мулокотнинг ёшга хос хусусиятлари

DOC 134,5 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1
1403961399_49725.doc мулокотнинг ёшга хос хусусиятлари мулокотнинг ёшга хос хусусиятлари режа: 1. гўдакларнинг катталар билан бўладиган мулоқоти. 2. илк болалик даврида мулоқотнинг ўзига хослиги 3. кичик мактаб ёшидаги болалар мулоқоти. 4. ўсмирларнинг катталар билан бўладиган мулоқоти. 5. шахс шаклланишидаги психологик-педагогик масалалар. 6. мулоқотнинг муваффақиятли бўлишида шахс сифатларининг ўрни 7. шахсни мулоқот усулларига ўргатиш. 1. гўдакларнинг катталар билан бўладиган мулоқоти. оилада бола туғилиши билан оила аъзолари у билан мулоқотга киришишга ҳаракат қиладилар. лекин чақалоқ мулоқотга дарҳол тайёр бўлмасдан, у ухлайди, йиғлайди ва эмади. чақалоқ ўзининг ҳаётини шартсиз рефлекс, яъни қичқириқ билан бошлайди. биринчи қичқириқ нутқнинг биринчи белгисидир. айрим олимлар биринчи қичқириқни салбий эмоция деб атайдилар. ҳақиқатдан ҳам чақалоқ ўзининг қичқириғи билан уйқуга, овқатга, иссиқликка бўлган эҳтиёжини билдиради. инсоннинг табиати шундайки, у атрофдагилар билан мулоқотда бўлмасдан яшай олмайди. бола туғилганда унинг онаси ўзининг меҳрини мулоқот орқали беради. шунингдек, оиланинг бошқа катталари ҳам чақалоқ билан мулоқотда бўлмасдан туролмайди. катталар томонидан бўладиган тўғри мулоқот чақалоқда …
2
ўз оила аъзоларини бегона кишилардан ажратади. катталар доимо гўдак атрофида парвона бўлаверсалар, у ўйинчоқлар билан ўйнамайди, балки гўдак онасидан ажраса инжиқ бўлиб қолади. 7-9 ёшли бола катталарнинг нутқини ва ҳаракатини диққат билан кузатади. сўнгра у катталарнинг оғзидан чиққан сўзларни такрорлашга ҳаракат қилади. бу даврдаги болалар катталарнинг ҳаракатларини тақлид қилиш орқали эгаллайди. масалан, столни устини артишга, идиш-товоқларни кўтаришга ҳаракат қилади. катталар боланинг эҳтиёжларини қондирибгина қолмасдан, предметлар билан ҳаракат қилишга ҳам ўргатадилар, яъни ҳатти-ҳаракатларини бошқарадилар. бир ёшгача бола катталарнинг нутқини тинглайди. ўйинчоқ -кўнгилочар предмет бўлиб қолмасдан, балки боланинг руҳий ривожланиши воситасидир. 2-3 ёшли бола ўйинчоқлар билан ўйнай бошлайди. ўйинчоқлар ёрқин рангли, қўнғироқли овозли бўлиши болада ижобий эмоцияни келтириб чиқаради. онаси болага ўйинчоқлар билан қандай ўйнашни ўргатади. ўйинчоқларнинг товушлари боланинг кайфиятини янада кўтаради, унинг идрокини ривожлантиради. болаларнинг етакчи фаолияти мактабгача даврда ўйин бўлиб ҳисобланади. катталар ўйинчоқлар тилидан бола билан мулоқотда бўлишлари муҳим аҳамиятга эга. ўйинчоқ билан ўйнаганда болалар уни қимирлатишга ва оғзига солишга, …
3
р предметли ўйинчоқларни кўпроқ ўйнайдилар. айниқса дидактик ўйинчоқлар бола ҳаётида муҳим ўрин эгаллайди. бола энди битта ўйинчоқ билан эмас, балки бир неча ўйинчоқлар билан ўйнайди. бу даврда болалар катталар билан мулоқотда бўлишга нисбатан кўпроқ ўйинчоқлар билан мулоқотда бўладилар. мактабгача ёшидаги болалар ўйинда катталарнинг ҳатти-ҳаракатлари, ўзаро муносабатларини тақлид қилиш орқали ифодалайдилар. бу уларда мулоқотни ривожланишига ёрдам беради. кичик мактаб ёшидаги ўқувчиларда ўйин фаолияти ўзига хос ҳарактерга эга. улар кўпроқ ҳаракатли, спорт ҳарактеридаги ўйинларни ўйнайдилар. ўйин орқали ўқувчилар бир-бирлари билан мулоқотда бўладилар. ўсмирларда, айниқса, 5-6- синф ўқувчиларида ўйинга бўлган эҳтиёж сақланиб қолади. танаффус пайтларида, дарсдан бўш вақтларида ўсмирлар ўйин фаолияти билан ҳам шуғулланадилар. уларда ўйин орқали мулоқот шакллари ривожланади. умуман ўйин фаолияти болалар ҳаётида муҳим ўрин эгаллайди. 2. илк болалик даврида мулоқотнинг ўзига хослиги. илк болалик даврида болалар катталарга қарам бўладилар, чунки уларнинг мустақил ҳаракат қилишлари қийин бўлади. ҳатти-ҳаракат хулқ нормаларини болалар катталар орқали ўрганадилар. бу даврда бола хулқининг мотиви англанилмаган бўлади. …
4
ка, оҳанг ва вазият кабилар орқали амалга оширилади. бўлар ҳаракатга сигнал бўлиб хизмат қилади. 2 ёшли болалар олдида ўйинчоқлар турган бўлса онаси унга “бер менга”деб ўйинчоқни кўрсатса дарҳол бола уни олиб беради. “мумкинмас” деган сўз боланинг ҳаракатларини тўхташига сигнал бўлиб хизмат қилади. масалан, розеткага қўли тегаётганида, қизиб турган дазмолга қўли яқинлашаётганида, оёқ кийимларга қўлини текказаётганида бу сўзни айтилиши бола ҳаракатларини тўхташига олиб келади. 3 ёшга тўлганда бола катталар билан муносабатларга бемалол нутқ орқали кириша олади. бу ёшдаги болалар ҳамма кийимини ўзи кийишга ҳаракат қилади. ўз эҳтиёжларини сўзлар орқали баён қила олади. чунки нутқни тўла эгаллайди. бола катталарнинг кўрсатмасига биноан ҳатти - ҳаракатларини тўғри йўналтиришга ўрганади. у катталарнинг ўзаро мулоқотини жон қулоғи билан эшитади, тушунишга ҳаракат қилади. бу даврда болалар эртак, ҳикоя, шеърларни эшитишни жуда яхши кўради. бу боланинг ташқи оламни билишига катта таъсир кўрсатади.1,5 ёшли болалар 30-40 сўздан 100 гача бўлган сўзларни эгаллайди, ҳолос. 2 ёшдан сўнг болалар катталарга жуда …
5
ли бўлишни болага ёшликдан ўргатиш лозим. 3 ёшли болаларда биринчи“инқироз”даври бошланади. бу даврда болаларда «ҳамма ишни ўзим қиламан», “мен ўзим”деган тушунчалар шаклланади. улар қайсар, инжиқ бўлиб қоладилар. ота-оналар бу ёшдаги болаларга тарбия беришда эътиборлироқ бўлишлари лозим. 3 ёшдан сўнг болалардаги кризис(инқироз) даври секинлашиб қолади. боланинг катталар билан бўладиган мулоқотлари нормаллашади. бола бу ёшда ота-онанинг диққат марказида бўлмайди, чунки унинг кичик укаси бўлиши мумкин. ҳозиргача у катталарнинг диққат-эътиборида бўлгани учун энди унинг фикрича ота-онаси фақат бир-бири билан муносабатда бўлиб, унга эътибор бермай қўйишяпти. унга тушунарли бўлмаган нарсалар ҳақида гаплашадилар. бу унга ёқмайди, натижада инжиқ бўлиб қолади. ҳақиқатда эса бола анча мустақил бўлиб қолгани учун онаси ундан кўнгли тўлиб, камроқ эътибор беради, бу эса болага ёқмайди. шунинг учун ота-она бу даврдаги болаларга эътиборлироқ бўлишлари лозим. шундай вазият ҳам бўладики, оилада бола ё онаси билан қолади, ёки отаси билан яшайди. кўпинча бола балоғатга етмаганлиги учун онаси билан яшайди. бундай оила нотўлиқ оила дейилади. …

