психика ва онгнинг ривожланиши хайвонлар психикаси

DOC 83.5 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1403951976_49172.doc психикава онгнинг ривожланиши психика ва онгнинг ривожланиши хайвонлар психикаси барча тирик организмларда бўлганидек, одам организми ҳам теварак атроф-муҳити билан ҳамиша алоқада бўлади. одам организмининг ташқи олам билан муносабатлари нерв системаси ёрдамида амалга оширилади. организмнинг энг муҳим қисми бўлган мия одамнинг ҳамма ҳаракатларини назорат қилади, бошқаради. шунинг учун ҳам миянинг тузилиши ва функцияларини ўрганиш учун уринишлар узоқ тарихдаёқ бошланган. натижада нерв системасининг тузилиши ва вазифаларини тадқиқ этишда маълум ютуқлар қўлга киритилган. ҳозирги кунда нерв системасининг тузилиши, вазифалари, ишлаш тамойилларини психологик жиҳатдан илмий асослаш, одам психик фаолиятининг физиологик асосларини батафсил ёритиш ҳам илмий, ҳам амалий жиҳатдан муҳим аҳамият касб этади. психология фанида психик жараёнлар шахснинг психологик хусусиятлари асосида ётган физиологик асосларини ишлаб чиқишда россиянинг машҳур психологлари м.м.сеченов, и.п.павлов, в.м.бехтерев ва п.к.анохин кабиларнинг хизматлари каттадир. булар олий нерв фаолиятининг асосий қонуниятларига доир таълимотни кашф этдилар. бу таълимотга мувофиқ одам миясига узлуксиз равишда ташқи муҳитдаги нарса ва ҳодисалар таъсир этиб туради. натижада олий …
2
ларнинг ўзаро мувофиқлашган фаолиятини амалга оширишда асосий ролни бажаради. шу сабабли одам психик ҳаётининг моддий асоси бўлган нерв системаси ав унинг етакчи қисми - бош миянинг тузилиши ва ишлаш тамойилларини мукаммал билмай туриб, психологик ҳодисаларнинг ҳақиқий моҳиятини тушуниб бўлмайди. демак, одамда кечадиган барча психологик ҳолатларнинг моҳиятини нерв системасининг назоратисиз тасаввур этиш мумкин эмас.шунинг учун нерв системасининг психик функциялар фаолиятидаги ролини қисқача таҳлил қиламиз. уни анатомик ва физиологик жиҳатдан тўла тадқиқ этишни ушбу тадқиқот муаллифи ўз зиммасига олмайди. чунки бизнинг мақсадимиз нерв системаси ва унинг етакчи қисми бўлган бош миянинг одам руҳий ҳаётидаги аҳамиятини психологик жиҳатдан ёритишдан иборатдир холос. одам психик ҳаётининг асоси бош мия бўлиб, бош мия нерв системаларининг бирлашган жойи - марказидир. нерв системаси организм билан ташқи муҳит ўртасидаги ўзаро таъсирни ва тўқималар фаолиятини тартибга солиб туради. нерв системаси ҳужайралардан иборат. бу ҳужайралар ўзларининг узун ва калта ҳажмдаги ўсимталари орқали организмнинг барча қисмларига тарқалади. нерв системасидаги ҳужайралар ва уни …
3
а ташқи таъсирот натижасида ички органларга буйруқ беради ва уларни ҳаракатга келтиради. шунинг учун эффекторларни ҳаракат нерв марказлари деб ҳам юритилади. рецепторлар ва эффекторлар бирликда биринчи сигнал системаларидир. биринчи сигнал системаси одамда ташқи дунёнинг сезги аъзолари томонидан қабул қилиб олинадиган акси бўлиб, одам воқеликни энг аввало биринчи сигнал системаси орқали идрок қилади. ташқи муҳитдаги воқеа-ҳодисаларнинг сезги аъзоларимизга таъсири орқали онгда акс этиши биринчи сигнал системаларидир. биринчи сигнал системалари одамнинг сезгилари, идроки ва тасаввурларига боғлиқ бўлади. ташқи муҳит воқеа-ҳодисаларининг сўзлар (ўша нарсаларнинг номлари) орқали онгда акс этиши иккинчи сигналлар системасини ташкил этади.бу сифат фақат одамларгагина хос бўлиб, бошқа жонзотда йўқ.одам ташқи таъсиротларни сўзлар орқали акс эттиради ва билиб олади - ўзлаштиради. иккинчи сигнал системалари ёрдамида одам фикрлайди, хотирлайди, хаёл суради ва , энг муҳими , сўзлайди . сўз - сигналларнинг сигналидир (и.п.павлов). иккинчи сигнал системалари фақат одамлардагина мавжуддир. одамнинг нерв системаси уч қисмдан иборат ; 1. марказий нерв системаси. 2. перифириядаги …
