ёритиш, товуш, тақсимлаш ва ҳимоя аппаратлари, назорат-ўлчаш асбоблари ва симлар

DOC 514.5 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1404557216_54268.doc ёритиш, товуш, тақсимлаш ва ҳимоя аппаратлари, назорат-ўлчаш асбоблари ва симлар режа: 1. чўғланма фара ва лампалар 2. автотрактор фонарлари 3. сақлагичлар 4. бурилишни кўрсатиш чироқлари 5. товуш сигналари 6. электр манометрлар 7. электр термометрлар 8. ёнилғи сатҳи кўрсаткичлари 1. чўғланма фара ва лампалар бундай группадаги электр асбобларга қуйидаги талаблар қўйилади: бузилмай ва ишончли ишлаши; тузилишининг оддийлиги ва хизмат кўрсатишнинг осонглиги; габарит ўлчамларининг кичиклиги ва массасининг енгиллиги; токнинг иш миқдори чегарасида ўзгаришнинг аниқ кўрсатиши; радио телеҳалакатнинг йўқлиги; хавфсиз ишлаши (айниқса ёнилғи баклари ёнига ўрнатилган асбобларнинг), арзонлиги. фаралар машина ҳаракатланаётганда унинг йўлини ёритишга хизмат қилади. фг300 трактор фараси (61-расм, а) корпус 8, сочгич 1, қайтаргич 2, лампа 3, тўғин 5, лампа патрони 9, ток келтириш сими 11, втулка 12, сферик шарнир 15, болт 16, масса сими 17 ва бириктириш винти 18 дан тузилган. сочгич, қайтаргич ва лампа оптик элементни ҳосил қилади. қайтаргич ёруғликни тўплаб, уни қайтаради. унинг ички ёруғлиқ қайтарувчи юзаси …
2
йиқларга карболит қопқоқ 10 чиқиқлари кириб туради. шунингдек қопқоққа “юқорига” (“верх”) сўзи ёзилган бўлиб, ичида ток узатувчи сим 11 ўтадиган тешик бор. расм. автомобил фаралари: 1-сочгич; 2-қайтаргич; 3-чўғланма лампалар; 4-қистирма; 5-тўғин; 6-тўғин тиши; 7-лўкидон; 8-корпус; 9-лампа патрони; 10-патрон қопқоғи; 11-ток келтириш сими; 12-корпус втулкаси; 13-шайба; 14-пружина; 15-сферик шарнир; 16-болт; 17-массага уланувчи сим; 18-бириктириш винти; 19-резина кувур. сим учлари контакт учун йўғон қилиб кавшарланган. симнинг қопқоққа кириб турадиган учига пружинали тунука кувурча кийгизилган, пружинали ва иккита шайбали учи эса корпус втулкасига киргизиб қўйилган. шунингдек, втулкада иккита штифтли колодка кириб турадиган г-симон ўйқлар бор. колодка ток узатувчи симга уланган. колодка контакти ўз нав- батида патрон қопқоғи тешигига кириб турувчи сим контактига уланган. колодка ўйққа кира туриб шайбали пружинани сиқади, натижада колодка патрон симига маҳкам уланади. масса сим 17нинг бир учи винт ёрдамида фара патронига, иккинчи учи эса парчин ёрдамида корпусга уланади. фарани қисмларга ажратишда масса симининг бир учини узилмаслиги учун патрондан доим …
3
тга анча қиятилган. автотрактор лампаси (65-расм) цоколь 1, контакт 3, баллон 5, чўғланма тола 6 ва электрон 4 дан тузилган. баллоннинг тўлишига қараб лампалар бўш ва газ тўлдирилган лампаларга ажратилади. ёруғлик кучи 3 кд ва ундан юқори бўлган лампалар газ тўлдириб ишлаб чиқарилади. чўғланма толалар вольфрамдан тайёрланади, толанинг диаметри 15-250 мкм. расм. автотрактор лампалари: а-икки толали; б-бир толали штифтли; в-экранли лампа; 1-цоколь; 2-фланец; 3-контактлар; 4-электродлар; 5-баллон; 6-чўғланма тола; 7-штифт; 8-яқинни ёритиш толаси; 9-узоқни ёритиш толаси; 10-экран. лампа ёнганда у қизиши туфайли тола буғланиши натижасида унинг хизмат муддати қисқаради, шунинг учун баллонлар инерт газлар (аргон, ксенон, криптон) ёки уларнинг аралашмаси (одатда 96% аргон ва 4% азот) билан тўлдирилади. иссиқлик толадан уни ўраб олган инерт газига узатилади. бунда газ кимёвий реакцияга киришмай, балки бунда унинг босими ортади. ортган босим металлнинг буғланишига тўсқинлик қилади. лампани ясаш жараёнида баллонга кириши мумкин бўлган намлик ва кислородни ютиш учун баллон ичига кам миқдорда карбон, барий ва …
4
сочгичлар дарҳол алмаштирилади. қайтаргич сиртидаги кир илиқ сув билан хўлланган тампон билан айланасига ишқалаб артиб кетказилади. қайтаргичнинг хираланган кўзгусини артиш керак эмас, чунки кўзгу қатлами шикастланиши мумкин. автомобилларга 2-техникавий хизмат кўрсатиш вақтида фараларнинг тўғри ўрнатилганлиги текширилади. бу иш қўлланма кўра бажарилади. фараларда содир бўладиган характерли нуқсонлар: лампалар чўғланмайди ёки етарли даражада чўғланмайди ва ёруғлик тўплами нотўғри ҳолатда бўлади. чўғланмасликка занжирнинг узилиши, лампадаги толанинг куйиши, контактнинг бўш уланганлиги сабаб бўлиши мумкин. лампанинг хиралигига қайтаргич юзасининг ифлосланиши, сочгичнинг ёрилганлиги сабаб бўлиши мумкин. контакт уланишлари майда шишали жилвир қоғоз билан тозаланади. 2. автотрактор фонарлари трактор, комбайн ва автомобиллар электр жиҳозларидан габарит, кетинги, икки ёқ, номер белгисини ёритувчи ва махсус фонарлар анча кенг тарқалган. габарит фонарлари кўринувчанлик ёмон шароитларда машинанинг габарит ўлчамларини ёруғлик билан аниқлаш ва бурилиш олдидан ёруғлик сигнали беришга хизмат қилади. габарит фонарлари ёруғлиги камида 100 м масофадан кўриниши керак. олд габаритни кўрсатувчи фонар ёки подфарник (63-расм, а) корпус 10, сочгич 1, …
5
н бўлиб, унга патроннинг пружинавий контактлари маҳкамланган. кожух 15 ток узатувчи симларни сақлайди. сочгич шиша ёки пласмассадан ясалади ва қизил рангга бўялади. лампанинг кучи 21 кд ли ёруғлик ҳосил қилувчи толаси бурилишни курсатувчи чироқ учун, кучи 6 кд лиси эса габаритни ёритиш учун мўлжалланган. барча ҳолларда кетинги фонарлар тарқатадиган ёруғлик оч қизил рангга эга. к е т и н г и ф о н а р л а р тормозлашда ёруғлик сигнали бериш (стоп-сигнал), бурилиш олдидан ёруғлик сигнали бериш ва машинанинг номер белгисини ёритишга хизмат қилади. кетинги фонарь (64-расм,а) корпус 5, қизил рангдаги сочгич 1, ялтироқ сочгич 6, тўсиқ 2, ёруғлик кучи 3 кд ли лампа 7, ёруғлик кучи 21 кд ли лампа 11, пружинавий пластина 8, патрон тутқич 9 ва кожух 10 дан тузилган. расм. кетинги ва махсус фонарлар: а-кетинги фонар; б-кабина плафони; в-контрол фонарь; 1-қизил сочгич; 2-тўсиқ; 3-тўғин; 4-қистирма; 5-корпус; 6-шаффоф сочгич; 7-ва 11-чўғланма лампалар; 8-пружинавий контакт; 9-патрон …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "ёритиш, товуш, тақсимлаш ва ҳимоя аппаратлари, назорат-ўлчаш асбоблари ва симлар"

