хусусий чорвачилик

DOC 2.0 MB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1404396592_53253.doc хусусий чорвачилик режа: 1. қорамолчиликнинг аҳамияти, биологик хусусиятлари 2. қорамолнинг биологик хусусиятлари 3. қорамол зотлари 4. қизил чўл зоти қорамолчиликнинг аҳамияти, биологик хусусиятлари қорамолчилик чорвачиликнинг етакчи соҳасидир, аҳолини сут, гўшт маҳсулотлари ва енгил саноатни тери, шоҳ, ва бошқа хомашё билан таъминлайди. дунёнинг кўпгина давлатларида чорвачилик маҳсулотларининг умумий қийматида қорамолчиликнинг товар маҳсулот қилиши 50 фоиздан зиёдини ташкил қилади. ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган сутнинг 98,5% фоизи ва гўштнинг 64,5% фоизи қорамолчиликка тўғри келади. республикамизда урчитилаётган сигирларнинг ҳар биридан соғим даврида 2500- 3000 килограмм сут, 200-250 кг гўшт, 25-30 килограмм тери ва 7-8 тоннагача органик ўғит, қорамол терисидан қимматбаҳо чарм ва қўшимча маҳсулотлар – қон, суяк, шох, жун ва ҳоказолар олиниб, аҳоли ва енгил саноат эҳтиёжлари учун ишлатилади. шу билан биргаликда техника ва механизмлардан фойдаланиш имконияти бўлмаган тоғлик худудларда ер ҳайдашда, юк ташишда ва бошқа хўжалик ишларида қорамол ишчи ҳайвон сифатида ишлатилади. қорамол гўнги ер унумдорлигини, экинлар ҳосилдорлигини оширишда алоҳида ўрин тутади. қорамол, …
2
. у азотли оқсилсиз моддаларни (карбамид, айрим аммоний бирикмалар), ҳайвонот оқсилларига айлантириш мумкинлигини ҳам келтириш муҳимдир. бундай моддалар билан қорамолни протеинга бўлган эҳтиёжини қоплаш мумкин. қорамолнинг бу барча хўжалик ва биологик хусусиятлари қорамолчиликни чорвачилик соҳаси сифатида тез ривож топишини таъминлайди. қорамолнинг биологик хусусиятлари қорамол хонакилаштирилгач, унинг биологик хусусиятлари, маҳсулдорлиги, тирик вазни, конституцияси ва экстерьери тубдан ўзгарди. танлаш ва саралаш натижасида унинг сут ва гўшт маҳсулдорлиги ошди, у тез етилувчан бўлиб, серпуштлиги ҳам ошди. нерв системасида кўпгина ўзгаришлар рўй берди. мол қўлда боқишга ўрганди. бунда сут берувчи сигирларнинг елин шакли ўзгариб, унинг хажми катталашди, сут бези яхши ривожланади, у кўп сут берадиган бўлди. ёввойи ҳолатда фақат ўзининг бузоқига етадиган 2-3 кг сут берувчи сигир эндиликда озиқлантириш ва асраш тадбирларининг яхшиланиши натижасида кунига 20-30 ва ундан ҳам кўп сут берадиган бўлди ва бу хусусиятлар наслдан- наслга ҳам ўтадиган бўлди. моллардан насл олишда катта ўзгаришлар рўй берди. илгари сигир фақат баҳор ойлари туғадиган …
3
илади. қора – ола зоти республикамизнинг тошкент, сирдарё, фарғона, самарқанд вилоятларида туманлашган, лекин айрим бошқа вилоятларда ҳам урчитилади. голштин қора-ола молларни ҳам бу туркумга киритса бўлади, чунки бу зотларнинг келиб чиқиши деярли умумийдир. ташқи кўриниши бўйича ҳам уларни фақат мутахассис ажратиши мумкин. қора-ола молларнинг ўзбекистон хили ўзининг тана тузилиши ва маҳсулдорлик хусусиятлари билан қора-ола зотли молларга хосдир. моллар йирик ва серсут тана тузилиши хилида. бузоқлар туғилганида 28-32,6, 6 ойлигида – 150-160, 12 ойлигида – 230-250, 18 ойлигида – 300-350 килограмм тирик вазнга эга бўладилар. сигирларнинг ўртаса тирик вазни 450-500 кг, айримлари 600-650 кг тош босади. буқалариники 1000-1200 кг. сўйилгандаги гўшт чиқими 55-57 фоизга етади. яхши шароитда йилига ёғлилиги 3,5-3,6 фоизли 5-6 минг килограмм сут бериш қобилиятига эга. “чёлка” 860 лақабли сигир (“чиноз” наслчилик заводи), бешинчи туғишида 3,8 фоиз ёғлиликдаги 10518 килограмм сут берган. 1970-1975 йиллардан бошлаб қора-ола зотли молларни голштин қора-ола зоти билан чатиштириш ишлари амалга оширилди. голштин қора-ола молларнинг …
