тарбия методлари ва воситалари

DOCX 10 стр. 41,1 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1 / 10
4-мавзу: тарбия методлари ва воситалари асосий саволлар: 1.тарбия методлари ҳақида тушунча. 2.тарбия методлари таснифи. ижтимоий онгни шакллантириш методлари. 3.фаолиятни ташкил этиш ва ижтимоий хулқ-атвор меъёрларини шакллантириш. 4. педагогик рағбатлантириш ва хулқ-атворни тузатиш методлари. 5. тарбия методларини танлаб олиш шартлари. таянч тушунча ва иборалар: тарбия методлари, тушунтириш, машқлантириш, намуна, насиҳат қилиш, қоралаш, ўз-ўзини таҳлил қилиш, ўз-ўзини бошқариш, ўз-ўзини баҳолаш, изоҳлаш, мунозара, топшириқ, педагогик талаб, рағбатлантириш. дарс мақсади: талабаларга тарбия методлари ҳақида тушунча бериш, инсон фаолиятида методларнинг аҳамиятини уқтириш, шахс камолотида тарбия методларининг таъсирини сезишга ўргатиш. 1- савол баёни: тарбия инсон ҳаётида мунтазам амалга ошиб борадиган жараёндир. тарбиянинг самарали бўлиши тарбиячи ва тарбияланувчининг фаолиятига ҳоҳиш –иродасига, қандай шароит ва воситаларнинг таъсирида руёбга чиқишга боғлиқдир. айниқса тарбия қандай усуллар билан амалга оширилганлиги, уни беришда қандай йўл тутилганлиги ниҳоятда муҳимдир. педагогикада тарбия беришнинг йўли ва усуллари «метод» деб ҳисобланади. қадимги юнон тилида «метхос» сўзи бизнинг тилимизда «усул», «йўл» деган маънони англатади. инсон ҳар қандай …
2 / 10
ак, тарбия методлари нафақат тарбиячи томонидан, тарбияланувчиларнинг ўзлари томонидан ҳам мустақил қўлланиши мумкин экан. тарбия методлари алоҳида, ёки бир неча метод билан биргаликда қўлланиши кузатилади. бунда бир метод асосий таъсир усули бўлса, бошқалари ёрдамчи усул вазифасини ўтайди. ёш болалар билан ишлашда бу ҳол яхши натижа бериш исботланган. тарбия жараёнида методлар алмаштириб турилса тарбияланувчи учун одатдаги ҳолга айланмаса унинг натижаси самарали бўлади. тарбия методларидан муваффақиятли фойдаланиш учун уларнинг таъсирини орттирувчи воситалар ва шаклларидан ҳам усталик билан қўлланилади. тарбия воситаси сифатида халқ оғзаки ижоди намуналари, бадиий ижод, тасвирий санъат, меъморчилик, маънавий қадриятлар ва анъаналар хизмат қилади. тарбиявий таъсир шакли сифатида учрашувлар, мунозаралар ва муҳокама, меҳнат тарбиялари, ўйинлар, маросимлар ва бошқаларни ҳисоблаш мумкин. айрим манбаларда бу восита шаклларини тарбия усули деб ҳам санашадилар. тарбия методлари жуда кўп хилма –хил бўлиб, ёшларни тарбиялашда уларни тўғри танлаш, моҳирлик билан фойдаланиш ҳамда алмаштириб туриш мақсадга мувофиқдир. тарбия методининг ким томонидан қўлланиши ҳам аҳамиятлидир. айнан бир метод …
3 / 10
неча методлардан фойдаланишга мос тарбиявий лавҳа тайёрланг ва таҳлил қилинг. 6. метод, восита ва шакл тушунчаларининг фарқини ажратиб изоҳланг. 2 – савол баёни: педагогика фани ўзининг узоқ тарихий тараққиёти давомида жуда кўп тарбия методларини илмий асослари ва амалий фаолиятида қўллашни маъқул йўлларини ишлаб чиқади. бундай тарбия методларининг тасниф этилиши. тарбия амалиёти билан шуғулланувчи кишиларнинг фаолиятини энгиллаштирибгина қолмасдан самарадорлигини оширишга баракали ҳисса қўшиб келган. тарбия методларининг таснифи деганда ҳар бир методнинг қандай мақсадда қаратилганлиги қандай вазифаларни бажариши, қандай натижа бериши, таъсир кучи ва моҳиятига кўра тоифаларга ажратиш тушунилади. бир тоифага кирган методлар тарбияланувчи шахсда маълум бир йўналишдаги тарбиявий таъсирни амалга оширади. масалан, тарбияланувчини онгида, тушунча, ишонч, эътиқод таркиб топтириш, ёки хулқ – атворини хатти- ҳаракатини, одатларини шакллантириш, ёки ижобий фазилатларини бажаришга йўналтириш, сабаб бўлиш ва ҳакозо. педагогика фанида ҳар хил таснифлар мавжуд бўлиб олимлар барча методларни ички тоифага, яъни ижтимоий онгни таркиб топтириш ва фаолиятни шакллантириш гуруҳларига ажратган яна бир гуруҳ …
4 / 10
олиятга ундовчи методлар тарбия методлари ) назорат саволлари 1. таснифлаш нима? а) тартибга олиш в) тоифалаштириш с) илмий асослаш д) гуруҳлаштириш е) соддалаштириш 2. тарбия методлари таснифи нечта тоифага бўлинади ? а) икки тоифага в) тўрт тоифага с) уч тоифага д) беш тоифага е) ўн тоифага 3.бир тоифага кирувчи методлар а) бир хил тарбиявий таъсир этади; в) бир мақсадни бажаришга қаратилган; с) фойдаланишга қулай; д) мантиқий боғланган; е) тарбияланувчига мослаштирилган. 4. методлар таснифи бўйича чизма амалий иш бажаринг. 5.тарбия методларидан амалда фойдаланинг ва натижаларини ёзма ифодалаб беринг. 3– савол баёни: тарбияланувчининг онгида ижобий фазилатлар ҳақида тушунчалар ҳосил қилиш, имон, эътиқод, дунёқарашни таркиб топтириш, яхши – ёмонниг фарқини ажратишга ўргатиш , ижобий ва салбийни фаҳмлаш каби хусусиятлар ижтимоий онгни шакллантирувчи методлар ҳисобланади. бу тоифага қуйидаги методлар киради: тушунтириш, уқтириш, суҳбат, ҳикоя, ваъз, маъруза, мунозара, муҳокама, ўгит–насиҳат, маслаҳат бериш, намуна. тушунтириш–тарбияга оид тартиб – қоидаларни, ахлоқ – одоб нормаларини, мулоқатга киритиш, ватан …
5 / 10
а махсус тайёргарлик кўрган кишилар томонидан бериладиган ахборотлардир. мунозара ва муҳокама–тарбияланувчиларни қизиқтирадиган мавзуда барча иштирокчиларнинг ўзаро фикр алмашинувидир. мунозарада мавзу бўйича ҳамма ўз фикрини баён этиши, уни исбот ва далиллаш мумкин. мунозарада фикр эркинлиги алоҳида аҳамиятга эга бўлади. муҳокама маълум ўлчов тартиб - қоидаларга амал қилган ҳолда муносабат билдиришга асосланади. ўгит – насиҳат – катталар томонидан ўзининг ҳаётий тажрибаларига суянган ҳолда тарбияланувчига йўл кўрсатишдир. маслаҳат-тарбияланувчи бирор эҳтиёж асосида зарурат учун билмаганларини ўзгалардан сўраб ўрганишдир. маслаҳат сўралган нарсани бошидан кечирган фойдали тажрибага эга бўлган обрўли кишилар бўлиши керак. намуна–тарбияланувчига бевосита амалда бажариб кўрсатиш, ёки бутун ҳаётий тажрибаси билан ибрат бўлиш, ўз хатти-ҳаракати ва хулқ – атвори билан таъсир этиши ҳисобланади. ёшларга энг аввало ота–оналарга ва туғишганлари намуна бўладилар, кейинча–улуғ сиймоларнинг ҳаёти ва фаолияти, фан, адабиёт, санъат намоёндалари, давлат арбоблари ва бошқа машҳур кишилар намуна қилиб кўрсатилади. ёш болада тақлидчанлик кучли бўлиб, баъзан нотўғри ахлоқий кўринишларни ҳам ўзлаштириб олиши мумкин. шунинг учун …

