гуруҳлар ва жамоалар муаммоси

DOC 91,0 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1546877157_73664.doc гуруҳлар ва жамоалар муаммоси режа: 1. гуруҳ тушунчаси. гуруҳлар турлари. 2. жамоада ўзаро муносабатлар. 3. жамоада турли мавқедаги шахслар. 4. жамоага психик таъсир ва ўзаро таъсир. 5. жамоада социал психологик муҳит. гуруҳ тушунчаси. гуруҳлар турлари. ҳар бир шахс ўз фаолиятини турли гуруҳлар шароитида ёки турли гуруҳлар таъсирида амалга оширади. чунки жамиятдан четда қолган ёки инсонлар гуруҳига умуман қўшилмайдиган индивиднинг ўзи йўқ, инсон жамиятда яшар экан, у доимо турли ўзига ўҳшаш шахслар билан мулоқотда, ўзаро таъсирда бўлади, бу мулоқот жараёнлари эса доимо кишилар гуруҳида рўй беради. шунинг учун ҳам гуруҳлар муаммоси, уни ўрганиш ва гуруҳларнинг шаклланишига оид илмий хулосалар чиқариш ижтимоий психологиянинг асосий мавзуларидан ва муаммоларидан биридир. психологик маънода гуруҳ – бу умумий белгилар, умумий фаолият, мулоқот ҳамда умумий мақсад асосида бирлашган кишилар уюшмасидир. демак, одамлар гуруҳи ташкил топиши учун албатта қандайдир умумий мақсад ёки тилаклар, умумий белгилар бўлиши шарт. масалан, талабалар гуруҳи учун умумий нарсалар кўп: ўқув фаолияти, билим …
2
гуруҳлар аниқ тадқиқот мақсадларда тўпланган лаборатория типидаги ҳамда табиий гуруҳларга бўлинади. конкрет фаолият ва одамларнинг эҳтиёжлари асосида ташкил бўладиган бундай табиий гуруҳларнинг ўзи кишиларнинг сонига қараб катта, кичик гуруҳларга бўлинади. катта гуруҳлар уни ташкил этувчиларнинг мақсадлари, фазовий жойлашишлари, психологик хусусиятларига қараб уюшган ва уюшмаган турларга, кичиклари эса ўз навбвтида энди шаклланаётган – диффуз ҳамда тараққиётнинг юксак поғонасига кўтарила олган жамоа турларига бўлинади. гуруҳларнинг ижтимоий психология учун айниқса муҳим ҳисобланган турларига таъриф бериш ва уларнинг психологик қонуниятларини ўрганишни мақсад қилиб қўйган ҳолда, бевосита катта гуруҳларнинг ижтимоий психологик қонуниятларини ўрганишга ўтамиз. катта гуруҳлар психологиясига хос хусусиятлар ва уларни илмий тадқиқ қилиш принциплари. катта гуруҳлар кишиларнинг шундай бирлашмаларики, ундаги одамлар сони аввало кўпчиликни ташкил этиб, маълум синфий, илмий, ирқий, профессионал белгилар уларнинг шу гуруҳга мансублигини таъминлайди. катта гуруҳларни ташкил этувчилар кўп сонли бўлганлиги ва улар хулқ-атворини белгиловчи механизмларининг ўзига хослиги туфайли бўлса керак, ижтимоий психологияда олимлар кўпинча кичик гуруҳларда иш олиб боришни афзал …
3
ягона ишончли методикани топиш масаласи тадқиқотчи олдига жуда жиддий муаммоларни қўяди. шунинг учун ҳам ҳар бир катта гуруҳга тааллуқли бўлган асосий, етакчи сифатни топиш ва шу асосда унинг психологиясини ўрганиш ҳозирча ижтимоий психологиядаги асосий методологик йўлланма бўлиб келмоқда. қолаверса, катта гуруҳлар жамиятнинг тарихий тараққиёти мобайнида шаклланган гуруҳлар бўлгани учун ҳам ҳар қандай гуруҳни ўрганишдан олдин, хоҳ бу синфлар бўлсин, хоҳ миллатлар ёки халқлар психологияси бўлсин, унинг ҳаёт тарзи, унга хос бўлган одатлар, удумлар, анъаналар ўрганилади. ижтимоий психологик маънода, ҳаёт тарзини ўрганиш деганда, у ёки бу гуруҳга тааллуқли бўлган кишилар ўртасида амалга ошириладиган мулоқот типлари, ўзаро муносабатларда устун бўлган психологик омиллар, қизиқишлар, қадриятлар, эҳтиёжлар ва бошқалар назарда тутилади. ана шуларнинг умумийлиги туфайли ҳар бир шахсда, яъни у ёки бу катта гуруҳга мансуб бўлган шахсда типик хислатлар шаклланади. масалан, 90-йиллар ёшларига хос бўлган типик сифатлар ана шу ёшлар ўртасида кенг тарқалган урф-одатлар, мода, сўзлашиш хусусиятлари, қадриятлар, қизиқишлар ва ҳоказолар туфайли шаклланади. шунинг …
