электр стартёрлар ва ишга тушириш иситгичлари

DOC 1,8 MB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1404557288_54269.doc электр стартёрлар ва ишга тушириш иситгичлари режа: 1. стартёрнинг ишлаш принципи 2. бевосита бошқариладиган стартёрлар 3. масофадан бошқариладиган стартёрлар 4. ишга тушириш қайта улагич 5. мтз-50 ва мтз-80 трактордаги ст212 стартёрини ишга тушириш 6. стартёрларга техникавий хизмат кўрсатиш ва уларнинг нуқсонлари 7. ишга тушириш иситгичлари 1. стартёрнинг ишлаш принципи электр стартёр двигателни ишга туширишда унинг тир- сакли валини бурашга хизмат қилади. стартёр кетма-кет ёки аралаш уйғотишли ўзгармас ток двигатели бўлиб, у ўзгармас токни аккумулятор батареясидан олади. электр стартёрларга қуйидаги талаблар қўйилади: тузилиши оддий бўлиши ва техникавий кўрсатиш осонлиги, габарит ўлчамлари кичиклиги ва массасининг енгиллиги; тайёрлаш арзонлиги; ишлатишда ишончлилиги ва узоққа чидамлилиги; солиштирма қувватининг катталиги (яъни қуввати 1 кг массага тўғри келади), карбюраторли двигателлар учун 40-50 айл(мин ва дизел двигателлари учун 80-120 айл(мин га тенг бўлган ишга тушириш айланиш сонини таъминловчи буровчи моментнинг катта бўлиши; салт юриш режимида стартёр вали айланиш сонининг кичик бўлиши ва таъминловчи токнинг кам бўлиши. оддий …
2
инг айланма харакатига айланади. агар ярокнинг пастки қисмидаги ўтказгичдан расмдаги йўналиш бўйича (бу ўтказгичлар нуқталар билан кўрсатилган) ток ўтказилса, унда бу ўтказгичлар ярокдан ўнг томонга итарилади. ток йўналиши ўзгартирил маганда якорь 180( га бурилгач тўхтайди, чунки унинг юқориги ва пастки қисмларидаги ўтказгичлар бир томонга итарилади. якор айланиб кетиши учун ўтказгичлардаги ток йўналишини ўзгартириш керак. бу коллектор ёрдамида бажарилади. ўтказгич учлари коллектор пластинкаларига уланган бўлиб, якор чулғамини ҳосил қилади. агар пластинкалардан бири манфий чўтка остида бўлса, унда пластина мусбат чўтка остига келиб қолади. натижада якор айланиши учун зарур бўлган ўтказгичлардаги ток йўналиши ўзгаради. барча ўзгармас ток генераторлари қайтарувчанлик, яъни улар ўзгармас ток электр двигателларига айланиш хусусиятига эга эканлигини таъқидлаб ўтиш лозим. бироқ статёр ток миқдорига боғлиқ бўлган катта айланувчи моментга эга бўлиши керак. замонавий стартёрлар двигателни ишга тушириш вақтида 200-800 а ток истеъмол қилади ва бунда якор чулғами шундай токни ўтказа олишга мўлжалланган бўлиши керак. шунинг учун стартёр якори чулғами ўрамларининг …
3
да двигател ишлаб турганда стартёрни улаш мумкин эмас. юритиш механизмининг ишлаш усулига қараб стар-тёрлар механикавий уланадиган ва электромагнитавий уланадиган стартёрларга бўлинади. механикавий уланадиган стартёрда унинг шестерняси двигател шестерняси билан (маховик гардиши орқали) улаш ричаги (бир вақтда занжирга стартёрни улайдиган) ёрдамида тишлаштирилади. электромагнитавий уланадиган стартёрда шестерня стартёрга ўрнатилган электро-магнит тортиш релеси таъсирида тишлашади. 2. бевосита бошқариладиган стартёрлар бу группадаги стартёрларга газ-53 а автомобилнинг двигателига ўрнатиладиган ст130-б стартёри киради. стартёр ишга тушириш двигателини юргизишга хизмат қилади ва 12 в кучланишда қувватини 0,43 квт га етказади. корпус, учиргичи, якорь, қопқоқ ва юритиш механизми стартёрнинг асосий қисмлари ҳисобланади. корпус тўрт қутбли бошмоқ ва тўртта ғалтак электромагнит ҳосил қилади. корпус алюминий қотишмасидан ясалган бўлиб, унда ҳимоя лентаси билан беркитилган чўткаларга яқинлашиш учун дарча бор. корпусга қутбли бошмоқлар винтлар билан маҳкамланиб, бу бошмоқларга мис лентадан иборат ғалтаклар кийгизилган. ғалтаклар уйғотиш чулғамини ҳосил қилиб, унинг бир учи бош қисмага, иккинчиси, яъни иккита параллел тармоққа бўлингани мусбат чўткаларга …
