дуккакли дон экинларининг умумий тавсифи

DOC 84,0 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1
1413736398_59737.doc дуккакли дон экинларининг умумий тавсифи. соя, нўхат, мошнинг биологик хусусиятлари режа: 1. дон етиштиришни кўпайтиришда, ўсимлик оқсили муаммосини ҳал этишда, тупроқ унумдорлигини оширишда дуккакли дон экинларининг аҳамияти. 2. дуккакли дон экинларининг ботаник, биологик ҳусусиятлари. 3. соянинг аҳамияти, экилиш майдони, ҳосилдорлиги ва биологик ҳусусиятлари. навлари. 4. нўхат ва мошнинг ботаник, биологик хусусиятлари, ўзбекистонда экиладиган навлари. дуккакли дон экинларига кўк нўхат, нўхат, соя, мош, ловия, ясмиқ, бурчоқ, ҳашаки дуккак, вигна, люпин, вика киради. уларни ҳаммаси дуккаклилар - оиласига мансуб. биологияси, ўстириш технологияси, олинган махсулот сифати бўйича бу экинлар ўхшаш. дуккакли дон экинлари ғалла экинларига нисбатан оқсилга бой, ҳазмланиши осон, сифатли, арзон дон ҳосили беради ва туганак бактериялар ёрдамида ҳаводаги азотни ўзлаштириш хусусиятига эга. дуккакли дон экинларини етиштириш қишлоқ хўжалигидаги учта асосий муаммони ҳал қилишга имкон беради: 1) дон етиштиришни кўпайтириш; 2) ўсимлик оқсили муаммосини ҳал этиш; 3) тупроқ унумдорлигини ошириш. бу экинлар фойдаланишига кўра озиқ-овқат (кўк нўхат, нўхат, мош, ловия, соя), …
2
ган бир озиқа бирлигида 85 г ҳазмланадиган оқсил бор. озиқалардан фойдаланишни тахлилларини кўрсатишича озиқа бирлигида оқсил танқислиги ковуш қайтарадиган молларда озиқа сарфини 1,3-1,5 чўчқаларда 2 баробар оширишга олиб келади. ақш, канада, аргентина ва бошқа ривожланган мамлакатларда оқсил танқислиги дуккакли дон экинлари, бедани кўп экиш ҳисобига қопланади. ўсимлик оқсилини ишлаб чиқиш арзон. дуккакли дон экинларининг уруғида оқсил кўп, арпа ва сулининг 1 о.б.да ҳазмланадиган оқсил 70 ва 63 г., кўк нўхат, вика, сояда 160, 186, 300 г. етади. шунинг учун дуккакли дон экинлари ажойиб озиқа ва озиқ-овқат экинлари бўлиши билан бир қаторда бошқа озиқаларнинг ҳам қимматини оширади. уларнинг уруғларида витаминлардан а, в1, в2, рр, в6, е униб чиқаётган уруғларда с ва маъданли моддалар, микроэлементлар кўп. оқсил ва крахмалнинг нисбати дуккаклилар уруғларида 1:2,5-3 бўлса, ғалла экинларида 1:6-7 илдизмева ва туганакмеваларда 1:10-15 ташкил қилади. дуккакли дон экинлари уруғларида лизин, триптофан, метионин, валин, треониннинг миқдори кўп. лизин миқдори бўйича дуккакли дон экинлари оқсили ҳайвон …
3
бактериялар ёмон ишлайди ва улар тўплаган азот ўсимлик эҳтиёжини қоплай олмайли. фаоллиги юқори туганак бактериялар пушти ранг ёки қизил, кучсизлари оқ ёки оч-яшил бўлади. туганак бактериялар фаоллигини ошириш учун нитрагин, ризоторфин қўлланилади. ўзбекистон тупроқларида гумуснинг, азотнинг миқдори камлиги туфайли дуккакли дон экинларининг тупроқ унумдорлигини оширишдаги аҳамияти катта. дуккакли дон экинларидан кейин тупроқда органик моддалар миқдори ортади, тупроқнинг сув-физик хоссалари яхшиланади. уларнинг анғиз қолдиқлари ғалла экинлариникига нисбатан тез парчаланади. дуккакли дон экинлари тупроқни шамол ва сув эрозиясидан ҳам самарали ҳимоя қилади. ҳар бир экин учун ўзига хос туганак бактериялар мавжуд. бир хил турлари бир гуруҳ дуккакли экинларга юқса (кўк нўхат, вика, ҳашаки дуккак, ясмиқ, бурчоқ) бошқалари симбиозга фақат алоҳида турлар билан киришади: люпин, соя, ловия, мош, ва ҳоказо. ҳар бир турдаги бактериялар кўплаб штаммлардан иборат. тупроқда озиқа моддалар, намлик, ҳаво, ёруғлик, нитратлар, нейтрал реакция ph 6-7, қулай ҳарорат (27 0с) бўлсада аммо, органик моддалар кам бўлса туганак бактериялар яхши ишламайди. дунё …
4
ради ва уруғпаллаларини тупроқ юзасига олиб чиқмайди. шунинг учун уларни уруғларини чуқурроқ экиш ҳамда майсалар ҳосил бўлгунча ва кейин бороналаш мумкин. иккинчи ва учинчи гуруҳларга кирувчи ўсимликлар дастлаб уруғпалла ости (гипокотиль) ҳисобига ўсади ва тупроқ юзасига уруғпаллаларни олиб чиқади. уларни уруғларини чуқур экиш ва майсалар ҳосил бўлгунча бороналаш мумкин эмас. илдиз тизими - ўқ илдиз ва ён илдизлардан иборат бўлиб 1-2 м чуқурга кириб боради ҳамда асосан тупроқнинг ҳайдалма қатламида илдиз массасининг кўпчилик қисми жойлашган. ўзбекистоннинг суғориладиган бўз тупроқларида илдиз тизимининг 80-90 % тупроқнинг ҳайдалма қатламида жойлашади. илдиз тизимининг, туганак бактерияларнинг меъёрида ривожланиши учун тупроқ ҳажмий оғирлиги 1,1 - 1,3 г/см3 бўлиши жуда қулай. дуккакли дон экинларини етиштириш технологияси ишлаб чиқилаётганда, илдиз тизимининг ҳусусиятлари ҳисобга олинади. поя – доккакли дон экинларида турлича тузилишга эга. соя, люпин, ҳашаки дуккак, ловиянинг зич тупли шакли, нўхат ўсимликларида поялар вегетация давомида тик ўсади. кўк нўхат, ясмиқ, бурчоқ, вика, ловиянинг айрим шаклларида поялари ётиб ўсади. …
5
аш, 6) дуккакларни ҳосил бўлиши, 7) пишиш, 8) тўла пишиш. биологик хусусиятлари. ҳароратга талаби. дуккакли дон экинлари ўсиш даврида ҳароратни турлича талаб қилади. уруғлар канча паст ҳароратда униб чиқса, уларни паст ҳароратдан зарарланиши шунча кам бўлади. кўк нўхат ва ясмиқ униб чиқиш фазасида 8 0с, люпин ва ҳашаки дуккак 6 0с, соя 3-4 0с савуққа бардош беради. совуққа энг чидамсиз ўсимлик ловия ва мош –1 0с нобуд бўлади. ўсимликларнинг кейинги ривожланиш фазаларида уларни паст ҳароратга чидамлиги пасайиб боради. аниқса, доннинг тўлиши ва пишиши фазаларида ҳароратга талаб ортади, бу хусусият дуккакли экинларни шимолий минтақаларга жойлаштириш имкониятини чеклайди. намга талаби. дуккакли дон экинлари ғалла экинларига нисбатан нимликка талабчан. улар сизот сувлар яқин жойлашган тупроқларда ёмон ўсади. соя, кўк нўхат, ҳашаки дуккак, люпин намга жуда талабчан. энг қурғоқчиликка чидамли дуккакли дон экинлари нўхат ва бурчоқ. ловия ва ясмиқ оралиқ ўринни эгаллайди. тупроқда оптимал намлик чднс 100 % дан 60 % бўлганда, ўсимликлар яхши …

