оркестр билан иш олиб бориш

DOC 46.0 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1404895427_54874.doc оркестр билан иш олиб бориш шундай қилиб, ишнинг биринчи босқичи якунланди: партитура батафсил ўрганиб чиқилди. дирижёр асарнинг ғояси, тузилиши, моҳияти, драматургияси, услубий жиҳатларини яхши тушуниб олди, ўз ижро режасини ўйлаб чиқишга ҳам улгурди. асар билан боғлиқ ҳамма нарса хис этилган ва топилган. энди ишда янги босқич — оркестр билан репетициялар бошланади. репетицион ишни режалаштириш керакми? афсуски, репетиция услубияти масаласи — дирижёрлик фаолиятининг жуда кам ўрганилган жиҳатидир. бу — тасодифий эмас, чунки оркестр билан ишлаш усулларини танлашда кўплаб омилларга қараб иш тутилади. хусусан, репетиция шароитлари, уларнинг сифати, оркестр малакаси, дастурнинг мураккаблик даражаси, асарлар услуби, улар оркестрга маълумми ёки илк бор ижро этилаяптими, дирижёр оркестрнинг доимий раҳбарими ёки фақат сафар пайтида у билан ишлайдими ва ниҳоят дирижёрнинг ўзига хослиги, унинг ижодий қиёфаси, хусусиятлари, тажрибаси ва бошқа кўплаб омиллар оркестр билан ишлаш услубини танлашга бевосита таъсир кўрсатади. бироқ бу — репетицион ишнинг асосий хусусиятларини умумлаштириш, турли дирижёрларни яқинлаштирувчи умумий фазилатларни таърифлаб беришга …
2
иқтириш ҳисобига эришилган бўлади. тажриба шуни кўрсатадики, репетицияда аниқ ўйлаб чиқилган режа бўлмаса ишлаб бўлмайди. албатта, репетиция режасини тузиш бўйича аниқ кўрсатмалар бериш мумкин. бироқ дирижёр оркестр билан учрашишидан олдин репетициялар сони, оркестрнинг малакаси, дастурга киритилган асарларнинг мураккаблик даражаси каби тафсилотларни билиб олиши шарт. шунингдек у «овозларни»-партияларни текшириб олиши керак, чунки текширилмаган партиялар билан асар ижро этиш чолғучиларнинг ғашига тегади, уларнинг хафсаласини пир қилади, ишни секинлаштиради ва шу тарзда репетициялар жараёнига салбий таъсир кўрсатади. албатта, репетициядан аввалги тайёргарлик жараёни унча қизиқарли эмас. бироқ, шундай бўлсада, агар у кўнгилдагидек бажарилса репетиция вақтида дирижёр шунинг ҳисобига ўз кучи, вақти ва асабларининг тежашдек имкониятни қўлга киритади. кўплаб дирижёрлар ишини кузатиш орқали, биз репетициялар режаси умуман қуйидагилардан иборат бўлиши ҳақида ҳулосага келдик: 1. асарни бутунлигича тўхтамасдан чалиб чиқиб асар мазмуни билан танишиб чиқилади. 2. деталлар (тафсилотлар) устида ишланади. 3. асарни тўлалигича яхлит машқ қилишади. биринчи босқич, одатда, асарни умуман бир карра машқ қилиб олишга …
3
оркестр аъзолари репетицияларда тез-тез тўхташлар бўлишини ёқтирмайдилар. энг яхшиси — фақат асарнинг қайсидир қисмини ижро этгандан сўнггина, оркестрни тўхтатган маъқул. агар дирижёр мусиқачилар квалификациясининг хис қилиб турган бўлса, унда оғзаки кўрсатмалар беришни ўзи кифоя. лекин баъзида яккахон ва гуруҳларни у ёки бу эпизодни алоҳида ижро этишларини илтимос қилиш керак бўлади. нисбатан катта «қурилмалар» ёки асарнинг алоҳида қисмлари устида ишлашда йирик эпизодлардаги асосий йўналишини, улардаги эмоционаллик йўлини топиш катта аҳамият касб этади. бунда дирижёр олдида бир қатор муҳим вазифалар кўндаланг турадики, улар қаторига тафсилотлар устида ишлаш ҳозирча кирмайди. асарни яхлит ҳолда дастлабки машқ қилиш жараёнидаёқ ижрочилар дирижёр режалаштирган суръатни хис этишлари муҳим. ўйланган суръатни ўрнатиш билан бир вақтда йирик эпизодларнинг асосий динамик йўналишлари белгилаб олинади, яъни crescendo ва diminuendo ларнинг кенг чизиқлари белгилаб олинади. бунда ҳар бир эпизоднинг кульминацион нуқталари аниқланади. ундан ташқари, асарнинг йирик қисмлари устида ишлаш жараёнида, ижрочилар дирижёр талқинининг умумий йўналишини яхшироқ тушуниб оладилар, унинг мақсадини умуман ва …
