девиант хулқ ижтимоий педагогик муаммо сифатида

DOC 82.5 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1523714029_71069.doc девиант хулқ ижтимоий педагогик муаммо сифатида режа: 1. девиация ва унинг турлари. 2. девиант хулқ-атвор профилактикаси. 3. “реабилитация”, “ижтимоий-педагогик реабилитация” тушунчалари. 4. девиант хулқ-атворли ўсмирлар учун реабилитацион дастурлар. девиация ва унинг турлари. одатда девиациялар ўспиринлик даврида юзага келади. ўспиринлик даври ёшлик даврлари ичида энг мураккабидир. уни ўтиш даври ҳам деб аташади, чунки бу давр мобайнида болаликдан йигитликка ўтиш рўй беради ва бу жараён ўсмир ривожланишининг барча жиҳатлари-анотомик-физиологик тузилиши, ақлий, ахлоқий ривожланишида ўз таъсирини кўрсатади. ўсмирлик даврида ўсмир ҳаёти ва фаолиятида жиддий ўзгаришлар рўй беради, бу эса ўз навбатида руҳиятнинг қайта шаклланишига, тенгдошлари билан муносабатларнинг янги шакллари пайдо бўлишига олиб келади. ўсмирнинг ижтимоий мақоми ўзгаради. унга нисбатан катталар томонидан янада жиддийроқ талаблар қўйила бошлайди. жамиятда қабул қилинган қоидалар, хулқ-атвор нормаларидан четга чиққан ўсмирларни қийин ўсмир ёки қийин тарбияланадиган ўсмир дейишади. қийин тарбияланиш деганда педагогик таъсирга қаршилик кўрсатиш тушунилади. ўсмирнинг қийин тарбияланиши, у томонидан қабул қилинган норма ва қоидаларга амал қилинмаслигини …
2
тга чиққан хулқ-атворни жамият ривожи ва цивилизациясини бола шахсиятининг хусусиятларини инобатга олмаслик оқибатида бузилишига олиб келувчи боланинг жамият билан муносабати сифатида тушунсак бўлади. афтидан четга чиқувчи хулқ-атвор ижтимоий дезадаптация кўринишларидан бири ҳисобланади. болалар ва ўсмирлар дезадаптацияси ҳақида гапирганда бу жараёнга гирифтор бўлган болалар тоифаларини аниқлаб олиш лозим: - мактабга қатнамайдиган мактаб ёшидаги болалар; - етим болалар; ижтимоий етимлар, болалар уйларида жойлар етишмаслиги сабабли улар ойлаб ўз навбатларини ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум этилган ота-оналари билан яшаган ҳолда кутишади. шу билан бирга улар тузук овқатланишмайди, жисмоний, руҳий, жинсий қийноқларга дучор бўлишади; - гиёҳванд ва токсин моддалар истеъмол қилувчи болалар; - жинсий интизомсиз болалар; ғайриқонуний ҳатти-ҳаракатлар содир этган болалар. расмий маълумотларга кўра уларнинг сони катталарга қараганда икки ҳисса тез ошмоқда. девиация девиант, деликвент ва жиноий хулқ-атвордан иборат. девиант хулқ-атвор – микро ижтимоий муносабатлар (оилавий, мактабдаги муносабатлар) ва кичик ижтимоий гуруҳларга хос бўлган ижтимоий нормалар ва хулқ-атвор қоидаларини бузиш билан боғлиқ меъёрдан оғувчи хулқ-атвор турларидан …
3
ҳаракатлар, ўт қўйиш кабилар киради; ғаразли хулқ-атвор: кичик ўғриликлар, таъмагирлик, автоуловларни олиб қочиш ва моддий даромад олиш мақсадидаги бошқа мулкий тажовузлар; гиёҳванд моддаларни етиштириш ва тарқатиш. деликвент хулқ-атвор нафақат ташқи жиҳатдан, балки ички-шахсий хулқ-атворда ҳам намоён бўлади. яъни бунда ўсмирда ички тартибга солиш тизимини назорат қилишни сусайишига олиб келувчи қадриятларнинг ўзгариши рўй беради. жиноий ҳатти-ҳаракат жиноий жавобгарликка тортишга, маълум ёшга етганда жиноий иш қўзғашга сабаб бўлувчи ва жиноят кодексининг муайян моддаларида назарда тутилган ғайриҳуқуқий ҳатти-ҳаракатлар ҳисобланади. девиациянинг салбий турлари ижтимоий потология ҳисобланади. буларга ароқхўрлик, токсикомания, гиёҳвандлик, фоҳишабозлик, ўз жонига қасд қилиш, ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликни киритсак бўлади. улар тизимни барбод этишади, унинг асосларига путур етказишади ва анчагина зарар келтиришади. ўсмирларнинг девиант хулқ-атвори сабаблари. меъёрдан четга чиқувчи хулқ-атвор мураккаб табиатга эга бўлиб, турли хил омиллар билан изоҳланади. вояга етмаганларнинг девиант хулқ-атворини келтириб чиқарувчи омиллар қуйидагилардир: биологик омиллар бола организмида унинг ижтимоий адаптациясини қийинлаштирувчи физиологик ёки анатомик хусусиятларнинг борлигида ўз ифодасини топади. уларга …
