дуккакли - дон экинлари

DOC 60,0 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1404451914_53330.doc дуккакли - дон экинлари режа: 1. дуккакли - дон экинларининг умумий тавсифи. 2. кўк нўхат ва уни етиштириш. 3. ловия ва жайдари нўхат, уларни етиштириш. 4. соя ва уни етиштириш. дуккакли - дон экинларига дуккакдошлар оиласига мансуб кўк нўхат, нўхат,соя, ловия, мош, вика, ясмиқ, бурчоқ, люпин киради. бу экинлар дони, пояси, барглари таркибидаги оқсил миқдори кўплиги билан белгиланади. бу уларнинг озиқ-овқатлик, ем-хашаклик қимматини оширади. бу дуккакли экинлар донидан ташқари, поясидан тўйимли пичан, силос, хашаки ун тайёрланади. похоли таркибида 8-15% оқсил бўлиб, бу ғалла экинлар похолидан 3-5 марта ортиқ. кўпчилик дуккакли экинлар дони озиқ-овқат ва енгил саноатда қимматли хом ашё ҳисобланади. дуккакли - дон экинлари азот тўпловчи ўсимликлардир, туганак бактериялари орқали дуккакли дон ўсимликлари ҳар гектар ерга 50-100 кг ҳаводан азот тўплаши аниқланган. нўхат, мош ва люпиннинг илдизи қийин эрийдиган фосфорли бирикмаларни ўзлаштира олади. дуккакли - дон экинларидан кузги нўхат, мош, вика, соя, люпин кўк ўғит сифатида ишлатилади. буларни кўпинча …
2
ерда камида 50-70 кг азот тўплайди. нўхатни лалмикор ерларда етиштириш мумкин. республикамизда ўртача ҳосилдорлик 10-14 цғга ни ташкил этади. суғориладиган ерларда 2-40 цғга дон, 350-450 цғга кўк масса ҳосили олинади, лалми ерлардан ўртача дон ҳосили 5-6 ц дан 10 ц гача, кўк масса 60-70 цғга етган. кўк нўхат дунё бўйича умумий экин майдони 15 млн гектарни ташкил этади. кўк нўхат европада, ақш, канада, хитой, ҳиндистон, украина, россияда кўп тарқалган. кўк нўхат баҳори экинлар қаторига киради, бироқ қишловчи хилларини кузда эка бошлаш, мумкин у совуққа чидамли ўсимлик. иссиқликка кам талабчан, уруғи 2-60c да уна бошлайди. 15-200c ўсиш учун энг қулай шароит ҳисобланади. майсалари -8-120c, ба‘зан ундан ҳам паст ҳароратга чидайди. ўсув даври 70-100 кун, кечпишар навлари 120-125 кун. намга талабчан. транспирация коэффициенти ўртача 400-450 га тенг. ўзбекистонда кўк нўхатнинг восток-55, восток-84, усатий-90 навлари экилмоқда. кўк нўхатни экиш муддатига қараб, ер турли усулда ишланади. агар у эрта баҳорда экиладиган бўлса фосфорли ўғитдан …
3
тни унувчанлиги 92-95%, тозалиги 98-99% бўлган, 1-2 синф талабига жавоб берадиган уруғ экилади. нўхат уруғини сзт-47, сд-24, суб-48 маркали машиналарда экилади. экиш ме‘ёри гектарига 1-1,2 млн дона, вазн ҳисобида йирик донли нўхатлар 250-300 кгғга, майда донли нўхат 120-150 кгғга, енгил тупроқли ерларда 5-7 см, оғир тупроқли ерларда 4-5 см чуқурликда экилади. нўхатнинг ҳосили бир вақтда етишмайди. аввал энг тўлиқ пастки дуккаклар, сўнгра юқоридагилари пишади, тўкилувчан. нўхат пишганда типи одатда ерга ётиб қолиб, бир-бирига чирмашиб кетади. шунинг учун икки муддатда йиғиш энг яхши усул ҳисобланади. нўхатни 70% пастки дуккаклилари пишганда терила бошланади. нўхат палаги жбл-3,5, жну-3,2, жнб-3,5 маркали махсус ўроқ машиналарида ўрилади, 2-3 кундан кейин ск-3, ск-4 маркали ўзи юрар комбайнларда йиғиб олинади. ловия ва жайдари нўхат қимматли озиқ-овқат ва ем-хашак ўсимликдир. унинг дони таркибида ўртача 19-30% оқсил, 4-7% мой, 46-60% крахмал, в витамин, турли минерал тузлар ва овқат ҳазм қилишга ёрдам берадиган энг муҳим аминокислоталар бор. ловия ва нўхатдан, суюқ, …
