темур ва темурийлар даврида ўзбекистон санъати

DOC 106,5 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1
1404906848_55024.doc темур ва темурийлар даврида ўзбекистон санъати режа: 1. темур даври санъати(1360-1405) 2. темур боғлари . 3. темур вафотидан кейинги даврда ўзбекистон санъати 4. камолиддии бехзод (1455-1530 ). чингизхон барпо қилган империя хш аср охирларига келиб қатор мустақил, бир-бирига алоҳаси бўлмаган давлатларга ажрала бошлади. бунинг устига чингизхон ворислари томонидан тахт учун бўлган курашлар ҳам бу давлат қудратини сусайтира бошлаган эди. ана шу даврда марказий осиёда янги ҳукмдор амир темур майдонга чиқа бошлади. темур ўз мавқеини мустаҳкамлаб бориб, 1370 йили бутун мавороуннахрни эгаллади ва самарқанд шаҳрини ўз салтанатининг пойтахти этиб тайинлади. аста-секин бу давлат кенгайиб ўрта шарқда йирик давлатга айланди. бу давлат темур давлати номи билан тарихга кирди. темур ва унинг сулоласи даврида ўрта шарқда фан, санъат ва маданият ривож топди. шу даврда ажойиб саройлар, масжид ва мадрасалар, кошинкор мақбаралар қурилди. буюк олиму-фозиллар бу давлат шуҳратини оламга танитдилар. буюк улуғбек, алишер навоий, абдураҳон жомий, камолиддин беҳзод каби олимлар, шоирлар ва миниатюра …
2
р билан ишланган дарахт, ундаги мевалар, мевада ўлтирган ажойиб қушчалар бўлганлигини ёзиб қолдирган. вамбери темурийлар даври маданияти ҳақида: - " темур даврида яратилган сарф-нахв китоблари ислом дунёсидаги ёшлар қўлида ҳозиргача дастуриламал тутилмоқда ва ўрта осиё мусулмонларининг эьтиқод ва ибодатга оид кўпгина хусусиятлари шу вақтларда ёзилган фиқҳ, ва услуб китобларига замин бўлмоқда. осиё ва умум жаҳон мусулмонлари қошида энг нозик санъат ва энг олий мукаммал маълумот санлаган, ҳозирда ёлгиз номларигина қолган нимаики бор бўлса уларнинг орасида ҳирот ва самарқанд ҳукматлари вақтида тараққий этган нарсалар, шулар орасида аввало хаттотликни кўрсатиш мумкин деб ёзади . яна давом эттириб: - "гарчи темурийлар сунний мазҳабига ихлосманд бўлсада, уларнинг китобларини турли рангдаги тасвирлар билан безамоқ , биноларни ҳар хил расмлар билан зийнатилмоққа интилдилар, сув бўёқ билан ишланган бу расмларда рангбаранг нақшлар ва жонсиз нарсаларнинг суратлари эмас, балки машҳур хонлар, аскарлар, хатто авлиёларнинг тасвирлари ҳам бор"1 деб таькидлайди.темур ва темурийлар даврида турли миллат ва динлар мавжуд бўлиб …
3
темур хизмати ва ҳимматига чамбарчас боғлиқ ҳолда кечди. самарқанд бугун осиё савдосида мол омбори ўринни олди. бу ерда ҳиндистондан бўёқ ва атторлик, хитойдан ипак газлама, чинни коса, қадахлар, қимматбаҳо ақиқ тошлар, мамлакат шимолдан ноёб пўстинлар келар эди. шу ердан осиёнинг катта шаҳарларига ва буюк ипак йўли орқали гарбий европага жўнатилар эди. ўрта осиё асл турклик даври темурдан бошланди. чунки хоразмшоҳлар ва салжуқийлар гарчи маишат тарзи жиҳатдан турк бўлсаларда, улар гарбий ислом, эрон маданиятига муҳслис эдилар. темур даврида мамлакатнинг расмий тили туркча эди. темурнинг ўзи тиниқ ва очиқ турк шевасида ёзар эди. «темур тузуклари» шунинг далилидир. темур ўз салтанати тахтини мамлакатлар заминига, уларнинг барчасидаги урф-одатлар ва маросисларни ўз саройида турлади, тараққий эттирди. сарой аёнларининг ипак, духоба ва атлас кийимлари араб ёки мусулмонла расм русумида тикланган эди. саройда аёлларнинг либоси хусусан бурк, шокила қадимги эрон ва хоразм урфига хос эди. сарой ҳокимлари олтин уқа билан безатилган узун кийим (қабо-са) кияр эдилар. у …
4
шоқ бухоро хонлиги тарзида танззулга юз тутди. темур даври санъати(1360-1405) меъморчилик. ўрта аср меьморчилик санъати ўзининг гуллаган даврини бошида кечирди. янги чин маьнодаги аристократик меъморчилик- ҳашаматли ва гўзал бинолар қуриш санъат услуби вужудга келди, ривожланди. деворий рассомчилик, амалий декоратив санъат соҳасида қатор янги анъаналарни шаклланди. жумладан меъморчиликда биринчи бор вужудга келган йирик ва мураккаб меъморчилик мажмуалари шаҳарсозликда муҳим ўринни эгаллай бошлади. анъанавий меъморчилик шакл ва услубларини кайта қуриб чиқилди. айниқса меьморчилик ёдгордикларини рангли кошинлар билан бойиши катта бадиий-эстетик аҳамият касб этди. албатта рангли безак ўрта осиё анъанавий меъморлигининг ҳам ажралмас қисми бўлган. лекин 14 асрга келиб бино ички ва айниқса ташқи пардозида бу услуб алоҳда ўринни эгаллай бошлади. сирли сопол тахтачалардан ишланган рангли нақшлар, 14 аср охиридан кенг тарқала бошлаган ўйма сирли нақшлар кенг кўламда амалга тадбиқ этилиши ўрта шарқ халқлари ижодий тафаккурининг катта ютиги бўлди.ўрта осиё меъморчилигидаги бу ўзгаришлар илк бор кўхна урганчдаги турабек хоним мақбарасида намоён бўлган эди. …
5
ди. жумладан табризда масчит, шерозда сарой, боғдодда мадраса, туркистонда мақбара қурдирганлиги шунинг исботидир. темур боғлари . унинг шаҳардан ташқарида қурдирган саройи шарқ томонда жойлашган бўлиб унинг шаҳар томонга қараган дарвозасига «дарвозаи феруза» сўзи ёзилган бўлган. сарой ичида бирнеча ҳовли бўлиб шулардан бирида олтин нақшли тахт жойланган. шу тахтда у элчилар қабул қилган. ҳовлининг ташқарисида эса фавворалар бўлиб атроф-муҳитни мўтадиллаштиришга хизмат қилган.шаҳарнинг жануб томонида қурилган боғи баҳишт, саройи аса суньий тепаликда табризнинг соф оқ мармаридан қурилган. «боғи шамол», "бори наф" асарлари ҳам мармар ва кошинлар билан пардозланган бўлган. темур даврида кўплаб саройлар қурилган шулар ичида оқ сарой мажмуаси алоҳида ўрин эгаллайди. ўн икки йилдан ортиқ вақт мобайнида қурилган бу сарой пештоқи хитой кошинлари, арабий нақшлар, гуллар ва ўймакорлик билан безатилган. деворинг ташқин томони кўк ва олтин ранглардаги нақшли кошинлар билан пардозланган. оқ сарой ичи томонида катта ҳовли бўлиб унинг ўртасида фаввора ишланган бўлган. шу ҳовлидан катта хонага кириш эшиги безакка бой, …

