дастлабки истилолари ва уларнинг инқиози натижасида вужудга келган мустақл давлатлар даврида ўзбекистон санъати

DOC 1,1 МБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1
1404550565_54157.doc дастлабки истилолари ва уларнинг инқиози натижасида вужудга келган мустақл давлатлар даврида ўзбекистон санъати режа: 1. аҳамонийлар даврида ўзбекистон санъати 2. александр македонскийни истелолари ва ундан кейин вужудга келган давлатлар санъати. марказий осиёнинг ерлари қадимдан босқинчилар учун бойлик орттириш ўлкаси бўлиб келган. тарихий маъумотларга кўра милоддан аввалги ix-vii асларда душманлар марказий осиёнинг жанубий томонларига юриш қилиб жуда кўп бойликлар орттириб қайтган. мил. ав. vi асрлардан эса ўрта осиё ерларининг катта қисми аҳоманийлар давлат томонидан босиб олиниб қарийб 200 йилдан ортиқ вақт мобайнида уни асоратида бўлган. аҳоманийлар марказий осиёга юриш қилган пайтда бу ерларда бақтрия, сўғд, хоразм, паркана, парфия қанғ ҳамда унинг шимоли томонида ўтроқ ва кўчманчи қабилалардан ташкил топган саклар иттифоқи шаклланаётган эди. лекин бу давлатлар орасида бирлик йўқ эди. шунинг учун ҳам эрон қўшинлари бу давлат ва қабилаларнинг ерларини тезликда босиб олишга муяссар бўлдилар. халқнинг озодлик учун кураши эса тумарис, широқ каби қаҳрамонларнинг афсонавий жасоратларида сақланиб қолди. галикарнасли герадот …
2
ликка ажратилган бўлиб шулардан хоразм, сўғд, парфия, бақтрия бир мунча катта бўлган. эрамиздан аввалги v асрдан бошлаб ўрта осиё ерларида нисбатан тинч ҳаёт бошланди. шу даврда қатор шаҳарлар пайдо бўлди, хунармандчилик ривожланди, буюк ипак йўли ривожлана бошлади. маҳаллий зодагон ва киборлар чет эл босқинчилари ҳомийлигида тинч ҳаёт кечириб ҳашаматли саройлар қурдилар, зебу зийнат ва безакка эътибор бердилар. бу даврда шаҳарсозликда силижиш рўй берди. эски шаҳарлар қайтадан тикланди, янги шаҳарлар вужудга кела бошлади. бақтра, аорн, кириополь, наутака, мароканд, кўзал қир, эрка қальа, каллаликир (хоразм) шу давр ёдгорликларидандир. жумладан, шу даврида вужудга келган кўзали қир, каллали қир қалъалари ҳам ана шу давр анъаналарида ишланган. масалан, кўзали қир қалъаси кўпроқ учбурчакка яқин бўлиб, унинг майдони қалин девор билан ўраб чиқилган. калли қир қалъаси режа асосида ишланган. унинг тўртбурчак майдонини қалин девор билан мустахкамланган. эрамиздан аввалги vi-iv аср ўрта осиё меъморлиги ҳақида кўзали қир, каллали қир (ўзбекистон), эрка қалъа (туркманистон) меъморлик комплекслари қолдиқлари таассурот …
3
курсига ўрнатилган бўлган ва улар тошлардан ишланган. устунлар эса ёғочдан ишланган бўлиб, унинг капители ҳайкалга ўхшатиб ахоманийлар капителларидан ўрнак олинга холда ишланган. бу даврда сатрапликларда босқичлар хомийлигида маҳаллий зодагонлар дабдабали ҳаёт кечирдилар.улар ҳашаматли қўрғон ва саройлар қурдирдилар, уларнинг безагига эътибор бердилар. биноларни режалаштириб қуриш, уни ҳайкал ва ҳайкалчалар билан безаш одати ёйилди. ахмонийлар чекка сатраплиги хоразмдан топилган капител ўз ҳарактери жиҳатидан ахмонийларнинг персепол ва сўза саройларида қўлланилган капителлардаги услуб - икки томонга қараб турган буқа боши (сўза капител)га ўхшаб кетади. хоразмда уиз даг капителида икки томонга қараб турган одам боши халос. расм 1 уиз даг капители. каллали қир сарой планировкаси ва кўриниши, устунларнинг ҳарактери бевосита ахмонийлар меъморлигини эслатади. тасвирий санъат. ёзма маньбаларга кўра бу даврда деворий рассомлик ривожланган бўлган. саройлар, бой зодагонларнинг уйлари ва мехмонхоналари деворий рассомлик асарлари билан безатилган. бу расмларда шу даврда машҳур бўлган одатида ва зариадра романи сюжетлари кўпроқ ишланган. амалий санъат буюмлари юзаси турли мавзудаги бўртма …
4
буюмлари дастгоҳларида ишлиб геометрик нақшлар билан безатилган . 2.александр македонскийни истелолари ва ундан кейин вужудга келган давлатлар санъати. милоддан аввалги iv асрга келиб марказий осиё ерларига бошқа истилочи македониялик искандар юриши ахмонийлар истелоси ўринини эгаллади у ахмонийлар давлатини тор-мор этиб, ўрта осиё ерларининг кўпгина қисмини қаттиқ жанглардан сўнг бўйсундиришга эришди. хоразм, фарғона ва сирдарё бўйидаги кўчманчи қабилалар эса ўз мустақиллигини сақлаб қолди. александр македонский босиб олган ерларида ҳамма халқларни бирлаштиришга ҳаракат қилди. шу мақсадда , у ўз атрофига греклар билан бирга маҳаллий шарқ зодагонларини, бойларни ҳам жалб эта бошлади. аралаш никоҳларни маъқуллади. ўзи ҳам шунга амал қилиб, бақтрия маликаси роксанага (ракшонага) уйланди.ундан ўғил кўриб уни исмини ҳам искандар деб номлаб марказий осиё ерлари ҳукмдори этиб тайинлади. лекин искандарнинг ҳукмронлиги узоққа бормади, унинг вафотидан(.а.323) кейин марказий осиё ерлари бошқарувини грек-македон отлиқ жангчилар қумондонлари ва уларнинг ворислари қўлига ўтди. унинг империяси парчаланиб, ўрнида қатор давлатлар юзага келди. македонский империясининг шарқий қисмини узоқ …
5
марказий осиё санъати ва маданият ривожланишининг янги босқичи александр македонскийни истелолардан кейинги даврдан бошланди. шарқ ва ғарбнинг боғловчиси буюк ипак йўлининг тугуни бўлган бу йўл аввалги даврларга нисбатан фаол катализатор вазифасини ўта бошлади. унинг шимолий ғарбий ва шимолий шарқий ҳудудлари билан алоқаси ҳам янги мазмун ва йўналиш кашф эта борди. айниқса урол атрофи, олтой ва сибир ерлари билан бўлган муносабатларда таьсир этиш ва таьсирланиш жараёни сезиларли бўлди. салавкийлар даврида марказий осиё ерларига юнон (эллин) маданияти тезкорлик билан кириб кела бошлайди. ҳукмдорлар шу ерда ўзларини мавқларини мустахкамлаб олишга ҳаракат қилиб, кўплаб юнонистонлик санъаткорларни ишга таклиф қиладилар, турли ерларда янги шаҳарлар барпо этадилар, маҳаллий дин ва урф-одатларига тегмаганлари холда юнон маданиятининг таркалишига эьтибор берадилар. салавкийлар тижорат, савдо - сотиқ ишларига эътибор беришлари бу ерда хунармандчилик, дехқончилик ишларини жонланишига, қурилиш ишларига сезиларли ишлар амалга ошишига имкон беради. муомалага пул киритилди. меъморчилик меъморчилик санъатида аввалгидек асосан хом ғишт асосий қурилиш материали сифатида ишлатилса ҳам, …

