика санъати. варварлар қироллиги ва франклар империяси даври санъати. iii асрда қулдорчилик жамияти инқирозга учрайди. бунинг инқирозга юз тутишига қулларнинг қўзғалонлари ва «варвар» ларнинг тез-тез қилиб турган ҳужумлари қаттиқ таъсир қилди. гарбий европада феодализм формацияси ривожлана борди. рим империясининг қулаши билан бу жараён янада тезлашди. гарбий европада майда феодалликларнинг ташкил топиши санат ва маданиятга ҳам ўз таъсирини ўтказди. «варварлар» ва антик санъат анъаналарининг ўзаро таъсирида европада ўрта аср санъати бошланди. гап шундаки, «варвар» қабилалари (франклар, вестгот, оскот, англо-сакс, вандаллар ва ҳ.к.) ўзига хос бой маданиятга эга эди. бу анъаналар кейинчалик юнон-рим анъаналри билан қўшилиб ривожланди. лекин ўзининг характерли томонини сақлаб қолган ҳолда, олд осиё, юнонистон, рим бадиий маданияти таъсирида бойиб борди ва ниҳоят у билан бирлашди. бу санъат ўз навбатида уларнинг санъатига ҳам таъсир …
2
санъатининг кўп анъаналарини қабул қилди. византия санъати ўз характери жиҳатидан бирмунча аристократик хусусиятга эга эди. византиялик санъаткор ўз идеалини ҳамма нарсага қодир, гармоник ривожланган, ҳукмдор исо образида кўрса, варварлар эса исони оддий дурадгор ўғли, душманлар томонидан бутга михланган ва оғир азоб-уқубатга дучор бўлган образ қиёфасида тасаввур қилади. биби марям коинот онаси, мағрур аёл эмас. балки инсонлар ғамида яшайдиган, қайгарадиган инсон қиёфасида гавдаланади. византия санъати ўз характери жиҳатидан образ баркамоллигига интилса, аксинча варварлар эса баъзан мажруҳ, майиб, жисмоний хунук образларни тасвирлашдан ҳам чўчимайди. бу билан варварлар санъаткори санъатнинг эстетик имкониятларини янада кенгайтирди. гарбий европа санъаткаори антик традицияларга қарама-қарши ҳолда жисмонан кам ривожланган, баъзан мажруҳ ҳурланган инсон образларида ҳам маънавий олижанобликни кўра олади. у асрдан х111 асргача гарбий европада варварлар санъатининг традициялари муҳим ўринни эгаллайди. шунинг учун ҳам бу давр варварлар санъати даври деб, меровинглар династияси ҳукмронлик қилганлиги учун баъзан меровинглар санъати даври деб ҳам аталади (бу термин кўпроқ франция санъатига нисбатан …
3
лаштиришни тақозо этади. натижада, ҳатто одам тасвири ҳам томошабин кўз ўнгида нақш элементи сифатида намоён бўлади. европа миниатюра мактаби бўлган нидерландияда ишланган суратларда ҳам шу хусусият яққол кўринади. ўймакорлик ва амалий-безак санъати скандинавияда ривожланди. уй буюмлари, меҳнат ва жанг қуроллари ҳам сержилва ўйма нақшлар билан безатилди. viii асрнинг сўнгги чораги, 1х асрнинг биринчи ярмида буюк карл, ўрта асрда биринчи кучли империя барпо этади. бу империя давридаги санъат «королинглар» санъати деб номаланади. унинг гуллаган даври 1х асрнинг биринчи ярми ва ўрталарига тўғри келади. королинглар даври санъати антиқа анъаналарини ўзлаштириш, меровинглар ва нормандлар санъати ҳамда шарқ халқлари, биринчи галда, сурия санъатидан таъсирланиш ва тақлид қилиш натижасида камол топди. бу хусусият меъморлик, тасвирий ва амалий санъатда ўз ифодасини топди. буюк карлнинг аахендаги у111 асрда қурилган капелласи ўз характери жиҳатидан шу ерда қурилган сан виталлий черковини эслатади. лекин кўриниш жиҳатидан унга нисбатан кўпол ва салобатли королинглар даврида марказий қуббали черковлар қурилиши кенг ёйилди. юқорида …
4
