o‘zgarmas tok kuchaytirgichi

DOC 70,5 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1404129923_51144.doc илмий дунёқарашни шакллантириш. ўқувчиларнинг ақлий тарбияси режа: 1.дунёқараш ҳақида тушунча. мустақил фикрлаш, илмий дунёқараш ва миллий ғояни шакллантириш тарбия жараёнининг таркибий қисмлари. 2. ақлий тарбия. ақлий тарбиянинг мақсад ва вазифалари 1. дунёқараш ҳақида тушунча. мустақил фикрлаш, илмий дунёқараш ва миллий ғояни шакллантириш тарбия жараёнининг таркибий қисмлари. дунёқараш табиат, ижтимоий жамият, тафаккур ҳамда шахс фаолияти мазмунининг ривожланиб боришини белгилаб берувчи диалектик қарашлар ва эътиқодлар тизимидир. мазкур тизим доирасида ижтимоий-ғоявий, фалсафий, иқтисодий, табиий-илмий, маънавий-ахлоқий, эстетик, ҳуқуқий ва экологик билимлар негизида шаклланган эътиқодлар асосий таркибий унсурлар сифатида намоён бўлади. муайян дунёқарашга эга бўлиш шахсда атроф-муҳит, ижтимоий муносабатлар, меҳнат фаолияти ва ишлаб чиқариш жараёни, субъектларга нисбатан маълум муносабатнинг қарор топиши, шунингдек, шахс томонидан зиммасидаги ижтимоий бурчларини тўлақонли англаш ва уларни бажаришга нисбатан масъулият туйғусига эга бўлиши учун замин яратади. шахсда дунёқараш изчил, тизимли, узлуксиз ҳамда мақсадга мувофиқ ташкил этилаётган таълим-тарбиянинг йўлга қўйилиши, унинг турли йўналиш ва мазмундаги ижтимоий муносабатлар жараёнида фаол иштирок этиши, …
2
ига кўра, илмий (муайян фалсафий тизимга эга) ва оддий (муайян фалсафий тизимга эга бўлмаган) дунёқараш тарзида фарқланади. илмий дунёқараш асосида узлуксиз, изчил равишда мавжуд фанлар асосларини пухта ўзлаштириб бориш, ижтимоий муносабатлар жараёнида фаол иштирок этиш натижасида барқарорлик касб этган ғоялар ётади. шахс дунёқарашини шакллантириш узоқ муддатли, динамик хусусиятга эга мураккаб жараён саналади. 2. ақлий тарбия. ақлий тарбиянинг мақсад ва вазифалари. шахс дунёқарашининг шаклланишида ақлий тарбия муҳим ўрин тутади. ақлий тарбия шахсга табиат ва жамият тараққиёти тўғрисидаги билимларнии бериш, унинг ақлий (билиш) қобилияти, тафаккурини шакллантиришга йўналтирилган педагогик фаолият бўлиб, уни самарали йўлга қўйиш асосида дунёқараш шаклланади. бугунги кунда, ўзбекистон республикасида ёшларга ақлий тарбияни беришга алоҳида эътибор қаратилмолқда. 1997 йилда ўзбекистон республикаси олий мажлисининг ix сессиясида қабул қилинган ўзбекистон республикасининг “таълим тўғрисида”ги қонуни ва “кадрлар тайёрлаш миллий дастури” мазмунида ҳам юксак маънавий ва ахлоқий талабларга жавоб берувчи юқори малакали кадрни тарбиялаш давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бири эканлигига урғу берилади. юксак маънавий ва …
3
топтириш. 4. билимларини доимий равишда бойитиб боришга интилиш туйғусини шакллантириш. 5. билимларни ўзлаштиришга ёрдам берадиган психологик қобилиятлар (нутқ, диққат, хотира, тафаккур, ижодий хаёл) ва хусусиятлар (аниқ мақсадга интилиш, қизиқувчанлик, кузатувчанлик, мустақил фикрлаш, ижодий тафакур юритиш, ўз фикрини асослаш, мавжуд маълумотларни умумлаштириш, гуруҳлаштириш, мантиқий хулосалар чиқариш ва ҳоказолар)ни ривожлантириш. ақлий таълим ва тарбия бирлиги асосида шахсда тафаккур (ижтимоий воқеа-ҳодисаларнинг онгда тўлақонли акс этиши, инсон ақлий фаолиятининг юксак шакли) ривожланади. манбаларнинг кўрсатишича, ақлий тафаккурнинг мавжуд даражасини белгилаш бир қадар мураккаб бўлиб, қуйидаги белгиларга кўра аниқланиши мумкин: 1. илмий билимлар тизимининг мавжудлиги. 2. мавжуд илмий билимларни ўзлаштириб олиш жараёни. 3. фикрлаш кўникмасига эгалик. 4. билимларни эгаллашга бўлган қзиқиш ҳамда эҳтиёжнинг юзага келганлиги. ақлий тафаккур узоқ муддат ҳамда тинимсиз изланиш натижасида юзага келади. унинг шаклланишида илмий қараш ва эътиқод ўзига хос ўрин тутади. ақлий тарбияни самарали ташкил этиш шахсда илмий тафаккурнинг юзага келишини таъминлайди. илмий тафаккур – инсон ақлий фаолиятининг юксак шакли саналиб, ижтимоий …
4
тирик мавжудотнинг яратилиш тарихигача бўлган маълумотларни ўзлаштира олади, уларни яратади, илмий жиҳатдан асослайди. алломанинг мазкур фикрларини давом эттирган ҳолда абу райҳон беруний қуйидагиларни илгари суради: “инсон нарса ва ҳодисаларнинг фақат ташқи сифати ҳамда хусусиятлари ҳақида билим олмай, балки тафаккури, ақли туфайли нарса ва ҳодисаларни таққослайди, бир-бири-билан солиштириб кўради, ўз билимларининг чинлигини аниқлайди”2. мутафаккир, шунингдек, одамлар томонидан билимларни ўзлаштирилиб бориши янги билимларнинг яратилишига олиб келишини айтади: “илмлар кўпдир. улар замони иқболли бўлиб, турли фикр ва хотиралар уларга қўшилиб борса, кўпаяди. одамларнинг илмларга рағбат қилиши, илмларни ва илм аҳлларини ҳурматлаши ўша иқболнинг белгисидир. (айниқса) ҳукмрон кишиларнинг илм аҳлини ҳурмат қилиши турли илмларнинг кўпайишига сабаб бўлади”1. абу али ибн сино ўз асарларида билим тушунчасига шарҳ бериш билан бирга билимнинг чуқур ўзлаштирилиши донишмандлик эканлигини алоҳида қайд этади: “илм нарсаларнинг инсон ақли ёрдами билан ўрганилишидир. билим деб эса, нарсаларни идрок қилишга айтилади. бу шундайки, инсон ақли уни хато ва йўлдан тоймасдан туриб унга эришиши керак …
5
қувватини эзгуликка, илм-маърифатни ривожлантиришга йўналтириш етакчи ўрин тутади. бинобарин, илм-маърифат зулм ва бидъатдан фориғ бўлиш йўлидир. аллома томонидан илгари сурилган “хилват дар анжуман”, “сафар дар ватан” ғоялари мавжуд билимларни суҳбат ҳамда амалиёт ёрдамида ўзлаштириш мақсадга мувофиқлигига ишорадир. зеро, баҳс-мунозараларда, доимий изланишларда ҳосил бўлган илм пухта ва мустаҳкам бўлади. алишер навоий билимларни изчил, узлуксиз ўзлаштириш зарурлигини уқтиради. шунингдек, илм ўрганиш машаққатли юмуш бўлиб, уни ўрганишда айрим қийинчиликларни енгиб ўтишга тўғри келиши, бу йўлда чидамли, қаноатли, бардошли бўлиш орқалигина мукаммал билимга эга бўлиш мумкинлигини таъкидлайди. абдулла авлоний эса инсон ақлий камолоти хусусида тўхталар экан, қуйидагиларни баён этади: “илм дунёнинг иззати, охиратнинг шарофатидир. илм инсон учун ғоят муқаддас бир фазилатдур, зероки, илм бизга ўз аҳволимизни, ҳаракатимизни ойна каби кўрсатур, зеҳнимизни, фикримизни қилич каби ўткир қилур, илмсиз одам мевасиз дарахт кабидур”1. аллома билим инсонни жаҳолатдан қутқаришнинг энг самарали воситаси эканлигига ҳам урғу беради: “илм бизни жаҳолат қоронғусидан қутқарур, маданият, маърифат дунёсига чиқарур, ёмон феъллардан, …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"o‘zgarmas tok kuchaytirgichi" haqida

