психофизика умумий психологиянинг классик бўлимлари

DOC 19 sahifa 126,0 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 19
8-мавзу:экспериментал тадқиқотни тажриба синовини ташкиллаштириш. режа: 8.1.абстракция ва конкретизация. 8.2.индукция ва дедукция. 8.3.анализ ва синтез. 8.4.классификация,таққослаш ва умумлаштириш. таянч сўз ва иборалар: абстракция, конкретизация, индукция, дедукция, анализ, синтез, классификация, таққослаш, умумлаштириш. 8.1.абстракция ва конкретизация. психофизика умумий психологиянинг классик бўлимларидан бири бўлиб, унинг асосчиси густав теодор фехнер (1801-1887) ҳисобланади. психофизиканинг ўзига хос томони. кузатилаётган ҳатти-ҳаракат ва руҳий ҳолатлар энг аввало уларни вужудга келтирган турли физик (табиий) шароитлар орқали тушунтирилади. айниқса, сенсор ва пертсептив фаолиятини психофизик ўрганилиши яхши ривожланган бўлиб тадқиқотлар 2 хил йўналишда 1-сезгирлик чегараларини ўрганиш: 2-психофизик шкалалар тузиш; тарзида ташкил этилади. текширувчилар иш ҳолатини ёзиб олишнинг замонавий воситаларидан фойдаланиш нафақат сенсор ва пертсептив жараёнларни, балки ички фаоллик ва қарор қабул қилиш каби ҳолатларни ҳам ўрганиш имконини беради. психофизиканинг замонавий услубларидан бири р.шепарднинг кўп ўлчовли шкалалаштириш методикасидир. унинг ёрдами билан сезгирликнинг энг муҳим ва ўзига хос томонлари ўрганилади. бундай тадқиқотлар нафақат сезгирлик психофизикасида, балки ҳиссиёт психологиясида, психодиагностика ва психосемантикада ҳам кенг …
2 / 19
ндади, яъни тана фақат ҳаракат қилади, жон фақат фикрлайди, улар миянинг муайян қисмида бир-бирига таъсир этади. т.гоббс ва б.спиноза бу ғояга қарши чиқиб, ўз қарашларини илгари суришган. гоббс, сезгини моддий жараёнларнинг ёрдамчи предмети, деб қараса, спиноза ғоялар тартиби, худди буюмлар тартибига ўхшайди, деб кўрсатади. г.в.лейбниц, механистик қараш билан психикани ноёб моҳият, деб қарашни бир-бирига аралаштирган ҳолда психофизик параллелизм ғоясини илгари сурди. унинг фикрича тана ва жон ўз операцияларини бир-бирига боғлиқ бўлмаган ҳолда бажаради, лекин улар ўртасида ниҳоятда нозик келишувчанлик мавжуд. улар бир-бирига боғлиқ бўлмай юраётган, лекин бир вақтни кўрсатаётган иккита соат стрелкасига ўхшайди. х1х асрнинг охири хх аср бошларида психофизик муаммони механизм йўналишида талқин қилиш кенг авж олди. бу оқим жон ва танани бир хил элементдан ташкил топган, деб ҳисоблайди. жуда кўплаб асарларда психофизик муаммолар, психикани юксак даражада ташкил топган материянинг хоссаси, яъни жонли мавжудот билан ташқи дунёнинг ўзига хос таъсири натижаси сифатида қараш орқали тушунтирилади. психофизиология ва у билан …
3 / 19
бошқача қилиб айтганда, умумий ва аниқ тадқиқот саволларини шакллантириш орқали ёндашув саволлари тузиади. назария тажриба йўли билан (бевосита ёки билвосита) синалиши мумкин бўлган аниқ тадқиқот гипотезалари мажмуини шакллантириш орқали абстракт принципни конкретлаштиришга эришилади. тасдиқланган гипотеза-бу саволга муайян жавоб, яъни назария жавоблар тўпламидир. юқорида айтилганларни в. н. дружининнинг схемаси билан умумлаштириш мумкин. [дружинин, 2000, 18], воқелик, лаборатория ва тафаккур тажрибалари (тадқиқотлари) нинг ўзаро боғлиқлигини кўрсатади. идеальное исследование-идеал(мукаммал тадқиқот) изучаемая реальность- ўрганилаётган воқелик реальное исследование- ҳақиқий амалий иш ҳақиқий тадқиқотнинг идеалга мувофиқлиги даражаси одатда ички амал деб аталади, ҳақиқатнинг мувофиқлиги ўрганилаётган объектив ҳақиқатни ўрганиш - ташқи куч, идеал ҳақиқат тадқиқотининг мувофиқлиги даражаси-назарий (прогностик) амал қилишда кўринади. абстракция- нарса ва ҳодисаларнинг, қонун ва қонуниятларнинг айрим белгиси, сифати, аломати ёки хусусиятларини фикран улардан айириб олиб, мустақил фикр объектига айлантиришдан иборат фикр юритиш операсияси инсон билиш фаолиятида муҳим аҳамиятга эга. масалан, билиш жараёнида табиат, жамият ва айрим инсонларга хос бўлган "гўзаллик" белгисини айирилиб олиб, уларнинг …
4 / 19
а эмас, балки деворнинг оқлиги тўғрисида, кейин эса умуман оқлик ҳақида фикр юритиш мумкин. кишилар қуёш, ой, юлдуз, электр, олов, баъзи планеталар, айрим тош ва ҳоказоларнинг кўз ўнгларида ёритишини кузата туриб, уларнинг битта умумий белгисини, яъни ёритишини фикран ажратиб олиб, умуман ёритиш тўғрисида мулоҳаза юритишлари айни ҳақиқатдир. турли геометрик шаклларни-учбурчак, тўртбурчак, кесик конус, кесик пирамида, параллелограмм, кўпбурчак, параллелепипед ва ҳоказоларни кузата туриб, улар учун умумий бўлган белгини, яъни бурчакни фикран ажратишлари, сўнгра умуман бурчак тушунчаси тўғрисида фикр юритиш мумкин. яққол кўргазмаликка асосланмаган билимлар қийинчилик билан қабул қилинади. шунга қарамасдан, абстракт ҳолатидаги билимлар кўлами кундан-кун ортиб бормоқда. чунки янги кашфиётлар, ихтиролар замиридан келиб чиқувчи қонуниятлар, ички мураккаб боғланишларнинг барчаси абстракт терминларда ўз ифодасини топади. шу боисдан кишиларни мазкур жараёнга тайёрлаб бориш, ўнқайсиз шарт-шароитга мослаштириш, кўниктириш мутлақо шарт.абстракция операсияси билан инсонни қуроллантириш- интеллектуал жиҳатдан интенсив ривожланишга олиб келади, шунингдек, мустақил билим олиш фаолиятини такомиллаштиради. конкретлаштириш. умумий, мавшум белги ва хусусиятларни якка, ёлқиз …
5 / 19
антиришга ҳаракат қилади. масалан, инсон "қиймат" тушунчасини конкретлаштириб "одамнинг қадр-қиммати", "товарнинг қиймати" шаклида конкретлаштиради ва ҳоказо. психология фанида мазкур фикр юритиш операциясига қуйдагича таъриф берилади: конкретлаштириш ҳодисаларни ички боғланиш ва муносабатлардан қатъи назар, бир томонлама таъкидлашдан иборат фикр юритиш операциясидир. психологлари тадқиқотларининг кўрсатишига қараганда, конкретлаштириш одатда икки хил вазифани (функцияни) бажаради. дастлабки функциясига тааллуқли кўпгина мисолларни келтириш билан унинг психологик механизмини кўрсатишига ҳаракат қиламиз. масалан, ўқувчилар "қора" деган сўзни ишлатган пайтларидан кўз олдида битум, чақич, асфалт каби қора рангдаги нарсалар ва ҳайвонларни гавдалантиришлари мумкин. шунингдек, улар "ҳаракат" деган иборани ишлатсалар, одамни, машинани, ҳайвонларни сув ва самолёт кабиларни тасаввур қила оладилар. кейинчалик эса ҳаракат тушунчасининг кўлами кенгайиб боради, биологик, ижтимоий ва ҳоказо ҳаракатларни назарда тутади. конкретлаштиришнинг иккинчи функцияси қуйидаги мисолларда ўзининг ёрқин ифодасини топади. масалан, кишилар кемон, белкурак, паншашани дешқончилик асбобларига; игна, бигиз, ангишвона ва тикув машинасини тикув асбобларига; лола, атиргул, бинафша, булданежни гулга; дафтар, ручка, чизқични ўқув қуролларига киритиладилар. демак, …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 19 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"психофизика умумий психологиянинг классик бўлимлари" haqida

