shaxs rivojlanishining umumiy qonuniyatlari. o'zbekiston respublikasining ta'lim tizimi

DOCX 25 стр. 61,9 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1 / 25
2-мавзу: шахс ривожланишининг умумий қонуниятлари. ўзбекистон республикасининг таълим тизими асосий саволлар: 1.“индивид” ва “шахс” тушунчаси. 2.шахс ривожланишида ирсият, муҳит ва тарбиянинг тутган ўрни. 3.шахс ривожланишининг ёш ва психологик хусусиятлари. 4.ўзбекистон республикасининг “таълим тўғрисида”ги қонуни ва “кадрлар тайёрлаш миллий дастури”. 5. кадрлар тайёрлаш миллий модели ва унинг таркибий қисмлари. 6.таълим соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий тамойиллари. 7.таълим тизими ва турлари дарснинг мақсади: шахснинг камол топиши ҳақидаги илмий таълимотларни талабаларга тушунтириб беради. шахс сифатида камол топишнинг хусусиятларини фарқлашга ўргатади. ҳар бир талабада ўзининг камолот хусусиятларини таҳлил қилишга ўргатади. 1-савол баёни. шахс тушунчаси инсонга тааллуқли бўлиб, психологик жиҳатдан тараққий этган, шахсий хусусиятлари ва хатти-ҳаракатлари билан бошқалардан ажралиб турувчи, муайян хулқ-атвор ва дунёқарашга эга бўлган жамиятнинг аъзосини ифодалашга хизмат қилади. одам шахс бўлиши учун психик жиҳатдан ривожланиши, ўзини яхлит инсон сифатида ҳис этиши, ўз хусусиятлари ва сифатлари билан бошқалардан фарқ қилмоғи керак. “индивид” нима? бола маълум ёшга қадар “индивид” саналади. индивид (лотинча “индивидиум” сўзидан олинган …
2 / 25
стеъмолчиси ва уларни амалга оширувчи сифатида таърифланади. кадрлар тайёрлаш соҳасидаги давлат сиёсати инсонни интеллектуал ва маънавий-ахлоҳий жиҳатдан тарбиялаш, унинг ҳар томонлама ривожланган шахс сифатида намоён бўлишига эришишни назарда тутади. мазкур ижтимоий талабнинг амалга оширилиши ҳар бир фуҳаронинг билим олиш, ижодий қобилиятини намоён этиш, интеллектуал жиҳатдан ривожланиши ҳамда муайян касб йўналиши бўйича меҳнат қилиш ҳуқуқни кафолатлайди. одамнинг ижтимоий мавжудот сифатида шахсга айланиши учун ижтимоий муҳит шароитлари ва тарбия керак бўлади. ана шулар таъсирида одам инсон сифатида ривожланиб боради ва шахсга айланади. ривожланишнинг ўзи нима? ривожланиш шахснинг физиологик ва интеллектуал ўсишида намоён бўладиган миқдор ва сифат ўзгаришлар моҳиятини ифода этувчи мураккаб жараёндир. ривожланиш моҳиятан оддийдан мураккабга, қуйидан юқорига, эски сифатлардан янги ҳолатларга ўтиш, янгиланиш, янгининг пайдо бўлиши, эскининг йўқолиб бориши, миқдор ўзгаришининг сифат ўзгаришига ўтишини ифодалайди. ривожланишининг манбаи қарама-қарашликларни ўртасидаги курашдан иборатдир. бола шахсининг ривожланиши инсон ижтимоий мавжудотдир деган фалсафий таълимотга асосланади. айни вақтда инсон тирик, биологик мавжудот ҳамдир. демак, унинг ривожланишида …
3 / 25
ун уни турли муносабатлар жараёнида кузатиш лозим. демак, шахсни ривожлантириш вазифасини тўғри ҳал этиш учун унинг хулқига таъсир этувчи омиллар ҳамда шахс хусусиятларини яхши билиш зарур. тарбия болага самарали таъсир этиши учун ўсиш ва ривожланиш қонуниятларини билиш ва ҳисобга олиш мақсадга мувофиқ. шундай қилиб, ривожланиш ва тарбия ўртасида икки томонлама алоқа мавжуд. назорат саволлар: 1. «индивид», «шахс», «индивидуаллик» тушунчаларини шарҳланг. 1. ривожланиш ва шахс ривожланишини таърифланг. 3-савол баёни. фанда одамнинг шахс сифатида ривожланишига биологик ва ижтимоий омилларнинг таъсири ўртасидаги муносабатни белгилашга оид мунозара кўпдан буён давом этмоқда. инсоннинг шахс сифатида ривожланишида ижтимоий ҳодисаларнинг таъсири кучли бўладими? ёки табиий омиллар етакчи ўрин тутадими? балки тарбиянинг таъсири юқоридир? улар ўртасидаги ўзаро муносабати қандай? фанда биологик йўналиш деб номланган нуқтаи назар етакчи ўринлардан бирини эгаллаб, унинг вакиллари аристотел, платонлар табиий-биологик омилларни юқори қўяди. улар туғма имкониятлар, тақдир, толе ҳар кимнинг ҳаётдаги ўрнини белгилаб берган, дейдилар. хви аср фалсафасида вужудга келган преформизм оқими намояндалари …
4 / 25
бу оқим вакиллари бола шахсининг жисмоний, психик ривожланиши у яшайдиган муҳитга боғлиқ деб кўрсатадилар. муҳит деганда одам яшайдиган шароитдаги барча ташқи таъсир тушунилади. шу нуқтаи назардан тарбия туфайли болани ўзи яшайдиган ижтимоий шароитга мослаштириш мумкин, деган хулоса келиб чиқади. улар ижтиомий муҳитнинг ролини ҳал қилувчи омил деб ҳисоблайдилар. демак, одам боласининг шахс сифатида ривожланиб, тараққий этиб бориши, унинг шахс бўлиб камолга этишида насл (биологик омил), ижтимоий муҳит (бола яшайдиган шароит), шунингдек, мақсадга мувофиқ амалга ошадиган тарбия ҳам бирдек аҳамиятга эга. бу омилларнинг таъсирини аниқлашда илғор педагогик олимлар, психолог ва файласуфлар таълимотига суянилади. фалсафада шахсни жамият билан боғлиқ бўлган ижтимоий ҳаётдаги мураккаб воқелик деб қаралади. улар индивиднинг маънавий бойлиги унинг муносабатларига боғлиқ, деб ҳисоблайдилар. ҳақиқатдан ҳам, шахс меҳнат фаолияти заминида ривожланади, камолга етади. инсон шароитни, шароит эса одамни яратади. бу эса ўз навбатида инсон фаоллигини намоён этади. зеро, шахс маълум ижтимоий тузум маҳсулидир. жамият шахс камолотининг муайян имкониятларини рўёбга чиқариши ёки …
5 / 25
етади. учинчидан, тарбия ёрдамида муҳитнинг салбий таъсирини ҳам йўқотиш мумкин. тўртинчидан, тарбия келажакка қаратилган мақсадни белгилайди. демак, тарбия билан ривожланиш бир-бирига таъсир этади, бу тарбия доимий ва узлуксиздир. шундай қилиб, бола шахсининг ривожланишида тарбия ҳам етакчи ўринга эга бўлиб, тарбия туфайли насл-насаби, оила муҳити, ижтимоий муҳит таъсирида ҳар томонлама ривожланишга қодир, деган хулосани чиқариш мумкин. шахс ривожланишида ирсият, муҳит, тарбия билан бир қаторда инсон фаолияти ҳам муҳим аҳамият касб этади. бу дегани инсон қанчалик меҳнат қилса, унинг ривожланиши шунчалик юқори бўлади. фаолият ўзи нима? фаолият шахс томонидан табиий ва ижтимоий ҳаётни мақсадга мувофиқ ташкил этилувчи кундалик, ижтимоий ёки касбий ҳаракатларнинг муайян шакли, кўриниши. инсоннинг қобилияти ва ёши у томонидан ташкил этилаётган фаолият моҳиятига кўра белгиланади. фаолият жараёнида инсон шахси, ҳар томонлама ва бир бутун, яхлит ҳолда ривожланади. лекин фаолиятни мақсадга мувофиқ амалга ошириши учун уни тўғри ташкил этиш лозим. лекин кўп ҳолатларда шахснинг ривожланиши учун имкониятлар яратилмайди, тарбияланувчиларнинг ижтимоий меҳнат, …

