мия ва психика

DOC 76,0 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1352869681_39267.doc мия ва психика режа: 1. психика миянинг махсули сифатида 2. нейрон ҳақида тушунча 3. марказий нерв тизими 4. переферик нерв тизими 5. вегетатив нерв тизими 6. бош мия ярим шарларининг ассиметрияси психиканинг рефлектор табиати, хусусияти тўғрисида мулоҳаза юритилганда рус олими и. м.сеченов ва унинг шогирдлари томони-дантўпланган материаллар тасаввур этилади. и.м.сеченовнинг«бош мия рефлекслари» номли асарида қатъий равишда фикр билдириши-ча, «онг ва онгсиз ҳаётнинг барча ҳаракатлари рўй бериш усулига кўра рефлекслардан иборатдир». психик ҳодиса сифатида онгнинг ҳаракати танасиз руҳнинг хусусиятига эмас, балки тадқиқотчининг мулоҳазасига қараганда, рўй бериш, вужудга келиш усулига, тузилишига биноан рефлексга ўхшаш хислатга эга бўлган жараёндир. шун-дан келиб чиққан ҳолда фикр янада ривожлантирилса, психик (ру-ҳий) ҳодиса инсоннинг шахсий гояларини, ҳиссий кечинмаларини, сезги ва идрок жараёнларини ўзи кузатиш жараёнида акс этувчи во-қеликдангина иборат эмас. балки у рефлекс сингари ташқи қўзғатув-чиларнингтаъсирини ва унга жавобан билдириладиган ҳаракат реак-циясини ҳам ўзида мужассамлаштиради. маълумки, и.м. сеченов-гача бўлган психологик, физиологик назарияларда инсоннинг онгида образлар, тасаввурлар, …
2
иясини ҳам бажара-ди, яъни илгарилаб кетувчи башорат вазифасини ижро этади. бундай дадил илмий мушоҳадалар психик жараёнлар умуман қандай роль ўйнаши мумкинлиги, уларнинг ўрни тўғрисида тасаввурга эга бўлиш учун моддий негизни вужудга келтиради. психик жараёнлар орга-низмда сигнал ва бошқарув (регулятив) функциясини ижро этиб, ўзгарувчан шарт-шароитларга ҳаракатни мослаштиради, шунингдек, маз-кур дақиқада юқори самарага эришишни таъминлайди. психик жа-раён миянинг бўлмалари (таркибий қисмлари) функцияси тариқаси-да ташқи олам (борлиқ) тўғрисидаги ахборотнинг қабул қилиниши, сақланиши, қайта ишланишини ўзида мужассамлаштирувчи жавоб фаолиятининг идора қилувчиси ҳисобланади. шунинг учун одамларнинг билимлари борлиқтўғрисидаги тасаввурлари, шахснинг шахсий тажрибаларининг йиғиндиси (мажмуаси) рефлектор ҳаракат таркибига киради. шундай қилиб, психикҳодисалардеганда миянингташқи (қуршаб турган олам) ва ички (физиологик тизимдаги организмнинг ҳолати) таъсирларга жавобини тушунмоқ керак. бошқача сўз билан айтганда, психик ҳодисалар: биринчидан, бу фаолиятнинг фавқулод-датаъсир этаётган (сезгирлар, идрок), иккинчидан, ўтмиш тажрибада (хотира) акс этган қўзғатувчига жавоб тарзида рўёбга чиқадиган, мазкур таъсирни умумлаштирадиган, учинчидан, пировард натижаларни (тафаккур. хаёл) олдиндан пайқашга ёрдам берадиган, тўртинчидан, монотон таъсиротлар оқибатида …
3
ҳам ҳайвонларнинг ташқи муҳит билан ўзаро ҳаракати мия билан бошқарилиши қонуниятини очган эди. унинг мазкур қонуниятларга тааллуқли қарашлари йиғиндиси би-ринчи ва иккинчи сигналлар тизими тўғрисидаги таълимот тариқаси-да фан оламида арзигулик мавқе эгаллади. теварак-атроф муҳитидаги нарса ва ҳодисаларнинг кўриниши, эшитилиши, ҳид тарқатиши, товланиши, енгил ёки оғирлиги, қаттиқ ёки юмшоқлиги кабилар ҳайвонлар учун шартсиз қўзгатувчи сигнал бўлиб хизмат қилади, кейинчалик улар шартли рефлексга айланиши мумкин. ҳайвонлар ўз хатти-ҳаракатларида, и.п. павловтаъбири билан айтганда, биринчи сигнал системасининг сигналлари («биринчи сигналлар»)га риоя этадилар. бинобарин, уларнинг психик фаолияти биринчи сигналлар системаси босқичида амалга ошади ва унга уз-луксиз равишда амал қилади. инсон фаолияти ва хулқ-атвори учун ҳам биринчи сигнал системасининг сигналлари (яққол, тасаввурлар, тимсоллар, образлар) уларни бошқариши, йўналтириши, ҳаракатлан-тириши фаоллаштиришда муҳим аҳамият касб этади. масалан, йўл (кўча) қоидалари, автомобиль, электровоз сигналлари, хавф-хатар белгилари шахс учун муҳим роль ўйнайди. шуни унутмаслик керак-ки, инсоннинг хулқ-атворини сигнал қўзғатувчилар механик равиш-да бошқармайди, балки мазкур қўзғатувчиларнинг мияга ўрнашиб қолган тимсоллари, яъни сигналлари …
