kadrlar tayyorlash milliy dasturi

DOC 20 стр. 181,5 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1 / 20
[окоз: 1.13.00.00.00 таълим. фан. маданият / 13.01.00.00 таълим / 13.01.01.00 умумий қоидалар] [тсз: 1.ижтимоий-маданий масалалар / таълим] кадрлар тайёрлаш миллий дастури (ўзбекистон республикаси олий мажлисининг ахборотномаси, 1997 й., 11-12-сон, 295-модда; ўзбекистон республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 15-сон, 150-модда; 2013 й., 41-сон, 543-модда) умумий қоидалар ўзбекистон республикаси инсон ҳуқуқлари ва эркинликларига риоя этилишини, жамиятнинг маънавий янгиланишини, ижтимоий йўналтирилган бозор иқтисодиётини шакллантиришни, жаҳон ҳамжамиятига қўшилишни таъминлайдиган демократик ҳуқуқий давлат ва очиқ фуқаролик жамияти қурмоқда. инсон, унинг ҳар томонлама уйғун камол топиши ва фаровонлиги, шахс манфаатларини рўёбга чиқаришнинг шароитларини ва таъсирчан механизмларини яратиш, эскирган тафаккур ва ижтимоий хулқ-атворнинг андозаларини ўзгартириш республикада амалга оширилаётган ислоҳотларнинг асосий мақсади ва ҳаракатлантирувчи кучидир. халқнинг бой интеллектуал мероси ва умумбашарий қадриятлар асосида, замонавий маданият, иқтисодиёт, фан, техника ва технологияларнинг ютуқлари асосида кадрлар тайёрлашнинг мукаммал тизимини шакллантириш ўзбекистон тараққиётининг муҳим шартидир. кадрлар тайёрлаш миллий дастури «таълим тўғрисида»ги ўзбекистон республикаси қонунининг қоидаларига мувофиқ ҳолда тайёрланган бўлиб, миллий тажрибанинг таҳлили …
2 / 20
атишни, жамият, давлат ва оила олдида ўз жавобгарлигини ҳис этадиган фуқароларни тарбиялашни назарда тутади. 1. муаммолар ва кадрлар тайёрлаш тизимини тубдан ислоҳ қилиш омиллари 1.1. ривожланишнинг эришилган даражаси ўзбекистон республикаси давлат мустақиллигига эришиб, иқтисодий ва ижтимоий ривожланишнинг ўзига хос йўлини танлаши кадрлар тайёрлаш тузилмаси ва мазмунини қайта ташкил этишни зарур қилиб қўйди ва қатор чора-тадбирлар кўришни: «таълим тўғрисида»ги қонунни жорий этишни (1992 йил); янги ўқув режалари, дастурлари, дарсликларини жорий этишни, замонавий дидактик таъминотни ишлаб чиқишни; ўқув юртларини аттестациядан ўтказишни ва аккредитациялашни, янги типдаги таълим муассасаларини ташкил этишни тақозо этди. мактабгача таълим соҳасида уйларда ташкил этиладиган болалар боғчалари ҳамда «болалар боғчаси-мактаб» мажмуи тармоғи ривожланиб бормоқда. болаларга чет тилларни, хореография, тасвирий ва мусиқа санъати, компьютер саводхонлиги асосларини ўргатувчи 800 дан ортиқ гуруҳ ташкил этилган. янги типдаги мактаблар ва умумтаълим ўқув юртлари тармоғи ривожланиб бормоқда. ҳозирги кунда 238 лицей ва 136 гимназия ишлаб турибди. «соғлом авлод учун», «маънавият ва маърифат», «иқтисодий таълим», «қишлоқ …
3 / 20
турибди. уларда қарийб 16 минг ўқитувчи ва муҳандис-педагог ходимлар меҳнат қилмоқда. ўзбекистон олий мактаби тизими 58 олий ўқув юртини, шу жумладан 16 университет ва 42 институтни ўз ичига олади, уларда 164 минг талаба таълим олмоқда; 16 университетнинг ўн иккитаси ўзбекистон мустақилликка эришган дастлабки икки йилда ташкил топди. олий ўқув юртларида ишлаётган 18,5 минг ўқитувчининг 52 фоизи фан доктори ва фан номзодларидир. олий таълимда кадрлар тайёрлашни марказлаштиришдан ҳуқуқий йўналишга ўтказиш иши олиб борилмоқда, ўқув юртларининг тармоғи кенгаймоқда, университет таълими ривожланмоқда. билимларнинг янги тармоқлари бўйича кадрлар тайёрлаш бошлаб юборилди, олий мактабни кўп босқичли тизимга ўтказиш амалга оширилмоқда. абитуриентлар ва талабаларнинг билим даражасини тест ва рейтинг асосида баҳолашнинг илғор усуллари жорий этилмоқда. олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрлар сифатига ошган талабларга мувофиқ аспирантура ва докторантурада кадрлар тайёрлаш иши кенгаймоқда. олий аттестация комиссияси ташкил этилди. республикада қарийб 4 минг аспирант бўлиб, улардан 69 фоизи олий таълим тизимида ва 31 фоизи илмий-тадқиқот институтларида таълим олмоқда. …
4 / 20
лишини таъминлай олмади. 1.2. камчиликлар ва муаммолар кадрлар тайёрлаш тизимининг демократик ўзгаришлар ва бозор ислоҳотлари талабларига мувофиқ эмаслиги, ўқув жараёнининг моддий-техника ва ахборот базаси етарли эмаслиги, юқори малакали педагог кадрларнинг етишмаслиги, сифатли ўқув-услубий ва илмий адабиёт ҳамда дидактик материалларнинг камлиги, таълим тизими, фан ва ишлаб чиқариш ўртасида пухта ўзаро ҳамкорлик ва ўзаро фойдали интеграциянинг йўқлиги кадрлар тайёрлашнинг мавжуд тизимидаги жиддий камчиликлар сирасига киради. таълим-тарбия ва ўқув жараёнларининг таркибини, босқичларини бир-бири билан узвий боғлаш, яъни узлуксиз таълим-тарбия тизимини ташкил қилиш муаммолари ҳал қилинган эмас. амалдаги таълим тизими замонавий, тараққий топган демократик давлатлар талабларига жавоб бера олмаётир. мутахассислар тайёрлаш, таълим-тарбия тизими жамиятда бўлаётган ислоҳот, янгиланиш жараёнлари талаблари билан боғланмаган. мактабгача таълим ва тарбия аҳволи қониқарсизлигича қолмоқда. боғча ёшидаги болаларнинг 25 фоизигина мактабгача тарбия муассасаларига қамраб олинган, холос. мактабгача болалар муассасаларидан ва оиладан мактабга келган болаларнинг тайёргарлик даражаси ўртасида сезиларли тафовут мавжуд. мактабларда ва бошқа ўқув юртларида таълим жараёнининг ўзидаги ва ўқитиш услубиятидаги …
5 / 20
минламаяпти. ҳар йили таянч мактабларнинг 100 минг нафарга яқин битирувчиси ишлаб чиқариш соҳасида ҳамда касб-ҳунар таълимини давом эттириш учун талаб этилмай қолдирилмоқда. таълим тизимидаги мавжуд умумтаълим ва касб-ҳунар дастурлари ўртасида узвийлик ва ворисликнинг йўқлиги сабабли таянч ва ўрта мактаб битирувчиларида касбга йўналтирилганлик ва меҳнат фаолияти кўникмалари шаклланмай қолаяпти. натижада йигит ва қизлар ўз қобилиятлари, истаклари, ижодий ва меҳнат мойилликларига монанд ҳаёт йўлини белгилаб олишда жиддий қийинчиликлар сезмоқдалар. ўқув жараёни билим даражаси ўртача бўлган ўқувчиларга мўлжалланган бўлиб, таълимнинг иқтидорли ёшлар билан якка тартибдаги ўқув дастурлари бўйича ишлаш каби механизмларидан яхши фойдаланилмаяпти, ўқув дастурлари мафкуравий сарқитлардан тўлиқ ҳоли бўлганича йўқ, уларда маънавият ва ахлоқ асосларини ўргатувчи, иқтисодий ҳуқуқий, эстетик билимларни берувчи фанларга етарлича ўрин берилмаяпти. ҳунар-техника билим юртларидан янги типдаги таълим муассасаларига ўтиш кўпроқ оғизда бўлиб, амалда эса уларда таълим эскириб қолган моддий-техника ва ўқув-услубий базасида, тегишли қайта тайёргарликдан ўтмаган ўқитувчи кадрлар билан амалга оширилмоқда. бир босқичли олий таълим меҳнат бозори эҳтиёжларини, …