4
илган ва маҳаллий зебусимон молларнинг маҳсулдорлигини кўпайтирида ижобий таъсир кўрсатган. ҳозирги пайтда ҳам республика вилоятларида кенг тарқалган зот. туси қизил. бу зотли сигирнинг маҳсулдорлиги қора-ола зотига қараганда камдир. қизил чўл зотли мол кескин континентал иқлимга яхшироқ мослашган, касалликларга чидамлироқ, сақлаш шароитига унчалик талабчан эмас. шунинг учун бу зотли моллар республикамизнинг хоразм, қашқадарё, бухоро, навоий вилоятлари ҳамда қорақалпо-ғистонда туманлашган. ўртача сут соғими ёғлилиги 3,7-3,8% ли, 2800-3000 кг. сермаҳсул сигирлардан йилига ёғлилиги 3,7-3,8% ли 5-6 килограмм сут соғиб олинади. янги туғилган бузоқларнинг тирик вазни 28-30 кг, 6 ойлигида 145-155 кг. сигирларнинг тирик вазни 450-500 кг, буқаларники 800-900 кг га тенг, сўйим чиқими 54-55%. қизил чўл зотли молларнинг гўшт маҳсулдорлиги қониқарли даражада. жадал боқилган новвосларнинг кунлик ўсиши 800-900 граммга тенг. хоразм вилояти хўжаликларида юқори меъёрда боқилган қизил чўл зотли новвосларнинг тирик вазни 23 ойлигида 528 килограммга етган ва сўим чиқими 57,5 фоизни такшил қилган. қизил чўл зотли молларни маҳсулдорлигини, елинининг морфо- функционал хусусиятларини …
5
р. дурагайларни тана тузилиши, елинининг ривожланиши яхшиланган. бу борадаги илмий –ишлаб чиқариш ишлари давом эттирилади. англер зоти – дунёдаги машҳур сут йўналишидаги зот. молларнинг туси-жигар ранг –қизғиш, уларнинг тўқ ва оч ранглари ҳам мавжуд. тана тузилиши ихтисослашган сут йўналишидаги молларга хос. боши енгил ва энсиз, бўйни узун ва ингичка, нозик ва майда бурмали, орқа қисми торроқ, оёқлари тўғри қўйилган, елини яхши ривожланган. елиннинг тери заҳираси катта, сўрғичлари кенг жойлашган, сут қудуқчаси ва веналари аниқ шаклланган. сигирларнинг тирик вазни 480-550 кг, буқаларники 850-900 кг. вояга етган сигирлардан ёғлилиги 4,2-4,4% ли 4000-5000 кг сут соғиб олинади. ўзбекистонга англер зотли моллар 1955-60 йилларда келтирила бошланган. ҳозирги пайтда бу зотдан қизил чўл молини “яхшиловчи” зот сифатида фойдаланилмоқда. дания қизил зоти – кўп мамлакатларда тарқалган мол. ўзбекистонда қизил молларни такомиллаштириш мақсадида 1956 йилдан бошлаб дания қизил зотли буқалардан фойдаланилмоқда. улардан олинган дурагай молларнинг маҳсулдорлиги йил сайин кўпайиб, тана тузилиши яхшиланган. дания қизил зотли моллар сут …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "хусусий чорвачилик"

1404396592_53253.doc хусусий чорвачилик режа: 1. қорамолчиликнинг аҳамияти, биологик хусусиятлари 2. қорамолнинг биологик хусусиятлари 3. қорамол зотлари 4. қизил чўл зоти қорамолчиликнинг аҳамияти, биологик хусусиятлари қорамолчилик чорвачиликнинг етакчи соҳасидир, аҳолини сут, гўшт маҳсулотлари ва енгил саноатни тери, шоҳ, ва бошқа хомашё билан таъминлайди. дунёнинг кўпгина давлатларида чорвачилик маҳсулотларининг умумий қийматида қорамолчиликнинг товар маҳсулот қилиши 50 фоиздан зиёдини ташкил қилади. ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган сутнинг 98,5% фоизи ва гўштнинг 64,5% фоизи қорамолчиликка тўғри келади. республикамизда урчитилаётган сигирларнинг ҳар биридан соғим даврида 2500- 3000 килограмм сут, 200-250 кг гўшт, 25-30 килограмм тери ва 7-8 тоннагача органик ўғит, қорамол терисидан қи...

DOC format, 2.0 MB. To download "хусусий чорвачилик", click the Telegram button on the left.

Tags: хусусий чорвачилик DOC Free download Telegram