психологиянинг предмети

DOC 125,0 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1491150555_67897.doc психологиянинг предмети режа: 1. психология ҳақида тушунча 2. психологиянинг фан сифатида шаклланиши 3. мия ва психика 4. онг ҳақида тушунча психология ҳақида тушунча инсон мавжуд экан, у ўз ҳаётий тажрибаcига асосланиб, у ёки бу ҳолда идрок этиш, оламни англаш, нарса ва ҳодисаларни ажратиш каби хусусиятларга эга эканлиги ҳақида ўзига ўзи ҳисоб беради. биз кунда қушларнинг шўх навосини, мусиқа асбобларининг хонишини, инсон нутқини, учиб ўтаётган самолёт шовқинини эшитамиз, атрофимизни ўраб турган нарса, дарахт, ҳайвонлар, машиналарни кўрамиз. уларнинг ранги ва ҳажмини ажрата оламиз. мазкур жараёнлар инсондаги акс эттириш хусусияти билан чамбарчас боғлиқ. психология фанининг предметини таҳлил қилишда асосий эътиборни қуйидагиларга қаратиш лозим. жумладан, шахс ҳақида фикр юритувчи фанлар сирасига психология ва педагогика фанларини киритиш мумкин. шунга кўра педагогика шахсни таълим-тарбия жараёнида камол топишини тадқиқ қилса, психология шахсда кечадиган руҳий жараёнларни ўрганади. шундан хулоса қилишимиз мумкинки, психология фанининг предметини – шахснинг психикаси ва унинг психологик хусусиятлари ташкил қилади. психология сўзининг луғавий маъноси …
2
унилиб, у объектив борлиқни акс эттирилишида намоён бўлади, субъект фаолиятини маълум мақсад асосида йўналтиради ҳамда хулқ-атвор негизида шаклланади, профессор в.м.каримова фикрича психика – инсон руҳиятининг шундай ҳолатики, у ташқи оламни (ички руҳий оламни) онгли тарзда акс эттиришимизни, яъни билишимиз, англашимизни таъминлайди. жонсиз материя учун акс эттиришнинг механик, кимёвий ва физик турлари хосдир. масалан, кўзгунинг акс эттириши, сувдаги таъсир ва бошқалар. жонли материя учун акс эттиришнинг физиологик, психик акс эттириш турлари хос бўлиб, онг ва ўзини-ўзи англаш унинг энг юқори босқичидир. психик акс эттириш қуйидаги хусусиятларга эга: 1) объектив борлиқни тўғри акс эттириш имкониятини беради; 2) шахснинг фаолияти давомида мукаммалликка эришиб боради; 3) доимо ривожланиб ва такомиллашиб боради. 4) шахснинг индивидуаллиги орқали намоён бўлади. психологиянинг фан сифатида шаклланиши инсонда жисмоний танадан ташқари ундан фарқланувчи яна нимадир борлиги ҳақидаги тасаввурлар қадимданоқ мавжуд бўлган. энг қадимги даврлардаёқ инсон туш кўриш ҳодисаси орқали айрим одамларнинг ноёб қобилиятлари (масалан, овдаги муваффақиятлар) ўлим ва бошқа ҳодисаларнинг …
3
деялар» моҳияти абадий ва ўзгармас, уларнинг табиий оламдан ташқарида олий олам мавжуд бўлиб, уларни одам кўзи билан кўра олмайди. платон психологияда «дуализм» оқимининг асосчиси ҳисобланади. дуализм сўзи икки ёқламалик ёки икки мустақил фикр деган маънони англатади. дуализм таълимоти моҳияти моддий ва руҳий олам тана ва психиканинг бир-бирига боғлиқ бўлмаган ҳолда мавжуд бўлиб, азалдан қарама-қарши нарсалар деб тушунтиради. платоннинг дуализм шогирди арасту (аристотель эрамиздан олдинги iv аср 384-322 йиллар) томонидан бирмунча муваффақиятли бартараф этилди. аристотелнинг «жон ҳақида» асари ўша даврдаёқ психология махсус фан сифатида майдонга кела бошлаганидан далолат беради. ана шу туфайли психология жон ҳақидаги фан сифатида майдонга келган ва ҳозирги кунда психология фани ўз мазмунини батамом ўзгартирган. арасту кишилик тафаккури тарихида биринчи бўлиб руҳ ва жонли тананинг ажралмаслигини исботлаб берди. унга кўра, жон қисмларга бўлинмайди, лекин у фаолиятимиз давомида озиқланиши, ҳис этиши ва ҳаракатга келиши, ақл-идрок каби турларга оид қобилиятларда намоён бўлиши мумкин. биринчи қобилиятлар ўсимлик учун, иккинчиси ва учинчиси …