Хотите читать дальше?

Скачайте все 25 страниц бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "shaxs rivojlanishining umumiy qonuniyatlari. o'zbekiston respublikasining ta'lim tizimi"

2-мавзу: шахс ривожланишининг умумий қонуниятлари. ўзбекистон республикасининг таълим тизими асосий саволлар: 1.“индивид” ва “шахс” тушунчаси. 2.шахс ривожланишида ирсият, муҳит ва тарбиянинг тутган ўрни. 3.шахс ривожланишининг ёш ва психологик хусусиятлари. 4.ўзбекистон республикасининг “таълим тўғрисида”ги қонуни ва “кадрлар тайёрлаш миллий дастури”. 5. кадрлар тайёрлаш миллий модели ва унинг таркибий қисмлари. 6.таълим соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий тамойиллари. 7.таълим тизими ва турлари дарснинг мақсади: шахснинг камол топиши ҳақидаги илмий таълимотларни талабаларга тушунтириб беради. шахс сифатида камол топишнинг хусусиятларини фарқлашга ўргатади. ҳар бир талабада ўзининг камолот хусусиятларини таҳлил қилишга ўргатади. 1-савол баёни. шахс тушунчаси инсонга тааллуқли бўлиб, псих...

Этот файл содержит 25 стр. в формате DOCX (61,9 КБ). Чтобы скачать "shaxs rivojlanishining umumiy qonuniyatlari. o'zbekiston respublikasining ta'lim tizimi", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: shaxs rivojlanishining umumiy q… DOCX 25 стр. Бесплатная загрузка Telegram