Хотите читать дальше?

Скачайте все 10 страниц бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "тарбия методлари ва воситалари"

4-мавзу: тарбия методлари ва воситалари асосий саволлар: 1.тарбия методлари ҳақида тушунча. 2.тарбия методлари таснифи. ижтимоий онгни шакллантириш методлари. 3.фаолиятни ташкил этиш ва ижтимоий хулқ-атвор меъёрларини шакллантириш. 4. педагогик рағбатлантириш ва хулқ-атворни тузатиш методлари. 5. тарбия методларини танлаб олиш шартлари. таянч тушунча ва иборалар: тарбия методлари, тушунтириш, машқлантириш, намуна, насиҳат қилиш, қоралаш, ўз-ўзини таҳлил қилиш, ўз-ўзини бошқариш, ўз-ўзини баҳолаш, изоҳлаш, мунозара, топшириқ, педагогик талаб, рағбатлантириш. дарс мақсади: талабаларга тарбия методлари ҳақида тушунча бериш, инсон фаолиятида методларнинг аҳамиятини уқтириш, шахс камолотида тарбия методларининг таъсирини сезишга ўргатиш. 1- савол баёни: тарбия инсон ҳаётида мунтазам амалга ошиб...

Этот файл содержит 10 стр. в формате DOCX (41,1 КБ). Чтобы скачать "тарбия методлари ва воситалари", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: тарбия методлари ва воситалари DOCX 10 стр. Бесплатная загрузка Telegram