4
кспериментал тадқиқотлардан бошланган бўлиб, уларда олимлар олдига қўйилган асосий муаммо шу эдики, индивид якка ҳолда яхши ишлайдими ёки гуруҳда яхшироқ самара берадими, бошқа одамларнинг ёнида бўлиши унинг фаолиятига қандай таъсир кўрсатади каби саволларга аниқ илмий асосланган жавоб топиш заруратидир. шуни таъкидлаш лозимки, бундай шароитларда индивидларнинг ўзаро ҳамкорлиги (интеракция) эмас, балки уларнинг бир вақтда бир ерда бирга бўлганлиги фактининг (коакция) таъсири ўрганилди. олинган маълумотлар шуни кўрсатадики, бошқалар билан ҳамкорликда бўлган индивид фаолиятининг тезлиги ошади, лекин ҳаракатлар сифати анча пасайиши аниқланди. бундай маълумотлар америкалик н.триплетт, немис олими а.майёр, рус олими в.м.бехтерев, яна бир немис олими в.мёде ва бошқаларнинг тадқиқотларида ҳам қайд этилди. бу психологик ҳодиса ижтимоий психологияда ижтимоий фацилитация номини олди, унинг моҳияти шундан иборат эдики, индивиднинг фаолият маҳсулларига унинг ёнида бўлган бошқа индивидларнинг бевосита таъсири бўлиб, бу таъсир аввало сенсор кучайишлар ҳамда иш-ҳаракатларнинг, фикрлашларнинг тезлигида намоён бўлади. лекин айрим экспериментларда тескари эффект ҳам кузатилди, яъни, бошқалар таъсирида индивид реакцияларидаги тормозланиш фаолиятининг …
5
гуруҳнинг ўлчами қанчалик катта бўлса, унинг алоҳида олинган шахслар учун қадрсизланиб бориш хавфи кучаяди. яъни, шахснинг кўпчиликдан иборат гуруҳдан ўзини тортиш ва унинг нормаларини бузишга мойиллиги ортиб боради. учинчидан, гуруҳнинг ҳажми кичиклашиб борган сари шахслараро ўзаро муносабатлар таранглашиб боради. чунки, шахсларнинг бир-бирлари олдида масъулиятларининг ошиши ва яқиндан билишлари уларнинг ўртасидаги алоқаларда доимо аниқлик бўлишини талаб қилади. муносабатлардаги ҳар қандай дисбаланслар очиқ ҳолдаги зиддиятларни келтириб чиқаради. тўртинчидан, агар гуруҳ аъзоларининг сони тоқ бўлса, улар ўртасидаги ўзаро муносабатлар жуфт бўлган ҳолдагидан анча яхши бўлади. шундан бўлса керак, бошқарув психологиясида одамларни бирор лавозимларга сайлашда, сайлов компанияларида номзодларни электоратга тақдим этишда ва умуман расмий танловларда гуруҳдаги одамлар сони тоқ қилиб олинади. бешинчидан, шахснинг гуруҳ тазйиқига берилиши ва бўйсуниши ҳам гуруҳ аъзоларнинг сонига боғлиқ. гуруҳ сони 4-5 киши бўлгунга қадар, унинг таъсири кучайиб боради, лекин ундан ортиб кетгач, таъсирчанлик камайиб боради. масалан, кўчада содир бўлган бахтсиз ҳодисанинг гувоҳлари сони ортиб борган сари, жабрланганга ёрдам беришга …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"гуруҳлар ва жамоалар муаммоси" haqida

1546877157_73664.doc гуруҳлар ва жамоалар муаммоси режа: 1. гуруҳ тушунчаси. гуруҳлар турлари. 2. жамоада ўзаро муносабатлар. 3. жамоада турли мавқедаги шахслар. 4. жамоага психик таъсир ва ўзаро таъсир. 5. жамоада социал психологик муҳит. гуруҳ тушунчаси. гуруҳлар турлари. ҳар бир шахс ўз фаолиятини турли гуруҳлар шароитида ёки турли гуруҳлар таъсирида амалга оширади. чунки жамиятдан четда қолган ёки инсонлар гуруҳига умуман қўшилмайдиган индивиднинг ўзи йўқ, инсон жамиятда яшар экан, у доимо турли ўзига ўҳшаш шахслар билан мулоқотда, ўзаро таъсирда бўлади, бу мулоқот жараёнлари эса доимо кишилар гуруҳида рўй беради. шунинг учун ҳам гуруҳлар муаммоси, уни ўрганиш ва гуруҳларнинг шаклланишига оид илмий хулосалар чиқариш ижтимоий психологиянинг асосий мавзуларидан ва муаммоларидан биридир. ...

DOC format, 91,0 KB. "гуруҳлар ва жамоалар муаммоси"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.