mutatsiya to'g'risida tushuncha va mutagenezning umumiy xususiyatlari

DOCX 5 pages 29.8 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1 / 5
мутация тўғрисида тушунча ва мутагенезнинг умумий хусусиятлари 1.мутация таъсирида ген ва хромосомалар таркибининг узгариши. 2.мутация назариясининг яратилишида гюго-де-фриз ва с.и.коржинскийларнинг роли. 3.мутацияларнинг таснифлари, чорвачиликдаги аҳамияти. 1-масала. мутация таъсирида ген ва хромосомалар таркибининг ўзгариши. 1-илова. организмлардаги морфофункционал барқарорлик ўзларидаги генетик ахборотларни узоқ йиллар давомида авлоддан-авлодга ўтказиб бориши, бу билан турни ўзига хос белги ва хусусиятлари сақланиб бойиб бориши маълум. аммо ана шундай барқарорлик нисбийдир. ички ва ташқи омилларнинг таъсири натижасида генетик материаллар ўзгаради - яъни мутацион ўзгарувчанликни келтириб чиқарадиган мутация рўй беради. мутация деганда - днк ва кариотип структурасини изчиллик билан ўзгариши тушунилади. «мутация» атамасини дастлаб голланд олими гуго де-фриз 1901 йилда фанга киритган. гуго де-фризнинг фикрича мутация - бу ўсимликлар, ҳайвонлар ва барча тирик организмларда тўсатдан рўй бериб, наслдан-наслга бериладиган ирсий ўзгарувчанликдир. гуго де-фриз 20 йил давомида эшакмия (энотера дамаркиана) ўсимлиги ишлаб уни ирсий белгилар билан бир-биридан кескин ажралиб турувчи формаларини топди. мутациялар тўсатдан сақраш тарзида юз бериб организмни бошланғич …
2 / 5
гарувчанликни ноаниқ ўзгарувчанлик деб атаган. 1899 йилда рус академиги с.и.коржинский ҳам замбуруғларда мутацион ўзгарувчанликни аниқлаган. г. де-фризнинг мутация назариясси яратилгандан кейин кўпгина олимлар ҳайвонларда, ўсимликларда, микроорганизмларда, замбуруғларда ҳамда одамларда кўплаб мутациялар борлигини аниқлашган. мутация назариясини ривожлантиришга юқорида номлари зикр этилган олимлардан ташқари а. с. серебровский, н.п.дубинин, м.е.лобашов ва бошқалар катта хисса қўшишган. мутация ҳосил бўлиш жараёнига мутогенез. мутацияни қўзғатувчи омилларга мутогенлар ва янги ирсий белгиларга эга бўлган организмга мутант дейилади. г.де-фриз мутация натижасида ташқи муҳитга мослашган янги турларни ҳосил қилиши мумкин деб бу назарияни ч.дарвинни эволюцион таълимотига қарши қўймоқчи бўлди. албатта бу фикр ҳато эди, чунки мутация фақат ўзгарувчанлик манбаи бўлиб, танлаш учун янги материал яратиб беради ва унинг имкониятларини кенгаитиради. мутацион ҳеч қандай оралиқ формасиз тўсатдан пайдо бўлади ва наслдан-наслга берилади. мутация ҳаётнинг ҳамма даврларида яъни гамета ва муртакдан тортиб организмнинг қарилик давригача руй беради. улар ҳамма ҳужайраларда жинсий ва соматик ҳужайраларда рўй беради. соматик мутациялар ўсимликларни ўсиш нуқталарида …
3 / 5
ция генларни тушиб қолиши, ёки леталь холатга ўтиши билан характерланади. аммо бу мутация бошқа мутациялар билан қўшилган холда организмни мослашиш қобилиятига катта таъсир қилади, м.гелментларни кўпгина органлари йўқ ёки ривожланмаган, аммо кўпайиш хусусиятлари кучли ривожланган. бошқа бир мисол. ер остида яшайдиган ҳайвонларни кўриш органлари ривожланмаган. кротларни кўзи умуман ривожланмаган. дегрессив мутацион эса реетрогрессив мутацияни тескарисидир. генлар жуда актив ҳолатга ўтади. дегрессив мутация хар бир шароитда ҳам бир меъёрда намоён бўлади. бундай мутацияга албинизмни ва унинг тескари ҳайвонлар рангини бўиши, шохлилик ва шохсизликни мисол қилиш мумкин. прогрессив мутация. бу янги майда турларни келиб чикишига шароит яратадиган мутациядир. г.де-фризнинг таъкидлашича турлар ўзларининг дастлабки формаларидан прогрессив йўл билан келиб чиққанлар. аммо г.де-фриз бунга мисоллар келтира олмади. аслида эса бундай мутация мавжуд, буни биз қўйида неаморф мутация номи билан кўриб чиқамиз. 4-илова. гипоморф мутацияга мисол қилиб ҳайвонларда учрайдиган ҳар хил паканаликлари, жунини тусини (рангини) ҳар хил даражада бўлишини, организм ларнинг етарли даражада ривожланмаслигини олиш …
4 / 5
н қўйларнинг кўрсаткичлари ҳам гиперморф мутацияларга боғлиқдир. генларнинг харакат характерига қараб 1927 йилда г.меллер мутацияни қўйидаги классификацияларга бўлди: а) аморф б) гипоморф в) гиперморф г) антиморф д) неаморф бундай мутациялар фақатгина тарихий аҳамиятга эга эди. аммо молекуляр генетнканинг ривожланиши билан у муҳим аҳамиятга эга бўлди. 1. аморф мутацияда генлар ўзидаги маълумотни жорий қила олмайди, бунинг натижасида ген назорат қиладиган белги ривожланмайди. бундай мутацияга албинизм, жунсизлик, тишнинг бўлмаслиги (қорамол ва итларда) чучқаларда оёқларнинг камчилиги, паррандаларда ва сичқонларда думнинг бўлмаслиги. айрим пайтларда белгини йуқолиши тур ва зот учун фойдаси бўлади. м. айиқларнинг тайгада оқ бўлиши қорнинг рангига мосдир. уй паррадаларида курк бўлиш инстинкти йўқолади. 2. гипоморф мутацияда белгилар дастлабки холатига нисбатан кучсиз ривожланади. бу мутация кўп учрайди, чунки ҳар бир мутация белгиларни дастлабки ҳолатидан яхшилаш ўрнига кўпроқ камайтиради. бунинг сабаби ген баланси бузилади. гипоморф мутациянингн самараси белгиларнинг ривожланишига таъсир қиладиган ферментларнинг. активлигига боғлиқдир. 3-масала. мутацияларнинг таснифлари, чорвачиликдаги аҳамияти сунъий мутацияни биринчи марта …
5 / 5
ар уруғдонида 200-4000 рентген нурини таъсир қилдирганда кўпгина леталь мутацияларни келиб чиқишини кузатган. i п.ф.рокицкий қуёнларни нурлантирганда - уларнинг бола бериш қобилияти пасайганлигини ва 1250 рентгендан сўнг умуман бола бермаслигини кузатди. п.ф.рекитскии ва бошқа олимлар нурлантирилган қўчқорлар уруғи билан қўйларни қочирганда ҳам уруғланиш кам бўлганлигини кузатган. назорат гуруҳида уруғланиш 87,4%, тажрибада эса 58,5% бўлган ва икки марта кўп ўлик қўзилар туғилган. совуққонли организмларда температура хар 10% га ошганда мутация такрорланиши табиий мутацитяга нисбатан 5 марта ошган. ионлаштирувчи нурланиш ва кейинги танлаш натижасида қимматли белгиларга эга бўлган организмлар олишга радиацион селекция дейилади. радиацион селекция антибиотиклар олишда кенг қўлланилади. рентген нурлари ёрдамида арпада пояси мустахкам мутация олинади. буғдойда эса оқсили кўп, йирик донли мутация олинди химиявий мутагенлар ҳужайрага - таъсир қилиш характерига қараб бир қанча группаларга бўлинади. а). уларнинг баъзилари ферментлар билан бирикиб нуклеин кислоталарнинг азот асослари синтезини сусайтиради. натижада днк синтези бузилиб мутация ҳосил бўлади; б). иккинчи хил химиявий моддалар днк …

