болалар жамоасини ташкил методикаси 1

DOC 107.5 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1403784423_47247.doc болалар жамоасини ташкил методикаси болалар жамоасини ташкил методикаси жамоа сўзи лотинча «коллективус» сўзининг таржимаси бўлиб, йиғилма, омма, биргаликдаги мажлис, бирлашма, гуруҳ маъноларини англатади. аниқроқ айтиладиган бўлса жамоа бу кишилардан иборат гуруҳ, демакдир. замонавий талқинда «жамоа» тушунчаси икки хил маънода ишлатилади. биринчидан, жамоа деганда кишиларнинг исталган ташкилий гуруҳи тушунилади (масалан: ишлаб чиқариш жамоаси, завод жамоаси, хўжалик жамоаси ва ҳоказо). иккинчидан, жамоа деганда юқори даражада уюштирилган гуруҳ тушунилади. чунончи, ўқувчи (тарбияланувчи)ларнинг бирлашмаси ўзига хос муҳим белгиларга эгадир. қуйида жамоа ва унинг хусусиятлари (белгилари) борасида сўз юритамиз. жамоа ва жамоа орқали тарбиялаш – тарбия тизимида муҳим аҳамиятга эга бўлган тамойиллардан биридир. шахсни шакллантиришда жамоанинг етакчи роль ўйнаш тўғрисидаги фикрлар педагогика фанининг илк ривожланиш даврларидаёқ билдирган. жамоада унинг аъзолари ўртасидаги муносабатнинг алоҳида шакли юзага келади, бу эса шахснинг жамоа билан биргаликда ривожланишини таъминлайди. лекин ҳар қандай гуруҳни ҳам жамоа деб ҳисоблаб бўлмайди. жамоа бир қатор белгиларга эгадирки, мазкур белгилар жамоани кишиларнинг етарли даражада …
2
ва хусусий (шахсий) мақсаднинг қизиқиши, эҳтиёж ва фаолиятнинг бирлигини намоён этади ҳамда бўлишига йўл қўймайди. ҳар бир жамоа ўз-ўзини бошқариш органига эга ва умуммиллий жамоанинг узвий қисми саналади. шунингдек, у мақсаднинг бирлиги ва ташкил қилиш хусусиятлари орқали умуммиллий жамоа билан боғланади. ижтимоий жамиятнинг эҳтиёжини қондиришга йўналтирилган биргаликдаги фаолият жамоанинг навбатдаги муҳим хусусиятидир. жамоа фаолиятнинг ижтимоий-ғоявий йўналиши ҳам жамоанинг фаолияти мазмунида ўз аксини топиши муҳим аҳамиятга эгадир. жамоа хусусиятини аниқлашда кишилар гуруҳининг ягона ижтимоий тизимини ўрната олишдаги усули, яъни жамоани ташкил қилиш усули ҳам муҳим ҳисобланади. педагогик жиҳатдан мақсадга мувофиқ ташкил этилган жамоа фаолияти натижасида жамоа аъзолари ўртасида ишчанлик, бир-бири учун ғамхўрлик, ўзаро ёрдам, жамоа манфаати учун жавобгарлик ҳисси қарор топади. биргаликдаги фаолият умумжамият иши учун маъсулият ҳиссини уйғота бориб, жамоа аъзоларини бир-бирига яқинлаштиради, жамоа мансублик ҳиссини пайдо бўлишига кўмаклашади, жамоага билан муносабатда бўлиш эҳтиёжини оширади. жамоа аъзолари орасида ўзаро яқинлик, ҳиссий бирлик (бир-бирини ёқтириш) юзага келади. ушбу муносабат кўпинча ўз-ўзидан …
3
сабатларининг умумий тизими ва микрогуруҳни ташкил қилувчи айрим аъзолар ўртасидаги танлаш муносабатлари мазмунини ифодалайди. жамоанинг ҳар бир аъзоси мавжуд муносабатлар тизимида у ёки бу ўринни эгаллайди. тарбияланувчи шахснинг жамоадаги ўрни унинг шаклланиш жараёнига таъсир кўрсатади. мактаб ёки синфдаги расмий ва норасмий тузилмалар бир-бирига мувофиқ бўлганда, жамоанинг расмий етакчилари норасмий муносабатлар тизимида кўзга кўринган ўринни эгаллаган ҳолдагина у чинакам жамоа бўла олади. шунингдек, норасмий гуруҳлар (ижрогуруҳлар умумжамоа ижтимоий манфаатлари учун курашувчи гуруҳлар бўлгандагина жамоа ўз-ўзини чинакам жамоа тарзида намоён этиши мумкин. яшаш жойларида ўзаро бириккан болалар гуруҳлари қанчалик аҳил ва иноқ муносабат заминидан ташкил топган бўлмасин ҳақиқий жамоа бўла олмайди. чинакам жамоа ижтимоий аҳамиятга мойиллик фаолиятини ташкил эта олиши, жамоа аъзолари ўртасида ижтимоий аҳамияти фаолият, мақсад, ишчанлик характеридаги алоқа ва муносабатларни ўрната олиши лозим. жамоанинг мажбурийлик белгиси унга педагогик раҳбарликнинг бўлишидир. шундай қилиб, жамоа-кишиларнинг шундай муайян гуруҳи бўлиб, у ижтимоий аҳамиятга эга бўлган умумий мақсад ҳамда мазкур мақсадни амалга ошириш учун …
