қишлоқ хўжалик ҳайвонларининг озиқлантириш асослари

DOC 3.6 MB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1404396794_53259.doc қишлоқ хўжалик ҳайвонларининг озиқлантириш асослари режа: 1. қишлоқ хўжалик ҳайвонларини тўғри озиқлантиришда озуқа базасининг аҳамияти 2. озуқанинг химиявий таркиби 3. озуқанинг химиявий таркибига таъсир қилувчи омиллар 4. озуқалар тўйимлилиги ва ҳазм бўлиши 5. озуқалар тўйимлилигини баҳолаш 6. озуқаларни химиявий консервaлаш 7. сунъий усулда тайёрланган аралаш озуқалар 8. чорва молларини боқиш 9. хар хил ёшдаги ва жинсдаги хайвонларнинг экстерьер хусусиятлари 10. конституция хилларининг таснифи қишлоқ хўжалик ҳайвонларини тўғри озиқлантиришда озуқа базасининг аҳамияти чорвачиликни муваффақиятли ривожлантиришнинг асосий шарти – мустаҳкам озуқа базасини яратишдир. етарли миқдорда озуқа тайёрламай қишлоқ хўжалик ҳайвонлари бош сонини ва унинг маҳсулдорлигини ўстириб бўлмайди. шунинг учун ҳам хўжаликда озуқа етарли, сифати яхши бўлмоғи лозим. бунинг учун молларни озуқа билан тўлиқ таъминлаш учун хўжаликда озуқавий гектар етарли бўлмоқи, ажратилган ерлардан юқори ҳосил олиш тадбирлари амалга оширилмоқи лозим. озуқа базасини мустаҳкам қилиш учун юқори маҳсулдор озуқавий экинлар экилиб, уларни агротехникаси юқори агротехнология асосида ўтказилиб, етилган озуқавий экинлар ўз вақтида йиғиштирилиб, …
2
ни ва маҳсулдорлик сифатига, уларни ирсий асосига таъсир қилади. озиқлантиришнинг маълум хили таъсирида молни нафақат экстерьери, балки унинг ички органлари, аввало овқат ҳазам қилиш органлари шаклланади. жумладан, таналар рационига асосан ҳажмли озуқалар киритилса бундай озуқалардан тўла фойдаланувчи моллар олинади, бу – сутлик қорамолчиликда жуда муҳимдир, чунки озуқани тўлаш бунда энг юқори бўлади. молларни етарлича озиқлантирмаслик, айниқса уларни ўсиш пайтида, тана тузилишининг уйғунлигини ва тўғрилигини бузади. ёмон озиқлантиришда мол одатда ясси ва чуқур бўлмаган танали, тери осилган орқага, осилган қоринча ва бошқа етишмовчиликларга эга бўлади. ўсиш тезлиги, ривожланиши ва молнинг тирик вазни озиқлантириш шароитига тўғридан-тўғри боғлиқ. жумладан, ўтказилган тажрибада икки ҳўкизчалардан (келиб чиқиши бир хил, бир кунда туғилганлар),, бириси сероб озиқлантирилган, иккинчиси тақчил озиқланган. натижада биринчиси 750 кг, иккинчиси – 250 кг тош босган, фарқи 500 кг ни ташкил қилган. тўғри озиқлантириш молларнинг серпуштлигига таъсир қилади. чорвачилик тажрибасида молларни етарлича озиқлантирмаслик ёки кам тўйимли ва биологик тўла қимматли бўлмаган озуқалар билан …
3
иқарсиз озиқлантириш нафақат молларни ўзига, балки уларни авлодига таъсир қилади, уларни наслий сифатларини ўзгартиради. ва, ниҳоят, маҳсулдор мол ва озуқани маҳсулот билан қоплаш молларни озиқлантириш даражасига тўғридан-тўғри боғлиқ. илғор фермер хўжалигининг тажрибаси, илмий тадқиқотлар билан озиқлантириш тўғри ташкил қилинганида молларни маҳсулодорлиги кескин ошиши тасдиқланган. озуқанинг химиявий таркиби қишлоқ хўжалик ҳайвонларини озиқлантириш учун хар хил озуқалардан фойдаланилади. кўпинча ўсимлик озуқалари: силос, илдизмевалилар, дон, яйлов ўти, пичанлар, далачилик қолдиқлари (сомон, тўпон),, донни техникавий қайта ишлашдан, ёғ-экстракция, вино, пиво заводларининг ва бошқа қолдиқлар ишлатилади. молларни ҳайвонот озуқаларидан: сут ва уни қайта ишлашдан чиққан қўшимча маҳсулот, гўшт ва балиқ саноатининг қолдиқи ва бошқалардан фойдаланилади. озуқалар бир-биридан ўзининг тўйимлилиги бўйича кескин ажраладилар, чунки уларнинг химиявий таркиби бир хил эмас. ҳозирги вақтда мол ва ўсимликларга керакли химиявий элементлардан қуйидагилари бизга маълум: углерод, кислород, водород, азот, фосфор, олтингугурт, хлор, калий, натрий, кальций, магний, темир, марганец, мис, бор, кремний, молибден, алюминий ва бошқалар. углерод, кислород, водород ва азот …
4
ичан, сомон, тўпон, - 15-20%, кўк ўт ва силос – 60-85%, илдизмевалилар – 80-92%, барда, жом, мезгадек сувли озуқалар – 90-95% сувдан ташкил топган. озуқада сув қанчалик кўп бўлса унинг тўйимлилиги паст ва уни сақлаш шунчалик қийин. қуритилгандан сўнг нусханинг қолдиқи бу қуруқ модда, минерал (кул), ва органик моддаларга ажратилади. ёнмаган қолдиқ кул дейилади, унинг бош элементлари натрий, кальций, калий, фосфор, темир ҳисобланади. ўсимлик озуқаларда кул 5% дан кам ва ўсимликларда у текис эмас: ўсимлик барги ва поясида дон ва илдизлардагига қараганда 2 дан зиёдроқдир, илдиз ва тугунакларда кальций ва фосфор кам, уруғлар ва донларда фосфор кўп, кальций оз, донда – минерал қисми кўпинча пўстда жойлашади, шунинг учун ҳам кепакда кул моддалар унга нисбатан кўпроқдир. дуккакли экинлар (нўхат, беда ва бошқалар),, минерал моддалар, айниқса кальций бошоқли дон экинларида анча зиёд. мол танаси айнан ўсимликлардаги элементлардан ташкил топган, лекин уларнинг нисбати бошқача. минерал моддалар мол танасига ўта керак, чунки улар барча …
5
ннинг таркибий қисми сифатида керак. темир ва миснинг етишмаслиги анемия касаллигини келтиради. йоднинг етишмаслиги қалқонсимон безнинг касаллантиради. қуруқ модданинг органик қисми азотли ва азотсиз моддаларга бўлинади. озуқанинг азотли моддалари ҳам протеин дейилади. уни миқдорини аниқлаш учун озуқадаги азотни 6,25 га кўпайтирадилар, (хом протеинда 16% азот бор, 100:16=6,25),. бу рақам тахминийдир, чунки хар хили азотли моддаларда азотнинг миқдори хархилдир. масалан, озуқалардаги хом протеин миқдорини аниқлаш учун қуйидаги коэффициентлар қўлланилади: буғдой, жавдар, арпа, сули учун 5,83, макажўхори ва дуккаклилар учун – 625, пахта, кунгабоқар, соя-5,3, гўшт ва тухум учун – 6,25 , сут учун – 6,38. молларни протеинга бўлган талабини тўлиқ қондириш керак, уни бошқа озуқавий моддалар билан алмаштириб бўлмайди. протеин миқдори озуқаларда хар хилдир. у билан кунжара ва шротлар айниқса бой, (30-45%),, дуккаклилар дони, (25-30%),, бошоқли дон экинлари донида 10-12%, дуккаклилар пичанида 12-15%, лекин пичанда ва бошоқли дон экинларининг пичанида ва сомонида оздир – 4-6%, илдизмевалиларда – 0,5-1%. ҳайвонот озуқалар протеинга …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "қишлоқ хўжалик ҳайвонларининг озиқлантириш асослари"

