ўқувчилар жамоаси — педагогик жараённинг асосий шакли

DOCX 13 pages 42.5 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1 / 13
10-мавзу: ўқувчилар жамоаси-педагогик жараённиг асосий шакли режа: 1. мустақил фикрловчи эркин шахсни шакллантириш таълим ва кадрлар тайёрлаш миллий моделининг асосий мақсади. 2. “жамоа” тушунчасининг моҳияти. 3. шахс шаклланишида жамоанинг тутган ўрни. 4. ўқувчилар жамоасининг шаклланиш босқичлари. мустақил фикрловчи эркин шахсни шакллантириш таълим ва кадрлар тайёрлаш миллий моделининг асосий мақсади. ижтимоий муносабатлар кўламининг кенгайиши ўсиб келаётган авлодни ўта мураккаб хусусиятга эга муносабатлар жараёнига ҳар томонлама етук этиб тайёрлаш вазифасини қўймоқда. психологик, интеллектуал ва физиологик жиҳатдан етук инсон ҳаётий қарама-қаршилик, хусусан, турли бузғунчи ғоялар таъсирига тушиб қолиш, носоғлом турмуш кечириш ва ноқонуний хатти-ҳаракатларни содир этишдан ўзини сақлаб қола олади. шунингдек, шахснинг ақлий салоҳиятга эгалиги жамият ижтимоий-иқтисодий ривожланишини таъминловчи асосий омилдир. ўзрда демократик ва ҳуқуқий жамият барпо этилаётган мавжуд шароитда ёш авлоднинг мустақил ва эркин фикрлай олиши рўй бераётган воқеа-ҳодисаларга шахсий муносабтини билдиришга имкон беради. ижтимоий борлиқда кечаётган ўзгаришларга нисбатан шахсий нуқтаи назарнинг шаклланиши шахс фаоллигини кўрсатувчи муҳим жиҳатлардан биридир. қолаверса, мустақил фикр …
2 / 13
сифатида кун тартибига қўйилган. хусусан, зардуштийлик динида комилликнинг асоси эзгу фикр, эзгу сўз ва эзгу амал (ҳаракат)дан иборат эканлиги таъкидланса, ислом таълимоти ғояларига кўра етукликнинг бош мезони – илмлилик, билимли бўлишдир. шарқ мутафаккирларининг асарларида ҳам комил инсон қиёфасининг ёритилишига алоҳида аҳамият берилган. хусусан, абу наср форобий комил инсонни шакллантириш ва фозил жамоа (етук жамият)ни шакллантириш тарбиянинг бир бутун, яхлит икки йўналиши эканлигига урғу беради. алломанинг фикрича, фозил жамият комил инсон саъйи-ҳаракати билан барпо этилиши мумкин. шу боис мамлакатни бошқарувчи шахс ўзида энг олий инсоний фазилатларни мужассам эта олиши зарур, деб ҳисоблайди. “ақл тўғрисида” номли рисоласида абу наср форобий раҳбар шахс қиёфасида намоён бўлиши лозим бўлган ўн икки фазилатни келтириб ўтади. мазкур фазилатлар ҳар бир замонавий шахсда ўз аксини топа олиши керак, зеро, улар инсон ҳаётини мўътадил кечиши ҳамда муайян касбий фаолиятларни ташкил этишда муваффақиятларга эришишни кафолатлайди. абу райҳон беруний ҳам комилликнинг асосини илмли бўлишда деб ҳисоблайди ва барча иллатларнинг асосий …
3 / 13
тар, инсонпарвар, саховатли, сабр-қаноатли, адолатли, мурувватли, соғлом, жисмонан бақувват, мард ва жасур[footnoteref:3]. [3: ] абдулла авлоний комил инсонни тарбиялаш борасидаги қарашлари билан шарқ мутафаккирларининг фикрларини бойитар экан, комил инсон қиёфасида, яна шунингдек, ватанпарварлик ва интизомлилик сифатлари ҳам намоён бўлиши керак, деб ҳисоблайди. ( жамоа (лотинча “коллективус” сўзининг таржимаси бўлиб, йиғилма, омма, биргаликдаги мажлис, бирлашма, гуруҳ) бир неча аъзо (киши)лардан иборат бўлиб, ижтимоий аҳамиятга эга умумий мақсад асосида ташкил топган гуруҳ демак )жамоа ҳақида тушунча. замонавий талқинда «жамоа» тушунчаси икки хил маънода ишлатилади. биринчидан, жамоа деганда бир неча кишиларнинг муайян мақсад йўлида бирлашувидан иборат ташкилий гуруҳи тушунилади (масалан ишлаб чиқариш жамоаси, завод жамоаси, ўқув юрти жамоаси, хўжалик жамоси ва ҳоказо). иккинчидан, жамоа деганда юқори даражада уюштирилган гуруҳ тушунилади. чунончи, ўқувчилар жамоаси юқори даражада уюштирилган бирлашма ҳисобланади. жамоада ва жамоа ёрдамида тарбиялаш тарбия тизимида муҳим аҳамиятга эга бўлган тамойиллардан биридир. шахсни шакллантиришда жамоанинг етакчи рол ўйнаши тўғрисидаги фикрлар педагогика фанининг илк ривожланиш …
4 / 13
ийлик, алоқадорлик юзага келади. шу боис жамоа ҳаётининг аниқ (ягона) мақсадга қаратилганлиги ва ижтимоий-ғоявий хусусият касб этиши унинг етакчи белгиси саналади. ҳар бир жамоа бошқа жамоалар билан узвий алоқадорликда мавжуд бўлади. муайян жамоанинг ҳар бир аъзоси жамият ижтимоий фаолиятини ташкил этиш жараёнида ўз жаомаси билан биргаликда иштирок этади. жамоа аъзоларини интилишларини тушуниш, жамоа олдига қўйилган мақсад моҳиятини чуқур ҳис этиш ҳамда унинг шахсни шакллантиришдаги ўрни ва ролини тўғри баҳолай олиш жамоа аъзоларининг умумий ва хусусий (шахсий) мақсад, қизиқиши, эҳтиёж ва фаолиятлари ўртасидаги бирликни намоён этади ҳамда жамоанинг бўлинишга йўл қўймайди. ҳар бир жамоа ўз-ўзини бошқариш органига эга ва умумий жамоанинг узвий қисми саналади. шунингдек, у мақсаднинг бирлиги ва ташкил қилиш хусусиятлари орқали умуммиллий жамоа билан боғланади. ижтимоий жамият эҳтиёжини қондиришга йўналтирилган биргаликдаги фаолият жамоанинг навбатдаги муҳим хусусиятидир. жамоа фаолиятининг ижтимоий-ғоявий йўналиши ҳам жамоанинг фаолияти мазмунида ўз аксини топиши муҳим аҳамиятга эгадир. жамоа хусусиятини аниқлашда жамоани ташкил қилишда қандай усулдан фойдаланилганликни …
5 / 13
амоа аъзолари орасида ўзаро ҳиссий бирлик (бир-бирини ёқтириш ҳисси) юзага келади. ушбу муносабат кўпинча ўз-ўзидан пайдо бўлади ҳамда улар ўқитувчиик таъсир кўрсатиш учун қўл келади. жамоа аъзолари ўртасидаги руҳий бирлик мазмуни улар орасида ҳосил бўлган ишчанлик фаолиятининг характерига бевосита боғлиқдир. жамоанинг расмий (ишчанлик) ва норасмий (ҳиссий) тузилишини бир-биридан фарқлаш лозим. жамоанинг расмий тузилиши деганда жамоа фаолиятининг турли кўринишларини амалга ошириш учун зарур бўладиган ташкилий жиҳатлари кўзда тутилади. мазкур жиҳат бир томондан жамоа аъзолари ўртасида юзага келган ишчанлик муносабати мазмунини ифода этса, иккинчи томондан, раҳбарлик вазифасини бажарувчи шахслар томонидан жамоа аъзоларининг хатти-ҳаракатлари ва интилишларини мувофиқлаштириш йўлида ташкил этилаётган бошқарув фаолияти моҳиятини ёритишга хизмат қилади. норасмий тузилма жамоанинг барча аъзолари ўртасидаги шахслараро маънавий-психологик муносабатларнинг умумий тизими ва микрогуруҳни ташқил қилувчи айрим аъзолар ўртасидаги танлаш муносабатлари мазмунини ифодалайди. жамоанинг ҳар бир аъзоси мавжуд муносабатлар тизимида у ёки бу ўринни эгаллайди. ўқувчининг жамоадаги ўрни унинг шахс сифатида шаклланиши ва камолотга эришишига муҳим таъсир кўрсатади. …

