чорвачиликнинг асосий тармоқлари

DOC 68.0 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1404552856_54187.doc чорвачиликнинг асосий тармоқлари режа: 1. хусусий чорвачилик. 2. қорамолчилик, уни халқ хўжалигида ахамияти. 3. қорамолнинг биологик хусусияти. 4. ўзбекистонда тарқалган асосий қорамол зотлари. 5. қорамолларнинг классификацияси ва тарқалиши. таянч сўз ва иборалар: хусусий чорвачилик, тармоқ, биологик хусусият, асосий йўналишлар, қорамол зотлари, қўш махсулдорлик, зоологик хусусияти, зотлараро классификация, маданийлаштирилган зотлар. 1. хусусий чорвачилик хусусий чорвачилик чорвачиликнинг махсус қисми хисобланади. агар умумий чорвачилик турли хилдаги қишлоқ хўжалик хайвонлари ва паррандаларнинг умумий қонуниятларини, биологик хусусиятларини, уларни боқиш, урчитиш, кўпайтириш, асраш, усуллари ва қоидаларини ўргатса, хусусий чорвачилик хар бир тур хайвон ва паррандаларнинг барча хусусиятларини (биологияси, озиқланиши, кўпайиши, қочиши, насл бериши, махсулоти, самарадорлиги ва хоказоларни) алохида-алохида ўргатади ва хар бир тармоқ учун муайян қонун-қоидалар яратади. хусусий чорвачилик йилдан йилга хам миқдор (тармоқлари бўйича), хам сифат (барча сохасининг махсулдорлиги ва самарадорлиги) жихатидан тобора ривожланиб бормоқда. хусусий чорвачиликнинг асосий тармоқлари: қорамочилик, қўйчилик, эчкичилик, чўчқачилик, паррандачилик, йилқичилик, туячилик, буғучилик, асаларичилик, ипакчилик (тут ипак қурти) бўлса, сўнги …
2
ин, республикамизда етиштириладиган сутнинг деярли 95% дан кўпроғи сигирлардан олинади ва гўштнинг 50-55% қорамол хисобига тўғри келади. ўзбекистонда бу кўрсаткичлар янада юқоридир. сут ёш болалар, қариялар ва айниқса беморлар учун энг мухим озиқ хисобланади. у ўзининг бой химиявий таркиби ва тез хазм бўлиш хусусияти билан бошқа махсулотлардан фарқ қилади. сутдан хар хил махсулотлар (сариёғ, қаймоқ, сметана, пишлоқ, творог, қатиқ, простокваша) тайёрланади. шунингдек, ундан узоқ муддат фойдаланиш ва сут етишмайдиган ўлка ва зоналар учун қуюлтирилган сут консервалари, қаймоқ аралаштирилган кофе, какао ва сут уни тайёрланади. сигир сутининг енгил саноат учун хам ахамияти катта. ундан казеин моддаси олинади. казеиндан эса тугма, киноплёнка, сунoий жун, клей ва хоказолар ишлаб чиқарилади. молларнинг териси енгил ва пойафзал саноатлари учун қимматли хомашё хисобланади. мол гўнги экин майдонларининг хосилдорлигини оширишда қимматли ўғит сифатида ишлатилади. шунингдек, қорамолларнинг қони ва айрим гормонлари медицинада турли хил дориворлар (қон зардоби, гемоглабин, гематин, гематоген ва адренокортикотроп - “актг” гормони ва хоказолар тайёрлашда …
3
танлаш, саралаш ва наслчилик ишлари натижасида уларнинг сут ва гўшт махсулдорлиги ошди, улар тез етилувчан бўлди, серпуштлиги ортди, экстерpери ва конституцияси хам ўзгарди, шунингдек, нерв системасида хам катта ўзгаришлар юз берди. улар организмида эски рефлекслар йўқолиб, янги рефлекслар вужудга келди. умуман улар танасида кўплаб морфологик, физиологик ва биохимиявий ижобий устунликлар ва фазилатлар ўз аксини топди. буюк табиатшунос олим ч.дарвин таoкидлаб ўтганидек, барча организмларда юз берадиган турли ўзгаришлар кўплаб органлар фаолиятида ва шакл-формасида хам намоён бўлди. масалан, қорамоллар қўлга ўргатиб хонакилаштирилгач, уларнинг елини катталашиб кетди, сут безлари яхши ривожланди ва кўп миқдорда сут соғиб олиш имкониятига эга бўлинди. маoлумки, қадимда қорамолларнинг қўлда боқишнинг дастлабки даврларда хар бир сигирдан 2-4 кг дан сут соғиб олинган бўлса ва елинининг оғирлиги қарийб 1 кг атрофида бўлган бўлса, хозирда комплекс тадбирлар (боқиш, асраш, танлаш, озиқлантириш, парваришлаш) асосида серсут сигирландан кунига 70-80 кг дан сут соғиб олинмоқда ва олинмоқда ва елиннинг вазни 15 кг га етказилди. …
