психология тарихидаги назариялар таҳлили

DOC 53.5 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1352904073_39497.doc психология тарихидаги назариялар таҳлили режа: 1. психология тарихидаги илк назариялар 2. геппократнинг темперамент назарияси 3. афлотуннинг дуализм назарияси 4. арастунинг психологик қарашлари. 5. рефлекс назарияси 6. замонавий психологик назариялар психология фанининг вужудга келиши, шаклланиши, ривожла-ниши тўғрисида батафсил маълумот бериш ушбу курс учун шарт эмас, чунки унинг психология тарихи соҳаси мавжуддир. шунга қарамас-дан, психология фанининг пайдо бўлиши ҳақидаги айрим илмий материаллар, маълумотлар юзасидан қисқача мулоҳаза юритиш мақсад-га мувофиқ. инсониятнинг ижтимоий-тарихий тараққиёти давомида меҳнатни режалаштириш, ишлаб чиқариш муносабатлари, ишлаб чиқариш кучлари ва уларнинг табақалашуви, одамлар тафаккурининг ривож-ланиши туфайли жоннинг (руҳнинг) моддийликдан ташқари хусуси-яти, кўриниши юзасидан ғоялар вужудга келади. бунинг натижасида анимистик тасаввурлар ўрнини руҳни борлиқнинг натуралистик (ло-тинча пашга - табиат маъносини англатувчи) фалсафий манзараси тарзида изоҳлаш намоён бўла бошлади: руҳоламининг ибтидосини ташкил қилувчи нарсалар (сув, ҳаво, олов)нинг инсонлар ва ҳайвонларга жон бағишловчи шакли (фалес эрамиздан олдинги vii — vi асрлар, анексимон v аср, гераклит vi-v асрлар); эрамиздан олдин ижод қилган юнон …
2
и нарсанинг) акс эттиришидан тортиб то психикага (юк-сак ақл идрокгача) жонлилиги хусусиятининг материяга хос хусусият эканлигининг эътироф этилиши ўша давр учун буюк илмий воқелик эди. юқоридаги психолог олимларнинг мулоҳазалари организмнинг анатомик-физиологик тузилиши, миянинг таркиби сингари моддий асосларга суянган ҳолда реал воқеликни тушунтириш имкониятига эга эмас эди. худди шу омилдан келиб чиққан ҳолда инсоннинг тафаккури, шахсий фазилатлари, унинг мақсад кўзлаши, гавдани идора этишга қобиллигини далиллаш тўғрисида фикр юритиш мураккаб руҳий жараён ҳисобланади. жумладан, афлотун (эрамиздан аввалги 428-27 —347 йиллар) жон-нинг таркибий қисмлари тўғрисидаги тушунчани психологияга олиб киради: а) акд-идрок, б) жасорат, в) орзу-истак кабилардан иборат бўлиб, улар бош, кўкрак, қорин бўшлиғига жойлашгандир. афлотун психологияда дуализм (лотинча с!иан8 икки мустақил маъно билдира-ди) таълимотини руҳий оламни, тана билан психикани иккита муста-қил нарса деб изоҳпайди. афлотуннинг шогирди арасту (эрамиздан олдинги 384—322 йил-лар) ўзинингтаълимотида психологияни табиий— илмий асосга қуриб, уни биология ватиббиёт билан боғлаб тушунтиришга эришган. арастунинг «жон» тўғрисидаги китоби маълум бир давр учун тараққий-парвар …
3
тлар ва уларни назорат қилиш имконияти туғилди. масалан, румо-лик шифокор гален (эрамиздан олдинги ii аср) физиология ва тиб-биёт ютуқларини умумлаштириб, психиканинг физиологик асослари тўғрисидаги тасаввурларни янада бойитди. унинг илгари сурган ғояла-ри «онг» тушунчаси талқинига муайян даражада яқинлашади. xvii аср биология ва психология фанлари тараққиёти учун муҳим давр бўлиб ҳисобланади. жумладан, француз олими декарт (1596— 1650) томонидан хулқ-атворнинг рефлектор (ғайриихтиёрий) табиат-га эга эканлигини кашф этилиши, юракдаги мушакларнинг ишлаши (фаолияти) қон айланишнинг ички механизми билан бошқарилаёт-ганлиги тушунтирилиши муҳим аҳамият касб этади. айниқса, реф-лекс (лотинча гепехиз акс эттириш) организмнинг ташқи таъсирга қонуний равишдаги жавоб реакцияси сифатида талқин қилиниш, асаб-мушак фаолиятини объектив тарзда билиш воситасига айланди, сез-ги, ассоциация, эҳтирос юзага келишини изоҳлашга имкон яратилди. психология фанининг илмий асосга қурилишида инглиз олими гоббс (1588—1679) руҳни мутлақо рад этиб, механик ҳаракатни ягона воқелик деб тан олиб, унинг қонуниятлари психологиянингҳам қону-ниятлари эканлигини таъкидлади. унинг негизида эпифеноменализм (юнонча ер1 ўта, рпа1потепоп гайритабиий ҳодиса) вужудга келди, яъни психология танадаги …
