ўзбек классик мусиқаси

DOC 131,0 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1
1682407121.doc ўзбек классик мусиқаси режа: 1. шарқ мусиқаси ва ижро санъати 2. усул 3. пардалар 4. ўзбек мусиқаси ижрочилиги 5. эл куйлари ёхуд термалар 6. миллий чолғуларимиз танбур 7. рубоб 8. мусиқа ва рақс – ижро уйғунлиги 9. бахши – бир актёр театри 10. хоразм мусиқаси ва ижро санъати шарқ мусиқаси ва ижро санъати бизда «ғарб мусиқаси»ға қарши «шарқ мусиқаси» деган сўз юради. бу сўздан англашилған маъно – турк, араб, форс миллатларининг мусиқаларидир. юқоридағи маънода олинған шарқ мусиқаси асос назария эътибори билан бирдир. ҳаммаси ўн икки мақом асоси узра юрадир. ҳаммасининг бир кўб истилоҳлари, бир кўб усул доиралари бир хилдир. шундай бўлса ҳам, услуб ёғидан қарағанда турк, араб, форс мусиқалари орасида шунча айирма бордирким, бирини тинглаб юрган киши, иккинчисини бошлаб эшитканда, бир нарса англаёлмай қоладир. бу услуб айирмаси ёлғиз турк, араб, форс мусиқалари орасида бўлғани каби турклардан усмонли, озарий, ўзбек мусиқалари орасида ҳам бордир. узбек мусиқаси билан озарий мусиқаси орасида …
2
афийуддин, «нафойисул-фунун» соҳиби муҳаммад ибни маҳмуд каби бурунғи устодлардан бошлаб, ўзбек мусиқий олими кавкабийгача бутун устодлар томонидан кўрсатилган ўн икки мақомнинг исмлари шулардир: 1 — рост 7 — буслик 2 — йсфаҳон 8 — ушшоқ 3 — ироқ 9 — ҳусайний 4 — қучак ю — зангула 5 — бузрук 11 — наво 6 — ҳижоз 12 — роҳавий булардан «кучак»нинг иккинчи исми «зерафкан»дир. ҳижознинг иккинчи исми «нигорий»дир усул мусиқий олимларимизға кўра бир оз ўзаниб сўзаниниҳис этилган товуш «нағма»дир. «нағма» бир замон давом этган (яъни ўзанған) товуш бўлғач унинг бош томони, албатта бўладир. нағма маъносидағи товушни чиқармоқ учун чолғуни чертмак керак. чолғуни чертганимиздан бошлаб, товуш чиқарадирда, бир муддат ўзаниб қолгач, «нағма» бўладир. демак, шул чертишимиз нағманинг бош томони бўладир. бунга «ниқра» дейиладир. мана шул ниқралар билан улар орасидағи замонларни (товушнинг ўзаниб турған замонини) белгилаб, бир-бирига боғлаш йўлини кўрсатмак учун мусиқада усул белгилайдирлар. мусиқий олимларимиз мусиқада усул белгилаш учун шундай ҳаракат …
3
иқий олимларининг иши бўлиб қоладир. кўруладирким, мусиқий олимларимиз му-сиқада усул белгилаганда шеърда арабнинг «аруз» тартибини қабул қилғанлар (сабаб-и хафиф, сабаб-и сақийл, ватад, фоснла) каби тақсим ва истилоҳлар арузники бўлғанидек, «ҳазаж, рамал» каби истилоҳлар ҳам арузникидир. мана шуни кўрган бир кўб илмий кишилар шарқ мусиқа билан араб арузи орасида қаттиқ бир бойланиш бордир, деб ишонадирлар. мен ҳам шунга анча тиришдим. ойларча, йилларча давом этган ахтаришимдан кўзга кўринарлик бир натижага эришмадим, бу, балким ўзимнинг кучсизлигим, ўзимнинг билимсизлигимдадир. ҳар ҳолда меним бу кунги қаноатим шудир: шарқ мусиқасининг усули тартиб этилганда араб арузига йўнашилған ниқраларни бир-бирига бойлаш учун арузнинг «ҳарфларни бир-бирига бойлаш» тартибини «сабаб», «ватад» каби истилоҳлари билан қабул этганлар. ўзбек хонларидан субхонқули, абдуллохон, убайдуллохон замонларида ёзилған мусиқий китоблардан бошқа навоий замонида ёзилған жомий «рисола-й мусиқа»сиғача, ҳам ундан бурун ёзилған мусиқий китобларнинг ҳаммасида усул рукнлари деб (тан-тана-танан) ниқралар кўрсатиладир, ҳамда ҳақиқатдан, усул шудир. бироқ бу кун бизнинг мусиқамизда усул рукнлари (тантана-тананан) эмас (бак-бака-бака-бум)дир. «хоразм …
4
бакка-бум) рукнлари майдонға келган усулнинг бир ўрнида бир чертиш замони қадар тўхтамоқ лозим эса, уруш белгиси (ж) қўйғанлар. буни «ист» деб ўқуганлар, (бака бумж бум) шаклида ёзилған бир усулни (бака бум ист бака бум) деб ўқуйлар. баъзи эски мусиқий китобларда кўрганимиз «зарб-и асл» (туб чертиш) атамаси шул чирманда усулидан бошқа нарса бўлмаса керакдир. демак, бизнинг букунги «бум бак» усулимиз ҳакиқий усул бўлған «тан-танана» нинг қисқартирилиб, доира билан кўрсатилганидир. ўзининг ҳақиқий усулдан қулайлиғи, ҳам ҳофизлар, ашулачилар имизнинг кўбрак чолғусиз ўқушға мажбур бўлғанлари каби сабаблар билан бора-бора «бум-бак» усули умумийлашган, ҳақиқий усул бўлған (тантанана) бутунлай унутилиб қолған. ундан кейин торли чолғулар ҳам шунга эргаштирилган; куйларнинг нағмалари ҳам шунга кўра тартиб этилган. куйлар шунга кўра боғланған бу кун шашмақомнинг мушкилотларидан ё насрларидан бир куйни танбур билан чалғанимизда нагмалар ҳақиқий усул бўлган (тан-тананан) вазнида эмас, унинг қисқартирилғани бўлған (бум бак) вазнида эшитиладир. ўзбек мусиқасида бўлған «бум бак» (ёхуд хевада бўлғани каби «губ тақ») усулининг …
5
ун энг тўғри, энг очиқ дастур алишер навоийнинг базмдоши бўлған абдураҳмон жомийнинг «рисола-йи мусиқий»сида бордир. буни аниқлаб майдонға қўймоқ бизнинг бу кунги мусиқий қуролларимизни тузатишка ярайдир, лозимдир. чунки, бу кун бизнинг танбурларнинг пардаларини белгиламак учун улардан бошқа бир восита йўқдир. жомийнинг «рисола-йи мусиқий»сида кўрсатилган ҳалиги асослар майдонға қўйулғанда, чолғу устодларимизға «парда» боғлаш учун тўғри бир асос бўлар эди. милодий ўн бешинчи асрда етишган усмонли мусиқийшуноси қонтемир ўғлининг кўрсатканига кўра «нағма» махражлари бўлған пардаларнинг сони ўттиз учдир. булардан ўн олтисини «тамом» пардалар, ўн еттисини «нотамом» пардалар деб атайдир. «нотамом» пардалар «тамом» пардаларнинг орасида кўрсатиладир. ўзбек мусиқаси ижрочилиги «бизнинг адабиётимизда бўлғани каби мусиқамизда ҳам икки оқим бордир. адабиётимизда аруз вазнида шеър ёзмоқ билан арузсиз, яъни ўзимизнинг бармоқ вазнида шеър ёзмоқ йўли бор. аруз вазни мияларини эрон-араб таъсири остида яшатқан мадраса саройи шоирларимиз орасида ишлатилса, бармоқ вазни эл шоирлари орасида ишлатилгандир. мусиқа ҳам худди шунга ўхшаб юрадир. мусиқамизда усул вазнида боғланған куйлар бўлғани …

