ўзбек халқининг достончилик санъати

DOC 63.0 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1405495422_55715.doc ўзбек халқининг достончилик санъати ўзбек халқининг достончилик санъати ҳақида сўз борганда сурхондарё-қашқадарё, самарқанд-бухоро, хоразм достончилик мусиқий услублари ҳақида сўз юритиш жоиз бўлади. сурхондарё-қашқадарё достонлари адабий-мусиқий асар сифатида талқин қилинади. улар насрий ва назмий қисмларга бўлиниб, ўзаро бир-бирига боғлангандир. достон ижрочиларини бахши, шоир, юзбоши деб атайдилар. достонлар асосан дўмбира чолғу жўрлигида бўғиқ овозда куйланади. бўғиқ овозни ҳосил қилиш ва ишлатиш алоҳида машқлар натижасида амалга оширилади. ушбу малакани оширишда устоз-шогирд анъаналарига риоя қилинади. натижада шогирдлар ушбу воҳаларда машҳур бўлган «алпомиш», «авазхон», «гўрўғли», «кунтуғмиш» достонларини ёд оладилар ва кўрикдан ўтадилар. бахшилар достонларнинг насрий қисмларини қўшиқ шаклида куйлайдилар. сурхондарё-қашқадарё достончилик санъатида шаҳрисабз ва шеробод мактаблари асосий марказ саналади. абдулла нурали ўғли ва ислом назар ўғли каби бахши шоирлар шаҳрисабз достончилик мактабининг йирик намояндалари бўлса, шерназар бекназар ўғли, мардонқул авлиёқул ўғли, умар сафар ўғли, нормурод бахшилар эса шеробод достончилик мактабининг машҳур ижрочилари ҳисобланадилар. достонларни ижро этиш ҳам асосан мавсумий бўлиб, кеч кузда деҳқонлар ҳосилларини …
2
зукколикни талаб қилади. ҳозирги давр достончилик ижрочилиги шоберди бахши болтаев мактаби етакчилик қилмоқда. сурхондарё-қаш​қа​дарё мусиқасида достончилик санъатидан ташқари кенг оммалашган меҳнат қўшиқлари алоҳида аҳамият касб этади. қўш, ўрим, ёрғинчоқ қўшиқлари деҳқончилик билан боғланса, «хўш - хўш», «чурей», «турей-турей» қўшиқлари чорвачилик билан боғлиқдир. чарх, ўрмак, кашта, бўзчи қўшиқлари эса ҳунармандлар меҳнати қўшиқлари саналади. бухоро-самарқанд мусиқа услубига доир достончилик мактаблари асосан вилоят туманларида қарор топган бўлиб, улар, «булунқур достончилик мактаби», «нарпай достончилик мактаби» каби аталади. шулардан булунғур ва қўрғон достончилик мактаблари машҳурроқдир. булунғур достончилик мактабида «алпомиш», «ёдгор», «юсуф билан аҳмад», «рустамхон», «гўр​ўғли​ни туғилиши» каби қаҳрамонлик достонлари етакчи ўрин тутади. жўровоз соз сифатида домбра сози қўшилади. амин бахши, чинни шоир, тавбузар шоир, қурбонбек шоир, йўлдош​бубул, йўлдошшоир, қўлдаш суяр каби бахшилар бу мактабнинг ўтмишидаги (xix аср) йирик намояндаларидир. фозил йўлдош ўғли (1872-1955) бу мактабнинг сўнги йирик вакилларидан бири эди. қўрғон достончилик мактабида «алпомиш» достони ижро этилган бўлса-да, бироқ унда ишқий-романтик дос​тон​ларга жумладан, «гумор пари», …
3
