"меъёр" (me'yor)

PPT 32 sahifa 4,2 MB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 32
ижтимоий педагогика тиббиёт, психология, социологияда “меъёр” тушунчасининг ўз кўрсаткичлари ва меъзонлари мавжуд. меъёрга мос келмайдиган жиҳат - “оғиш”, ‘‘четга чиқиш” дейилади. ижтимоий педагогика учун “меъёр” ва “меъёрдан оғиш” тушунчалари ниҳоятда аҳамиятлидир. улар бола хулқ - атвори ва ривожланиши жараёнини тавсифлаш учун қўлланади. оғиш ҳам ижобий, ҳам салбий тавсифга эга бўлиши мумкин. масалан, бола ривожланишида ақлий қолоқлик ҳам, ўта қобилиятлилик ҳам меъёрдан оғиш ҳисобланади. хулқ - атвордаги жиноятчилик, ароқхўрлик, гиёҳвандлик ва бошқа салбий оғишлар шахснинг ижтимоий шаклланиш жараёнига ва жамият ривожланишига салбий таъсир кўрсатади. меъёрдан четга чиқишни шартли равишда тўрт гуруҳга ажратилади: жисмоний, руҳий, педагогик ва ижтимоий. оғиш турлари меъёрдан жисмоний оғиш, авваламбор, инсон соғлигига боғлиқ. соғликдаги оғиш ирсий омиллар ёки бирор - бир ташқи ҳолатлар оғир экологик вазият, ичимлик сувининг сифатсизлиги, оила ҳаёти даражасининг пастлиги ва бошқалар асосида юзага келиши мумкин. соғлиғида ва ривожланишида оғишга мойилларнинг хилма-хил таснифлари мавжуд. умумжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти 1980 йилда чекланган имкониятларнинг уч бўғини шкаласининг …
2 / 32
ри хосдир. мураккаб нуқсон белгиланган тартибда тасдиқланган жисмоний ва руҳий камчиликларни ўзида мужассам этади. оғир нуқсон белгиланган тартибда тасдиқланган шундай нуқсонки, бу нуқсон мавжуд бўлган ҳолатда давлат таълим стандартларига мос равишда таълим олишнинг иложи умуман бўлмайди. бола жисмоний ривожланишидаги оғишларга касаллик, кўриш, эшитиш қобилиятларининг бузилишлари киради. руҳий оғишлар, авваламбор, боланинг ақлий ривожланиши ҳамда руҳий нуқсонларига боғлиқдир. бу турдаги оғишларга руҳий ривожланишнинг тўхтаб қолиши ва оқибатда, болаларнинг ақий жиҳатдан ортда қолиши киради. ақлий қолоқлик асаб тизимининг туғма нуқсонлари ёки жароҳати асосида пайдо бўлади. болаларда ақлий қолоқлик турли даражада енгил ақлий заифликдан, чуқур – тентакликкача намоён бўлади. руҳий оғишларга турли даражадаги нутқ бузилишлари ҳам киради. руҳий оғишларнинг яна бир тури эмоционал – иродавий соҳадаги фаолиятнинг бузилишидир. бу оғиш турининг энг оғир шакллари деб аутизм (юнонча aytos – ўзим) – мулоқотга эҳтиёж сезмаслик ва суицид (ўз-ўзини ўлдириш) кабиларни келтириш мумкин. болаларнинг иқтидорлилиги алоҳида оғиш тури ҳисобланади. бу бирор-бир фаолиятни муваффақиятли бажарилишини таъминлаб берувчи …
3 / 32
ар фаолияти, улар хулқ - атворининг жамият ривожланишининг бирор-бир босқичида шаклланган ёки расман ўрнатилган тартиб - қоидалари намунасидир. аслида, ижтимоий меъёр керакли хулқ - атвор, ижтимоий муносабатлар ва фаолиятлар моделидир. болалар учун ижтимоий меъёрларнинг ўзига хос хусусияти тарбия омили ҳисобланиб, тарбия жараёнида ижтимоий меъёр ва қадриятлар ижтимоий муҳитга кириш, ижтимоий тажриба ва ролларни ўзлаштиришнинг содир бўлишидадир. м.а. галагузова томонидан берилган меъёрдан оғиш турларининг таснифи жисмоний руҳий педагогик ижтимоий ирсий касаллик, кўриш қобилиятининг бузилиши, эшитиш қобилиятининг бузилиши, суяк таянч тизимидаги касалликлар, ногиронлар ва бошқалар. руҳий ривожланишнинг бузилиши, ақлий қолоқлик, нутқ бузилиши, ўта иқтидорлилик. умумий ўрта маълумот олишдан четга чиқиш, касбий таълим олишдан четга чиқиш, ўзлаштиришда орқада қолиш. етимлик; хулқ-атвор меъёридан оғиш; ароқхўрлик; норкамания; таксокомания; фоҳишабозлик; дайдилик, ўғрилик ва б. шунингдек, ижтимоий педагогнинг меъёрдан оғишган болалар билан самарали иш юритиши оғишлар профилактикасига, муайян меъёр ва қоидаларни бузилишининг олдини олиш, хулқ – атворида у ёки бу оғиш аниқланган болаларнинг реабилиатациясига қаратилиши лозим. девиация …
4 / 32
ганда, бу жараёнга гирифтор бўлган болалар тоифаларини аниқлаб олиш лозим: 1) мактабга қатнамайдиган мактаб ёшидаги болалар; 2) етим болалар; 3) ижтимоий етимлар. улар тузук овқатланишмайди, жисмоний, руҳий, жинсий қийноқларга дучор бўлишади; 4) гиёҳванд ва токсин моддалар истеъмол қилувчи болалар; 5) жинсий интизомсиз болалар; 6) ғайриқонуний хатти – ҳаракатлар содир этган болалар. расмий маълумотларга кўра уларнинг сони катталарга қараганда, икки ҳисса тез ошмоқда. девиация девиант, деликвент ва жиноий хулқ – атвордан иборат. девиант хулқ – атвор – микроижтимоий муносабатлар (оилавий, мактабдаги муносабатлар) ва кичик ижтимоий гуруҳларга хос бўлган ижтимоий меъёрлар ва хулқ – атвор қоидаларини бузиш билан боғлиқ меъёрдан оғувчи хулқ – атвор турларидан биридир. бу хулқ – атворни “ғайриинтизомий” деб атасак ҳам бўлади. девиант хулқ – атворнинг ёрқин намоён бўлишига намойиш, агрессия, ўқишдан қочиш ва дайдилик, болалар ва ўсмирлар орасидаги ароқхўрлик, гиёҳвандлик ва у билан боғлиқ ғайриижтимоий ҳаракатлар, жинсий тавсифдаги ғайриахлоқий хатти – ҳаракатлар, ўзига суиқасд қилишга уринишларни мисол қилиб …
5 / 32
атвор мураккаб табиатга эга бўлиб, турли хил омиллар билан изоҳланади. вояга етмаганларнинг девиант хулқ – атворини келтириб чиқарувчи омиллар қуйидагилардир: 1. биологик омиллар бола организмида унинг ижтимоий адаптациясини қийинлаштирувчи физиологик ёки анотомик хусусиятларнинг борлигида ўз ифодасини топади. уларга ирсий хусусиятлар, ақлий ривожланишнинг бузилиши, эшитиш ва кўришнинг сусайиши, асаб тизимининг зарарланиши, организмга психофизиологик зўр бериш, низоли ҳолатлар, атроф – муҳитнинг кимёвий таркиби, турли соматик, аллергик, токсик касалланишларга олиб келувчи, яъни қувват манбалари билан боғлиқ бўлган психофизиологик хусусиятлар киради. 2. психологик омиллар. буларга болада психопаталогия ёки харакгерининг акцентуациясининг борлиги киради. бу меъёрдан четга чиқишлар асаб касалликлари, психопатия, невростения ва болада ғайриадекват реакцияларни пайдо қилувчи бошқа омилларда намоён бўлади. ёрқин намоён бўлган психопатияга (тентаклик) эга болалар психиатрлар ёрдамига муҳтожлар. 3. ижтимоий – педагогик омиллар мактаб, оила ва ижтимоий тарбия нуқсонларида намоён бўлиб, унинг асосида боланинг ёшлик чоғида салбий тажриба тўплаши билан боғлиқ бўлган, унинг эрта ижтимоийлашувдан оғишларга олиб келувчи ёш, жинсий ва индивидуал …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 32 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

