таълим методлари ва воситалари

DOC 53.0 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1404129630_51129.doc таълим методлари ва воситалари режа: 1. таълим методлари ва усуллари тушунчалари 2. замонавий дидактикада таълим методлари таснифига турлича ёндошувлар; 3. шарқ мутафаккирлари таълим методлари ҳақида 1. таълим методлари ва усуллари тушунчалари таълим методи тушунчаси анчагина мураккабдир. шу боис педагогикада унинг тобора аниқ талқини хусусида мунозара ҳалигача давом этмоқда. бироқ бу тушунчага бериладиган дидактларнинг турли таърифларига қарамай, уларнинг нуқтаи назарларини яқинлаштирадиган қандайдир умумийликни ҳам таъкидлаш мумкин. кўпчилик муаллифлар таълим методини ўқувчиларнинг ўқув- билиш фаолиятини ташкил этиш усули, деб ҳисоблашга мойилдир. шу қоидани бошланғич нуқта билиб, мазкур тушунчани янада батафсил кўриб чиқиш ва унинг илмий таърифига келишга ҳаракат қиламиз. метод сўзи грекча тадқиқот, мақсадга эришиш йўли, усули деганидир. бу сўзнинг этимологияси (келиб чиқиши) унинг илмий категория сифатидаги талқинида ҳам акс этган. “метод – энг умумий маънода – мақсадга эришиш усули, маълум тарзда тартибга солинган фаолият”. кўринадики, бу ўринда ҳам ўқитувчининг ўргатувчи иши ва у ташкил этган ўқувчиларнинг фаол ўқув-билиш фаолияти уйғунлашади. …
2
кда, аниқ педагогик вазиятларда бир-бирига ўтиб туради. бир ҳолатда метод педагогик вазифани ҳал қилишнинг мустақил йўли сифатида юзага чиқса, бошқа ҳолда қисм аҳамиятига эга. 2. замонавий дидактикада таълим методлари таснифига турлича ёндошувлар. таълим методларини таснифлаш ҳақидаги масала ҳам анчагина мураккаб ва мунозарали саналади. бунинг ўзига хос тарихи бор. ўтган асрнинг 2- йилларидаёқ педагогикада схаластик ўқитиш ва ёдлаш каби эски мактабларда кенг тарқалган методларга қарши кураш олиб борилган ва ўқувчиларнинг билимларини онгли, фаол ва ижодий ўзлаштиришни таъминловчи методларни излаб топишга уринишлар қилинган. айнан шу йиллари педагог б.в.всесветский таълимда фақат иккита: тадқиқотчилик ва тайёр билимлар методлар бўлиши мумкинлиги ҳақидаги қоидани ривожлантирган. табиийки, тайёр билимлар танқид остига олинган. тадқиқотчилик методи танқид остига олинган. тадқиқотчилик методи мактаб таълимида энг муҳим саналган унинг моҳияти ўқувчилар барча нарсаларни кузатиши ва ўрганилаётган ҳодисалар таҳлили асосида ўрганиш ва зарур хулосаларга мустақил равишда келишлари зарурлигидан иборат бўлган. ўқув ишлари бутун хилма-хиллигини қандайдир универсал метод методларга йўйишга уринишлар асоссиз эди. …
3
идактик тадқиқотлар кўрсатадики, таълим методлари номенклатураси (номланиши) ва таснифи уларни ишлаб чиқишда танланган ёндошувга боғлиқ ҳолда жуда хилма-хил эканлиги билан характерли. улардан энг муҳимларига тўхталамиз. айрим дидактлар (е.и.петровский, е.я.голант, д.о.лордкинадзе ва бошқалар) фикрича таълим методлари (тм) таснифида талабалар билим оладиган манбаларни ҳисобга олиш зарур. и.я.лернер ва м.н.скаткин таълим методларини ўқувчиларнинг ўрганилаётган материални ўзлаштириш бўйича ўқув-билиш фаолияти характеридан келиб чиқиб ишлаб чиққан. ю.к.бабанский тм бутун хилма-хиллигини 3 асосий гуруҳга бўлади: а) ўқув билиш фаолиятини ташкил этиш ва амалга ошириш методлари; б) ўқув билиш фаолиятини рағбатлантириш ва мотивациялаш методлари; в) ўқув билиш фаолиятини назорат ва ўз-ўзини назорат методлари; бу таснифларнинг ҳар бири маълум асосга эга ва тм моҳиятини турли томонлардан англаш имкониятини беради, бироқ дидактика жиҳатидан м.а.данилов, б.п.есиповлар таснифи кўпроқ амалий кўринади. улар тм ўқувчиларнинг тартибланган ўқув фаолиятини ташкил этиш усуллари сифатида мавжуд экан, демак уларни 3 гуруҳга: а) янги билимларни эгаллаш; б) билимларни амалиётда қўллаш малака ва кўникмаларини шакллантириш; в) билим, …
