узбекистон республикаси кадрлар тайёрлаш миллий дастури

DOC 197,0 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1403348536_45030.doc ўзбекистон республикаси кадрлар тайёрлаш миллий дастури режа: 1. ривожланишнинг эришилган даражаси 2. камчиликлар ва муаммолар 3. ислоҳ қилиш омиллари 4. дастурнинг мақсад ва вазифалари 5. дастурни рўёбга чиқариш босқичлари 1. муаммолар ва кадрлар тайёрлаш тизимини тубдан ислох қилиш омиллари 1.1. ривожланишнинг эришилган даражаси 1.2. камчиликлар ва муаммолар 1.3. ислох қилиш омиллари 1.1. ривожланишнинг эришилган даражаси ўзбекистон республикаси давлат мустақиллигига эришиб, иқтисодий ва ижтимоий ривожланишнинг ўзига хос йўлини танлаши кадрлар тайёрлаш тузилмаси ва мазмунини қайта ташкил этишни зарур қилиб қўйди ва қатор чора-тадбирлар кўришни: "таълим тўғрисида"ги қонунни жорий этишни (1992 йил); янги ўқув режалари, дастурлари, дарсликларини жорий этишни, замонавий дидактик таъминотни ишлаб чиқишни; ўқув юртларини аттестациядан ўтказишни ва аккредитациялашни, янги типдаги таълим муассасаларини ташкил этишни тақозо этди. мактабгача таълим соҳасида уйларда ташкил этиладиган болалар боғчалари ҳамда "болалар боғчаси-мактаб" мажмуи тармоғи ривожланиб бормоқда. болаларга чет тилларни, хореография, тасвирий ва мусиқа санъати, компьютер саводхонлиги асосларини ўргатувчи 800 дан ортиқ гуруҳ ташкил этилган. …
2
ктаб ишлаб турибди. бугунги кунда бошланғич касб-ҳунар таълими ўқув юртларида қарийб 20 минг ўқитувчи ва малакали мутахассислар ишламоқда. республикада жами 197 минг киши таълим олаётган 258 ўрта касб-ҳунар таълими ўқув юрти ишлаб турибди. уларда қарийб 16 минг ўқитувчи ва муҳандис-педагог ходимлар меҳнат қилмоқда. ўзбекистон олий мактаби тизими 58 олий ўқув юртини, шу жумладан 16 университет ва 42 институтни ўз ичига олади, уларда 164 минг талаба таълим олмоқда; 16 университетнинг ўн иккитаси ўзбекистон мустақилликка эришган дастлабки икки йилда ташкил топди. олий ўқув юртларида ишлаётган 18,5 минг ўқитувчининг 52 фоизи фан доктори ва фан номзодларидир. олий таълимда кадрлар тайёрлашни марказлаштиришдан ҳуқуқий йўналишга ўтказиш иши олиб борилмоқда, ўқув юртларининг тармоғи кенгаймоқда, университет таълими ривожланмоқда. билимларнинг янги тармоқлари бўйича кадрлар тайёрлаш бошлаб юборилди, олий мактабни кўп босқичли тизимга ўтказиш амалга оширилмоқда. абитуриентлар ва талабаларнинг билим даражасини тест ва рейтинг асосида баҳолашнинг илғор усуллари жорий этилмоқда. олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрлар сифатига ошган талабларга …
3
дан ўтказиш йўлга қўйилди. фан ва таълим соҳасида халқаро алоқалар кенгайиб бормоқда. шунга қарамай, содир этилган ўзгариришлар кадрлар тайёрлаш сифатини ошириш, мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш талабларига мувофиқбўлишини таъминлай олмади. 1.2. камчиликлар ва муаммолар кадрлар тайёрлаш тизимининг демократик ўзгаришлар ва бозор ислоҳотлари талабларига мувофиқ эмаслиги, ўқув жараёнининг моддий-техника ва ахборот базаси етарли эмаслиги, юқори малакали педагог кадрларнинг етишмаслиги, сифатли ўқув-услубий ва илмий адабиёт ҳамда дидактик материалларнинг камлиги, таълим тизими, фан ва ишлаб чиқариш ўртасида пухта ўзаро ҳамкорлик ва ўзаро фойдали интеграциянинг йўқлиги кадрлар тайёрлашнинг мавжуд тизимидаги жиддий камчиликлар сирасига киради. таълим-тарбия ва ўқув жараёнларининг таркибини, босқичларини бир-бири билан узвий боғлаш, яъни узлуксиз таълим-тарбия тизимини ташкил қилиш муаммолари ҳал қилинган эмас. амалдаги таълим тизими замонавий, тараққий топган демократик давлатлар талабларига жавоб бера олмаётир. мутахассислар тайёрлаш, таълим-тарбия тизими жамиятда бўлаётган ислоҳот, янгиланиш жараёнлари талаблари билан боғланмаган. мактабгача таълим ва тарбия аҳволи қониқарсизлигича қолмоқда. боғча ёшидаги болаларнинг 25 фоизигина мактабгача тарбия муассасаларига қамраб олинган, холос. …