4
ар ёрдамига муҳтожлар. руҳий меъёрнинг энг кескин варианти ҳисобланмиш акцентуацияга эга болалар психологик таъсирлар учун ниҳоятда қалтис ҳисобланадилар ва ижтимоий-тиббий реабилитацияга эҳтиёж сезадилар. бола ривожланишининг ҳар бир даврида шахсият ва характернинг баъзи руҳий ҳислатлари шаклланади. ўсмирда руҳият ривожланишининг икки босқичи кузатилади: ёки у яшайдиган ижтимоий муҳитдан безиб қолади, ёки кўникиб кетади. агар оилада бола ота-онаси томонидан етарли меҳр ҳис қилмаса унда бу ҳолатда унинг ҳимоя воситаси вазифасини бегоналашув бажаради. бу бегоналашув асабий реакциялар, атрофдагилар билна муносабатларнинг бузилиши, эмоционал совуқлик, психик ривожланишнинг тўхтаб қолиши, турли руҳий паталогиларда намоён бўлади. ўсмирларга хос бўлга рад этиш, қарши чиқиш каби ҳислатлар одатда бир-бирига эмоционал боғлиқ бўлган оилавий муносабатларнинг оқибати ҳисобланади. ўсмир ахлоқий қадриятлари тизимининг шаклланмаганлиги ҳолатида унинг қизиқишлари ғаразли характер касб эта бошлайди. бунақа ўсмирларга инфантилизм, кўнгилочар ҳикоялар хосдир. ижтимоий-педагогик омиллар мактаб, оила ва ижтимоий тарбия нуқсонларида намоён бўлиб, унинг асосида ёшлик чоғида салбий тажриба тўпланишлиги билан боланинг эрта ижтимоийлашувидаги оғишларга олиб келувчи ёш, …
5
гиёҳвандлик, спиртли ичимликларга қизиқиш кучаяди; бўш вақтни ўтказиш муҳитининг криминаллашуви. боланинг психоижтимоий ривожидаги меъёрдан чиқишнинг яна бир муҳим омили нохуш оила ҳисобланади. вояга етмаган болаларда асоциал хулқ-атворни шаклланишига олиб келадиган оилавий муносабатлар турларини ажратиб кўрсатиш ҳам муҳим аҳамиятга эга. улар: ўзида бир томондан бола хоҳишларига эрк бериш, бошқа томондан эса болани низоли вазиятларга ундашни ёки оилада икки ахлоқ-оила учун юриш-туриш қоидалари, жамият учун умуман бошқа қоидаларни мужассам этган тариявий муносабатлар тури; тўлиқсиз оилада, болалар ва ота-оналарнинг узоқ муддат айри яшашлари шароитида тарбиявий таъсирларнинг беқарор тури; спиртли ичимликлар, гиёҳванд моддалар истеъмоли, ғайриахлоқий ҳаёт тарзи, ота-оналарнинг жиноий хулқ-атвори билан боғлиқ а ижтимоий муносабатлар тури. шафқатсиз муомала (ҳақорат) деб болага ғамхўрлик қилувчи ёки унга васийлик қилувчилар томонидан унга зарар келтирувчи ҳаракатларга айтилади. боланинг руҳий-ижтимоий ривожланишига оила ва унинг таъсирини таҳлил қилиш шуни кўрсатадики, аксарият болаларда ижтимоийлашув шартлари бузилади. уларнинг бир қисми девиация ҳолатига олиб борувчи турли жисмоний ва руҳий хавфлар остида яшашади, бошқалари …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "девиант хулқ ижтимоий педагогик муаммо сифатида"

1523714029_71069.doc девиант хулқ ижтимоий педагогик муаммо сифатида режа: 1. девиация ва унинг турлари. 2. девиант хулқ-атвор профилактикаси. 3. “реабилитация”, “ижтимоий-педагогик реабилитация” тушунчалари. 4. девиант хулқ-атворли ўсмирлар учун реабилитацион дастурлар. девиация ва унинг турлари. одатда девиациялар ўспиринлик даврида юзага келади. ўспиринлик даври ёшлик даврлари ичида энг мураккабидир. уни ўтиш даври ҳам деб аташади, чунки бу давр мобайнида болаликдан йигитликка ўтиш рўй беради ва бу жараён ўсмир ривожланишининг барча жиҳатлари-анотомик-физиологик тузилиши, ақлий, ахлоқий ривожланишида ўз таъсирини кўрсатади. ўсмирлик даврида ўсмир ҳаёти ва фаолиятида жиддий ўзгаришлар рўй беради, бу эса ўз навбатида руҳиятнинг қайта шаклланишига, тенгдошлари билан муносабатларнинг янги ш...

DOC format, 82.5 KB. To download "девиант хулқ ижтимоий педагогик муаммо сифатида", click the Telegram button on the left.