ta'fakkur

PPT 40 стр. 20,7 МБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1 / 40
слайд 1 мавзу: тафаккур режа: тафаккур ҳақида тушунча тафаккур нерв-физиологик асоси тафаккур операциялари тафаккур шакллари тафаккур турлари тафаккур сифатлари тафаккур борасидаги психологик назариялар тафаккур деб нарса ва ҳодисалар ўртасидаги энг муҳим боғланишлар ва муносабатларнинг онгимизда акс эттирилишига айтилади. п.и.ивановнинг дарслигида «тафаккур инсоннинг шундай ақлий фаолиятидирки, бу фаолият воқеликни энг аниқ, тўлиқ, чуқур ва умумлаштириб акс эттиришга (билишга), инсонни тағин ҳам оқилона амалий фаолият билан шуғулланишига имкон беради» деб таърифланади. м.в.гамезо томонидан «тафаккур воқеликнинг умумлашган ҳолда ва сўз ҳамда ўтмиш тажриба воситаларида акс эттирилиши» эканлиги баён қилади а.в.петровский таҳрири остидаги дарсликда тафаккурга қуйидагича таъриф келтирилади: «тафаккур – ижтимоий сабабий, нутқ билан чамбарчас боғлиқ муҳим бир янгилик қидириш ва очишдан иборат психик жараёндир, бошқача қилиб айтганда, тафаккур воқеликни анализ ва синтез қилиш, уни бавосита ва умумлаштириб акс эттириш жараёнидир» о.к.тихомировнинг дарслигидаги «тафаккур – бу ўз маҳсулоти билан воқеликни умумлаштириб, бавосита акс эттиришни характерлайдиган умумлаштириш даражаси ва фойдаланадиган воситаларга ҳамда ўша умумлашмалар янгилигига …
2 / 40
рки, бу операция воситаси билан объектив дунёдаги нарса ва ҳодисаларнинг бир-бирига ўхшашлиги ва бир-биридан фарқи аниқланади. xix-xx асрларда яшаган олим к.д.ушинский таққослаш жараёни борасида қуйидагиларни таъкидлаган: “агар сиз табиатни бир нарсасини равшан тушуниб олишни истасангиз, унинг ўзига жуда ўхшаш бўлган нарсалардан тафовутини топингиз ва унинг ўзида жуда узоқ бўлган нарсалар билан ўхшашлигини топингиз. ана шунда сиз шу нарсанинг энг муҳим белгиларини пайқаб оласиз, демак шу нарсани тушуниб оласиз” таққослаш операцияси икки хил йўл билан амалга ошиши мумкин: а) амалий аниқ нарсаларни бевосита солиштириш; б) назарий тасаввур қилинаётган образларни ва нарсаларни онгда фикран таққослаш. абстракция – шундай фикр тафаккур операциясидирки, бу операция ёрдами билан моддий дунёдаги нарса ва ҳодисаларнинг муҳим хусусиятларини фарқлаб олиб, ана шу хусусиятлардан нарса ва ҳодисаларнинг муҳим бўлмаган иккинчи даражали хусусиятларини фикран ажратиб ташлаймиз. умумлаштириш – тафаккурда акс этган бир туркум нарсаларнинг, ўхшаш муҳим белгиларнинг шу нарсалар тўғрисидаги битта тушунча қилиб, фикрда бирлаштириш демакдир. психологияда умумлаштиришнинг қуйидаги икки …
3 / 40
малаштириш – тизимга солиш шундан иборатки, бунда айрим нарсалар, фактлар, ҳодиса ва фикрлар муайян тартибда макондаги, вақтдаги тутган ўрнига ёки мантиқий тартибда жойлаштирилади таълимида ўзлаштирилган билимларни тизимга солиш муҳим аҳамиятга эга бўлиб, у қуйидаги босқичларда амалга оширилади: биринчи босқичда билимлар дастлаб предметларнинг боблари, қисмлари бўйича, сўнг яхлит ҳолда ўқувчи онгида тизимлашади. иккинчи босқичида бир-бирига ўхшаш предметларга оид билимлар фикран тартибга солинади. учинчи босқичда бир неча предметлар юзасидан тўпланган билимлар маълум тартибга тушади, уларнинг ўхшаш ва фарқли томонлари ажратилади. тўртинчи босқичида дарсдан ва мактабдан ташқари машғулотларда эгалланган билимларни тизимлаштириш назарда тутилади. тафаккур шакллари қуйидагиларда ифодаланади: ҳукм хулоса чиқариш тушунча ҳукм-нарса ва ҳодисаларнинг белги ва хусусиятлари ҳақида тасдиқлаб ёки инкор қилиб айтилган фикр деб аталади. чин ҳукм-нарса ва ҳодисаларда воқеликда ҳақиқатан ўзаро боғлиқ бўлган белгилар, аломатлар ҳукмларда боғлиқ равишда кўрсатиб берилса ёки воқеликда бир-биридан ажратилган нарсалар ҳукмларда ажратиб кўрсатилган ҳукмдир. хато ҳукм-моддий оламда ҳақиқатдан боғлиқ бўлмаган нарса ҳукмда боғлиқ қилиб кўрсатилган ҳукм. …
4 / 40
сдиқловчи ёки инкор қилувчи ҳукм. умумий ҳукм-бир туркумдаги нарса ва ҳодисаларнинг ҳаммаси тўғрисида тасдиқлаб, ёки инкор қилиб айтилган ҳукм шартли ҳукм-ҳукмда нарса ва ҳодиса белгисининг борлигини муайян шароитларда тасдиқлаб ёки инкор қилиб айтилган ҳукм айрувчи ҳукм ҳукмда нарсалар ва ҳодисалар бир неча белгига нисбатан берилиб, шу белгилардан фарқи битта унга тегишли бўлган қатъий ҳукм-нарса билан белги ўртасидаги алоқанинг бор ёки йўқлиги қатъий шаклда акс эттирилган ҳукм психологияда ҳукмлар иккита асосий йўл билан ҳосил қилиниши таъкидлаб ўтилади: биринчи йўл, билан ҳукм ҳосил қилинганда идрок қилиш зарур бўлган нарсаларнинг бевосита ўзи ифодаланади. иккинчи йўл, билан эса бевосита мулоҳаза юритиш ёрдами билан ҳукм амалга оширилади. хулоса чиқариш шундай тафаккур шаклидирки, бу шакл воситаси билан биз икки ёки ундан ортиқ ҳукмлардан янги ҳукм ҳосил қиламиз. хулоса чиқариш уч турга бўлинади: индуктив хулоса чиқариш – бу хулоса чиқаришнинг шундай мантиқий усулидирки, бунда бир неча якка ва айрим ҳукмлардан умумий ҳукмга ўтилади, ёки айрим факт ва …
5 / 40
ушунчадир. умумий тушунчалар- бир жинсда бўлган кўп нарса ва ҳодисалар гавдалантирилади. тўпланма тушунчалар- бир жинсда бўлган нарса ва ҳодисалар тўплами ҳақида яхлит фикр юритиладиган тушунчадир профессор э.ғозиевнинг “умумий психология” дарслигида тафаккур турлари қуйидагича таснифланади: шаклига кўра: кўргазмали-ҳаракат, кўргазмали-образли. топшириқ характерига кўра: назарий, амалий, ихтиёрсиз, ихтиёрий. фикр ёйиқлигига кўра: конкрет, абстракт, реалистик, аутистик интуитив, дискурсив. фикрнинг оригиналлик даражасига кўра: репродуктив, продуктив, ижодий, визуал, фазовий. в.каримованинг “психология” ўқув қўлланмасида тафаккур турлари қуйидагича таснифланади:. шаклига кўра: кўргазмали-ҳаракат, кўргазмали-образли, мантиқий кўриладиган масаланинг характерига кўра: назарий, амалий ижодийлик элементига кўра: конвергент, дивергент янгилиги ва ноёблигига кўра: репродуктив, продуктив (ижодий) кўргазмали-ҳаракат тафаккур тури-амалий тафаккурнинг бевосита идрок қилаётган нарса ва ҳодисалар ҳақида ҳаракатлар ёрдами билан амалга ошириладиган фикрлаш тури, деб тавсифланади. кўргазмали-образли тафаккур тури конкрет тафаккурнинг бевосита идрок қилинаётган нарса ва ҳодисалар ҳақида фикрлашдан иборат бўлган тури. конкрет тафаккур-фикр юритилиши лозим бўлган нарса-ҳодисаларни идрок ёки тасаввур қилиш мумкин бўлган тафаккурдир. у ўз навбатида қуйидаги турларга ажратилади яққол-предметли …

