уй ҳайвонларининг келиб чиқиши

DOC 3,9 MB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1404396926_53264.doc уй ҳайвонларининг келиб чиқиши режа: 1. молларни қўлга ўргатиш ва хонакилаштириш 2. уй ҳайвонларининг ёввойи аждодлари барча уй ўайвонлари ёввойи аждодлардан келиб чиққанлар. уй ҳайвонларига одамзот эҳтиёжини қондирадиганлари киритилади. бу аввало қорамол, қўтос, гаял, балий моли, буйвол, қўй, эчки, шимолий буғу, туя, лама, чўчқа, от, эшак, қуён, ит, мушук, ғоз, ўрдак, курка, цесарка, товуқ, ҳамда каптар, асалари, ипак қурти. асалари ва ипак қуртидан бошқа барча уй ҳайвонлари умуртқалилар турига киритилган. уй ҳайвонларига ҳовуз ва аквариумларда урчитиладиган балиқлар, қушлар (канарейка, товус), ва лаборатория ҳайвонлари яқин туради. ёввойилардан уй ҳайвонларига утимли бўлиб инсон томонидан урчитилаётган буғу, тулки, қутб тулкиси, сувсар, норка, нутрия ҳисобланади. шундай қилиб, хайвонларни хонакилаштириш ҳозир ҳам давом қилмоқда. ҳайвонлар келиб чиқишини археологик тадқиқотлардан, ёввойи ва уй ҳайвонларининг суякларини ўрганишдан (хрониологик усул),, қадимги ривоятлар ва достонлардан, ҳозирги замон мол зотларини ёввойи ҳайвонлар билан чатиштириб олинган, (уй қорамолини зебу, буйвол билан ёввойи отни уй оти билан, ёввойи тўнғизни уй чўчқаси …
2
лаш билан бирга уларни қўлга ўргатишни бошлаганлар ҳамда бу даврнинг сўнгги босқичларида, ( 8-9 минг йил илгари),, эса хонакилаштирилганлар. неолит даврида, (6-7 минг йил илгари),, ўрта осиё минтақасида чорвачилик шаклланган ва ривож топган. шуни айтиш керакки, оврўпада қорамолларни қўлга ўргатиш бундан 6-7 минг йил олдин ёки ўрта осиёдан 4-5 минг йил кейин амалга оширилган, (носиров у, 2001),. уй ҳайвонларини урчитиш, аввало, эҳтимол, чегараланган миқдорда амалга оширилган бўлса керак, кейинчалик эса у хўжалик фаолиятида муҳим аҳамият касб этган. хонакилаштирилган ҳайвонлар яшаш учун одамга қатор воситалар берганлар. улар гўшт, жун, ёғ, суяк, транспорт ва ерга ишлов бериш учун уловбоп куч бўлган ва, нихоят, сўнг уй ҳайвонларининг сутидан фойдаланиш рўй берди. хонакилаштириш, шубхасиз, узоқ давом этган ва қийин жараён бҳлган ва ибтидоий одам уни қаттиқ меҳнат билан амалга оширган. қорамолни хонакилаштириш жараёнида ташқи мухит унга таъсир қилган, унинг ташқи тузилиши ва хулқ – атвори анча ўзгарган. бунга қуйидаги сабаблар таъсир кўрсатган: 1. молнинг …
3
бемалол соғиладиган бўлди),, хосил бўлди, мол ювош, ҳаттоки беғамлик аломатлари содир бўлди. хонакилаштирилган молнинг жуни хилма – хил рангли бўлди, оқибатда унинг туси ўзгарди. хоразм худудида чорвачиликнинг пайдо бўлиши узоқ ўтмишга бориб тақалади, лекин бу тўғрида бугунги маълумотлар жуда ҳам камчилдир. толстов с. п (1948), томонидан келтирилган маълумотлар бўйича эрамиздан олдинги iv – iii минг йилликлар билан белгиланган неолитик манзилгоҳ – жаббос қалъада уй ҳайвонларининг қолдиқлари умуман топилмаган. хоразмнинг қадимги чорвачилиги тўғрисидаги аниқ маълумотлар илк бор эрамиздан олдинги iii – минг йилликнинг иккинчи ярмидан ii – минг йилликнинг бошларигача бўлган давр тилга олинади, (толстов с. п 1948),, формозов а. а (1945),, виноградов а. в (1968),. шундай қилиб, ўрта осиё минтақасида уй ҳайвонларининг барчаси хонакилаштирилган. бу худудда яшаган халқларнинг қадимги аждодлари ёввойи ҳайвонларни дунёда биринчилар қаторида хонакилаштириб, уй ҳайвонларига айлантирганлар ва чорвачилик билан шуғулланишга асос солганлар. уй ҳайвонларининг ёввойи аждодлари охирги маълумотларга кура, барча куп хужайрали хайвонлар 23 турга, 66 синфга, …
