темурийлардан кейинги даврларда марказий осиёда юзага келган хонликлар санъати

DOC 84,5 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1404906985_55033.doc темурийлардан кейинги даврларда марказий осиёда юзага келган хонликлар санъати. режа: 1. шайбонийхон давлати 2. тасвирий санъат 3. аштархонийлар ( жонийлар) давлати(1601-1753) 4. бухоро амирлиги 5. тасвирий санъат шайбонийхон давлати дашти қипчокдаги кучманчи туркий қабилалар ху аср бошларига келиб, олтин ўрдадан ажралиб чиқди. мустақил давлат тузиш ҳаракати бошланди. буни абулхайрхон (і4і2-і466) бошқарди. лекин бу давлатнинг умри узоққа бормади. абулхайрхон вафотидан кейин бу давлат парчаланиб кетди. кейинчалик унинг набираси муҳаммад шайбонийхон парчаланиб кетган бу давлатни қайта тиклашга муяссар бўлди. шайбонийхон бу давлатни тиклабгина қолмай, балки унинг ҳудудини анча кенгайтириб, янги давлат тузишга муяссар бўлди. шайбонийхон ўз давлатини кенгайтириш режаси устида бош қотираётган бир пайтда тумурийлар салтанатида тожу-тахт учун кураш авжига чиқди. бунинг устига деҳқонлар билан катта ер эгалари орасидаги низолар ҳам кўчайиб бораётган эди. бундан фойдаланиб шайбонийхон тез орада темурийлар ерини бирин-кетин ўз ерларига қўшиб ола бошлади ва қисқа вақт ичида тумурийларнинг асосий таянчи бўлган мовароуннаҳр билан хуросонни ўзига бўйсундириб, сирдарёдан …
2
тахт учун кураш ва ўзаро урушлар натижасида шайбонийлар давдати иккига бўлиниб, бирининг пойтахти самарқанд, иккинчисиники эса бухоро бўлиб қолди. самарқанд хони "улуғхон" деб эьлон килинди. лекин кейинчалик улуғ хон қайси жойда истиқомат қилса, ўша жой мамлакат пойтахти ҳисобланди. шунинг учун ҳам кейинроқ, яъни абдуллахон ҳукмронлик қилган даврда(ху1 асрнинг иккинчи ярми) бухоро қайтадан пойтахтга айлантирилди. бухоро хонликнинг муҳим маданий ва сиёсий марказига айланиши унинг мавқиени ошириб юборди. хунармандчилик ниҳоятда ривож топди. бухоро хунарманддари яратган буюмлар ташқарида ҳам машҳур бўлди. пахтадан мато ишлаб чиқариш, терини қайта ишлаш, гиламчилик, кандакорлик, кулолчидик ва қуролсозлик борасида бухоро усталари катта ютуқларга эришдилар. дунёвий фанлар, мусиқа, шеьрият, хаттотлик ва миниатюра рассомлиги ривожланди. меъморчилик. шайбонийлар даври меьморлиги икки босқичда ўрганиш мумкин. булардан биринчиси ху1 асрнинг 60- йилларгача бўлган даврни ўз ичига олади. бу йилларда темурийлар даври меъморлиги услуби давом этиб, унинг янги йўлларини топишга ҳаракат қилинди. шайбонийлар давлатининг пойтахти бухоро шаҳрида катта қурилишлар олиб борилди. шаҳарни таъмирлаш ишлари …
3
бдуллахон п бошқарга бу даврда бухоро ва ундан ташқарида ҳам катта қурилишлар олиб борилди, мавжудлари таъмирланиб йирик мажмуаларга айлантирилди. шу даврда бухорода пои калон жомеь мачити, мадарихон(1566-67) ва абдуллахон(1588-90), кўкалдош(1557-98) мадрасалари, лаби ховуз меъморий мажмуаси вужудга келди. шу йилларда бухородан ташқарида ҳам шундай мажмуалари яратилди. жумладан тошкентда кўкалдош мадрасаси қад кўтарди. уни тошкент хокими кўкалдош қурдирган эди. худди шу номдаги бухородаги кўкалдош мадрасасини эса абдуллахон п нинг саркардаси қулбобо кўкалдош қурдирган). чор бакр меъморий мажмуаси(1559) ҳам даврнинг йирик қурилмаларидандир. абдуллахон п маблағига бу ерда хонакоҳ, масжит ва мадрасалар барпо этилган. қурилмалар ободонлаштирилиб атрофи чорбоғга айлантирилган. шу даврда катта сув иншоатлари, усти берк расталар - тимлар барпо этилди. абдуллахон банди шундай иншоатларддан бўлган. тўғон ва сув омборини ташкил этган бу абдуллахон банди шу йиллар қишлоқ хўжалиги ишларини яхшилашга қаратилган тадбирлардан бўлган. бухорода бизгача сақланган абдуллахон томонидан барпо этилган тим ҳам давр меъморлигидаги жараёнларни - майиший ҳаёт билан боғлиқ қурилмаларни барпо этилганлигини …