1404396794_53259.doc қишлоқ хўжалик ҳайвонларининг озиқлантириш асослари режа: 1. қишлоқ хўжалик ҳайвонларини тўғри озиқлантиришда озуқа базасининг аҳамияти 2. озуқанинг химиявий таркиби 3. озуқанинг химиявий таркибига таъсир қилувчи омиллар 4. озуқалар тўйимлилиги ва ҳазм бўлиши 5. озуқалар тўйимлилигини баҳолаш 6. озуқаларни химиявий консервaлаш 7. сунъий усулда тайёрланган аралаш озуқалар 8. чорва молларини боқиш 9. хар хил ёшдаги ва жинсдаги хайвонларнинг экстерьер хусусиятлари 10. конституция хилларининг таснифи қишлоқ хўжалик ҳайвонларини тўғри озиқлантиришда озуқа базасининг аҳамияти чорвачиликни муваффақиятли ривожлантиришнинг асосий шарти – мустаҳкам озуқа базасини яратишдир. етарли миқдорда озуқа тайёрламай қишлоқ хўжалик ҳайвонлари бош сонини ва унинг маҳсулдорлигини ўстириб бўл...

DOC format, 3.6 MB. To download "қишлоқ хўжалик ҳайвонларининг озиқлантириш асослари", click the Telegram button on the left.