диққат

DOC 51,0 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1
1404138566_51520.doc диққат агар одам диққатини ўзи идрок этаётган нарсага ёки бажараётган ишига тўплай олмас экан, унда ҳеч бир руҳий жараён мақсадга йўналтирилган ва унумли бўла олмайди. биз бирон бир буюмга қараб турсак ҳам, уни кўрмаслигимиз мумкин, ўз фикрлари билан банд бўлган одам яқин атрофдаги кишиларнинг гапларини мутлақо эшитмайди. агар диққатимиз бирон нарсага қаратилган бўлса, биз оғриқни сезмаслигимиз мумкин. аксинча, одам бирон бир нарса ёки фаолиятга бутун диқкатини қаратса, у ҳолда уша буюм ёки ҳодисанинг ҳамма хусусиятларини билиб олиши ва иши жуда ҳам унумли бўлиши мумкин. диққатнинг ўзи нима? диққат-бу онгнинг бирон бир предмет ёки ҳодиса устида тўпланишидан иборат бўлган психологик ҳодиса. у одамнинг руҳий фаолиятини ташкил қилувчи механизм ҳисобланади. диқкат инсоннинг атроф-муҳитда муваффақиятли иш кўришига имкон яратади ва ташқи оламнинг инсон руҳиятида тўлароқ ҳамда равшанроқ акс этишини таъминлайди. жисмоний тарбия ва спорт фаолиятда диқкатнинг ахамияти катта. шуғулланувчи спортчини (ўқувчи, болани) ўқитиш ва тарбиялаш ишининг самарадорлиги жисмоний тарбия ва спорт бўйича …
2
сани кўздан кечирамиз, эшитамиз ёки ўйлаймиз. шундай қилиб, диққат турли руҳий жараёнларнинг фақат бир томони ёки хоссасидир. зотан, тетик ҳолатида одам бирон бир фаолият билан банд бўлади (иш қилади ёки ўйлайди), бинобарин унинг диққати доимо бирон нарсага қаратилади. бош мия катта ярим шарларида юз бериб турадиган қўзғалиш ва тормозланиш жараёнлари диққатнинг физиологик асослари ҳисобланади. агар одамнинг диққати бирон нарсага қаратилса, бу унинг мия пўстлоғида қўзгалиш ўчоғи майдонга келганлигидан далолат беради. бу пайтда миянинг бошқа қисмлари тормозланган ҳолатда бўлади. бундай ҳодиса асаб жараёнларининг индукция қонунига кўра юз беради. шу сабабдан ҳам одам бирон ишга қаттиқ берилиб кетган пайтда бошқа нарсани пайқамаслиги мумкин. ироданинг қанчалик иштирок этишига қараб диққат уч турга бўлинади: ихтиёрсиз, ихтиёрий ва ихтиёрийдан кейинги диққат. агар жисмоний тарбия ўқитувчиси ёки спорт мураббийининг тушунтиришлари мазмунан қизиқарли бўлса, унинг бермоқчи бўлган билимини шуғулланувчи спортчи (ўқувчи,болалар) диққат билан тинглайдилар ва жисмоний тарбия ўқитувчиси ёки спорт мураббийининг намойиш қилган материалларни қунт билан кузатадилар. …
3
ди қорни оч одамга дарров сезилса, қорни тўқ одам эса бунга эътибор ҳам бермайди. бизда қизиқиш уйғотувчи, майл ва дидимизга мос тушувчи, ҳис-туйғуларимизга таъсир этувчи нарсаларнинг барчаси диққатимизни беихтиёр равишда ўзига тортади. бунда одамдаги ўтмиш тажрибаларнинг аҳами​яти катта, бундай диққатнинг давомийлиги ташқи кузатув​чининг қанча вақт таъсир этишига боғлиқ бўлади, ташқи таъ​сир тугаши билан бундай диққат ҳам йўқолади. ихтиёрий диққат эса бошқача хусусиятларга эга. бундай диққат амалда бирон нарсани идрок қилиш ёки бирон ишни бажариш мақсади пайдо бўлиши билан майдонга келади. мураккаб масалани ҳал қилишда диққатини бир нуқтага жамлашга қийналади, аммо мазкур муаммони ечишга ўзини мажбур қилади. кўпинча ташқи кузатувчилар cпортчини диққатини чалғитиб туради, аммо у иродасини ишга солиб, қунт билан ишлашга ўзини мажбур этади. ихтиёрий диққат ихтиёрсиз диққатдан фарқли равишда иродавий зўр бериш билан ҳосил қилинади. диққатнинг бу тури ўзининг мантиқий изчиллиги ва барқарорлиги билан ажралиб туради. жисмоний тарбия спорт фаолиятда ихтиёрий диққат катта рол ўйнайда. инсондаги ихтиёрий диққат даражаси …
4
ик бахш этиб, унинг бир маромда кечишини таъминлайди. диққат руҳий ҳодиса сифатида икки хил хусусиятга эга: у маълум бир вақт ва маконда воқе бўладиган руҳий жараён, шуниндек ўзига хос рухий ҳолат ҳам ҳисобланади. диққатлилик шахсга хос бўлган муҳим сифат бўлиб, муваффақиятли фаолият юритишнинг омили ҳисобланади. инсон бош миясида содир бўлиб турадиган кўзгалишлар диққатнинг физиологик асоси бўлиб хизмат қилади. иродани диққатга энг яқин ва энг кўп даражада боғлиқ бўлган рухий ҳодиса-жараён сифатида кўрсатиш мумкин. чунки, диққат, айниқса, ихтиёрий диққат иродавий зўр беришни талаб қилади. биз юқорида диққатнинг уч тўртга бўлинишини айтиб ўтган эдик. унинг уч тўртга бўлиниши ҳам уларда иродани қанчалик иштирок этишига қараб амалга оширилади. ҳар бир инсоннинг диққати бир қатор сифатларга эга бўлади: кўлами, барқарорлиги, кутувчанлиги, тақсимланувчанлги, ўзгарувчанлиги, паришонлиги, тўпланиши. инсон вақт бирлиги ичида идрок қила оладиган буюмлар сонининг энг юқори миқдори диққат кўлами тушунчасида ифодасини топади. ҳар хил одамларда диққатнинг кўлами ҳар хил бўлади. бир вақтнинг ўзида 4-6 …
5
лик ҳам диққатга хос салбий сифат бўлиб, у ҳар хил сабаблар ҳосиласи ҳисобланади. уларнинг энг асосийлари қуйидагилар; топшнрилган иш учун масъулият ҳиссининг пастлиги, қизиқишнинг йўқлиги, чарчаш, жисмоний ва руҳий зўриқиш, касаллик паришонликни йўқотиш учун унинг сабабларини таҳлил қилиш лозим, ҳар қандай фаолиятнинг муваффақияти диққатнинг сифатига боғлиқ бўлади.