4
ғилган,1583 йили у бутун ўзбеклар хони деб эълон қилинган.кўк гумбаз(1590-91).... тоқи заргарон(16 аср), тоқи саррофон(16 аср) тасвирий санъат шайбонийхон қўлига киритган мавороуннахр бой маданий меросга эга эди. шу йилларда камолиддин бехзод ва унинг атрофида тўпланган кўпгина рассом ва хаттотлар ижод қилишар эди. шайбонийхон ва унинг давомчилари даврида ўрта осиё, хусусан бухорода санъат ва маданият ўзининг гуллаган даврини бошидан кечирди. шу ерда, айниқса, китобат санъати, хатотлик ва у билан боғлиқ ҳолда миниатура санъати ривожланди. кулёзмалари безаш, уларни китоб холига келтириш борасада бухоролик усталар донг таратдилар. бу ерда таниқли хаттот ва мусавирлар кўчиб келди. бухоро, самарқанд, тошкентда бетакрор ўрта осиёча миниатюра мактаби шакллана бошлади. шу санъат ривожланишининг дастлабки босқичини шайбонийларнинг тарихий баённомаларига бағишланган «шайбонийнома», «фатхнома» ва «тарихи абулхайрхон» қўлёзмаларида ўз ифодасини топди. бу қўлёзмаларга ишланган миниатюраларни маҳаллий рассомлар божарган бўлиб, бу миниатюраларни хирот мактаби расмлари билан солиштирганда хирот мактаби миниатюраларига хос нафислик, киборий руҳ сусайганини, сезиш мумкин. бу миниатюраларнинг қалами жиддий, колорити …
5
кутубхонада сақланаётган низомийнинг достони кўчирмаси шундай ҳамкорликда яратилган. ўрта осиёда миниатюра мактабининг йирик вакили махмуд музаҳҳиб хисобланади. асл исми маҳмуд шайҳзода бўлган музаҳҳиб камолиддин беҳзод, мироқ наққош қўлида тасвирий санъат сирларини ўрганган. темурийлар салтанатига чек қўйилиб ҳокимият шайбонийлар қўлига ўтганидан кейин у салтанатининг пойтахти самарқандда кейинроқ бухорода яшаб саройда хизмат қилган. бухорода 80 ёшда оламдан 1572 йили бухорода вафот этган. махмуд музаҳҳиб 1485-90 йиллар орасида туғилган деб тахмин қилинади. у китоб безаш ҳамда миниатюра ишлаш борасида юксак маҳоратга эга бўлганлиги учун ҳам унга "музаҳҳиб" я'ьни "олтин суви юритувчи" таxалуси берилган. маҳмуд шайҳзоданинг 30 га яқин асарлари аниқланган. рассомнинг илк асарларидан бири алишер навоийнинг хассага таяниб турган холда тасвирланган сурати хисобланади. расм. хассага таяниб турган навоий сурати. портретда кексаиб қолган навоийнинг хассага таяниб турган холатида акс эттиради. махмуд музаҳҳиб портретлар ишлаш билан бир қаторда тарихий ва маиший жанрларда ҳам асарлар яратган. рассом ижодининг гуллаган даври ху1 асрнинг 30-40-йилларига тўғри келади. шу …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"темурийлардан кейинги даврларда марказий осиёда юзага келган хонликлар санъати" haqida

1404906985_55033.doc темурийлардан кейинги даврларда марказий осиёда юзага келган хонликлар санъати. режа: 1. шайбонийхон давлати 2. тасвирий санъат 3. аштархонийлар ( жонийлар) давлати(1601-1753) 4. бухоро амирлиги 5. тасвирий санъат шайбонийхон давлати дашти қипчокдаги кучманчи туркий қабилалар ху аср бошларига келиб, олтин ўрдадан ажралиб чиқди. мустақил давлат тузиш ҳаракати бошланди. буни абулхайрхон (і4і2-і466) бошқарди. лекин бу давлатнинг умри узоққа бормади. абулхайрхон вафотидан кейин бу давлат парчаланиб кетди. кейинчалик унинг набираси муҳаммад шайбонийхон парчаланиб кетган бу давлатни қайта тиклашга муяссар бўлди. шайбонийхон бу давлатни тиклабгина қолмай, балки унинг ҳудудини анча кенгайтириб, янги давлат тузишга муяссар бўлди. шайбонийхон ўз давлатини кенгайтириш режаси усти...

DOC format, 84,5 KB. "темурийлардан кейинги даврларда марказий осиёда юзага келган хонликлар санъати"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.