""меъёр" (me'yor)" haqida

ижтимоий педагогика тиббиёт, психология, социологияда “меъёр” тушунчасининг ўз кўрсаткичлари ва меъзонлари мавжуд. меъёрга мос келмайдиган жиҳат - “оғиш”, ‘‘четга чиқиш” дейилади. ижтимоий педагогика учун “меъёр” ва “меъёрдан оғиш” тушунчалари ниҳоятда аҳамиятлидир. улар бола хулқ - атвори ва ривожланиши жараёнини тавсифлаш учун қўлланади. оғиш ҳам ижобий, ҳам салбий тавсифга эга бўлиши мумкин. масалан, бола ривожланишида ақлий қолоқлик ҳам, ўта қобилиятлилик ҳам меъёрдан оғиш ҳисобланади. хулқ - атвордаги жиноятчилик, ароқхўрлик, гиёҳвандлик ва бошқа салбий оғишлар шахснинг ижтимоий шаклланиш жараёнига ва жамият ривожланишига салбий таъсир кўрсатади. меъёрдан четга чиқишни шартли равишда тўрт гуруҳга ажратилади: жисмоний, руҳий, педагогик ва ижтимоий. оғиш турлари меъёрдан жисмоний оғиш, ...

Bu fayl PPT formatida 32 sahifadan iborat (4,2 MB). ""меъёр" (me'yor)"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: "меъёр" (me'yor) PPT 32 sahifa Bepul yuklash Telegram