тафаккур ҳақида тушунча

DOC 133,0 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1491150076_67895.doc тафаккур ҳақида тушунча режа: 1. тафаккур ҳақида тушунча 2. тафаккурнинг нерв-физиологик асоси 3. тафаккур операциялари 4. тафаккур шакллари 5. тафаккур турлари тафаккур ҳақида тушунча тафаккур инсон ақлий фаолиятининг юксак шаклидир. тафаккур орқали биз сезги аъзоларимиз билан бевосита акс эттириб бўлмайдиган нарса ва ҳодисаларни онгимизда акс эттирамиз. умуман олганда ташқи муҳитдаги нарса ва ҳодисалар ўртасида кўз билан кўриб, қулоқ билан эшитиб бўлмайдиган ички муносабатлар ҳамда қонуниятлар мавжуд. ана шу ички боғланиш ҳамда қонуниятларни биз тафаккур орқали билиб оламиз. демак, тафаккур деб нарса ва ҳодисалар ўртасидаги энг муҳим боғланишлар ва муносабатларнинг онгимизда акс эттирилишига айтилади. айнан тафакур орқали биз моддий оламдаги нарса ва ҳодисаларнинг моҳиятини билиш имконига эга бўламиз. шу боис дунёни билишда бевосита сезиш, идрок, тасаввур ва бавосита тафаккур муҳим роль ўйнайди. тафаккурнинг нерв-физиологик асоси тафаккур фаолияти муайян мақсадга қаратилган алоҳида онгли жараён тариқасида содир бўлади. бош миянинг бирор участкасидаги фаолият эмас, балки бутун бош мия пўстининг фаолияти мана шу …
2
илиш учун олий қурол бўлган олий тафаккур воқъе бўлади. тафаккурнинг муайян бир нарсага қаратилиши учун нерв-физиологик асос бўлган ориентировка рефлекси тафаккур жараёнларида катта роль ўйнайди. академик и.п.павлов таъкидлаганидек, “аввало умуминсоний эмпиризмни ниҳоят, атроф оламни ва инсоннинг ўзини ҳам билиш учун олий қурол бўлган фанни ҳам яратувчи махсус инсоний олий тафаккур зарурдир”. тафаккур операциялари тафаккур жараёни инсоннинг билишга бўлган эҳтиёжлари, теварак-атрофдаги олам ва турмуш тўғрисидаги ўз билимларини кенгайтиришга ва чуқурлаштиришга интилиш сабабли вужудга келади. фикр қилувчи кишининг тафаккури-объектни англаши, билиши тафаккур жараёнининг характерли хусусиятидир. одам ўзи идрок қилаётган нарсалар тўғрисида фикр қилади. шунинг учун тушунчалар нарсаларнинг бутун бир синфи, туркуми тўғрисида фикр қилади, яъни булар тафаккурнинг объекти бўлади. бир нарсага таянмаган қуруқдан қуруқ тафаккур бўлиши мумкин эмас. анализ, синтез, таққослаш, абстракциялаш ва умумлаштириш, таснифлаш ва тизимга солиш ақлий операцияларнинг асосий турларидир. анализ – шундай бир тафаккур операциясидирки унинг ёрдами билан биз нарса ва ҳодисаларни фикран ёки амалий жиҳатдан хусусиятларини таҳлил қиламиз. …
3
илишдан, дастлаб бир қанча маълум сонларни топишдан бошланади. агарда инсон олдига автомашина моторининг тузилишини билиш вазифаси қўйилса, у ҳолда бу топшириқни ҳал қилиш у моторни айрим қисмларга ажратиб, ҳар бир қисмни ўз навбатида алоҳида олиб текшириш лозим бўлади ва ҳоказо. юқорида айтиб, ўтилган мотор ёки бошқа қисмларнинг ролини тушуниш учун ёлғиз анализнинг ўзи кифоя қилмайди. чунки таркибий қисмларни бирлаштирган ҳолда бир-бирига таъсир қилиб турган мотор ва машинанинг бутунлигича олиб текширгандагина унинг мотор ёки машина эканлигини англаш мумкин. синтез – шундай бир тафаккур операциясидирки, биз нарса ва ҳодисаларнинг анализда бўлинган, ажратилган айрим қисмларини, бўлакларини синтез ёрдами билан фикран ва амалий равишда бирлаштириб, бутун ҳолига келтирамиз. синтез элементларнинг, нарса ва ҳодисаларнинг қисмлари ва бўлакларини бир бутун қилиб қўшишдан иборат ақлий фаолият эканлиги таърифдан кўриниб турибди. анализ ақлий бўлгани каби синтез ҳам амалий характер касб этади. масалан, биринчи синф боласи ўз ҳарф халтасидаги келтирилган ҳарфлардан фойдаланиб, бўғин, бўғинлардан сўз, сўзлардан гап, гаплардан қисқа …
