композитор м. юсуповнинг ҳаёти ва ижоди. (1925-1992)

DOC 49,0 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1404727238_54480.doc композитор м. юсуповнинг ҳаёти ва ижоди. (1925-1992) режа: 1. композиторнинг ёшлик ва талабалик йиллари. 2. композиторнинг вокал ижоди 3. композиторнинг фортепиано ижоди. 4. композиторнинг опера ва балет ижоди. 5. композиторнинг мусиқали драма ижоди. ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби, созанда, хонанда, фолклоршунос, композитор матниёз юсупов xx аср ўзбек мусиқаси тарихида ёрқин из қолдирди. унинг кўп дилрабо қўшиқлари, мусиқали драмалари, опера ва балетлари, симфоник ва вокал - симфоник, халқ чолғулари оркестри учун яратган асарлари халқ назарига тушди. айниқса, «хоразм мақомлари», «ўзбек халқ мусиқаси»нинг икки жилддан иборат нота ёзуви тўпламлари унга шуҳрат келтирди. ажойиб, хуштабиатли инсон, истеъдод соҳиби, санъаткор м. юсупов эл юрт ҳурматига сазовор бўлди. юсупов матниёз абдулниёзович ўз ҳаёт йўлини қисқача, шундай таърифлаган эди: «мен хоразм вилоятининг урганч шаҳрида 1925 йилнинг 1 январида таваллуд топдим. отам абдулниёз юсупов санъатни жону дилидан севар, дутор ва танбур чертишни яхши кўрар, хонадонимизга санъаткорлар йиғилишиб, шеърий - мусиқий кечалар ўтказишар эди. бир куни онам …
2
да бирга ишладим. 1940 йили урганч шаҳрида машҳур санъаткор ҳ. болтаев раҳбарлигида миллий ансамбл ташкил топди. устозлар ёнига мени ҳам ишга таклиф қилишди. 1943 йили украина фронтидаги жангларда бир оёғимдан қаттиқ яраландим. боку шаҳрида ҳарбий шифохонада 8 ой ичида даволандим ва уруш ногирони бўлиб қолдим. ҳожибековнинг «гўрўғли» операсини тинглаб, томоша қилиб, унинг оҳанграбо мусиқасига маҳлиё бўлдим ва композитор бўлишни орзу қилдим. 1944 йили она диёримга қайтиб келдим. ўзимнинг қадрдон миллий ансамблимда созанда ва хонанда сифатида ишлай бошладим. 1945 йилнинг июл ойида вилоят мусиқали драма театрига ишга таклиф қилишди. бир йил ўтгач театрнинг мусиқа раҳбари қилиб тайинландим. театрда машҳур созанда ва ҳофиз комилжон отаниёзов билан танишдим ва дўст бўлиб узоқ йиллар бирга ишладик. театрда ишлаб юрган кезларим куй ва қўшиқлар ам басталашга интилдим, мақом санъатини устозлардан ўргандим. лекин уларни нотага ёзишни билмас эдим. ўқиш зарурият бўлиб қолди. шу сабабли 1951 йили комилжон отаниёзов, абдушариф отажонов, султон ҳайитбоевлар билан биргаликда ҳамза номидаги …
3
нсерваторияни муваффақиятли битирди. 1960 - 64 йиллари м. юсупов фақат ижод билан шуғулланиб симфоник оркестр учун «поэма», «сюита», «қаҳрамонлик увертюра»си, ўзбек халқ чолғулари оркестри учун «рапсодия», «сюита», торли квартет учун «сюита», виолончел ва фортепиано учун «соната», фортепиано учун пъесалар, учта мусиқали драма: «ғазал фожиаси» (а. бобожонов пъесаси), «уч паҳлавон», «қайдасан, ҳаёт» (т. собиров пъесалари), 1964 йилда эса алишер навоий номидаги опера ва балет театри жамоаси композиторнинг ҳ. ғулом либреттоси асосида ёзилган «хоразм қўшиғи» операсини саҳналаштирди. мазкур операни томошабинлар қизғин кутиб олишган эди. 1967 йили бу опера москванинг кремл саройида ҳам намойиш қилинган. м. юсупов 1956 - 85 йилларда урганч мусиқа билим юрти директори, м. қориёқубов номидаги ўзбек давлат филармонияси қошидаги «лазги» ансамбли бадиий раҳбари, ўзбекистон радиоси муҳаррири бўлиб ишлади. 1985 йилдан то умрининг охиригача а. кодирий номидаги тошкент давлат маданият институти доценти лавозимида талабаларга дарс берди. м. юсупов ижодида мусиқали драма ва қўшиқ жанри устувор аҳамият касб eтади. у 1956 …
