ақлий тарбия ва илмий дунёқарашни шакллантириш

DOCX 10 pages 32.0 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1 / 10
6-мавзу: ақлий тарбия ва илмий дунёқарашини шакллантириш. экологик тарбия асосий саволлар: 1.мустақил фикрлаш, илмий дунёқараш ва миллий ғояни шакллантириш ўқув тарбия жараёнининг таркибий қисмлари. 2.ўқувчиларнинг илмий дунёқарашини шакллантиришнинг таркибий қисмлари. 3.ақлий тарбиянинг мақсади ва вазифалари. ақлий тарбия воситалари. 4.иқтисодий тарбия – ўқувчиларнинг илмий дунёқарашини шакллантиришнинг таркибий қисми сифатида. 5.ўқувчиларнинг экологик тарбияси. таянч тушунча ва иборалар: дунёқараш, ижтимоий жамият, тафаккур, ақлий тарбия, илмий қараш, эътиқод, ахлоқий онг, ахлоқий тарбия, иқтисодий тарбия, экологик таълим, экологик маданият, экологик фаолият, фуқаролик тарбияси, ватанпарварлик, байналминаллик. 1-савол баёни. шахс дунёқарашининг шаклланишида маънавий-ахлоқий тарбия ҳам муҳим ўринга эга бўлиб, уни самарали ташкил этиш ўқувчида маънавий-ахлоқий онгни шакллантиришга ёрдам беради. ахлоқий тарбия муайян жамият томонидан тан олинган ва риоя қилиниши зарур бўлган хулқ-атвор қоидалари, мезонларини ўқувчилар онгига сингдириш уларда ахлоқий онг, ахлоқий фаолият кўникмалари ҳамда ахлоқий маданиятни шакллантиришга йўналтирилган педагогик жараён бўлиб, ижтимоий тарбиянинг муҳим таркибий қисмларидан бири саналади. ахлоқий тарбиянинг асоси ахлоқ ва ахлоқий меъёрлардир. ахлоқ (лотинча …
2 / 10
ўникмалари ҳамда ахлоқий маданият таълим-тарбия жараёнида йўлга қўйилаётган ахлоқий, ижтимоий-ғоявий, иқтисодий, ҳуқуқий, эстетик ва экологик мавзулардаги суҳбат, баҳс-мунозара, дебатлар халқ хўжалигининг турли соҳаларида фидокорона меҳнат қилаётган, илм-фан, маданият, ишлаб чиқариш ҳамда спорт соҳаларида юксак даражадаги муваффақиятларни қўлга кириш билан ўзбекистон республикаси номини жаҳонга машҳур қилаётган, унинг обрў-эътиборининг ошишига ўзининг муносиб ҳиссасини қўшаётган шахслар ҳаёти ва фаолият тўғрисидаги маълумотлардан самарали фойдаланиш, ватанпарварлик намуналарини кўрсатган, халқ қаҳрамонлари намунасида шакллантирилади. ахлоқий тарбия ўқувчиларда дунёқарашни шакллантиришда ҳам муҳим аҳамиятга эга бўлиб, уни самарали ташкил этишда онг, ҳис-туйғу ҳамда хулқ-атвор бирлигига эришиш мақсадга мувофиқдир. зеро, улар бирлигида маълум камчиликларнинг юзага келиши ҳам ўқувчиларнинг комил шахс бўлиб камол топишларига салбий таъсир кўрсатади. дунёқараш табиат, жамият, инсон тафаккури ҳамда шахс фаолияти мазмунининг ривожланиб боришини белгилаб берувчи диалектик қарашлар ва эътиқодлар тизимидир. юксак маънавий комиллик, юрт озодлиги, ободлиги ва халқ фаровонли йўлида фидокорона меҳнат қилиш, ўзига ва атрофдагиларга нисбатан талабчан бўлиш, ўзида иродавий сифатларни тарбиялай олиш, интилувчанлик, ташаббускорлик, …
3 / 10
вжуд илмий билимлар тизими пухта ўзлаштирилганда, билимларни бир-бири билан таққослаш, солиштириш, предмет, ҳодиса ёки жараён моҳиятини таҳлил қилиш натижасида юзага келади. ўқувчиларни ижодий фикрлашга ўргатиш, ихтирочилик кўникмаларини шакллантириш улар томонидан илмий изланишларни олиб бориш ва маълум илмий қарашларни илгари сурилишига замин яратади. иккинчи босқичда маънавий-ахлоқий қарашларнинг барқарор тамойилларига айланади. мавжуд талаб, жамият томонидан тан олинган ахлоқий қоидалардан четга чиқиш қийин, зиддиятли вазиятларда онгли ҳаракатни ташкил этиш, иродавий сифатларга таянган ҳолда иш кўриш тақозо этилади. учинчи босқичда эътиқод барча вазиятларда ҳам устувор маънавий-ахлоқий тамойил бўлиб қолади. ўқувчи томонидан ўзлаштирилган илмий билимлар ҳаётий муносабатлар жараёнида кенг қўлланилганда, уларнинг асл моҳияти чуқур ҳис қилинган ва англангандагина эътиқодга айланади. ўзбекистон республикаси президенти и.а.каримов асарларида ёшларнинг билимли, юксак тафаккур эгаси бўлиш борасидаги қарашлар муҳим ўрин эгаллаган бўлиб, уларнинг интеллектуал салоҳиятини жамият тараққиётини таъминловчи омил эканлигига алоҳида урғу берилади. чунончи, «... илму маърифат инсонни юксакликка кўтаради. ххи асрда, мен ишонаман, маданият учун, илму маърифат учун жонини …
4 / 10
теллектуал ва ахлоқий сифатлари, характери, дини, урф-одатлари, маълумоти ташқи олам, ижтимоий муҳит таъсирида, одамлар билан ташкил этаётган муносабатлари жараёнида шаклланади. абу наср форобийнинг эътирофича, инсон ақли, фикри унинг руҳий жиҳатдан юксалишининг маҳсулидир. инсон билимларни ўзлаштирар экан, борлиқда тирик мавжудотнинг яратилиш тарихигача бўлган маълумотларни ўзлаштира олади, уларни яратади, илмий жиҳатдан асослайди. алломанинг мазкур фикрларини давом эттирган ҳолда абу райҳон беруний қуйидагиларни илгари суради: «инсон нарса ва ҳодисаларнинг фақат ташқи сифати ҳамда хусусиятлари ҳақида билим олмай, балки тафаккури, ақли туфайли нарса ва ҳодисаларни таққослайди, бир-бири-билан солиштириб кўради, ўз билимларининг чинлигини аниқлайди». мутафаккир, шунингдек, одамлар томонидан билимларни ўзлаштирилиб бориши янги билимларнинг яратилишига олиб келишини айтади: «илмлар кўпдир. улар замони иқболли бўлиб, турли фикр ва хотиралар уларга қўшилиб борса, кўпаяди. одамларнинг илмларга рағбат қилиши, илмларни ва илм аҳлларини ҳурматлаши ўша иқболнинг белгисидир. (айниқса) ҳукмрон кишиларнинг илм аҳлини ҳурмат қилиши турли илмларнинг кўпайишига сабаб бўлади». абу али ибн сино ўз асарларида билим тушунчасига шарҳ бериш …
5 / 10
сари йўл очилади: ҳамма эзгуликлар билим нафи туфайлидур, билим туфайли, гўё кўкка йўл топилади. ушбу фикрларни ифода этганда аллома нақадар ҳақ эди. зеро, орадан тўққиз-ўн аср вақт ўтгач, инсон нафақат осмонга уча олди, балки коинотни ҳам забт этишга муваффақ бўлди. баҳовуддин нақшбандий тариқатида авлиёлик куч-қувватини эзгуликка, илм-маърифатни ривожлантиришга йўналтириш етакчи ўрин тутади. бинобарин, илм-маърифат зулм ва бидъатдан фориғ бўлиш йўлидир. аллома томонидан илгари сурилган «хилват дар анжуман», «сафар дар ватан» ғоялари мавжуд билимларни суҳбат ҳамда амалиёт ёрдамида ўзлаштириш мақсадга мувофиқлигига ишорадир. зеро, баҳс-мунозараларда, доимий изланишларда ҳосил бўлган илм пухта ва мустаҳкам бўлади. алишер навоий билимларни изчил, узлуксиз ўзлаштириш зарурлигини уқтиради. шунингдек, илм ўрганиш машаққатли юмуш бўлиб, уни ўрганишда айрим қийинчиликларни энгиб ўтишга тўғри келиши, бу йўлда чидамли, қаноатли, бардошли бўлиш орқалигина мукаммал билимга эга бўлиш мумкинлигини таъкидлайди. абдулла авлоний эса инсон ақлий камолоти хусусида тўхталар экан, қуйидагиларни баён этади: «илм дунёнинг иззати, охиратнинг шарофатидир. илм инсон учун ғоят муқаддас бир …