4
лар) болалар жамоаси ривожланиши жараёни таҳлил қилар эканлар, уни қуйидаги уч босқичга бўладилар: а) жамоани дастлабки жипслаштириш; б) жамоани шакллантириш унинг ҳар бир аъзосини индивидуал ривожлантиришнинг қуролидир. жамоа ҳаётидаги ҳар бир босқичларни ажратиб кўрсатиш юқорида баён этилган фикрларга зид эмас, балки шахснинг ривожланишида жамоанинг етакчи аҳамиятини таъкидлайди. рус педагоги а.с.макаренко жамоа муносабатларининг ички жиҳатларига катта аҳамият берган эди. у жамоада шаклланган энг муҳим қуйидаги белгиларни ажратиб кўрсатган эди: 1) мажор – доимий тетиклик, тарбияланувчиларнинг фаолият (ҳаракатга тайёрлиги); 2) ўз жамоаси қадриятларининг моҳиятини тушуниш, унинг учун ғурурланиш асосида ўз қадр-қимматини англаш; 3) унинг аъзолари ўртасидаги дўстона бирлик; 4) жамоанинг ҳар бир аъзосидаги дўстона бирлик; 5) тарбияли, ишчан ҳаракатга йўлловчи фаоллик; 6) ўз ҳиссиёт ва сўзларини бошқара олиш кўникмаси. 3. жамоани шакллантиришда жамоа аъзолари ва уларнинг фаолиятларига қўйиладиган ягона талаблар муҳим аҳамият касб этади. ягона талаб ўқувчиларнинг дарс жараёнидаги, танаффус. синфдан ташқари ишлар вақтидаги жамоат жойлари ҳамда уйдаги хулқ-атвор қоидаларни ўз ичига …
5
рнинг аҳамиятини тушунтириш, тажриба орттириш ҳамда уларнинг мунтазам суратда назорат қилиб боришдан иборат. ўқувчиларни талаблар билан таништириш кўпинча умумий мажлисларда амалга оширилади, бунда таълим муассасаси директори ёки ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари истиқболли режалари ва уларни амалга ошириш жараёнидаги талаблар мазмуни билан ўқувчиларни таништиради. батафсил таништириш айрим ҳолларда амалда кўрсатиш, кейинроқ синфлар бўйича, синф мажлисларида, махсус суҳбатлар уюштириш гоҳида амалга оширилади. хулқ-атвор таркиб топтиришга йўналтирилган талаблар билан таништириш мазкур талаблар устида машқ қилдириш билан қўшиб олиб борилиши керак. хулқ атворни тарбиялаш онгни тарбиялашга қараганда мураккаб иш. ўқувчилар талаблар моҳиятини яхши англашлари мумкин, бироқ аксарият ҳолларда уларга риоя қилмайдилар. шу боис мунтазам равишда машқ қилдириш маданий хулқ-атворни одатга айлантиради. талабларнинг қўйилиши жараёнида уларга ўқувчиларнинг амал қилиши устидан назорат ўрнатиш лозим. назорат қилиб бориш турли шакллар ёрдамида амалга оширилади, чунончи, хулқ-атвор журналини юритиш, синфдаги навбатчилик учун стендда баҳоларни қайд этиб бориш ва бошқалар. назорат ҳаққоний ва мунтазам бўлиш керак. унинг натижаларидан ўқувчиларни …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "болалар жамоасини ташкил методикаси 1"

1403784423_47247.doc болалар жамоасини ташкил методикаси болалар жамоасини ташкил методикаси жамоа сўзи лотинча «коллективус» сўзининг таржимаси бўлиб, йиғилма, омма, биргаликдаги мажлис, бирлашма, гуруҳ маъноларини англатади. аниқроқ айтиладиган бўлса жамоа бу кишилардан иборат гуруҳ, демакдир. замонавий талқинда «жамоа» тушунчаси икки хил маънода ишлатилади. биринчидан, жамоа деганда кишиларнинг исталган ташкилий гуруҳи тушунилади (масалан: ишлаб чиқариш жамоаси, завод жамоаси, хўжалик жамоаси ва ҳоказо). иккинчидан, жамоа деганда юқори даражада уюштирилган гуруҳ тушунилади. чунончи, ўқувчи (тарбияланувчи)ларнинг бирлашмаси ўзига хос муҳим белгиларга эгадир. қуйида жамоа ва унинг хусусиятлари (белгилари) борасида сўз юритамиз. жамоа ва жамоа орқали тарбиялаш – тарбия тизимида муҳим аҳами...

DOC format, 107.5 KB. To download "болалар жамоасини ташкил методикаси 1", click the Telegram button on the left.