4
амики хатти-ҳаракатларни амалга ошириши мумкин. сигналнинг кузатувчилари билан уларнинг мияда сўзларнинг мазмуни, моҳияти, маъноси тарзида мужассамла-шувини ўзаро тафовутлаш мақсадга мувофиқ. мабодо, сўзнинг маъ-носи шахсга таниш бўлса, у ҳолда унинг хулқ-атворини бошқара ола-ди, табиий ёки ижтимоий муҳитга мослашувини таъминлашга ёрдам кўрсатади. агарда сўзнинг маъноси нотаниш бўлса, у одамга фақат биринчи сигналлар системасининг сигналлари тарзида таъсир ўтка-зади ёинки шахс учун мутлақо қийматсиз, аҳамиятсиз нарсага айла-ниб қолади. юқоридаги мулоҳазалардан келиб чиққан ҳолда психика объектив борлиқнинг субъектив образининг воқелик тарзида мияда акс этиши деб баҳолаш мумкин. психикани акс эттириш имкониятини тўғри, оқилонаталқин қилиш учун билиш назарияси, билиш манбалари, шакллари, услублари, ҳақиқатни ўлчаш мезонлари, воситалари, йўллари кабиларга илмий ёндашиш лозим. психикани ўрганишда объект билан субъектнинг ҳам-корликдаги хатти-ҳаракатини ҳисобга олиш шахснинг борлиқ тўғри-сидаги билимларининг чинлиги (ҳақиқатлиги), инъикоснинг ўхшаш-лиги муаммолар ечимини топишга пухта негиз ҳозирлайди. психология фани психикани ўрганишнингтадқиқот методларига, яққол вазифаларига, изланишнингранг-баранг мавзуларига эга бўлиб, вазият ва шарт-шароитдан келиб чиққан ҳолда уларга мурожаат қилади. психология фани …
5
заро таъсир кабиларни танлаш, қиёслаш, излаш, ажратиш билан бевосита алоқадор шахс фаолиятининг муҳим жабҳаси саналади. ҳозирги замон психологиясида фаолият, жараён ва хулқ-атвор-нинг фаол бошқарилиши тескари алоқа аппаратининг ишлашини тақозо этади (п.к.анохин, а.н.бернштейн ва бошқалар). тескари алоқа тушунчаси кибернетика, физиология, психология фанларида кенг кўламда қўлланилиб келинмокда. тескари алоқа психология билан физиология фанларида ҳар бир жавоб ҳаракати ҳал қилинаётган ва-зифа (муаммо) мияда баҳоланилиши тушунилади. п.к.анохин нуқ-таи назарича, организмда муайян цикл билан иш бажарувчи яхлит система мавжуд. мазкур системада марказдан жавоб ҳаракатига буй-руқберилишининг бирорта ҳам лаҳзаси тескари йўналишда (перифе-риядан марказга қараб) ҳаракатнинг натижаси ҳақида зудлик билан ахборог (тескари алоқа) юборилмагунча тугалланмайди. тескари алоқа аппарати (системаси) ёрдами билан организм ўз ҳаракатининг нати-жасини образ (тимсол) билан таққослаб кўради. а.н.бернштейн тал-қинича, натижага нисбатан образ олдинроқ пайдо бўлади, воқелик-нинг ўзига хос модели тарзида унинг юз бериши тўғрисида олдиндан (илгарилаб кетиб) ахборот, хабар, маълумот беради («башорат эҳти-моллиги» назарияси). п.к.анохин ва а.н.бернштейн назарияларига асосланган ҳолда психиканинг мавжудлиги ҳаракатнинг изчил …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"мия ва психика" haqida

1352869681_39267.doc мия ва психика режа: 1. психика миянинг махсули сифатида 2. нейрон ҳақида тушунча 3. марказий нерв тизими 4. переферик нерв тизими 5. вегетатив нерв тизими 6. бош мия ярим шарларининг ассиметрияси психиканинг рефлектор табиати, хусусияти тўғрисида мулоҳаза юритилганда рус олими и. м.сеченов ва унинг шогирдлари томони-дантўпланган материаллар тасаввур этилади. и.м.сеченовнинг«бош мия рефлекслари» номли асарида қатъий равишда фикр билдириши-ча, «онг ва онгсиз ҳаётнинг барча ҳаракатлари рўй бериш усулига кўра рефлекслардан иборатдир». психик ҳодиса сифатида онгнинг ҳаракати танасиз руҳнинг хусусиятига эмас, балки тадқиқотчининг мулоҳазасига қараганда, рўй бериш, вужудга келиш усулига, тузилишига биноан рефлексга ўхшаш хислатга эга бўлган жараёндир. шун-дан келиб чиққан ҳо...

DOC format, 76,0 KB. "мия ва психика"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: мия ва психика DOC Bepul yuklash Telegram