сунъий мутагенез ва ундан селекцияда фойдаланиш

DOC 61,0 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1413649894_59716.doc сунъий мутагенез ва ундан селекцияда фойдаланиш. мутация ўсимликлар эволюцияси ва селекциясида ирсий ўзгарувчанликнинг муҳим манбаларидан биридир. мутация деб, ўсимлик (организм) белги ва хусусиятларининг тўсатдан бир холатдан иккинчи холатга ўзгариб қолишига айтилади. мутация наслдан-наслга бериладиган (ўтказиладиган) ўзгарувчанлик бўлиб генотипни ўзгариши билан боғлиқ. демак, мутация бу ирсий ўзгарувчанлик. масалан, бошоғи қилтиқли ҳисобланган ўсимликда қилтиқсиз бошоқ, ғўзада шохланиши чекланмаган типда бўлса чекланган типдаги ўсимлик ривожланиши ва бу ўзгаришнинг ирсий (турғун) бўлиши мутациядир. эволюция жараёнида вужудга келадиган мутациялар организм учун фойдали, зарарли ва нейтрал бўлиши мумкин. фойдали мутациялар организмнинг ноқулай шароитга чидамлилигини (ҳаётчанлигини) оширади. зарарли мутациялар бу хусусиятни сусайтиради. мутациялар йирик (макро) ва майда (микро) бўлади. макромутациялар организмнинг ирсиятини кескин ўзгартирадиган мутациялардир. микромутациялар организмнинг морфологик, физиологик ва исталган миқдорий белгиларида юз берадиган кичик ўзгаришлардан иборат. улар табиатда макромутацияларга нисбатан кўп ҳосил бўлади. шунинг учун селекция ишида муҳим аҳамиятга эга. мутация натижасида ўсимликларнинг турли белги ёки хусусиятларини ўзгартириш мумкин. шунга мувофиқ мутациялар морфологик, физиологик …
2
раб мутациялар 3 хилга бўлинади: · ген мутациялари; · хромосомалар таркибининг қайта тузилиши; · хромосомалар сонининг ўзгариши. ген мутацияси хромосоманинг айрим локуслари (генлар) тўсатдан ўзгариб қолишидир. ген мутацияси айрим генларнинг сифат ўзгаришидир. мутацияларнинг содир бўлиши қонуний ходиса бўлиб, организмнинг нормал холатини ўзгартириши мумкин. хромосоманинг қайта тузилиши. хромосомалар структурасини ўзгариши (хромосомаларнинг қайта тузилиши) хромосоманинг ичида ва хромосомалараро бўлади. битта хромосома ичида содир бўладиган ўзгаришларга хромосома ичида бўладиган қайта тузилиш дейилади ва улар қуйидагиларни ўз ичига олади: а) хромосоманинг бир бўлаги йўқолиши ёки етишмаслиги (делеция ва дефишенси); б) хромосоманинг бир қисми икки ҳисса ёки ундан кўп ортиши (дупликация); в) хромосоманинг қисмлари 180 даража бурилиши (инверсия); г) генларнинг ўрин алмашиниши (инсерция). гомозигота организмларда хромосоманинг кичикроқ бўлаги етишмаслиги одатда ген мутацияларининг вужудга келишига сабаб бўлиб, фенотипга катта таъсир кўрсатади. бундай организмларда хромосоманинг каттароқ бўлаги етишмаслиги эса генотипда кескин ўзгаришлар содир бўлишига олиб келади. натижада организм нобуд бўлади. агар организм гетерозигота холатда бўлса, у яшаб …
3
35 йилларда генетик олимлари н.п.дубинин ва б.н.сидоровлар хромосомалар қайта тузилганда генлар ўз таъсирини ўзгартиришини тўла аниқлашга эришдилар. баъзи бир рецессив генлар бошқа хромосомаларга ўтганда доминант хусусиятга эга бўлиб қолиши ва улар олдинги ўринга қайтарилганда рецессивлик хусусияти яна тикланишини ҳам билиб олдилар. хромосомалар сонининг ўзгариши билан боғлиқ мутациялар гаплоид ва диплоид хромосомалар сонининг ўзгариши натижасидир. бу масалани келгуси дарсда полиплоидия ва гаплоидиядан селекцияда фойдаланиш деган мавзуда батафсил ўтамиз. мутациялар табиий ва сунъий бўлади. табиатда одам иштирокисиз ҳосил бўладиган мутациялар табиий мутациялар деб аталади. табиий (спонтан) мутацияларнинг ҳосил бўлиши қуйидагиларга боғлиқ: ўсимлик турини ташкил қилган генотипнинг мутацияланиш имконияти, ўсимликларнинг ташқи шароитга мослашганлиги, ўсимликнинг тарқалган районлари ва бошқа хусусиятлар. агар ўсимлик тури шароитга ёмон мослашган бўлса, тоғли ерларда, текислик районларга нисбатан кўп мутацияга дучор бўлади. генотип ва фенотип тушунчаларини фанга 1909 йилда даниялик генетик олим в.иогансен киритган. генотип деб, организмдаги барча ирсий белги ва хусусиятларни ривожлантирадиган генлар йиғиндисига айтилади. фенотип деб, генотип асосида …