4
илан фаннинг ри-вожланишига муҳим ҳисса қўшдилар. xviii асрга келиб нерв системасини тадқиқ қилишда улкан ютуқ-ларга эришилди (галлер, прохазка), бунинг натижасида психика ми-янинг функцияси эканлиги ҳақидаги таълимот вужудга келди. инг-лиз тадқиқотчиси чарльз белл ва француз франсуа мажанди томо-нидан ёзувчи ва ҳаракат нервлари ўртасидаги тафовут очиб берилди, унинг негизида рефлектор ёйи деган янги тушунча психология фани-да пайдо бўлди. буларнинг натижасида ихтиёрий (онгли) ва ихтиёр-сиз (онгсиз) рефлектор турлари кашф қилинди. юқоридаги илмий кашфиётлар таъсирида рус олими и.м. сеченовнинг (1829—1905) рефлектор назарияси рўёбга чиқди ва ушбу назария психология фа-нининг физиологик асослари, механизмлари, бош мия рефлекслари-нинг ўзига хос хусусиятлари табиатини очиб бериш имкониятига эга бўлди. психология фанининг экспериментал, психоаналитик, бихевио-ристик, эмпирик, эпифеноменалистик, гештальт, ассоциатив, вюрц-бург, психогенетик, редукционизм, солипцизм, гуманистик, биоге-нетик, социогенетик каби йўналишлари томонидан тўпланган маълу-мотлар ҳозирги замон психологиясини вужудга келтирди. худди шу йўналишларнинг ранг-баранг методикалари, методлари умумий пси-хология фанининг предметини ва унинг тадқиқоти принципларини аниқлаб берди. психиканинг рефлектор табиати, хусусияти тўғрисида мулоҳаза юритилганда рус …
5
тувчи во-қеликдангина иборат эмас. балки у рефлекс сингари ташқи қўзғатув-чиларнингтаъсирини ва унга жавобан билдириладиган ҳаракат реак-циясини ҳам ўзида мужассамлаштиради. маълумки, и.м. сеченов-гача бўлган психологик, физиологик назарияларда инсоннинг онгида образлар, тасаввурлар, мулоҳазалар, ғоялар тарзида инъикос (акс) эт-тирилувчи ҳодисаларни психология фанининг предмети сифатидатан олинар эди. лекин бу психологик воқелик сеченов томонидан орга-низмнинг муҳит билан ўзаро таъсир ҳаракатининг алоҳида шаклидан иборат эканлиги, психологик яхлит жараённинг айрим ҳолатлари, унинг лаҳзалари тариқаси гушунтирилди. психологияда тан олиб ке-линаётган психик жараёнлар онгнинг ичида тугилади ва унинг ичида якунланади, деган ғоя и. м. сеченов томонидан инкор қилинади, асоссиз даъво эканлиги таъкидланади. и.м. сеченовнингфикрича, психик ҳодиса бус-бутун (яхлит) реф-лектор ҳаракат туфайли юзага келувчи ва унинг маҳсули бўлиши билан бирга ҳам вужудга келмаган, лекин таъсир ўтказиш эҳтимоли мавжуд кутилмадан бохабар қилувчи омил функциясини ҳам бажара-ди, яъни илгарилаб кетувчи башорат вазифасини ижро этади. бундай дадил илмий мушоҳадалар психик жараёнлар умуман қандай роль ўйнаши мумкинлиги, уларнинг ўрни тўғрисида тасаввурга эга бўлиш учун …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "психология тарихидаги назариялар таҳлили"

1352904073_39497.doc психология тарихидаги назариялар таҳлили режа: 1. психология тарихидаги илк назариялар 2. геппократнинг темперамент назарияси 3. афлотуннинг дуализм назарияси 4. арастунинг психологик қарашлари. 5. рефлекс назарияси 6. замонавий психологик назариялар психология фанининг вужудга келиши, шаклланиши, ривожла-ниши тўғрисида батафсил маълумот бериш ушбу курс учун шарт эмас, чунки унинг психология тарихи соҳаси мавжуддир. шунга қарамас-дан, психология фанининг пайдо бўлиши ҳақидаги айрим илмий материаллар, маълумотлар юзасидан қисқача мулоҳаза юритиш мақсад-га мувофиқ. инсониятнинг ижтимоий-тарихий тараққиёти давомида меҳнатни режалаштириш, ишлаб чиқариш муносабатлари, ишлаб чиқариш кучлари ва уларнинг табақалашуви, одамлар тафаккурининг ривож-ланиши туфайли жоннинг (руҳнинг...

DOC format, 53.5 KB. To download "психология тарихидаги назариялар таҳлили", click the Telegram button on the left.