Хотите читать дальше?

Скачайте все 40 страниц бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "ta'fakkur"

слайд 1 мавзу: тафаккур режа: тафаккур ҳақида тушунча тафаккур нерв-физиологик асоси тафаккур операциялари тафаккур шакллари тафаккур турлари тафаккур сифатлари тафаккур борасидаги психологик назариялар тафаккур деб нарса ва ҳодисалар ўртасидаги энг муҳим боғланишлар ва муносабатларнинг онгимизда акс эттирилишига айтилади. п.и.ивановнинг дарслигида «тафаккур инсоннинг шундай ақлий фаолиятидирки, бу фаолият воқеликни энг аниқ, тўлиқ, чуқур ва умумлаштириб акс эттиришга (билишга), инсонни тағин ҳам оқилона амалий фаолият билан шуғулланишига имкон беради» деб таърифланади. м.в.гамезо томонидан «тафаккур воқеликнинг умумлашган ҳолда ва сўз ҳамда ўтмиш тажриба воситаларида акс эттирилиши» эканлиги баён қилади а.в.петровский таҳрири остидаги дарсликда тафаккурга қуйидагича таъриф келтирилади: «т...

Этот файл содержит 40 стр. в формате PPT (20,7 МБ). Чтобы скачать "ta'fakkur", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: ta'fakkur PPT 40 стр. Бесплатная загрузка Telegram