8-мавзу:экспериментал тадқиқотни тажриба синовини ташкиллаштириш. режа: 8.1.абстракция ва конкретизация. 8.2.индукция ва дедукция. 8.3.анализ ва синтез. 8.4.классификация,таққослаш ва умумлаштириш. таянч сўз ва иборалар: абстракция, конкретизация, индукция, дедукция, анализ, синтез, классификация, таққослаш, умумлаштириш. 8.1.абстракция ва конкретизация. психофизика умумий психологиянинг классик бўлимларидан бири бўлиб, унинг асосчиси густав теодор фехнер (1801-1887) ҳисобланади. психофизиканинг ўзига хос томони. кузатилаётган ҳатти-ҳаракат ва руҳий ҳолатлар энг аввало уларни вужудга келтирган турли физик (табиий) шароитлар орқали тушунтирилади. айниқса, сенсор ва пертсептив фаолиятини психофизик ўрганилиши яхши ривожланган бўлиб тадқиқотлар 2 хил йўналишда 1-сезгирлик чегараларини ўрганиш...

Bu fayl DOC formatida 19 sahifadan iborat (126,0 KB). "психофизика умумий психологиянинг классик бўлимлари"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: психофизика умумий психологияни… DOC 19 sahifa Bepul yuklash Telegram