Хотите читать дальше?

Скачайте полный файл бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "дастлабки истилолари ва уларнинг инқиози натижасида вужудга келган мустақл давлатлар даврида ўзбекистон санъати"

1404550565_54157.doc дастлабки истилолари ва уларнинг инқиози натижасида вужудга келган мустақл давлатлар даврида ўзбекистон санъати режа: 1. аҳамонийлар даврида ўзбекистон санъати 2. александр македонскийни истелолари ва ундан кейин вужудга келган давлатлар санъати. марказий осиёнинг ерлари қадимдан босқинчилар учун бойлик орттириш ўлкаси бўлиб келган. тарихий маъумотларга кўра милоддан аввалги ix-vii асларда душманлар марказий осиёнинг жанубий томонларига юриш қилиб жуда кўп бойликлар орттириб қайтган. мил. ав. vi асрлардан эса ўрта осиё ерларининг катта қисми аҳоманийлар давлат томонидан босиб олиниб қарийб 200 йилдан ортиқ вақт мобайнида уни асоратида бўлган. аҳоманийлар марказий осиёга юриш қилган пайтда бу ерларда бақтрия, сўғд, хоразм, паркана, парфия қанғ ҳамда унинг шимоли томонид...

Формат DOC, 1,1 МБ. Чтобы скачать "дастлабки истилолари ва уларнинг инқиози натижасида вужудга келган мустақл давлатлар даврида ўзбекистон санъати", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: дастлабки истилолари ва уларнин… DOC Бесплатная загрузка Telegram