4
одисалар ўртасидаги ўхшашлик ёки фарқни, тенг ёки тенгсизликларни, айният ёки зиддиятларни аниқлашдан иборат бўлган фикр юритиш операцияси, билишнинг дастлабки ва зарур воситаси бўлиб ҳисобланади. аждодларимиз таққослашнинг таълимдаги роли тўғрисида шундай фикрларни билдирган эди. таққослаш ҳар қандай тушунишнинг ва ҳар қандай тафаккурнинг асосидир. оламдаги нарсаларнинг ҳаммасини таққослаб кўриш йўли билан била олмасак, бошқа йўл билан била олмаймиз, агар биз ҳеч нарса билан солиштиришимиз ва фарқини билиб олишимиз мумкин бўлмаган бирон бир нарсага дуч келганимизда эди, у ҳолда биз шу нарса тўғрисида ҳеч қандай фикр қила олмаган бўлар эдик. таққослаш операцияси икки хил йўл билан амалга ошиши мумкин: амалий аниқ нарсаларни бевосита солиштириш ва назарий тасаввур қилинаётган образларни ва нарсаларни онгда фикран таққослаш. агар одам икки бойлам юкни қўл билан кўтариб, бир неча хил таом мазасини қиёсласа ёки икки пайкал пахтазор ҳосилдорлигини таққосласа, бу амалий таққослаш бўлади. шунингдек, ўқувчилар икки қалам ёки икки стерженнинг учини ёғочга ёки қоғозга солиштирсалар, у аналогик ҳолатга …
5
– шундай фикр тафаккур операциясидирки, бу операция ёрдами билан моддий дунёдаги нарса ва ҳодисаларнинг муҳим хусусиятларини фарқлаб олиб, ана шу хусусиятлардан нарса ва ҳодисаларнинг муҳим бўлмаган иккинчи даражали хусусиятларини фикран ажратиб ташлаймиз. абстракция жараёнида объектдан ажратиб олинган белги, аломатнинг ўзи тафаккурнинг мустақил объекти бўлиб қолади. абстракция операцияси таҳлил натижасида вужудга келади. масалан, синф деворини таҳлил қилиш жараёнида унинг фақат бир белгисини, яъни оқлигини ажратиб олиш мумкин ва оқ девор тўғрисида эмас, балки деворнинг оқлиги тўғрисида, кейин эса умуман оқлик ҳақида фикр юритиш мумкин. кишилар қуёш, ой, юлдуз, электр, олов баъзи планеталар, айрим тош ва ҳоказоларнинг кўз ўнгиларида ёритишни кузата туриб уларнинг битта умумий белгисини, яъни ёритишни фикран ажратиб олиб, умуман ёритиш тўғрисида мулоҳаза юритилади. буюмларни нарса ва ҳодисаларни жисм ва предметларни бир-бири билан таққослаш пайтида ҳам абстракциялаш жараёни юзага келади. бунда нарса ва ҳодисаларнинг мавжуд белгиларига, масалан тусига, шаклига, тезлигига, оғирлигига, қийматига ва шу каби ўхшаш сифатларга қараб таққосланади. абстракция …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"тафаккур ҳақида тушунча" haqida

1491150076_67895.doc тафаккур ҳақида тушунча режа: 1. тафаккур ҳақида тушунча 2. тафаккурнинг нерв-физиологик асоси 3. тафаккур операциялари 4. тафаккур шакллари 5. тафаккур турлари тафаккур ҳақида тушунча тафаккур инсон ақлий фаолиятининг юксак шаклидир. тафаккур орқали биз сезги аъзоларимиз билан бевосита акс эттириб бўлмайдиган нарса ва ҳодисаларни онгимизда акс эттирамиз. умуман олганда ташқи муҳитдаги нарса ва ҳодисалар ўртасида кўз билан кўриб, қулоқ билан эшитиб бўлмайдиган ички муносабатлар ҳамда қонуниятлар мавжуд. ана шу ички боғланиш ҳамда қонуниятларни биз тафаккур орқали билиб оламиз. демак, тафаккур деб нарса ва ҳодисалар ўртасидаги энг муҳим боғланишлар ва муносабатларнинг онгимизда акс эттирилишига айтилади. айнан тафакур орқали биз моддий оламдаги нарса ва ҳодисаларнинг мо...

DOC format, 133,0 KB. "тафаккур ҳақида тушунча"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: тафаккур ҳақида тушунча DOC Bepul yuklash Telegram