4
да кўникмаларини ҳосил қилишга оид ўқув ишлари методлари: машқлар, лаборатория ишлари; д) ўқувчилар билим, малака ва кўникмаларини текшириш ва баҳолаш методлари: ўқувчиларни ишини кундалик кузатиш, оғзаки сўраш (якка, фронтал, зичланган) дарс учун балл қўйиш, назорат ишлари, уй ишларини текшириш, дастурланган назорат, тест; 3. шарқ мутафаккирлари таълим методлари ҳақида шарқ мутафаккирларининг дидактик қарашларида ҳам таълим методлари масаласига жиддий эътибор қаратилган. айниқса, ал хоразмий, фаробий, абу райхон беруний, ибн синонинг турли таълим методлари ҳақидаги фикрлари, қарашлари, йўналишлари бундай дейишимизга асос беради. мусо ал хоразмиий ўзигача бўлган таълим методларини синтезлаштиришга ҳаракат қилган. барча мутафаккирлар каби муҳаммад ал хоразмий ҳам кўргазмали тажриба методлари, савол-жавоб, малака ва кўникмаларни шакллантириш методлари, билимларни синаш методларидан кенг фойдаланган. фаробий таълимда барча фанларнинг назарий асослари ўрганилса, тарбияда маънавий-ахлоқий қоидалар, одоб меъёрлари ўрганилади, касб-ҳунарга оид малакалар ҳосил қилинади, деб уқтиради. бу муҳим вазифа тарбиячилар томонидан турли методлар ёрдамида амалга оширилади. фаробий таълим-тарбия ишларини йўл билан амалга оширишни назарда тутади. фаробий …
5
н, у оғзаки ифодали, билимларни тушунтирилиши, турли кўринишдаги суҳбатли, тажрибаларли, барибир, талабаларда ҳақиқий билим ҳосил қилиш мустақил, мантиқий фикрлаш қобилиятини ривожлантириш, олган билимларини амалиётда тадбиқ эта олиш қобилиятини таркиб топтириш асосий мақсад бўлган. адабиётлар. 1. педагогика. а.қ,мунавваров умумий таҳрири остида. т., “ўқитувчи”, 1994. 2. калдибекова а,с., ходжаев б.х. ўқувчиларнинг билиш фаоллигини ошириш йўллари. т., “тдпу”, 2006. 2. умумий педагогика. т.а.сластенин таҳрири остида. м., “владос”, 2003. 3. педагогика. в.в.беларусова ва и.н. решетен таҳ. ост., т., 1990. 4. хошимов к., нишонова с. педагогика тарихи. т., 2006. 5. харламов и.ф. педагогика. м. “высшая школа”, 1990. 6. лихачев. в.г. педагогика. м., “юрайт”, 2003. 7. педагогика. под ред. ю.к.бабанского. 2-е издание. дополненное и переработанное. м. “просвеҳение”, 1988. 8. общая педагогика. под. ред. в.а.сластенин: в 2 ч –м. : “владос”, 2003 .

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "таълим методлари ва воситалари"

1404129630_51129.doc таълим методлари ва воситалари режа: 1. таълим методлари ва усуллари тушунчалари 2. замонавий дидактикада таълим методлари таснифига турлича ёндошувлар; 3. шарқ мутафаккирлари таълим методлари ҳақида 1. таълим методлари ва усуллари тушунчалари таълим методи тушунчаси анчагина мураккабдир. шу боис педагогикада унинг тобора аниқ талқини хусусида мунозара ҳалигача давом этмоқда. бироқ бу тушунчага бериладиган дидактларнинг турли таърифларига қарамай, уларнинг нуқтаи назарларини яқинлаштирадиган қандайдир умумийликни ҳам таъкидлаш мумкин. кўпчилик муаллифлар таълим методини ўқувчиларнинг ўқув- билиш фаолиятини ташкил этиш усули, деб ҳисоблашга мойилдир. шу қоидани бошланғич нуқта билиб, мазкур тушунчани янада батафсил кўриб чиқиш ва унинг илмий таърифига келишга ҳаракат қи...

DOC format, 53.0 KB. To download "таълим методлари ва воситалари", click the Telegram button on the left.