Хотите читать дальше?

Скачайте полный файл бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "дуккакли дон экинларининг умумий тавсифи"

1413736398_59737.doc дуккакли дон экинларининг умумий тавсифи. соя, нўхат, мошнинг биологик хусусиятлари режа: 1. дон етиштиришни кўпайтиришда, ўсимлик оқсили муаммосини ҳал этишда, тупроқ унумдорлигини оширишда дуккакли дон экинларининг аҳамияти. 2. дуккакли дон экинларининг ботаник, биологик ҳусусиятлари. 3. соянинг аҳамияти, экилиш майдони, ҳосилдорлиги ва биологик ҳусусиятлари. навлари. 4. нўхат ва мошнинг ботаник, биологик хусусиятлари, ўзбекистонда экиладиган навлари. дуккакли дон экинларига кўк нўхат, нўхат, соя, мош, ловия, ясмиқ, бурчоқ, ҳашаки дуккак, вигна, люпин, вика киради. уларни ҳаммаси дуккаклилар - оиласига мансуб. биологияси, ўстириш технологияси, олинган махсулот сифати бўйича бу экинлар ўхшаш. дуккакли дон экинлари ғалла экинларига нисбатан оқсилга бой, ҳазмланиши осон...

Формат DOC, 84,0 КБ. Чтобы скачать "дуккакли дон экинларининг умумий тавсифи", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: дуккакли дон экинларининг умуми… DOC Бесплатная загрузка Telegram