Хотите читать дальше?

Скачайте полный файл бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "мулокотнинг ёшга хос хусусиятлари"

1403961399_49725.doc мулокотнинг ёшга хос хусусиятлари мулокотнинг ёшга хос хусусиятлари режа: 1. гўдакларнинг катталар билан бўладиган мулоқоти. 2. илк болалик даврида мулоқотнинг ўзига хослиги 3. кичик мактаб ёшидаги болалар мулоқоти. 4. ўсмирларнинг катталар билан бўладиган мулоқоти. 5. шахс шаклланишидаги психологик-педагогик масалалар. 6. мулоқотнинг муваффақиятли бўлишида шахс сифатларининг ўрни 7. шахсни мулоқот усулларига ўргатиш. 1. гўдакларнинг катталар билан бўладиган мулоқоти. оилада бола туғилиши билан оила аъзолари у билан мулоқотга киришишга ҳаракат қиладилар. лекин чақалоқ мулоқотга дарҳол тайёр бўлмасдан, у ухлайди, йиғлайди ва эмади. чақалоқ ўзининг ҳаётини шартсиз рефлекс, яъни қичқириқ билан бошлайди. биринчи қичқириқ нутқнинг биринчи белгисидир. айрим олимлар биринчи қ...

Формат DOC, 134,5 КБ. Чтобы скачать "мулокотнинг ёшга хос хусусиятлари", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: мулокотнинг ёшга хос хусусиятла… DOC Бесплатная загрузка Telegram