Want to read more?

Download all 10 pages for free via Telegram.

Download full file

About "ақлий тарбия ва илмий дунёқарашни шакллантириш"

6-мавзу: ақлий тарбия ва илмий дунёқарашини шакллантириш. экологик тарбия асосий саволлар: 1.мустақил фикрлаш, илмий дунёқараш ва миллий ғояни шакллантириш ўқув тарбия жараёнининг таркибий қисмлари. 2.ўқувчиларнинг илмий дунёқарашини шакллантиришнинг таркибий қисмлари. 3.ақлий тарбиянинг мақсади ва вазифалари. ақлий тарбия воситалари. 4.иқтисодий тарбия – ўқувчиларнинг илмий дунёқарашини шакллантиришнинг таркибий қисми сифатида. 5.ўқувчиларнинг экологик тарбияси. таянч тушунча ва иборалар: дунёқараш, ижтимоий жамият, тафаккур, ақлий тарбия, илмий қараш, эътиқод, ахлоқий онг, ахлоқий тарбия, иқтисодий тарбия, экологик таълим, экологик маданият, экологик фаолият, фуқаролик тарбияси, ватанпарварлик, байналминаллик. 1-савол баёни. шахс дунёқарашининг шаклланишида маънавий-ахлоқий тарбия ҳам му...

This file contains 10 pages in DOCX format (32.0 KB). To download "ақлий тарбия ва илмий дунёқарашни шакллантириш", click the Telegram button on the left.