ирода ҳақида тушунча

DOC 54,5 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1
1491152112_67912.doc ирода ҳақида тушунча режа: 1. ирода ҳақида тушунча 2. ироданинг нерв-физиологик асослари 3. иродавий aкт ва унинг тузилиши 4. шахснинг иродавий сифатлари ирода ҳақида тушунча маълумки, инсоннинг эҳтиёжлари ижтимоий тузум шакллари тараққиётига қараб ўзгаради. шу боис ўз эҳтиёжларини қондириш учун инсон ҳаракат қилади. шахс ўз ҳаракатлари ёрдами билан муҳитга мослашади ва ундан ўз эҳтиёжлари учун фойдаланади. лекин шу билан бирга одам муҳитни ўз эҳтиёжларига мувофиқлаштириб ўзгартиради, қайта қуради ва ўзига мослаштиради. одамнинг шахс сифатидаги фаоллик хусусияти шундан иборатки, ўз эҳтиёжларини қондиришга ёрдам берадиган ҳаракатлари инстинктив ҳаракатлар эмас, балки асосан оқилона, онгли ҳаракатлардир. бу онглилик шундан иборатки, одам олдиндан бирон-бир мақсадни кўзлаб ҳаракат қилади, шу мақсадга етишиш учун ёрдам бера оладиган воситали йўл ва усулларни олдиндан қидириб топади, тўсқинлик ва қийинчиликларни енгиш учун онгли равишда куч-ғайратини ишлата олади. одам фақат ўзига хос маданий-ижтимоий эҳтиёжларини қондиришда-гина эмас, балки, табиий-биологик эҳтиёжларини қондиришда ҳам онгли ва оқилона равишда иш тутади. одам теварак – …
2
ш, ихтиёрсиз эсга тушириш ҳолатлари ҳам бўлади. бундай ҳолларда одамнинг ихтиёрсиз ҳаракатлари идрок қилинаётган нарсанинг бошқа нарсалардан кескин фарқ қилиши ёки одамнинг қизиқишлари, эҳтиёжлари билан бевосита боғлиқ бўлади. иродавий ҳаракатларда ҳар доим мақсад аниқ бўлади. одам ўз олдига қўйган мақсадидан келиб чиқадиган натижаларни ҳам олдиндан тасаввур эта олади. ана шунинг учун ҳар қандай қийинчиликларни енгиб бўлса ҳам мақсадини амалга оширишга интила боради. масалан, одам бирор иморат солаётган пайтда охирги натижа қандай бўлиб чиқишини жуда яхши тасаввур этади ва шунинг учун қандай қийинчиликлар бўлса ҳам енгиб ишни давом эттира беради. ёки талаба университетнинг биринчи курсига кирганда қандай мутахассис бўлиб чиқишини яхши билади ва шунинг учун барча қийинчиликларга чидаб ўқишни давом эттира беради. умумий иродавий фаолиятни ёки алоҳида актни амалга оширишнинг муҳим хусусиятларидан бири амалга оширилаётган ҳаракатларнинг эркин эканлигини англашдан иборатдир. одамнинг иродавий ҳаракати тўла-тўкис детерминизмга, яъни сабабий боғланиш қонунига бўйсунади. шу билан бирга иродавий фаолиятнинг бевосита сабаблари шароитида иродавий ҳаракатларни белгилаб …
3
р. кўп ҳолларда ирода вазият ёки қийинчилик устидан ғалаба қозониш эмас, балки ўз-ўзини енгиш ҳамдир. бу айниқса, мувозанатсиз, ҳиссий, қўзғалувчан, суст кишиларга хос бўлиб, ўзларининг табиий характерологик хусусиятлари билан курашишга тўғри келади. ҳеч бир муаммо ироданинг иштирокисиз ҳал этилмайди. инсон кучли иродасиз катта муваффақиятга эриша олмайди. одамзод бошқа тирик мавжудотлардан ўзининг онги ва ақли билангина эмас, балки иродасининг мавжудлиги билан ҳам ажралиб туради. ироданинг нерв-физиологик асослари иродавий яъни ихтиёрий ҳаракатларнинг нерв – физиологик асосида бош мия катта ярим шарлари пўстлоғининг шартли рефлекслар ҳосил қилишдан иборат бўлган мураккаб фаолияти ётади. иродавий ҳаракатлар ҳар доим тўла онгли ҳаракатлар бўлгани учун бош мия пўстлоғида юзага келадиган оптимал қўзғалиш манбалари билан ҳам боғлиқ бўлади. бу ҳақда академик и.п.павлов шундай деб ёзган эди: “менинг тасаввуримча, онг айни шу чоғда худди шу шароитнинг ўзида маълум даражада оптимал (ҳар ҳолда ўртача бўлса керак) қўзғалишга эга бўлган бош мия катта ярим шарларининг айрим жойларидаги нерв фаолиятидан иборат”. бундан …
4
ан бирга унинг фаолиятини бошқариб, назорат қилиб туради. демак, иродавий, ихтиёрий ҳаракатларда иккинчи сигналлар тизими билан бирга биринчи сигналлар тизими ҳам иштирок этади. иродавий ихтиёрий ҳаракатларни амалга оширишда нерв тизимининг умумий нормал ҳолати ҳам жуда катта аҳамиятга эгадир. масалан, узоқ давом этадиган қаттиқ касалликдан сўнг нерв тизими ниҳоятда мадорсизланиб, одамнинг иродаси бўшашиб кетади. одам бирор ишдан қаттиқ чарчаган пайтда ҳам нерв тизими заифлашиб, иродаси бўшашиб кетади. ана шунинг учун ироданинг мустаҳкамлигини таъминлаш мақсадида одам вақти – вақти билан дам олиб туриши керак. иродавий aкт ва унинг тузилиши ихтиёрий ҳаракатнинг дастлабки бошланғич нуқтаси ҳаракат мақсадининг вужудга келиши ва шу мақсаднинг ўртага қўйилишидир ва унинг тузилишини қуйидагича изоҳлаш мумкин. мақсад-кишининг шу пайтда маъқул ёки зарур деб топган иш ҳаракатини тасаввур этиш демакдир. масалан, инсон педагогика университетига кириб ўқишни зарур деб топди ёки вилоятга иш билан бориб келиш зарурлигини тушунди, дейлик. буларнинг ҳаммасида кишининг мақсади ўз-ўзидан зоҳир бўлаётганга ўхшайди, баъзан эса бу мақсад …
5
рофдаги кишиларни ҳам танқид қиладилар. бу кишилар кўпинча яхши орзулар қилишади-ю, амалда кам фаолият кўрсатишади ёки бутунлай фаолият кўрсатишмайди. ҳаракат мотивлари ва мотивлар кураши. киши бирон мақсадни, айниқса, шу мақсадга етиш учун бирон йўл ва усулни танлар экан, нега бошқа мақсадни эмас, худди шу мақсадни танлаши керак, бу мақсадга нима учун бошқа йўллар билан эмас, балки мана шу йўллар билан ҳал этиши керак деган саволни кўнгилдан ўтказади. мақсадни ва унга етиш йўлини танлаш жараёнида унга маъқул ёки номаъқуллиги нуқтаи назаридан баҳо берилади. мақсадни ва унга етишиш йўлларининг маъқуллиги ёки номаъқуллигини белгилаб берадиган ҳамма нарса иш-ҳаракат мотивлари деб аталади. киши нега бошқа бир мақсадни эмас, балки худди шу воситалар билан иш кўришни, ёки иш кўрмоқчи бўлаётганининг сабаби нима деган саволга жавоб мотив мазмунини ташкил этади. иродавий ихтиёрий ҳаракатлар ғайри ихтиёрий (иродадан ташқари) ҳаракатлардан фарқ қилиб, мотив туфайли содир бўлади. қарорга келиш. мақсадга етишиш йўлларини ва воситаларини танлаш жараёнида режалаштириш, мотивлар кураши …