Want to read more?

Download all 13 pages for free via Telegram.

Download full file

About "ўқувчилар жамоаси — педагогик жараённинг асосий шакли"

10-мавзу: ўқувчилар жамоаси-педагогик жараённиг асосий шакли режа: 1. мустақил фикрловчи эркин шахсни шакллантириш таълим ва кадрлар тайёрлаш миллий моделининг асосий мақсади. 2. “жамоа” тушунчасининг моҳияти. 3. шахс шаклланишида жамоанинг тутган ўрни. 4. ўқувчилар жамоасининг шаклланиш босқичлари. мустақил фикрловчи эркин шахсни шакллантириш таълим ва кадрлар тайёрлаш миллий моделининг асосий мақсади. ижтимоий муносабатлар кўламининг кенгайиши ўсиб келаётган авлодни ўта мураккаб хусусиятга эга муносабатлар жараёнига ҳар томонлама етук этиб тайёрлаш вазифасини қўймоқда. психологик, интеллектуал ва физиологик жиҳатдан етук инсон ҳаётий қарама-қаршилик, хусусан, турли бузғунчи ғоялар таъсирига тушиб қолиш, носоғлом турмуш кечириш ва ноқонуний хатти-ҳаракатларни содир этишдан ўзини сақлаб қо...

This file contains 13 pages in DOCX format (42.5 KB). To download "ўқувчилар жамоаси — педагогик жараённинг асосий шакли", click the Telegram button on the left.