4
унинг яғрин баландлиги 180-200 см ва сигирлариники 160-175 см га тенг келган, унинг туси қора ёки қора – қўнғир, жуни узун бўлган. оврупо турининг кўпгина қиёфаси ҳозирги кул ранг украина молида сақланган. америка бизони, оврупо зубри, буйвол, қўтос, гаур, бантенг ва зебу уй ҳайвонларининг яқин уруғдоши ҳисобланадилар. зебу, (bos taurus indicus). хонаки қорамол сифатида ҳиндистон, япония, туркия, арабистон, осиё ва африканинг баъзи бир бошқа мамлакатларида кўпайтирилади. зебусимон мол ўзбекистоннинг айрим вилоятларида ҳозирда ҳам урчитилади. зебу молларига хос хусусиятларнинг асосийси – тананинг елка-яғрин қисмида мускул ва ёғ тўқималаридан ҳосил бўлган ўркач бор. унинг оғирлиги 8-10 килограммга етади. зебу моллари иссиқ шароитга яхши мослашган, қон – паразит касалликларига чидамли. конституцияси мустаҳкам ҳўкизларнинг тирик вазни 420-450 кг, сигирларники 220-260 кг га тенг, сигирларнинг сут маҳсулдорлиги паст, (соғим даврида 1000-1200 кг),, лекин сутнинг ёғлилиги баланд – 4,9-5,2 %. зебунинг жуда кўп турлари орасида серсут, гўштдор, ишчи, юк ташийдиган, уловга қўшиладиган ва салт миниладиганлари ҳам …
5
ги одатдаги яшаш шароити ҳисобланади. қўтослар сут, гўшт беради, иш ва уловга қўшилиб фойдаланилади. урғочи қўтослардан соғим даврида 6,5 -7,5% ёғли 400-420 кг га яқин сут соғиб олинади. улар 6 ойга яқин соғилади. уларнинг бўғозлик даври 255-256 кун давом этади. кўкламда болалайди. гўшти сифатли, мазали, сўйим чиқими 48-50%. жуфтланиш фасли - сентябр ойи. қорамол билан чатиштиришдан олинган дурагай қўтосларнинг урғочилари пуштли, эркаклари эса – пуштсиз бўлади. дурагай сигирлар 5,0% ёғли 900-1000 кг сут берадилар. гўшти мазали, сўйим чиқими 56-62% гача. буйвол (bos bubalus), ҳозирги вақтда буйволларнинг ёввойи ва хонакилаштирилган турлари бор. уларнинг ёввойи тури ҳиндистон ва малай архипелагида сақланиб қолган. буйволларнинг икки гурухи мавжуд - осиё ва африка турлари. осиё буйволларининг энг тарқалган тури – арна, миндор (филлипинда), ва аноа (целебесда),. улардан миндор тури хонакилаштирилган. осиё буйволлари ботқоқлик туманларда яшайди. хонакилашган буйволлар жуда ювош ҳайвон, иссиқ, намли жойларда урчишга мослашган. озуқа танламайди. кўпинча кечаси ва сахарда ўтлайди. улар кузда жуфтлашади, …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"уй ҳайвонларининг келиб чиқиши" haqida

1404396926_53264.doc уй ҳайвонларининг келиб чиқиши режа: 1. молларни қўлга ўргатиш ва хонакилаштириш 2. уй ҳайвонларининг ёввойи аждодлари барча уй ўайвонлари ёввойи аждодлардан келиб чиққанлар. уй ҳайвонларига одамзот эҳтиёжини қондирадиганлари киритилади. бу аввало қорамол, қўтос, гаял, балий моли, буйвол, қўй, эчки, шимолий буғу, туя, лама, чўчқа, от, эшак, қуён, ит, мушук, ғоз, ўрдак, курка, цесарка, товуқ, ҳамда каптар, асалари, ипак қурти. асалари ва ипак қуртидан бошқа барча уй ҳайвонлари умуртқалилар турига киритилган. уй ҳайвонларига ҳовуз ва аквариумларда урчитиладиган балиқлар, қушлар (канарейка, товус), ва лаборатория ҳайвонлари яқин туради. ёввойилардан уй ҳайвонларига утимли бўлиб инсон томонидан урчитилаётган буғу, тулки, қутб тулкиси, сувсар, норка, нутрия ҳисобланади. шун...

DOC format, 3,9 MB. "уй ҳайвонларининг келиб чиқиши"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.