4
иб ўсимликларга рентген нурлари таъсир эттириб, ирсий ўзгаришлар ҳосил қилиш ва шу йўл билан мутацион жараённи тезлаштириш мумкинлигини исботладилар. улар рентген нурлари таъсир эттириб, буғдойнинг қимматли хўжалик белги ва хусусиятларига эга хилларини ҳосил қилдилар. шу билан радиацион мутация фанига асос солинди. 1932-1936 йилларда с.я.краевой рентген нурлари таъсирида горохнинг, 1937 йил а.н.лутков арпанинг фойдали мутацияларини яратди. 1935 йилда т.в.асеева рентген нурлари таъсирида картошкада ирсий ўзгаришлар рўй беришини аниқлади. кейинги йилларда сунъий мутация ишлари швеция, россия, ҳамдўстлик мамлакатлари, ақш, чехославакия, франция, ҳиндистон, япония каби мамлакатларда кенг авж олди. академик и.а.рапопорт рахбарлигида россия (собиқ ссср) фанлар академиясининг химиявий физика институтида мутагенез маркази ташкил қилинди. академик н.п.дубинин 1957 йилда радиацион генетика лабораториясини ташкил қилади. қиммматбахо ва муҳим хўжалик-биологик белги ҳамда хусусиятларга эга бўлган сунъий мутантлар ҳосил қилиш учун турли мутагенлардан фойдаланилади. мутаген деб сунъий мутацияларни хосил қилувчи омилларга айтилади. селекция ишида сунъий мутагенларни ҳосил қилиш учун физикавий ва химиявий мутагенлардан фойдаланилади. физикавий мутагенлар – …
5
. бундай ўсимликлар ичида ирсияти ўзгарган янги белгили – хусусиятли ўсимликлар ҳосил бўлади. бу ўсимликларда танлаш ўтказиб керакли белгили – хусусиятли ўсимликлар – мутантлар танлаб олинади. химиявий мутагенларнинг ўта таъсирчан эканлигини инобатга олиб мутация чақириш учун қуйидаги миқдордаги сувдаги эритмалари қўлланилади: нитрозометилмочевина – 0,0001-0,015%; нитозоэтилмочевина - 0,0001-0,025%; диметилсульфат - 0,01-0,15%; диэтилсульфит - 0,01-0,2%; этиленэмин - 0,01-0,5%; этилметансульфанат - 0,1-1,5%; гидроксиламин - 0,5-3,0% бундай кучли мураккаб химиявий моддалар-мутагенлар билан ишлаганда жуда ҳам катта эҳтиётлик чоралари кўрилиши керак. мутагенлар таъсир этилиб ҳосил қилинган ўсимлик авлоди мутант дейилади ва катта (бош) м ҳарфи билан ифодаланади (м1 м2 м3 ва бошқалар). мутантлардан морфозлар (ирсий бўлмаган ўзгарувчанликни) фарқлаш учун танлаш мутантларнинг биринчи (м1) бўғинида ўтказилмай, балки иккинчи (м2) бўғиндан бошлаб ўтказилади. сунъий мутациялардан селекция ишида фойдаланишнинг икки йўли бор: 1. районлаштирилган энг яхши навларнинг сунъий мутантларини хосил қилиб, улардан тўғридан тўғри фойдаланиш асосида (танлаш, ўрганиш, синаш) янги навлар яратиш; 2. энг яхши навларнинг сунъий мутантларини …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"сунъий мутагенез ва ундан селекцияда фойдаланиш" haqida

1413649894_59716.doc сунъий мутагенез ва ундан селекцияда фойдаланиш. мутация ўсимликлар эволюцияси ва селекциясида ирсий ўзгарувчанликнинг муҳим манбаларидан биридир. мутация деб, ўсимлик (организм) белги ва хусусиятларининг тўсатдан бир холатдан иккинчи холатга ўзгариб қолишига айтилади. мутация наслдан-наслга бериладиган (ўтказиладиган) ўзгарувчанлик бўлиб генотипни ўзгариши билан боғлиқ. демак, мутация бу ирсий ўзгарувчанлик. масалан, бошоғи қилтиқли ҳисобланган ўсимликда қилтиқсиз бошоқ, ғўзада шохланиши чекланмаган типда бўлса чекланган типдаги ўсимлик ривожланиши ва бу ўзгаришнинг ирсий (турғун) бўлиши мутациядир. эволюция жараёнида вужудга келадиган мутациялар организм учун фойдали, зарарли ва нейтрал бўлиши мумкин. фойдали мутациялар организмнинг ноқулай шароитга чидамлилигини (ҳа...

DOC format, 61,0 KB. "сунъий мутагенез ва ундан селекцияда фойдаланиш"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.