1404557216_54268.doc ёритиш, товуш, тақсимлаш ва ҳимоя аппаратлари, назорат-ўлчаш асбоблари ва симлар режа: 1. чўғланма фара ва лампалар 2. автотрактор фонарлари 3. сақлагичлар 4. бурилишни кўрсатиш чироқлари 5. товуш сигналари 6. электр манометрлар 7. электр термометрлар 8. ёнилғи сатҳи кўрсаткичлари 1. чўғланма фара ва лампалар бундай группадаги электр асбобларга қуйидаги талаблар қўйилади: бузилмай ва ишончли ишлаши; тузилишининг оддийлиги ва хизмат кўрсатишнинг осонглиги; габарит ўлчамларининг кичиклиги ва массасининг енгиллиги; токнинг иш миқдори чегарасида ўзгаришнинг аниқ кўрсатиши; радио телеҳалакатнинг йўқлиги; хавфсиз ишлаши (айниқса ёнилғи баклари ёнига ўрнатилган асбобларнинг), арзонлиги. фаралар машина ҳаракатланаётганда унинг йўлини ёритишга хизмат қилади. фг300 трактор фарас...

DOC format, 514.5 KB. To download "ёритиш, товуш, тақсимлаш ва ҳимоя аппаратлари, назорат-ўлчаш асбоблари ва симлар", click the Telegram button on the left.