4
жиналари 0,9-1,3 кгк билан босиб туради. қопқоққа бронза-графит втулка 4 ўрнатилган. стартёр якори (51-расм, б) коллектор 7, чулғам 9, ўзак 8 ва вал 10 дан тузилган. валга ўзак пластиналари маҳкамланади ва унда юритиш механизми втулкаси сурилиши учун шлица бор. расм. ст130-б стартёрнинг қопқоғи (а), якорь (б) ва эркин йўл муфтаси (в): 1-қопқоқ; 2-чўтка тутқич; 3-пружина; 4-втулка; 5-винт учун тешик; 6-изоляция; 7-коллектор; 8-ўзак; 9-чулғам; 10-вал; 11-вал шлицалари; 12-ташқи обойма; 13-плунжер; 14-ролик; 15-ички обойма; 16-бронза графит втулка; 17-кожух. чулғамнинг кўндаланг кесими туғри бурчакли йўғон мис симдан ясалган бўлиб, у массадан изоляцияланган ўзак уйиқларига жойлаштирилган. чулғам секцияларининг учлари коллектор чиқиқларига («тожларига») кавшарланган. коллектор пластиналари орасида изоляия вазифасини имконият (прессланган слюда) бажаради. пластиналар орасидаги изоляция ўзгарувчан ток генераторларидагидек чуқур қилинмайди, чунки чўт-калар анча қаттиқ материалдан ясалган. юритиш механизми стартёр якорини двигател тирсакли валига улаб, унга айланма ҳаракат узатади. бу механизм улаш ричаги, ричаг муфтаси, шлицали втулка, пружина, эркин йўл муфтаси ва юритиш шкивидан иборат. …
5
а буни амалга ошириб бўлмайди: масалан, шестернялар қийшайиши натижасида у ейилган, ҳайдовчи ишга туширилган двигател шовқинини кеч эшитади ва бошқалар. двигател ишга туширилгач автоматик ажратгич вазифасини эркин йўл мфтаси бажаради. кўриб чиқилаётган стартёрда ролик типидаги муфтадан фойдала-нилган. ролик типидаги эркин йўл муфтаси (51-расм, в) кожух 18, ташқи обойма 12, тўрт ёки бешта плунжер 14, плунжер пружинаси 13, тўрт ёки бешта ролик 15 ва ички обойма 16 дан тузилган. ташқи обойма юритиш механизмининг шлицали втулкаси билан, ички обойма эса юритиш шестерняси билан бир бутун қилиб ишланган. двигател ишга туширилганда роликлар, плунжер пружинаси таъсирида ташқи обоймага қилинган чуқурчанинг тор жойига ғилдираб ўтади ва ташқи обойма ички обойма билан поналаниб қолади. якорнинг айланма ҳаракати поналанган обоймалар орқали юритиш шестеряси ва тирсакли валга узатилади. ишга туширилгач юритиш шестерняси ва ички обоймалар кескин сурилади, натижада роликлар чуқурлардан итарилиб чиқади. бунда пружиналар сиқилади, обоймалар ажралади. стартёр ҳали занжирдан узилмайди, юритиш шестерняси ва ички обойма тирсакли вал …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"электр стартёрлар ва ишга тушириш иситгичлари" haqida

1404557288_54269.doc электр стартёрлар ва ишга тушириш иситгичлари режа: 1. стартёрнинг ишлаш принципи 2. бевосита бошқариладиган стартёрлар 3. масофадан бошқариладиган стартёрлар 4. ишга тушириш қайта улагич 5. мтз-50 ва мтз-80 трактордаги ст212 стартёрини ишга тушириш 6. стартёрларга техникавий хизмат кўрсатиш ва уларнинг нуқсонлари 7. ишга тушириш иситгичлари 1. стартёрнинг ишлаш принципи электр стартёр двигателни ишга туширишда унинг тир- сакли валини бурашга хизмат қилади. стартёр кетма-кет ёки аралаш уйғотишли ўзгармас ток двигатели бўлиб, у ўзгармас токни аккумулятор батареясидан олади. электр стартёрларга қуйидаги талаблар қўйилади: тузилиши оддий бўлиши ва техникавий кўрсатиш осонлиги, габарит ўлчамлари кичиклиги ва массасининг енгиллиги; тайёрлаш арзонлиги; ишлатишда ишончлилиги ...

DOC format, 1,8 MB. "электр стартёрлар ва ишга тушириш иситгичлари"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.