р, тор сўзларидан фойдаланилади. шунингдек, достон айтишда ижрочилик ансамбли қатнашади. бунда устоз бахши дутор, тор ёки рубобда, қолганлар эса ғижжак, бўламон ва баҳзан доира созларида жўр бўлиб туришади. в) хоразм достонлари репертуарини «ошиқ ғариб ва шоҳсанам», «гўрўғли», «кунтуғмиш», «бозиргон», «ошиқ ойдин» каби достонлар ташкил этади. бироқ, хоразм достончилигида қаҳрамонлик достонига мансуб «алпомиш» намунаси учрамайди. хоразм достончилигининг йирик вакиллари аҳмад бахши, бола бахши, рўзимбек муродов, қаландар бахшилар номини айтиш жоиздир. ўтмишда достон айтувчиларни гўянда, улар ижро қиладиган йўлларини нома деб юритилган. эргаш жуманбулбулнинг қуйидаги шеҳрида эса нурота мактаби услубига оид достонлар номалари санаб ўтилади: йигирма хил оҳанг билан сўз айтиб, йигирма хил нома дўмбра чертиб хоҳ катта, хоҳ кичик эшитса, ҳар қандай одамни балқитиб, эритиб шеробод мактабининг машҳур бахшиси умар шоир сафар ўғли ижодига мансуб шеҳрда эса сурхондарё-қашқадарё достончилигидаги номалар сони келтирилади. эй дўмбирам кажакдор, ўттиз икки номанг бор, ҳаммаси ҳам мафтункор, бирин чалсам бири бор... деб, 32 нома борлиги таҳрифланади. …
4
орақолпоғистоннинг амударё, хўжайли тошҳовуз вилоятининг шимолий туманларини ўз ичига қамраб олади. унинг марказини шартли равишда манғит шаҳри деб белгилаш мумкин. устоз бахшиларнинг фикрича мусиқий моҳиятга кўра ширвоний услуб 72, эроний услуб 32, сурхондарё, қашқадарё воҳаларининг шеробод мактаби 64 номадан иборат. хулоса қилиб айтганда достон ижрочилиги ўзбек мусиқа санъатининг ажралмас бўлагидир. фойдаланилган адабиётлар 1. и.а.каримов. ўзбекистон xxi аср бўсағасида: хавфсизликка таҳдид, барқарорлик шартлари ва тараққиёт кафолатлари. т., «ўзбекистон», 1997. 2. и.а.каримов. ватан саждагоҳ каби муқаддасдир. т., «ўзбекистон», 1995. 3. и.а.каримов. асарлар. 6- жилд. т., «ўзбекистон», 1998. 4. и.а.каримов. биз келажагимизни ўз қўлимиз билан қурамиз. т., «ўзбекистон», 1992.
5
ўзбек халқининг достончилик санъати - Page 5

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "ўзбек халқининг достончилик санъати"

1405495422_55715.doc ўзбек халқининг достончилик санъати ўзбек халқининг достончилик санъати ҳақида сўз борганда сурхондарё-қашқадарё, самарқанд-бухоро, хоразм достончилик мусиқий услублари ҳақида сўз юритиш жоиз бўлади. сурхондарё-қашқадарё достонлари адабий-мусиқий асар сифатида талқин қилинади. улар насрий ва назмий қисмларга бўлиниб, ўзаро бир-бирига боғлангандир. достон ижрочиларини бахши, шоир, юзбоши деб атайдилар. достонлар асосан дўмбира чолғу жўрлигида бўғиқ овозда куйланади. бўғиқ овозни ҳосил қилиш ва ишлатиш алоҳида машқлар натижасида амалга оширилади. ушбу малакани оширишда устоз-шогирд анъаналарига риоя қилинади. натижада шогирдлар ушбу воҳаларда машҳур бўлган «алпомиш», «авазхон», «гўрўғли», «кунтуғмиш» достонларини ёд оладилар ва кўрикдан ўтадилар. бахшилар достонларнинг н...

DOC format, 63.0 KB. To download "ўзбек халқининг достончилик санъати", click the Telegram button on the left.