Хотите читать дальше?

Скачайте полный файл бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "ўзбек классик мусиқаси"

1682407121.doc ўзбек классик мусиқаси режа: 1. шарқ мусиқаси ва ижро санъати 2. усул 3. пардалар 4. ўзбек мусиқаси ижрочилиги 5. эл куйлари ёхуд термалар 6. миллий чолғуларимиз танбур 7. рубоб 8. мусиқа ва рақс – ижро уйғунлиги 9. бахши – бир актёр театри 10. хоразм мусиқаси ва ижро санъати шарқ мусиқаси ва ижро санъати бизда «ғарб мусиқаси»ға қарши «шарқ мусиқаси» деган сўз юради. бу сўздан англашилған маъно – турк, араб, форс миллатларининг мусиқаларидир. юқоридағи маънода олинған шарқ мусиқаси асос назария эътибори билан бирдир. ҳаммаси ўн икки мақом асоси узра юрадир. ҳаммасининг бир кўб истилоҳлари, бир кўб усул доиралари бир хилдир. шундай бўлса ҳам, услуб ёғидан қарағанда турк, араб, форс мусиқалари орасида шунча айирма бордирким, бирини тинглаб юрган киши, иккинчисини бошлаб …

Формат DOC, 131,0 КБ. Чтобы скачать "ўзбек классик мусиқаси", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: ўзбек классик мусиқаси DOC Бесплатная загрузка Telegram