таълим методлари ва воситалари 1

DOC 111.0 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1403777825_46932.doc таълим методлари ва воситалари режа: 1.таълим методлари ва усуллари ҳақида маълумот. 2. ҳозирги замон дидактикаси ва хусусий методикасида таълим методларини тавсифлашга турлича ёндашувлар. 3. таълим методлари ва воситаларининг тавсифи. 4. шарқ мутафаккирларининг таълим методлари ҳақидаги фикрлари. 5. турли ёш гуруҳларида таълим методларини қўллашнинг ўзига хос хусусиятлари. 6. таълим методларини фаоллаштириш йўллари. мустақил иш ва уларнинг турлари. 7. ўқитувчининг педагогик маҳорати тажрибасида таълим методлари самарадорлигини ошириш йўллари. кириш инсонни ҳар томонлама баркамол қилиб тарбиялаш халқимизнинг азалий орзуси бўлиб, аждодларимиз маърифат, маънавият ва маданиятни қандай қилиб ёш авалодга ўргатиш - уларни комилликка етаклаш йўллари, қонун – қоидаларини мутассил излаганлар. бу эса педагогика фанининг майдонга келишига сабаб бўлган. чунки, инсоннинг маърифатли ва маънавий комилликка эришиши педгогика фанининг етакчилигида амалга оширилади. маълумки, мамлакатимиз тараққиёти ва келажаги таълим – тарбия соҳасидаги юқори самарадорликка эришишга, уларнинг жаҳон таълими талаблари билан мослиги ва амалий ҳаётдаги ўрнини қай даражада топаётганлигига боғлиқ. шу маънода таълим–тарбия бериш бўлажак мутахассисларни …
2
ол иштирокчиси эса кенг маънода таълим – тарбия ва уларнинг ривожланиши ҳақидаги маълумотлар билан боғланган ҳолда баркамол шахсни вояга етказишдек инновацион жараёни ўзида мужассамлаштиради. 1. таълим методлари ва усуллари ҳақида тушунча. таълим жараёнининг муваффақияти унинг шаклигагина эмас, балки қўлланилаётган методлар самарадорлигига боғлиқ бўлиб, у таълим назариясида асосий ўринлардан бирини эгаллайди. “метод” юнонча “metdos” деган сўзни англатиб, у “йўл”, тадқиқ қилиш каби маъноларни англатади. таълим методи таълим жараёнида ўқитувчи ва ўқувчиларнинг аниқ мақсадга эришишига қаратилган биргаликдаги фаолиятдир. таълим методлари ўқитишнинг ўз олдига қўйган мақсадларига эришиш усулларини ҳамда ўқув материалини назарий ва амалий йўналтириш йўлларини англатади. ўқитиш методлари таълим жараёнида таълим берувчи ва таълим олувчи фаолиятининг қандай бўлиши, ўқитиш жараёнини қандай ташкил этиш ва олиб бориш кераклигини ҳамда шу жараёнда таълим олувчилар қандай иш ҳаракатларини бажаришлари кераклигини белгилаб беради. шунингдек, таълим методи ўқитувчи ва таълим олувчиларнинг ўқиш вазифаларини бажаришга қаратилган назарий ва амалий билиш фаолияти йўлидир. таълим жараёни ва унинг натижалари таълим …
3
тўғри англаш натижасидир. таълим материали таълим мазмунида ифодаланган илмий фикр мантиғига боғлиқдир. ўқув материалининг мазмуни тобора чуқурлашиб, мураккаблашиб, такомиллашиб ва илмий тус олиб бормоқда, шунинг учун таълим методлари илмий билишнинг мантиғи ва методларига тобора кўпроқ боғлиқ бўлиб бормоқда. замонавий илм – фан ва техника – технологияларнинг ривожланиши билан таълим методларига бўлган муносабат ҳам ўзгариб, такомиллаштиб, замонавийлашиб боради ва улар ҳозирги замон дидактикаси ҳамда хусусий методикалардаги таълим методлари билан уйғун ҳолда шакллантирилиб борилади. шу сабабли ҳам унга турлича ёндашувлар бўлиши ҳам табиийдир. бунда айниқса дидактик ҳарактерга эга бўлганлари муҳим аҳамият касб этади ва улар педагогик назария доирасида амалга оширилмоғи лозим. бу борада таълим методлари назарий жиҳатдан яхши асосланган бўлиши ва педагогик назариядан келиб чиққан бўлиши керак ҳамда унинг амалий аҳамиятига албатта эътибор қаратилади, чунки таълим методлари амалда қўлланилмаса у фойдасиз бир нарсага айланади. маълумки, таълимнинг амалий йўналганлиги таълим методларининг энг муҳим талабларидан биридир ва у доимо замон талабидаги долзарб йўналишдир. демак, …
