psixologiya faniga kirish

PPTX 15 стр. 2,0 МБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1 / 15
презентация powerpoint психология фанига кириш. тиббиётда психологик билимларнинг ўрни ва аҳамияти маърузачи: phd, доцент кадирова мунира расуловна. фарғона жамоат саломатлиги тиббиёт институти 1. психология фанининг предмети, обьекти, мақсади ва вазифалари 2. психологиянинг тиббиётдаги ахамияти 3. психика ва онг 4. психологиянинг асосий принциплари, методлари, тармоқлари. 5.психологиянинг қисқача тарихи. режа психология юнонча psychelogos сўзи “жон”, “руҳ” ҳақидаги фан, таълимот деган маънони англатсада, аммо ҳозирги даврда “жон” тушунчаси ўрнига “психика” қўлланилиб келинмоқда. “психика” тушунчаси бугунги кунда “жон”дан кенгроқ кўламга эга бўлиб, ҳам кўзга кўринувчи, ҳам кўзга кўринмовчи томонларини ўзида акс эттиради. психиканинг таркибий қисмлари бўлмиш фаолият, хулқ, муомала яққол намоён бўлиш хусусиятига эга бўлса, билиш жараёнлари, психик ҳолатлар, ички кечинмалар, ижодий режалар, илмий фаразлар эса мияда мужассамлашгани учун улар кўзга кўринмайди. психология фанининг предмети, мақсади ва вазифалари психика юксак даражада ташкил топган материянинг хусусияти ва миянинг маҳсули бўлиб, у борлиқнинг сезги органлари орқали инсоннинг миясига бевосита таъсир этиши асосида вужудга келиб, билиш жараёнларида, …
2 / 15
иқод характер идрок стресс қобилият хотира кайфият тасаввур фрустрация тафаккур аффект нутқ ҳайратланиш хаёл эҳтирос руҳланиш ирода ҳар қандай фаннинг объекти бўлганидек, психология ҳам ўз объектига эга. психологиянинг бевосита объекти индивид, шахс бўлса, билвосита объекти эса атроф-муҳит, жамият, оила ҳисобланади. психология фанининг мақсад ва вазифалари шахс психик фаолиятининг шаклланиш ва ривожланиш механизмларини ўрганишдан иборатдир. тиббиёт ходими фаолиятида психологик билимларнинг аҳамияти юзасидан мулоҳаза юритар эканмиз, тиббиёт соҳаси асосчилардан бири, буюк мутафаккир ибн сино фикрларига қаратамиз. ибн сино ўз асарларида касалликларнинг ривожланишида психик омилларга катта эътибор қаратади. у касалликларнинг бир-бирига ўхшаш бўлишига қарамасдан, ҳар бир беморни даволашда беморни диққат билан ўрганиш ва парвариш қилиш, шунингдек, беморнинг оиласидаги психологик муҳит, оила аъзолари, яшаш шароити билан танишиш ўта муҳимлигини таъкидлаган. олимнинг фикрича, бир хил касаллик ҳар кимда турлича кечади, беморнинг дарддан халос бўлиши унинг мижозига, оилавий шароитига, иқтисодий таъминланганлигига, қайси ижтимоий табақага мансублигига ва қолаверса уни ким даволаётганлигига боғлиқ. тиббиёт ходими фаолиятида психологик билимларнинг …
3 / 15
турли касалликлардан даволаш, профилактика қилиш, реабилитация ишларини олиб боради, яъни инсон унинг объекти саналади. тана бевосита руҳ билан узвий боғлиқ экан, тиббиёт ходими инсон психикаси қонуниятларини билиш заруриятини рус терапевти м.я.мудров “айрим одамларда касалликларга тана, бошқасида руҳий кечинмалар сабабчи бўлади”, дея эътироф этади. бу эса, тиббиёт психологик тадқиқотлар натижаларини ўрганмасдан туриб, айрим касалликларни даволай олмаслигини, чунки бугунги кунда психологик сабаблардан келиб чиқадиган хасталиклар сони ортиб бораётганлигини изоҳлайди. тиббиёт ходими фаолиятида психологик билимларнинг аҳамияти - беморнинг хулқ-атворини, унинг эмоционал ҳолатини яхлит идрок қилиш ва баҳолаш кўникмаларини шакллантириш; - беморга тушунтириш, ўргатиш ва тарбиялаш орқали уни ишонтириш, таъсир кўрсатиш, даволаш ҳамда оптимистик даволаниш умидини ҳосил қилиш кўникмаларини шакллантириш; - беморлар нутқини асосли ва мантиқий таҳлил қилиш, улар билан клиник суҳбат (оммавий нутқ), диалог ва дискуссия олиб боришнинг бошланғич кўникмаларини шакллантириш; - беморнинг хато фикрларини ўзгартира олиш, хавотир, қўрқув ва зарарли одатларидан халос қилиш, зарур ҳолларда мажбурий қоида ҳамда тавсияларни бажаришни оқилона талаб …
4 / 15
еганда миянинг ташқи (қуршаб турган олам) ва ички (физиологик тизимдаги организмнинг ҳолати) таъсирларга жавобини тушунмоқ керак. психологияда психик жараёнлар онгнинг ичида туғилади ва унинг ичида якунланади, деган ғоя и.м.сеченов томонидан инкор қилинади, асоссиз даъво эканлиги таъкидланади. бош мия катта ярим шарларида вужудга келадиган муваққат нерв боғланишлари психик ҳодисаларнинг физиологик асослари ҳисобланиб, улар ташқи таъсирнинг натижасида ҳосил бўлади. миянинг функцияси психофизиологик қонуниятларга биноан муваққат нерв боғланишларининг бирлашиш механизми ҳамда анализаторлар фаолияти механизмлари таъсирида ҳосил бўлади. психиканинг негизида миянинг рефлектор фаолияти ётиб, ташқи дунёдан кириб келадиган қўзғатувчиларга ички ёки ташқи биологик органлар жавоб реакциясини билдиради. и.м.сеченов психиканинг рефлекторлиги ва фаолиятнинг психик жиҳатдан бошқарилиши таълимотини исботлаб берди. бу таълимот яъни назария рус олими и.п.павлов (1849-1936) томонидан экспериментал тасдиқланди ва хусусий ҳолатларда кенг кўламда яққоллаштирилди. и.п.павлов ҳам одамларнинг, ҳам ҳайвонларнинг ташқи муҳит билан ўзаро ҳаракати мия билан бошқарилиши қонуниятини очган эди. унинг мазкур қонуниятларга тааллуқли қарашлари йиғиндиси биринчи ва иккинчи сигналлар тизими тўғрисидаги таълимот …
5 / 15
вини, унга мувофиқлашувини, ҳаётий вазифалар ижро этилишини, бажарилишини таъминлайди. нерв системасининг асосий таркибий қисмлари нерв хужайралари (нейронлар) ҳисобланиб, уларнинг функцияси қўзғатишдир. нейрон хужайра таначасидан, дендритдан, аксондан ташкил топади. марказий нерв системаси бош мия ва орқа миядан иборат. пешона бўлаги тепа бўлаги чакка бўлагиi психология фанининг кўрсатишича, орқа мия ва мия найчаси рефлектор фаолиятининг туғма (шартсиз рефлекслар) ҳисобланган шаклларни амалга оширади, катта ярим шарларнинг қобиғи эса ҳаётда орттирилган, психика ёрдами билан бошқариладиган хулқ-атвор шаклларининг органи саналанади. инсон психикаси ҳам англанилмаган, ҳам англанилган хусусиятга эга бўлиб, англанилмаган психика ўз навбатида ҳайвон психикасидан сифат жиҳатидан кескин тафовутга ва устуворликка эга. психиканинг инсонда пайдо бўлиши сифат жиҳатдан мутлақо янги тузилишга эга, чунки у ижтимоий-тарихий тараққиётнинг қонуниятлари билан шартлангандир. фаолият регуляциясининг юксак даражаси сифатида онг вужудга келади, психика фаоллигининг юксак кўриниши манбаи тариқасида эса шахс шаклланади. онг психикани яхлит тарзда ифодаловчи юксак шакли, яъни фақат одамгагина тегишли бўлиб, у нутқ билан боғлиқ бўлган марказий нерв …

