psixologiya tarixining metodlari va manbalari

DOC 16 sahifa 114,5 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 16
2-мавзу. психология тарихининг методлари на манбалари. режа 1. психология тарихининг методлари 2. психология тарихининг асосий манбалари 3. ғарб олимларининг психологик ғоялари қадим замонлардан буён ижтимоий ҳаёт эҳтиёжлари одамнинг ўз хатти-ҳаракатларида атрофидаги одамларнинг психик тузилишлари хусусиятларини фарқлашни ва ҳисобга олишни тақозо этиб келган. даставвал бундай хусусиятлар руҳнинг, жоннинг иши деб тушунилган. “жон” тушунчасининг дастлабки юзага келиши ибтидоий халқларнинг анимистик қарашлари билан боғлиқ. анимистик нуқтаи назарга кўра, жон ҳамма жойда ва ҳамма нарсада, қаердаки ҳаракат ва иссиқлиқ бўлса ўша ерда мавжуд деб ҳисобланган. ўз навбатида анимизм жон ҳақидаги тарихан биринчи таълимот бўлиб юзага келган. унинг асоси бўлиб юқорида айтилганидек оламдаги жамики мавжуд нарсаларда жон элементлари бўлишлиги ҳақидаги тасаввур хизмат қилган. жон эса танадан ажратилган ва барча жонли ва жонсиз предметларни бошқара оладиган мустақил моҳият сифатида тушунилади. бугунги кунларимиздаги мавжуд тасаввурлар нуқтаи назаридан шубҳасиз ўта содда бўлган тасаввурлар ёрдамида қадимги одамлар кўплаб психик ҳодисаларни (етарлича мураккаб бўлган ўлим ва уйқу кабиларни ҳам), мантиқан …
2 / 16
авишда ер юзидаги барча нарсалар шу моддий элементлардан ташкил топган деб тасаввур қилинган, бунда жонни ташкил қилувчи, олиб борувчи элемент олов деб ҳисобланган. жоннинг ўзига эса ҳаракатлантириш функцияси берилган. ибтидоий, ёввойи одамнинг табиат олдидаги ожизлиги билан шартланган, индивид ва жамоанинг жон билан боғлиқлиги ҳақидаги бундай тасаввурлари руҳга сиғиниш муносабатларини юзага келтирди. бу эса диннинг дастлабки шакллари эди. кейинчалик жамиятнинг ривожланиши билан, “ишлаб чиқаришнинг маънавий кучлари” ва жисмоний меҳнатнинг режалаштирилиши, ундан фойдаланишнинг табақаланиши, синфийлик жамиятининг юзага келиши ва одамнинг мавхумлаштирувчилик қобилиятларининг ривожланиши билан руҳнинг номоддий табиати ҳақидаги ғоялар юзага келди. шулар билан бирга аввалги анимистик, мифологик тасаввурлар ўз ўрнини, жонни, олам тасвирини натурфалсафий талқин қилишга уринишларга бўшатиб бера бошлайди. шундай қилиб руҳ, жон ҳақидаги дастлабки фалсафий қарашлар юзага келиб шу билан руҳ, жон ҳақидаги (психология) таълимотлар ривожлана бошлади. бу ўринда психология (руҳ-жон) ҳақидаги таълимотларни шартли равишда “ғарб”" ва “шарқ” таълимотларига фарқлашимиз мумкин. қуйида шулар ҳақида қисқача бўлсада тўҳталиб ўтамиз. ғарб мутафаккирларининг …
3 / 16
и билиш соҳасида эришилган дастлабки ютуқларни мустаҳкамлади. эрамиздан олдинги vi асрда қадимги грек врачи алкмеон анатомия ҳамда медицина соҳасидаги тажрибаларига асосланиб, психиканинг органи миядир деган фикрни илгари суради. бу фикрга кўпчилик олимлар қўшилишмайди. алкмеондан кейин ҳатто бир қанча асрлар даъвомида ҳам айрим олимлар (шу жумладан аристотель (эр.ав.384-322 й.й.), абу наср форобий (873-950) ва ибн синолар (980-1037 й.й.) ҳам) гўё психиканинг асосий органи юрак бўлса керак деган фикрни ҳимоя қиладилар. атоқли грек файласуфи аристотель ўзининг “жон ҳақида”ги рисоласида психика ҳақидаги билимларни системалаштиришга илк уринишларни амалга оширган. унингча жон тана ва унинг хулқини тузилиш усулидир. у илк бор тана(организм) ва жон(психика)нинг ўзаро муносабатли функцияларини изоҳлаб берди. аристотель таълимотлари психика табиатига янгича ёндошишга асос солди. шунга кўра жон (руҳ) тана(организм)нинг мифологик эгизаги тарзида талқин қилинмай, балки унга тирик организмларнинг ҳаётий фаолиятини ташкил қилувчи механизм сифатида қараладиган бўлинди. аристотелнинг жон ҳақидаги ғоялари илмий психологиянинг ривожланиши учун ўзига хос пойдевор бўлиб хизмат қилди. умуман қадимий …
4 / 16
дисадир деб қаралган. шундай қилиб, психик фаолиятни илмий тушуниш йўлидаги дастлабки катта ютуқлар табиий олам қонунларига психиканинг бўйсунишини тан олиш ва организмнинг анатомик-физиологик тузилиши психик фаолиятнинг кўринишларини юзага келтиради деган таълимотнинг майдонга келиши билан чамбарчас боғлиқдир. шу билан бирга ўша давр материализми намояндалари қўлга киритган маълумотлар нима сабабдан одам мантиқий абстракт фикрлаш хусусиятига эга, шахснинг ахлоқий сифатлари қандай таркиб топади, одамнинг мақсад кўзлаш ва ўз иродасига танини бўйсундира олиши нимага боғлиқ деган ва шу каби бошқа саволларга жавоб бера олмас эди. чинакам инсоний хулқ - атворнинг ана шу сифатларини атомлар ҳаракати, “шарбатлар аралашмаси” ёки миянинг сиртқи тузилиши билан тушунтириб бўлмас эди. бу ҳол қулдорлик жамиятида реакцион кучларнинг манфаатларини ҳимоя қилувчи файласуфларнинг психика ҳақидаги идеалистик қарашларини янада авж олдириши учун қулай шарт-шароитни вужудга келтирди. бу файласуфлар орасида платон (эр.ав. 427-347 й.й.) алоҳида ўрин тутади. платон жон қисмлари ҳақидаги тушунчани яратар экан, у жонни қуйидаги қисмларга ажратади: а) ақл, б) мардлик, в) …
5 / 16
қорида келтириб ўтилганлардан кўриниб турибдики ғарб мутафаккир-лари ишларида руҳ, жон ҳақида турлича таълимотлар илгари сурилиб улар бир-бирларини гоҳ инкор этиб, гоҳ тасдиқлаб келган. умуман ғарбда одам психикаси ҳақидаги илмий тасаввурларнинг юзага келиши ва ривожланиши диний мистик тўсиқларни аста секинлик билан енгиб ўтиб табиий илмий ўзанда амалга ошиб борди. шарқда эса жон, руҳ масаласи кўпроқ, тўғри хулқ ҳақидаги таълимотлар сифатида этик нуқтаи назардан, шахсни ўз-ўзини такомиллаштириши орқали камолотга эришиши тарзида талқин қилинган. эрамиздан аввалги vi асрда шарқда юзага келган буддизм руҳни, такрорланмас дақиқалар, бир-бири билан алмашиниб турадиган ҳолатлар оқими тарзида талқин қилиб, уни алоҳида моҳият сифатида инкор қилган. ундан кейин шарқда юзага келган фалсафий мактабларда руҳ ҳақидаги таълимотлар, руҳнинг этик потенциалларини англаш асосида қурилган. шунинг учун шарқ илми, фалсафаси, йогия ўша даврларда ҳам, ҳозир ҳам руҳни англаш учун, ўз-ўзини англаш, билиш учун унинг барча қора (салбий) кўринишларини бартараф этиш, тана ва психик функциялар (диққат, ирода, тафаккур)нинг бошқариш тизимидан фойдаланиш лозимлигини таъкидлайди. …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 16 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"psixologiya tarixining metodlari va manbalari" haqida