4
в йиллар давомида турли мавзуларда юздан ортиқ жозибали қўшиқлар яратди. улардан баъзилари: «ўлка» (д. олимжон шеъри), «ўлкамизда ёз» (миртемир шеъри), «гулдаста» (а. пўлат шеъри), «орзу баҳорим» ва «қўшиқ завқи» (п. мўмин шеърлари), «хуш келибсиз» ва «севги сурури» (н. нарзуллаев шеърлари), «гули раъно дерман» (э. самандаров шеъри), «мағрур бўлсак» (э. охунова шеъри), «тўй алёри» (з. обидов шеъри), «ёшлигим — қуёшлигим» (м. карим шеъри) ва бошқалар. композиторнинг қўшиқлари «гулдаста» нота тўпламида 1985 йил чоп этилган, бир неча пластинкаларда ҳам ёзилган. булардан ташқари у «ўзбекистон куйлагай», «марҳабо, талантлар», «чашма», «қўшиқ айтган етар муродга», «дебют» каби республика телевизион танловига хоразм, самарқанд, кашқадарё, жиззах ва қорақалгюғистон республикаси ҳаваскорларини тайёрлашда ҳамда уларнинг концерт дастурларини бойитишда фаол қатнашди. композитор акапелла хори учун ҳам бир неча қўшиқлар ҳамда йирик вокал-симфоник асарлар ҳам яратган. унинг «беруний боғлари» (т. тўла сўзи) ва «туямўйин тароналари» (e. самандаров сўзи) вокал - симфоник сюиталари, «тасанно ишчилар» (ҳ. ғулом сўзи) кантатаси хор, солист ва …
5
йилдан буён аъзоси м. юсупов сермаҳсул композитор, ижрочи ҳамда халқ мусиқасининг билимдони сифатида эл - юрт ҳурматига сазовор бўлди. у 1969 йили «ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби» фахрий унвони ва медаллар билан тақдирланган. адабиётлар: 1. музыкально- энциклопедический словарь. москва. 1990 г. 2. ф.кароматов. вопросы музыкознания (материалы симпозиума) 1980 г. 3. а.жабборов.т.соломонова.композиторы и музыковеды узбекистана.ташкент. 1975. 4. а. жабборов. ўзбек бастакор ва мусиқашунослари. тошкент.2004. 5. ю.ражабий. и. акбаров. ўзбек халқ мусиқаси тарихи, (ўқитувчи). 1981 йил. 6. т. қиличев. хоразм халқ театри. 7. ўзбек халқ музикаси, vii том. тошкент 1960 8. ўзбек халқ музикаси, iv том. тошкент 1960

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"композитор м. юсуповнинг ҳаёти ва ижоди. (1925-1992)" haqida

1404727238_54480.doc композитор м. юсуповнинг ҳаёти ва ижоди. (1925-1992) режа: 1. композиторнинг ёшлик ва талабалик йиллари. 2. композиторнинг вокал ижоди 3. композиторнинг фортепиано ижоди. 4. композиторнинг опера ва балет ижоди. 5. композиторнинг мусиқали драма ижоди. ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби, созанда, хонанда, фолклоршунос, композитор матниёз юсупов xx аср ўзбек мусиқаси тарихида ёрқин из қолдирди. унинг кўп дилрабо қўшиқлари, мусиқали драмалари, опера ва балетлари, симфоник ва вокал - симфоник, халқ чолғулари оркестри учун яратган асарлари халқ назарига тушди. айниқса, «хоразм мақомлари», «ўзбек халқ мусиқаси»нинг икки жилддан иборат нота ёзуви тўпламлари унга шуҳрат келтирди. ажойиб, хуштабиатли инсон, истеъдод соҳиби, санъаткор м. юсупов эл юрт ҳурматига сазовор б...

DOC format, 49,0 KB. "композитор м. юсуповнинг ҳаёти ва ижоди. (1925-1992)"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.