4
осланган ўн бир йиллик умумий ўрта таълим илмий асосланмагандир, у ўқувчиларда касбга йўналтириш ва таълимнинг амалий йўналганлиги етарли даражада бўлиши ҳамда мустақил фикр юритиш, меҳнат фаолияти кўникмалари шаклланишини таъминламаяпти. ҳар йили таянч мактабларнинг 100 минг нафарга яқин битирувчиси ишлаб чиқариш соҳасида ҳамда касб-ҳунар таълимини давом эттириш учун талаб этилмай қолдирилмоқда. таълим тизимидаги мавжуд умумтаълим ва касб-ҳунар дастурлари ўртасида узвийлик ва ворисликнинг йўқлиги сабабли таянч ва ўрта мактаб битирувчиларида касбга йўналтирилганлик ва меҳнат фаолияти кўникмалари шаклланмай қолаяпти. натижада йигит ва қизлар ўз қобилиятлари, истаклари, ижодий ва меҳнат мойилликларига монанд ҳаёт йўлини белгилаб олишда жиддий қийинчиликлар сезмоқдалар. ўқув жараёни билим даражаси ўртача бўлган ўқувчиларга мўлжалланган бўлиб, таълимнинг иқтидорли ёшлар билан якка тартибдаги ўқув дастурлари бўйича ишлаш каби механизмларидан яхши фойдаланилмаяпти. ўқув дастурлари мафкуравий сарқитлардан тўлиқ холи бўлганича йўқ, уларда маънавият ва аҳлоқ асосларини ўргатувчи, ҳуқуқий, эстетик билимларни берувчи фанларга етарлича ўрин берилмаяпти. ҳунар-техника билим юртларидан янги типдаги таълим муассасаларига ўтиш кўпроқ оғизда …
5
н. ўқувчиларнинг билим даражасини баҳолаш тизими объективлик ва тезкорликни таъминламайди. касб-ҳунар таълимининг обрўси ҳамда ўқитувчилар, тарбиячилар ва мураббийларнинг, илмий ва илмий-педагог кадрларнинг ижтимоий мақоми пасайиб бормоқда. таълим хизмати кўрсатиш ва кадрлар тайёрлаш соҳасида маркетинг мавжуд эмас, таълим тизимини кўп вариантли молиялаш схемаси ишлаб чиқилмаган. олий малакали кадрлардан самарали фойдаланилмаяпти. кадрлар билими ва улар тайёргарлигининг сифатини назорат қилиш ҳамда баҳолаш тизими қониқарсиз ишламоқда. ўқитувчилар, педагоглар ва тарбиячиларнинг каттагина қисми яхши тайёргарлик кўрмаганлиги, уларнинг билим ва касб савияси пастлиги жиддий муаммо бўлиб қолмоқда, малакали педагог кадрлар етишмаслиги сезилмоқда. мактабгача таълим соҳасидаги жами тарбиячи ва педагогларнинг атиги 20 фоизи олий маълумотлидир. мактабларнинг ўқитувчилар билан таъминланганлиги ўртача 93 фоизни ташкил этгани ҳолда, бу кўрсаткич айрим вилоятларда 77-80 фоиздан, муайян фанлар бўйича эса 50 фоиздан ошмайди. илмий ва илмий-педагог кадрларнинг ўртача ёши “улғайиб” бормоқда. республика олий ўқув юртларида 40 ёшга тўлмаган фан докторлари жами фан докторларининг 0,9 фоизини, 50 ва ундан катта ёшдагилари эса 79 …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"узбекистон республикаси кадрлар тайёрлаш миллий дастури" haqida

1403348536_45030.doc ўзбекистон республикаси кадрлар тайёрлаш миллий дастури режа: 1. ривожланишнинг эришилган даражаси 2. камчиликлар ва муаммолар 3. ислоҳ қилиш омиллари 4. дастурнинг мақсад ва вазифалари 5. дастурни рўёбга чиқариш босқичлари 1. муаммолар ва кадрлар тайёрлаш тизимини тубдан ислох қилиш омиллари 1.1. ривожланишнинг эришилган даражаси 1.2. камчиликлар ва муаммолар 1.3. ислох қилиш омиллари 1.1. ривожланишнинг эришилган даражаси ўзбекистон республикаси давлат мустақиллигига эришиб, иқтисодий ва ижтимоий ривожланишнинг ўзига хос йўлини танлаши кадрлар тайёрлаш тузилмаси ва мазмунини қайта ташкил этишни зарур қилиб қўйди ва қатор чора-тадбирлар кўришни: "таълим тўғрисида"ги қонунни жорий этишни (1992 йил); янги ўқув режалари, дастурлари, дарсликларини жорий этишни, замонавий ...

DOC format, 197,0 KB. "узбекистон республикаси кадрлар тайёрлаш миллий дастури"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.