4
га олиб келиш керак. шу талаб нуқтаи назаридан қараганда, таълим методи тарбияловчи ҳарактерда бўлиши, яъни билимларни ўзлаштиришгагина эмас, балки таълимнинг тарбияловчилик имкониятларини ишга солишга ҳам ёрдам бериши керак. 2). таълим методи илмий далиллар билан равшан ва аниқ асосланган бўлиши лозим. ана шунда таълим берувчиси, бу метод билан ишлашда қандай вазифаларни қўйиб, ҳал қилиш мумкинлигини ва қандай вазифаларни амалга ошириб бўлмаслигини кўра олади. методнинг илмийлиги таълим олувчиларнинг равшан ва аниқ фикр юритишини ҳамда материалларни ўзлаштириш жараёнидаги далил – исбот ва муҳокамаларнинг мақсади, воситалари, усулларини, шунингдек, асосий ва иккинчи даражали натижаларни ҳам билдиради. 3). таълим методларининг тизимлилиги уларнинг самарадорлик даражасини белгилайди. ўқув материалини ўрганишнинг ҳар қандай алоҳида олинган усули, гарчи, шу дарсда қўлланиш учун жуда қулай бўлса ҳам, ўқитишнинг бошқа методлари билан бирга қўлланилмаганда таълим олувчилар ақлининг ўқишига сезиларли таъсир кўрсатмаслиги мумкин. 4). таълим методлари олдига муқаррар суръатда қўйиладиган яна бир талаб – уларнинг тушунарли бўлишидир. ўқитиш йўли таълим олувчига тушунарли ва …
5
лари яхши натижа берадиган бўлиши лозим. таълим берувчининг тушунтириш ва таълим олувчиларнинг ўзлаштириш усули режалаштирилган ёки мўлжалланган натижани бериши керак [5]. 3. таълим методлари ва воситаларининг тавсифи. методлар бир қанча асосий гуруҳлардан иборат бўлиб, уларнинг ҳар бири ўз навбатида кичик гуруҳлар ва уларга кирувчи алоҳида методларга бўлинади. ўқув – билув фаолиятини ташкил қилиш ва амалга ошириш жараёнининг ўзи эса ахборот узатиш, қабул қилиш, англаш ва ўқув ахборотларини эсда сақлашни ҳамда олинадиган билим ва кўникмаларни амалиётда қўллай олишни назарда тутишни ҳисобга олсак, биринчи гуруҳ методларига сўз орқали ахборотни узатиш ва эшитиш орқали қабул қилиш методлари оғзаки методлар; ҳикоя, маъруза, суҳбат ва бошқалар; иккинчи гуруҳ методларига ўқув ахборотларини кўргазмали узатиш ва кўриш орқали қабул қилиш методлари – кўргазмали методлар: тасвирий, намойиш қилиш ва бошқалар; учунчи гуруҳ методларига ўқув ахборотини амалий меҳнат ҳаракатлари орқали бериш (амалий методлар, машқлар, лабаратория тажрибалари, меҳнат ҳаракатлари ва бошқалар) киради. демак, амалиётда кенг қўлланилиб келаётган таълим методларини қуйидаги …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "таълим методлари ва воситалари 1"

1403777825_46932.doc таълим методлари ва воситалари режа: 1.таълим методлари ва усуллари ҳақида маълумот. 2. ҳозирги замон дидактикаси ва хусусий методикасида таълим методларини тавсифлашга турлича ёндашувлар. 3. таълим методлари ва воситаларининг тавсифи. 4. шарқ мутафаккирларининг таълим методлари ҳақидаги фикрлари. 5. турли ёш гуруҳларида таълим методларини қўллашнинг ўзига хос хусусиятлари. 6. таълим методларини фаоллаштириш йўллари. мустақил иш ва уларнинг турлари. 7. ўқитувчининг педагогик маҳорати тажрибасида таълим методлари самарадорлигини ошириш йўллари. кириш инсонни ҳар томонлама баркамол қилиб тарбиялаш халқимизнинг азалий орзуси бўлиб, аждодларимиз маърифат, маънавият ва маданиятни қандай қилиб ёш авалодга ўргатиш - уларни комилликка етаклаш йўллари, қонун – қоидаларини мутас...

DOC format, 111.0 KB. To download "таълим методлари ва воситалари 1", click the Telegram button on the left.