4
а бўлади. жайдари нўхат иссиқсевар ўсимликларга киради, бироқ дастлабки пайтларда у иссиқни кам талаб қилади. уруғи 3-40c да униб чиқа бошлайди, 80c да 9-10 куни майса чиқаради. яхши ўсиб, ривожланиши учун ҳарорат 200c бўлиш керак. майсалари -10-110 c гача совуққа чидайди. нўхат узун кун ўсимлиги, ўсув даври 80-84 кун. ўзбекистонда зимистони, лаззат, молютинский-6, юлдуз навлари экилади. ловия иссиқсевар ўсимлик, 8-100с да уруғи униб чиқа бошлайди, муқобил ҳарорат 18-250с. намсевар, фақат суғориладиган ерларда экилади, қисқа кун ўсимлиги, шўрга чидамсиз, ўсув даври 75-120 кун. ўзбекистонда осиё ловия тури навлари экилади: радост, наврўз, қаҳрабо, победа-104. ловия ва жайдари нўхатни экиш учун шудгорга яхши э‘тибор бериш лозим. ер яхши шудгорланса баҳорда экин экишдан олдин 6-8 см чуқурликда култивация қилинади, тупроқ зичлашиб кетган бўлса 10-12 см чуқурликда шудгор қилинади. кузда 4-5 тғга гўнг, 50-60 кг фосфор, баҳорги ишлашда 30-40 кгғга азотли ўғитлар солинади. экилган уруғ 1 ва 2-класс талабига жавоб бериши, унувчанлиги 92-95%, тозалиги 98-98,5% …
5
и. соянинг оқсили юқори сифатли, сувда тўла эрийди, яхши ҳазм бўлади. соя донидан ёғ, маргарин, пишлоқ, сут, ун қандолат маҳсулоти ишлаб чиқилади, ёғи лак бўёғ саноатида, совун ишлаб чиқаришда кенг қўлланилади. соянинг ватани жанубий-шарқий осиё, хитойда, ҳиндистонда, корея, япония, индонезияда кўп тарқалган. ер юзида дон-дуккакли экинларнинг орасида биринчи ўринни эгаллайди ва 62 млнғга майдонга экилади. ўзбекистонда 10 минг.га атрофида экилади. такрорий экин сифатида майдони кенгайтирилади. ўзбекистонда 15-40 цғга ҳосил олинмоқда. соя фабаcеае оиласига, глуcине л авлодига мансубдир. деҳқончиликда соянинг битта маданий тури экилади -глуcине ҳиспида мах. соя баҳори ўсимлик, ўсув даври 75-200 кун. бу иссиқсевар ўсимлик, 8-100c да униб чиқади, фойдали ҳарорат йиғиндиси 1700-3200 0 c. соя ёруғсевар, қисқа кун ўсимлиги, тоза, унумдор, муҳити пқ6,5-7,0 бўлган тупроқларга экилади. навлари: дўстлик, узбекская-2, узбекская-6, орзу. соя ғўза, шоли, маккажўхори, жўхори, канопдан бўшаган ерларга экилади. ҳайдаш чуқурлиги 22-25 см. эрта баҳорда борона қилинади, чизел, култивация қилинади. ўғитлашда гектарига 10-15 т гўнг, 100 кг …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"дуккакли - дон экинлари" haqida

1404451914_53330.doc дуккакли - дон экинлари режа: 1. дуккакли - дон экинларининг умумий тавсифи. 2. кўк нўхат ва уни етиштириш. 3. ловия ва жайдари нўхат, уларни етиштириш. 4. соя ва уни етиштириш. дуккакли - дон экинларига дуккакдошлар оиласига мансуб кўк нўхат, нўхат,соя, ловия, мош, вика, ясмиқ, бурчоқ, люпин киради. бу экинлар дони, пояси, барглари таркибидаги оқсил миқдори кўплиги билан белгиланади. бу уларнинг озиқ-овқатлик, ем-хашаклик қимматини оширади. бу дуккакли экинлар донидан ташқари, поясидан тўйимли пичан, силос, хашаки ун тайёрланади. похоли таркибида 8-15% оқсил бўлиб, бу ғалла экинлар похолидан 3-5 марта ортиқ. кўпчилик дуккакли экинлар дони озиқ-овқат ва енгил саноатда қимматли хом ашё ҳисобланади. дуккакли - дон экинлари азот тўпловчи ўсимликлардир, туганак бактериялар...

DOC format, 60,0 KB. "дуккакли - дон экинлари"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: дуккакли - дон экинлари DOC Bepul yuklash Telegram