Want to read more?

Download all 5 pages for free via Telegram.

Download full file

About "mutatsiya to'g'risida tushuncha va mutagenezning umumiy xususiyatlari"

мутация тўғрисида тушунча ва мутагенезнинг умумий хусусиятлари 1.мутация таъсирида ген ва хромосомалар таркибининг узгариши. 2.мутация назариясининг яратилишида гюго-де-фриз ва с.и.коржинскийларнинг роли. 3.мутацияларнинг таснифлари, чорвачиликдаги аҳамияти. 1-масала. мутация таъсирида ген ва хромосомалар таркибининг ўзгариши. 1-илова. организмлардаги морфофункционал барқарорлик ўзларидаги генетик ахборотларни узоқ йиллар давомида авлоддан-авлодга ўтказиб бориши, бу билан турни ўзига хос белги ва хусусиятлари сақланиб бойиб бориши маълум. аммо ана шундай барқарорлик нисбийдир. ички ва ташқи омилларнинг таъсири натижасида генетик материаллар ўзгаради - яъни мутацион ўзгарувчанликни келтириб чиқарадиган мутация рўй беради. мутация деганда - днк ва кариотип структурасини изчиллик билан ўзгари...

This file contains 5 pages in DOCX format (29.8 KB). To download "mutatsiya to'g'risida tushuncha va mutagenezning umumiy xususiyatlari", click the Telegram button on the left.

Tags: mutatsiya to'g'risida tushuncha… DOCX 5 pages Free download Telegram