Хотите читать дальше?

Скачайте полный файл бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "диққат"

1404138566_51520.doc диққат агар одам диққатини ўзи идрок этаётган нарсага ёки бажараётган ишига тўплай олмас экан, унда ҳеч бир руҳий жараён мақсадга йўналтирилган ва унумли бўла олмайди. биз бирон бир буюмга қараб турсак ҳам, уни кўрмаслигимиз мумкин, ўз фикрлари билан банд бўлган одам яқин атрофдаги кишиларнинг гапларини мутлақо эшитмайди. агар диққатимиз бирон нарсага қаратилган бўлса, биз оғриқни сезмаслигимиз мумкин. аксинча, одам бирон бир нарса ёки фаолиятга бутун диқкатини қаратса, у ҳолда уша буюм ёки ҳодисанинг ҳамма хусусиятларини билиб олиши ва иши жуда ҳам унумли бўлиши мумкин. диққатнинг ўзи нима? диққат-бу онгнинг бирон бир предмет ёки ҳодиса устида тўпланишидан иборат бўлган психологик ҳодиса. у одамнинг руҳий фаолиятини ташкил қилувчи механизм ҳисобланади. диқкат инсоннин...

Формат DOC, 51,0 КБ. Чтобы скачать "диққат", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: диққат DOC Бесплатная загрузка Telegram