4
стонда тарқалган асосий қорамол зотлари республика хўжаликларида кўпайтирилаётган серсут сигирларнинг деярли хаммаси бошқа республикалардан турли даврларда келтирилган бўлиб, иссиқ иқлим шароитига анчагина мослаштирилган. ўзбекистон ўрта осиё республикалари ўртасида салмоқли ўринэгаллаган бўлишига қарамасдан, асрлар мобайнида ўз махсулоти унча юқори бўлмаган ва сўнги вақтларда сони жуда камайиб кетган жайдари - зебусимон қорамолларни хисобга олмаганда бу ерда қорамолнинг фақат битта бушуев зоти бўлган. бу зотнинг яратилишида жайдари сигирлар четдан келтирилган моллардан қочирилиб, танлаш ва саралаш ишларини маoлум план асосида олиб борилиши натижасида вужудга келган. бу тўғрида кейинроқ тўхталиб ўтамиз. умуман, серсут сигир зотлари қандай бўлишидан қатoий назар, тана тузилиши, яoни экстерpери, конституцияси, қайси мақсадда боқилишини акс эттирувчи хусусиятлари ва бошқа белгиларига кўра гўштдор қорамоллар зотидан катта фарқ қилади. юқорида айтилганидек, ўзбекистондаги серсут сигирларнинг танаси узун, лекин унча семиз эмас, кўкрак қисми бир оз торайган, лекин яхши ривожланган, қовурғалари бир-биридан узоқ жойлашган, қорин қисми катта, иштахаси яхши, оёқлари узун, ингичка, териси юпқа, эластик ва …
5
а, шунингдек, айрим қон касалликларига чидамли хайвон хисобланади. бу зотнинг яратилишига рус агрономи м.м.бушуев асос солган. у мирзачўл зонасидаги махаллий сигирларни четдан келтирилган голланд ва швиц зот буқалардан қочириб, олинган дурагайларни яхши тарбиялаш ва парвариш қилиш натижасида етиштирган. бу зотнинг ранги асосан оқ, лекин танасининг айрим жойлари - боши, оёғи, қулоғи, қорни ва бошқа жойлари қора, жигар ранг, қизил бўлади. баoзан уларнинг ранги бутунлай оқ бўлиши мумкин. у асосан сирдарё ва қисман жиззах областлари хўжаликларда, шунингдек, тошкент области колхоз-совхозларида учрайди. сигирларнинг тирик вазни 400-450 кг, буқаларники 600-700 кг ва ундан ортиқ бўлади. улар соғин даврида 2500-3000 кг, рекордчи сигирлар 5000-5200 кг сут беради. сутидаги ёғ миқдори ўртача 4,1-4,4% ни ташкил этади. сигирларнинг сути серқаймоқлиги билан бошқа зот сигирларининг сутидан фарқ қилади. ўзбекистон хўжаликларида юқорида номлари айтиб ўтилган гўштдор зотларнинг фақат айримлари (қозоқи оқбош, санта-гертруда, абердин-ангус, герефорд ва жуда оз миқдорда қалмоқ зотлари) кўпайтирилади. чунки республикамизда табиий яйловлар оз бўлиши туфайли …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "чорвачиликнинг асосий тармоқлари"

1404552856_54187.doc чорвачиликнинг асосий тармоқлари режа: 1. хусусий чорвачилик. 2. қорамолчилик, уни халқ хўжалигида ахамияти. 3. қорамолнинг биологик хусусияти. 4. ўзбекистонда тарқалган асосий қорамол зотлари. 5. қорамолларнинг классификацияси ва тарқалиши. таянч сўз ва иборалар: хусусий чорвачилик, тармоқ, биологик хусусият, асосий йўналишлар, қорамол зотлари, қўш махсулдорлик, зоологик хусусияти, зотлараро классификация, маданийлаштирилган зотлар. 1. хусусий чорвачилик хусусий чорвачилик чорвачиликнинг махсус қисми хисобланади. агар умумий чорвачилик турли хилдаги қишлоқ хўжалик хайвонлари ва паррандаларнинг умумий қонуниятларини, биологик хусусиятларини, уларни боқиш, урчитиш, кўпайтириш, асраш, усуллари ва қоидаларини ўргатса, хусусий чорвачилик хар бир тур хайвон ва паррандаларни...

DOC format, 68.0 KB. To download "чорвачиликнинг асосий тармоқлари", click the Telegram button on the left.