Хотите читать дальше?

Скачайте полный файл бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "ирода ҳақида тушунча"

1491152112_67912.doc ирода ҳақида тушунча режа: 1. ирода ҳақида тушунча 2. ироданинг нерв-физиологик асослари 3. иродавий aкт ва унинг тузилиши 4. шахснинг иродавий сифатлари ирода ҳақида тушунча маълумки, инсоннинг эҳтиёжлари ижтимоий тузум шакллари тараққиётига қараб ўзгаради. шу боис ўз эҳтиёжларини қондириш учун инсон ҳаракат қилади. шахс ўз ҳаракатлари ёрдами билан муҳитга мослашади ва ундан ўз эҳтиёжлари учун фойдаланади. лекин шу билан бирга одам муҳитни ўз эҳтиёжларига мувофиқлаштириб ўзгартиради, қайта қуради ва ўзига мослаштиради. одамнинг шахс сифатидаги фаоллик хусусияти шундан иборатки, ўз эҳтиёжларини қондиришга ёрдам берадиган ҳаракатлари инстинктив ҳаракатлар эмас, балки асосан оқилона, онгли ҳаракатлардир. бу онглилик шундан иборатки, одам олдиндан бирон-бир мақсадни кўзла...

Формат DOC, 54,5 КБ. Чтобы скачать "ирода ҳақида тушунча", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: ирода ҳақида тушунча DOC Бесплатная загрузка Telegram