1404129923_51144.doc илмий дунёқарашни шакллантириш. ўқувчиларнинг ақлий тарбияси режа: 1.дунёқараш ҳақида тушунча. мустақил фикрлаш, илмий дунёқараш ва миллий ғояни шакллантириш тарбия жараёнининг таркибий қисмлари. 2. ақлий тарбия. ақлий тарбиянинг мақсад ва вазифалари 1. дунёқараш ҳақида тушунча. мустақил фикрлаш, илмий дунёқараш ва миллий ғояни шакллантириш тарбия жараёнининг таркибий қисмлари. дунёқараш табиат, ижтимоий жамият, тафаккур ҳамда шахс фаолияти мазмунининг ривожланиб боришини белгилаб берувчи диалектик қарашлар ва эътиқодлар тизимидир. мазкур тизим доирасида ижтимоий-ғоявий, фалсафий, иқтисодий, табиий-илмий, маънавий-ахлоқий, эстетик, ҳуқуқий ва экологик билимлар негизида шаклланган эътиқодлар асосий таркибий унсурлар сифатида намоён бўлади. муайян дунёқарашга эга бўлиш ш...

DOC format, 70,5 KB. "o‘zgarmas tok kuchaytirgichi"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: o‘zgarmas tok kuchaytirgichi DOC Bepul yuklash Telegram