4
ритмларни уйғунлаштиришда, қолаверса, метрларни бирданига алмаштириш керак бўлганда аниқликка интилиш лозим. репетицион фаолиятининг бу босқичида ансамбл, яъни биргаликдаги ижро масалаларига катта эътибор қаратилади, ижрода якдилликка эришишнинг муҳим шарти алоҳида чолғу, гуруҳ ва яхлит оркестрнинг мутаносиб товуш чиқаришидадир. амалиётда шундай вазиятлар бўладики, бунда оркестр таркибининг номутаносиблиги дирижёрни бу масала билан махсус шуғулланишига мажбур қилади. масалан, унча катта бўлмаган оркестрларда дамли чолғулар ва торли гуруҳлар ўртасида номутаносиблик мавжуд бўлади, яъни дамли чолғулар таркиби тўлиқ бўлган бир пайтда торли чолғулар гуруҳи сон жиҳатдан қисқартирилган бўлиши мумкин. умумий товушни тенглаштириш мақсадида биринчи ҳолда дамли чолғулар товушини кескин камайтириш, акси бўлганда эса торли чолғуларни камайтиришга ўтиш лозим бўлади. оркестрдаги у ёки бу йўналишни таъкидлаш учун у бош оҳанг бўладими, контрапункт, имитация (лот. immitatio — ўхшатиш, эргашиш), гармоник ноталар ва ҳоказоларни, — дирижёр гуруҳларнинг ўзаро мутаносиб бўлишини назорат қилади. ансамбл ижросига эришишда, тўғри, аниқ ижро, торли гуруҳ чизгиларини бажариш жуда муҳим. бунда ҳар бир партия ижрочиларининг …
5
ктавадан бошлаб, квинтага ўтиш, сўнг терция ва тўлиқ аккорд билан якунлаш маъқул. ҳар бир товушни аниқ ижро этиш, оҳанг чизиғида товушларни ва интервалларни тўғри урғулаш каби муҳимдир. интонация ва сознинг тозалиги устида доимий равишда ҳамда катта қунт билан ишлаш керак — шундагина камчиликларнинг олдини олиш мумкин. одатда бу билан доимий дирижёр шуғулланади ва у қўллайдиган усуллар дирижёрнинг шахсий тажрибаси ва унинг изланувчанлигига боғлиқ бўлади. шу ўринда кўпчилик қўллайдиган усуллардан бирини кўриб чиқайлик. барча мусиқий асбоблар «ля» товушга созланади. бу, одатда, гобой билан берилади. шундан сўнг ёғочдан ясалган пуфлама чолғулар гуруҳи билан созни созлашга ўтилади. аввало квинталар бўйича созланади. мисол учун, до-соль квинтаси чолғуларга қуйидаги тартибда топширилади: фагот ва кларнетлар «до»ни олишади, гобой ва флейталар — «соль»ни чалишади. бунда дирижёр аввал ҳар бир товушнинг алоҳида янграшини текширади, сўнг эса интервал ларни аниқ ва тоза янграшига эътибор қилади. шу тарзда юқорига йўналган хроматик гамманинг барча товушларида квинтани текширади. шунингдек, аккорд, мажор ва …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "оркестр билан иш олиб бориш"

1404895427_54874.doc оркестр билан иш олиб бориш шундай қилиб, ишнинг биринчи босқичи якунланди: партитура батафсил ўрганиб чиқилди. дирижёр асарнинг ғояси, тузилиши, моҳияти, драматургияси, услубий жиҳатларини яхши тушуниб олди, ўз ижро режасини ўйлаб чиқишга ҳам улгурди. асар билан боғлиқ ҳамма нарса хис этилган ва топилган. энди ишда янги босқич — оркестр билан репетициялар бошланади. репетицион ишни режалаштириш керакми? афсуски, репетиция услубияти масаласи — дирижёрлик фаолиятининг жуда кам ўрганилган жиҳатидир. бу — тасодифий эмас, чунки оркестр билан ишлаш усулларини танлашда кўплаб омилларга қараб иш тутилади. хусусан, репетиция шароитлари, уларнинг сифати, оркестр малакаси, дастурнинг мураккаблик даражаси, асарлар услуби, улар оркестрга маълумми ёки илк бор ижро этилаяптими, дири...

DOC format, 46.0 KB. To download "оркестр билан иш олиб бориш", click the Telegram button on the left.