Хотите читать дальше?

Скачайте полный файл бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "темур ва темурийлар даврида ўзбекистон санъати"

1404906848_55024.doc темур ва темурийлар даврида ўзбекистон санъати режа: 1. темур даври санъати(1360-1405) 2. темур боғлари . 3. темур вафотидан кейинги даврда ўзбекистон санъати 4. камолиддии бехзод (1455-1530 ). чингизхон барпо қилган империя хш аср охирларига келиб қатор мустақил, бир-бирига алоҳаси бўлмаган давлатларга ажрала бошлади. бунинг устига чингизхон ворислари томонидан тахт учун бўлган курашлар ҳам бу давлат қудратини сусайтира бошлаган эди. ана шу даврда марказий осиёда янги ҳукмдор амир темур майдонга чиқа бошлади. темур ўз мавқеини мустаҳкамлаб бориб, 1370 йили бутун мавороуннахрни эгаллади ва самарқанд шаҳрини ўз салтанатининг пойтахти этиб тайинлади. аста-секин бу давлат кенгайиб ўрта шарқда йирик давлатга айланди. бу давлат темур давлати номи билан тарихга кирди. темур ...

Формат DOC, 106,5 КБ. Чтобы скачать "темур ва темурийлар даврида ўзбекистон санъати", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: темур ва темурийлар даврида ўзб… DOC Бесплатная загрузка Telegram