Хотите читать дальше?

Скачайте все 20 страниц бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "kadrlar tayyorlash milliy dasturi"

[окоз: 1.13.00.00.00 таълим. фан. маданият / 13.01.00.00 таълим / 13.01.01.00 умумий қоидалар] [тсз: 1.ижтимоий-маданий масалалар / таълим] кадрлар тайёрлаш миллий дастури (ўзбекистон республикаси олий мажлисининг ахборотномаси, 1997 й., 11-12-сон, 295-модда; ўзбекистон республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 15-сон, 150-модда; 2013 й., 41-сон, 543-модда) умумий қоидалар ўзбекистон республикаси инсон ҳуқуқлари ва эркинликларига риоя этилишини, жамиятнинг маънавий янгиланишини, ижтимоий йўналтирилган бозор иқтисодиётини шакллантиришни, жаҳон ҳамжамиятига қўшилишни таъминлайдиган демократик ҳуқуқий давлат ва очиқ фуқаролик жамияти қурмоқда. инсон, унинг ҳар томонлама уйғун камол топиши ва фаровонлиги, шахс манфаатларини рўёбга чиқаришнинг шароитларини ва таъсирчан механизмларини ярат...

Этот файл содержит 20 стр. в формате DOC (181,5 КБ). Чтобы скачать "kadrlar tayyorlash milliy dasturi", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: kadrlar tayyorlash milliy dastu… DOC 20 стр. Бесплатная загрузка Telegram