Хотите читать дальше?

Скачайте все 15 страниц бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "psixologiya faniga kirish"

презентация powerpoint психология фанига кириш. тиббиётда психологик билимларнинг ўрни ва аҳамияти маърузачи: phd, доцент кадирова мунира расуловна. фарғона жамоат саломатлиги тиббиёт институти 1. психология фанининг предмети, обьекти, мақсади ва вазифалари 2. психологиянинг тиббиётдаги ахамияти 3. психика ва онг 4. психологиянинг асосий принциплари, методлари, тармоқлари. 5.психологиянинг қисқача тарихи. режа психология юнонча psychelogos сўзи “жон”, “руҳ” ҳақидаги фан, таълимот деган маънони англатсада, аммо ҳозирги даврда “жон” тушунчаси ўрнига “психика” қўлланилиб келинмоқда. “психика” тушунчаси бугунги кунда “жон”дан кенгроқ кўламга эга бўлиб, ҳам кўзга кўринувчи, ҳам кўзга кўринмовчи томонларини ўзида акс эттиради. психиканинг таркибий қисмлари бўлмиш фаолият, хулқ, муомала яққол нам...

Этот файл содержит 15 стр. в формате PPTX (2,0 МБ). Чтобы скачать "psixologiya faniga kirish", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: psixologiya faniga kirish PPTX 15 стр. Бесплатная загрузка Telegram