4
одам умрини узайтиришнинг қуйидаги шартлари мавжуддир; - ижтимоий фойдали меҳнат билан доимо шуғулланиш; - ақлий ва жисмоний меҳнатни қўшиб олиб бориш; - фаол дам олиш; - оқилона овқатланиш; - ичмаслик, чекмаслик; - ширин оилавий ҳаёт кечириш; - фарзандларни меҳр билан тарбиялаш; - ҳаётда ҳаммавақт хушчақчақ бўлиш; - нохуш кечинмаларни тоқат билан енгиш; - ҳаяжонланмаслик ва ҳоказо. юқоридаги шарт - шароитларга амал қилинса, шахс ўзини яхши англаб, ҳаётини оқилона ўтказса, миянинг 60 ёшдан кейинги вазн камайиш жараёнини янада секинлаштиришга эришади. мия фаолиятини фаоллаштириш, унинг ишлаш қобилиятини ошириш учун вақти-вақти билан дам олдиришнинг муҳим аҳамияти бор. одам ўз танасини доимо тоза тутса; вақти-вақти билан массаж қилиб турса; фарзандларини, невараларини эркалатса, ўйнатса; кино, театр, музей томошаларига чиқиб турса; меъёрида ва содиқ дўстлар билан овқатланса; севимли китоб ва жарида ҳамда рўзнома ўқиса; ёқимли ашула, музика тингласа; узлуксиз равишда тоза ҳавода юрса, жисмоний ҳаракат қилса; ўз касби, кундалик бажарган юмушидан рози бўлиб, роҳатланса, ўзини яқин …
5
аёнларда қатнашади. , қусиш каби мураккаб физиологик жараёнларда қатнашади. нафас олишни, юрак ишини идора этадиган, қон томирлар тонусини сақлайдиган марказлар ҳам узунчоқ миядадир. мияча марказий нерв системасининг пастдаги ҳамма бўлимларига маҳкам боғланган. мияча организм ҳаракатларининг яхлитлигини таъминлашда муҳим роль ўйнайди. гавданинг умумий сезувчанлигини ўрта мия таъминлайди. ўрта мия вегетатив марказ ишини мувофиқлаштириш вазифасини бажаради. шунинг учун оралиқ мия, ўрта мия, варолий кўприги ва узунчоқ мия бирликда мия стволи деб юритилади. бош мия бўлакларининг етакчи қисмини (қарийб 80 фоизини) катта мия ва унинг ярим шарлари ташкил этади. катта миянинг ўнг ва чап шарлари қадоқ модда орқали бир-бири билан туташган. бош мия ярим шарларининг ҳар қайсиси миянинг пешона қисми, тепа қисми, энса қисми ва чакка қисми каби тўрт паллага бўлинади. бош мия пўстининг қалинлиги бир миллиметрдан беш миллиметргача бўлиб, юзаси ўртача ҳисоб билан 2000 квадрат сантиметрга тенг. бош мия пўстида 52 та майдон бўлиб, бу майдонлар ўн бир соҳага бўлинади. бош миянинг …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "психика ва онгнинг ривожланиши хайвонлар психикаси"

1403951976_49172.doc психикава онгнинг ривожланиши психика ва онгнинг ривожланиши хайвонлар психикаси барча тирик организмларда бўлганидек, одам организми ҳам теварак атроф-муҳити билан ҳамиша алоқада бўлади. одам организмининг ташқи олам билан муносабатлари нерв системаси ёрдамида амалга оширилади. организмнинг энг муҳим қисми бўлган мия одамнинг ҳамма ҳаракатларини назорат қилади, бошқаради. шунинг учун ҳам миянинг тузилиши ва функцияларини ўрганиш учун уринишлар узоқ тарихдаёқ бошланган. натижада нерв системасининг тузилиши ва вазифаларини тадқиқ этишда маълум ютуқлар қўлга киритилган. ҳозирги кунда нерв системасининг тузилиши, вазифалари, ишлаш тамойилларини психологик жиҳатдан илмий асослаш, одам психик фаолиятининг физиологик асосларини батафсил ёритиш ҳам илмий, ҳам амалий жиҳатдан ...

DOC format, 83.5 KB. To download "психика ва онгнинг ривожланиши хайвонлар психикаси", click the Telegram button on the left.