2-мавзу. психология тарихининг методлари на манбалари. режа 1. психология тарихининг методлари 2. психология тарихининг асосий манбалари 3. ғарб олимларининг психологик ғоялари қадим замонлардан буён ижтимоий ҳаёт эҳтиёжлари одамнинг ўз хатти-ҳаракатларида атрофидаги одамларнинг психик тузилишлари хусусиятларини фарқлашни ва ҳисобга олишни тақозо этиб келган. даставвал бундай хусусиятлар руҳнинг, жоннинг иши деб тушунилган. “жон” тушунчасининг дастлабки юзага келиши ибтидоий халқларнинг анимистик қарашлари билан боғлиқ. анимистик нуқтаи назарга кўра, жон ҳамма жойда ва ҳамма нарсада, қаердаки ҳаракат ва иссиқлиқ бўлса ўша ерда мавжуд деб ҳисобланган. ўз навбатида анимизм жон ҳақидаги тарихан биринчи таълимот бўлиб юзага келган. унинг асоси бўлиб юқорида айтилганидек оламдаги жамики мавжуд ...

Bu fayl DOC formatida 16 sahifadan iborat (114,5 KB). "psixologiya tarixining metodlari va manbalari"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: psixologiya tarixining metodlar… DOC 16 sahifa Bepul yuklash Telegram