4
ни тарбиялашга доир бой фикрлар ва қарашларини мерос сифатида қолдирганлар. улар орасида айниқса абу али ибн синонинг мантиқ, метафизика, табиий фанлар, айниқса, тиббиёт ҳақидаги фикрлари ўша давр илмий тараққиётига катта ҳисса қўшди. у махсус психологик муаммолар билан шуғулланган олимлардан биридир. унинг руҳ, асаб тизими ҳақидаги қарашлари катта аҳамиятга эга. айниқса, абу али ибн синонинг темперамент хусусиятларига қараб ёндашиш зарурлиги ҳақидаги фикрлари минг йилдан сўнг ҳам замонавий психологияда ўз қимматини йўқотмаган. абу али ибн сино дунёда биринчи бўлиб психотерапевтик усулларни қўллаб кўрган олимлардан биридир. аста-секин руҳ ҳақидаги тушунча ҳаётнинг барча кўринишларига эмас, фақат ҳозир биз психика деб аталган даражага нисбатан қўллана бошланди. психика категориясининг негизида идрок ва тафаккурдан ташқари онг тушунчаси юзага келди, бунинг натижасида ихтиёрий ҳаракатлар ва уларни назорат қилиш имконияти туғилди. масалан, гален (эрамиздан олдинги ii аср) физиология ва тиббиёт ютуқларини умумлаштириб, психиканинг физиологик асослари тўғрисидаги тасаввурларини янада бойитди. унинг илгари сурган ғоялари «онг» тушунчаси талқинига муайян даражада яқинлашади. …
5
ини таъкидлади. унинг негизида – эпифеномализм (юнонча eri - ўта, rhainominon – ғайритабиий ҳодиса) вужудга келди, яъни психология танадаги жараён-ларнинг сояси сингари руй берадиган руҳий ҳодисалар тўғрисидаги таълимотга айланди. нидерландиялик олим спиноза (1632-1677) онгни катта кўламга эга материядан сира қолишмайдиган воқелик, яъни яққол нарса деб, тушунтирди. у детерминизм (лотинча demmerminara - белгилайман) тамойилининг, яъни табиат, жамият ҳодисаларининг, шу жумладан психик ҳодисаларнинг объектив сабаблар билан белгиланлиги ҳақидаги таълимот тарғиботчиси эди. xvii асрдаги йирик немис мутафаккири лейбниц (1646-1716) нинг таълимоти математика, жумладан, интеграл ва дифференциал ҳисоблар кашф этилишига таъсир этган эди. психика ҳаёт манзараси арифметик йиғинди тариқасида эмас, балки интеграл тарзда намоён бўлади. лейбниц тасаввурларнинг узлуксиз чегараланиши ғоясига таянган ҳолда перцепция (бевосита онгсиз идрок)ни апперцепциялар диққат ва хотирани ўз ичига олган англанган идроклардан фарқлаган эди. лейбниц психологияга психиканинг фаоллиги табиати ва узлуксиз ривожланиши ҳамда психиканинг онглилик ва онгсизлик кўринишлари ўртасидаги мураккаб нисбат ҳақидаги ғояни олиб кирди. xvii асрда эмперизм ва сенсуализмни тажриба …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"психологиянинг предмети" haqida

1491150555_67897.doc психологиянинг предмети режа: 1. психология ҳақида тушунча 2. психологиянинг фан сифатида шаклланиши 3. мия ва психика 4. онг ҳақида тушунча психология ҳақида тушунча инсон мавжуд экан, у ўз ҳаётий тажрибаcига асосланиб, у ёки бу ҳолда идрок этиш, оламни англаш, нарса ва ҳодисаларни ажратиш каби хусусиятларга эга эканлиги ҳақида ўзига ўзи ҳисоб беради. биз кунда қушларнинг шўх навосини, мусиқа асбобларининг хонишини, инсон нутқини, учиб ўтаётган самолёт шовқинини эшитамиз, атрофимизни ўраб турган нарса, дарахт, ҳайвонлар, машиналарни кўрамиз. уларнинг ранги ва ҳажмини ажрата оламиз. мазкур жараёнлар инсондаги акс эттириш хусусияти билан чамбарчас боғлиқ. психология фанининг предметини таҳлил қилишда асосий эътиборни қуйидагиларга қаратиш лозим. жумладан, шахс ҳақида фи...

DOC format, 125,0 KB. "психологиянинг предмети"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: психологиянинг предмети DOC Bepul yuklash Telegram