олат беради. ёғочдан ишланиб, унинг юзаси юпқа мис пластинкаси билан қопланган ҳайкаллар ҳам диққатга сазовор бўлиб, королинглар даврида бу соҳада ҳам юксакликка эришилган. роман асрида меъморлик етакчи ўринни эгаллади. роман услубидаги бино бирмунча паст, кўриниши жиддий ва оғир. унинг деворлари ҳам қалин ва мустаҳкам, эшик, дарвоза ва деразалари энсиз. функционал ва декоратив мақсадда қўлланилган устунлар ҳам дағал ва йўғон. роман меъморлигига хос бўлган бу хусусиятлар унинг ўзига хос кўриниши, характери ва кишига берадиган психологик таъсирини белгилайди. роман даври меъморлигининг яна бир хусусияти унинг ички деворларида текис юзанинг сероблигидир. бу хусусият эса монументал ранг-тасвирнинг ривожланишига имконият яратди. х1 асрда бу санъат ўзининг гуллаган давини бошидан кечирди. витраж ҳам меъморликнинг ажралмас қисмига айланди. бу даврда ҳайкалтарошлик меъморлик билан боғлиқ ҳолда ривожланди. бинонинг пештоқ, устун ва капителлари, девордаги махсус токчалар ҳайкалтарошлик санъати билан безатилади. миниатюра ва майда ҳайкалтарошлик ҳам меъморлик таъсирида бўлди. роман меъморлиги услубининг граждан қурилишига таъсири катта бўлди. роман меъморлиги королинглар …
5
борди. бу асрга келиб, феодал турадиган алоҳида ўзига хос уй типи-каср пайдо бўлди. одатда, қасрнинг катта ҳовлиси, унинг ўрта қисмида пишиқ ва баланд минорасимон бино қурилган бўлиб, у бир неча қаватли, феодал яшайдиган кўп хоналардан ташкил топган. германияда қурилган роман услубидаги бинолар ўзининг қубсимон аниқ шакллари ҳамда кўринишнинг улуғворлиги билан характерланади. оғир минораларнинг сероблиги эса унинг динамик силуэтда кўринишини таъминлайди. текис девор юзасидаги лизенлар (девордан бироз бўртиб турган энсиз тасмалар) бино динамик кўринишининг янада хизмат қилади. бу хусусда вормсдаги собор характерлидир. италия меъморлигида стилистик бирлик йўқ. бунга сабаб унинг тарқоқлигидир. шунинг учун, унинг айрим вилоятларида византиянинг таъсири бўлса, бошқа бирида роман санъати анъаналари сезилади. илғор тоскана ва ломбардия мактабларида маҳаллий антика анъаналари таъсири борлиги кўринади. пизадаги меъморлик ансамбли бу хусусда диққатга сазовордир. ансамблдаги ҳар бир бино мустақил аҳамиятга эга. уларнинг ташқи деворлари нафис аркадалар билан қатор ярусларга ажратилган. бу ҳол бино кўринишига енгиллик ва ўзига хос латофат киритган. натижада ҳажм …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "ўрта асрларда гарбий европа санъати"

1547355015_73827.doc ўрта асрларда гарбий европа санъати режа: 1. варварлар қироллиги ва франклар империяси даври санъати. 2. роман асри санъати. роман асрида меъморчиликнинг етакчи ўринни эгаллаши. 3. готика санъати. варварлар қироллиги ва франклар империяси даври санъати. iii асрда қулдорчилик жамияти инқирозга учрайди. бунинг инқирозга юз тутишига қулларнинг қўзғалонлари ва «варвар» ларнинг тез-тез қилиб турган ҳужумлари қаттиқ таъсир қилди. гарбий европада феодализм формацияси ривожлана борди. рим империясининг қулаши билан бу жараён янада тезлашди. гарбий европада майда феодалликларнинг ташкил топиши санат ва маданиятга ҳам ўз таъсирини ўтказди. «варварлар» ва антик санъат анъаналарининг ўзаро таъсирида европада ўрта аср санъати бошланди. гап шундаки, «варвар» қабилалари (франклар, ве...

DOC format, 70.5 KB. To download "ўрта асрларда гарбий европа санъати", click the Telegram button on the left.